🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago
Маҳмуд ТОИР,
Ўзбекистон халқ шоири
БИРЛАШСАК — ВАТАНМИЗ
Бармоқлар бирлашиб, бир мушт бўлади,
Ирмоқлар жамланса, дарё тўлади,
Юлдузлар юз очса, тунни тилади,
Гуллар, чечаклардан бунёддир чаман,
Бирлашсак — ватанмиз, бирлашсак — ватан!
Миллатлар бирлашса, халқ яралгайдир,
Шу халқдан оламга нур таралгайдир,
Бирлашган элларга хуш қаралгайдир,
Осуда осмонга ярашмас туман,
Бирлашсак — ватанмиз, бирлашсак — ватан!
Гар диллар дилларга чироқ тутсалар,
Адоват, ғаразни йироқ тутсалар,
Муаззам тонгларни уйғоқ кутсалар,
Ягона вужуддир асли жон ва тан,
Бирлашсак — ватанмиз, бирлашсак — ватан.
Унутма, инсонсан, оқили замон,
Вафодан яйрайди, борки тирик жон,
Ватан ҳам вафога муҳтождир ҳар он,
Вафода якдилмиз, асралгайдир шаън,
Бирлашсак — ватанмиз, бирлашсак — ватан!
Буюк аждодларнинг номин ёд этиб,
Улуғ Амир Темур руҳин шод этиб,
Нажмиддин Кубродек эрк туғин тутиб,
Бир бўлсак, йўлолмас ёв ҳам дафъатан,
Бирлашсак — ватанмиз, бирлашсак — ватан!
Ўзбек ўзлигидан ифтихор қилса,
Юз ўттиз эл-элат бир қарор қилса,
Тенгликда бирликни барқарор қилса,
Тарқоқни бир зарба тут каби тўккан,
Бирлашсак — ватанмиз, бирлашсак — ватан!
Юртбоши нияти нурдек нурафшон,
Тинчликдан товлансин бу кўҳна жаҳон,
Бирлик, аҳилликда азиздир инсон,
Янги Ўзбекистон — бир жону бир тан,
Бирлашсак — ватанмиз, бирлашсак — ватан!
Шарифа Салимова таваллудининг 70 йиллик юбилейида Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир табрик шеърини ўқиб берди.
ЭЪТИРОФМиннатли мезбонга меҳмон бўлгандан,
Қадр қўрғонида қул бўлган яхши.
Ҳикмат бор, ёт элда осмон бўлгандан,
Ватан тупроғида кул бўлган яхши.
Тикондан асрасин, деймиз, Худойим,
Янтоқ еган қўйга тикон мулойим.
Қуёш ерда кўрмиш ўзин чиройин,
Тил топиб тиконга дил бўлган яхши.
Илдиз илтифоти чинорга бўйдир,
Тош топсанг, иморат пойига қўйдир.
Туш кўрсанг, таъбирин оқилга йўйдир,
Тўғри сўз қирқ ёрса, қил бўлган яхши.
Дилга кўз бўлмайди ойдайин юзлар,
Куйган дил куймоқчи бўлганни излар,
Ҳавода хазондек сарғайса сўзлар,
Булбул бўлолмасанг, гул бўлган яхши.
Жилғадек жилмайгин, ҳаёт уммондир,
Яхшига тош отсанг, Тангри қалқондир,
Маҳмуд, бил, қай дилга иймон посбондир —
Шу аҳли иймонга эл бўлган яхши.
Маҳмуд Тоир,
Ўзбекистон халқ шоири
ELDA BOʻLSIN
Kimdir xushnud davlatining dongʻi bilan,
Kimlar sarxush ibodatli tongi bilan,
Odam aziz bu dunyoda ongi bilan,
Xush niyat qil, dilda boʻlsin, tilda boʻlsin,
Tilaganing eng avvalo elda boʻlsin.
Oʻz yeringni yomon desang, yaxshing qani?
Qadrlagin poyingdagi gul, chamanni,
Shu Vatan-ku, aziz qilgan sanu mani,
Tuprogʻin oʻp dala, dashtu choʻlda boʻlsin,
Qut-baraka eng avvalo elda boʻlsin.
Begonalar bogʻlaringda bogʻbon boʻlmas,
Nolish bilan mushkullaring oson boʻlmas,
Yuz yil tilan, ter toʻkmasang, toʻrvang toʻlmas,
Alloh bersin, senda boʻlsin, menda boʻlsin,
Duo qilgin, eng avvalo elda boʻlsin.
Qadring uchun qoʻlni qoʻlga bogʻlab yasha,
Erking uchun oʻzni jangga chogʻlab yasha,
Yuz yil yasha, dushman koʻnglin dogʻlab yasha,
Elim degan mard yarogʻi qoʻlda boʻlsin,
Tinch-omonlik eng avvalo elda boʻlsin!
✍ Mahmud TOIR
Telegram
Mahmud Toir ijodi
Oʻzbekiston Xalq shoiri Mahmud Toir sheʼrlari Ushbu kanal shoir muxlislari tomonidan yuritiladi. Admin ***👉*** @Faol1
17/11/22
Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир юбилейида Юлдуз Усмонова куйлаган қўшиқлардан бири
VATAN DIYDORI
Qizgʻaldoqning armonini qoʻshiq qildim,
Qaldirgʻochning oshyonini qoʻshiq qildim.
Bitta bargning uzilgani ming dard ekan,
Men shu dardning darmonini qoʻshiq qildim.
Yer sogʻindi, koʻkdan tushing, burgutlarim,
Maysalarning miroblari bulutlarim.
Koʻz yoshimda koʻloblatib sugʻorayin,
Xazon boʻlmang, xayollardan unutlarim.
Olib keling oshiqlarning bemorini,
Terib olsin rayhonlarin iforini.
Sogʻinganlar koʻrmanasin berib koʻrsin,
Onamdek xush bu Vatanning diydorini.
Buloqlarim — yuzi tiniq koʻzgularim,
Oppoq-oppoq gullayvering, orzularim.
Men hurlikning mehrobiga tizlar choʻksam,
Oyatdayin oqar toza tuygʻularim.
Men qadrning qalqonini qoʻshiq qildim,
El orini, el shonini qoʻshiq qildim.
Tinchlik tilab oy-quyoshi kulib tursin,
Momo Yerning osmonini qoʻshiq qildim.
✍ Mahmud TOIR
Telegram
Mahmud Toir ijodi
Oʻzbekiston Xalq shoiri Mahmud Toir sheʼrlari Ushbu kanal shoir muxlislari tomonidan yuritiladi. Admin ***👉*** @Faol1
Кўнгилга сиғмас қилни
мен қирққа ёргим келар,
**Қалдирғоч қанотида
ёнингга боргим келар.
✍️ Маҳмуд Тоир
? Санобар Сатторова**https://t.me/MahmudToir_ijodi
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago