🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 1 day, 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 20 hours ago
Расво танловлар жуда кўп. Хужжатларни нотўғри ва хатоликлар билан ишлаб чиқиш, баҳолаш жараёнида иштирокчилар томонидан тақдим этилган хужжатларни тахлил қилмаслик, манфаатлар тўқнашуви, аффилланиш....
Очиқчасига ўйин қилиб ташланаяпти. Манфаатлар тўқнашуви яққол кўриниб турган бўлса, икки иштирокчи томонидан ҳам бир ҳил бланкалар тақдим этилган, баённомада битта вақтда хужжатлар юклангани кўриниб турипти ва жуда кўп бошқа камчиликлар...
Баҳолаш комиссиялари томонидан барчасига кўз юмиб, асоссиз баллар қўйилаяпти. Хаттоки бир ҳил тақдим этилган бланкалар учун биттасига 20 балл, иккинчисига 10 балл қўйилаяпти, бу билан ўзи истаган таъминотчини ғолиб бўлишини таъминлаяпти. Жуда кўп бу каби танловлар. Аксарияти майда танловлар, барчасини ёритишга вақтимиз ҳам етмайди.
Буларни ечими нима бўлади?!
🏛 Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармаси (ИНН - 200145479) томонидан "Декоратив кўчатлар сотиб олиш" бўйича танлов эълон қилинган. Лойиҳа бошланғич қиймати - 1,8 млрд сўм 📅 2024 йил 4 ноябрь куни ўтказилган харид комиссияси баённомасига кўра, танловда қуйдаги…
Қизилтепа туман йуллардан фойдаланиш давлат муассасси томонидан ушбу танлов бекор қилинган. Асосга қўйидаги баённома бириктирилган.
🏛 Ўзйўлкўприк кластерининг Навоий филиали давлат муассасаси (ИНН - 203229093) томонидан "4Р6 "Тошкент ш.-Чирчиқ ш.-Чимён қ." автомобиль йўлининг 80-81 км қисмларини қайта қуриш объектида цементбетон қоришмаларини қуйиш хизматини бажариш учун ёрдамчи пудратчини…
RASMIY MUNOSABAT
Joriy yilning 28 oktabr kuni ijtimoiy tarmoqlarda https://t.me/dxariduzb/421 Shaxrixon tumani yo'llardan foydalanish davlat muassasasi tomonidan xarid.uzex.uz maxsus axborot portaliga joylangan ma'lumotlarda belgilangan mezonlar bajarilmaganmaganligi borasida e'lon qilingan murojaat yuzasidan Andijon viloyati avtomobil yo‘llari bosh boshqarmasi MATBUOT XIZMATI quyidagilarni ma’lum qiladi:
Mazkur murojaat Andijon viloyati avtomobil yo‘llari bosh boshqarmasi ishchi guruhi tomonidan tegishli tartibda o'rganildi.
O'rganish natijalariga ko'ra, Shahrixon tumani yo'llardan foydalanish davlat muassasasi buyurtmachiligi tomonidan budjet tashkilotlari va budjet mablag'lari oluvchilar hamda korporativ buyurtmachilar tomonidan xarid.uzex.uz elektron axborot portaliga joriy yilning 30 sentabr kuni ushbu https://etender.uzex.uz/lot/391166 lot raqami bo'yicha 275,0 mln.so'mlik avtosomasval transportini ijaraga olish uchun eng yaxshi takliflar tanlanishi hamda tender o'tkazilishi haqida e'lon berilgan.
Ushbu tanlov yakuniga ko'ra g'olib, 2024 yil 28 oktabr kuni YATT OTOXONOV 275,0 mln so'm taklifi bilan O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 22 apreldagi "Davlat xaridlari to'grisida"gi qonunning 10,14,20,23—moddasiga zid ravishda ishtirokchilar orasida g'olib deb topilgan.
Mazkur xaridlar jarayonida yo'l qo'yilgan qonun buzilishini bartaraf etish maqsadida Shahrixon tumani yo'llardan foydalanish davlat muassasasi tomonidan 2024 yil 28 oktabr kuni joylangan 275,0 mln. so'mlik 24110012391166-lot bilan tuzilgan shartnoma bekor qilinganligi hamda davlat xaridi qonunchiligida belgilangan tartibda joylashuvini vaqtida nazoratga olmay o'z vazifasiga loqaydlik bilan qaragan ma'sul xodimlarga nisbatan ogohlantirish ishlari olib borilganligini ma'lum qilamiz.
Andijon viloyati avtomobil yo‘llari bosh boshqarmasi MATBUOT XIZMATI
Бир манзилда жойлашган икки «рақиб» ҳақида
Наманган вилояти ҳокимлигининг «Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати» ДУК томонидан Чуст туман Гулчор, Садача ва Мустақиллик МФЙ мастер режасини ишлаб чиқиш бўйича бошланғич нархи 334,5 млн сўмлик танлов ўтказилган.
Ушбу танловда 300 млн сўм нарх таклифи билдирган «NAMANGAN SANOAT LOYIHA» ХК танлов ғолиби, иккинчи иширокчи — «ULTRA GROUP» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.
Юқоридаги давлат харидига оид ҳужжатларни ўрганиш давомида танлаш ва заҳира ғолиби айни бир манзилда, яъни Наманган шаҳри Н.Намангоний кўчаси 18 уйдафаолият юритишлари маълум бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими тизими ташкилотлари томонидан "Исситиш қозонлари" харидлари
лотлар:
https://etender.uzex.uz/lot/391809
https://etender.uzex.uz/lot/392124
https://etender.uzex.uz/lot/392127
https://etender.uzex.uz/lot/391817
https://etender.uzex.uz/lot/392125
https://etender.uzex.uz/lot/391527
https://etender.uzex.uz/lot/391392
https://etender.uzex.uz/lot/391499
https://etender.uzex.uz/lot/391406
https://etender.uzex.uz/lot/391298
https://etender.uzex.uz/lot/391299
Танловлар предмети - Исситиш қозонларини сотиб олиш
Барча лотлар ғолиби - "CHIRCHIK ELECTRO SYSTEM" MChJ
⚠️Эътирозлар:
Танловларда "Махсулот нусхасини харид комиссияси билан боғланган ҳолда такдим этиш, комиссия томонидан ўрганиб чиқилган махсулотларнинг далолатномасини ҳужжатлар ишига киритиш" қатъий бўлган рақобатни чекловчи мезон қўйилган. Ушбу мезон бўйича ғолибга максимал балл, иккинчи иштирокчига эса 1 балл қўйилган. Мезон талаблари бўйича максимал балл ёки 0 (ноль) балл қўйилиши лозим эди. Агар иккинчи иштирокчига 0 (ноль) балл берилганда, у автоматик равишда четлатилган бўлар эди танлов бекор қилинган бўларди.
Танловларда "Етказиб берувчи газ қувурлари ва бошқа газ истеъмол қилувчи объектларни ишлаб чиқариш, ўрнатиш, таъмирлаш, ишга тушириш бўйича «УзГеоКонТехНазорат» давлат инспекциясидан рухсатномасининг мавжудлиги" қатъий бўлган мезон шартлари кўра "ҳужжат тақдим этилса 15 балл, - тақдим этилмаса 0 балл" деб белгиланган. Барча танловларда ғолибга максимал балл, қолганларга асоссиз 1 балл қўйилган. Нима учун 1 балл қўйилиши юқорида келтириб ўтилди.
Айрим иштирокчиларнинг солиқ тўловларидан қарздорликлари мавжудлиги эътиборсиз қолдирилган.
Иштирокчининг айтишича, танлов бўйича эътирозлар платформа орқали юборилган, аммо мурожаатлар инобатга олинмаган.
Юқоридаги лотларни ўрганиш жараёнида баҳолаш жараёнларининг шаффофлиги ва холислиги шубҳа остида қолмоқда. Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органлардан ушбу харидларни ўрганиб чиқишларини сўраймиз.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 1 day, 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 20 hours ago