«Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди (жамоат намози вақтлари)

Description
Юнусобод оқтепа жоме масжиди жамоат намози вақтлари.

Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Advertising
We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 1 year, 5 months ago

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated 3 months, 1 week ago

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated 3 weeks ago

4 weeks, 1 day ago
[#жамоат\_намози\_вақтлари\_сурилди](?q=%23%D0%B6%D0%B0%D0%BC%D0%BE%D0%B0%D1%82_%D0%BD%D0%B0%D0%BC%D0%BE%D0%B7%D0%B8_%D0%B2%D0%B0%D2%9B%D1%82%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8_%D1%81%D1%83%D1%80%D0%B8%D0%BB%D0%B4%D0%B8)

#жамоат_намози_вақтлари_сурилди

Масжиддаги жамоат намози вақтлари (23.11.2024 санадан):

🕌 БОМДОД: 06:30
🕌 ПЕШИН: 13:00
🕌АСР: 15:25
🕌 ШОМ: 17:05🕌 ХУФТОН: 18:40

📌 Каналга аъзо бўлинг 👇****
@oqtepamasjid

1 month ago

СУННАТ ВА ФАРЗ ОРАСИДА «ТАҲИЙАТУЛ МАСЖИД»#масжид

**CАВОЛ: Ассалому алекум! Бомдод намозини суннатини уйда ўқиб, масжидга борганда «таҳийатул масжид» намозини ўқиса бўладими? Яъни суннат ва фарз орасида?

💬 ЖАВОБ:** Ва алайкум ассалом! Йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/73257)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

1 month, 1 week ago

ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ 2-РАКАТИДАН ҚЎШИЛИШ#жамоат

**CАВОЛ: Киши 3 ёки 4 ракатли намозларда жамоатга 2- ёки 3-ракатга келиб қўшилса, мен 3 ракатли намозга 2-ракатига улгурдим, менга бу қўшилган ракатим менга 1-ракат ҳисобланадими? Ўтириб Аттаҳият ўқимасдан иккинчи ракатга туриб ўқиманми?

💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ракатга улгуришнинг энг охирги чегараси имомни рукуда топиб, у билан бирга руку қилишдир.

3 ракатли намознинг 2-ракатига улгурган бўлсангиз, имом билан 2-ракатни ўқиб биринчи қаъдага ўтирасиз, унда аттаҳиятни ўқийсиз. Кейин учинчи ракатни ҳам имом билан ўқийсиз, қадаи охирга ўтирасиз, унда аттаҳиятни ўқиб, салавотни ўқимай имомни салом беришини жим туриб кутиб турасиз. Имом салом бергач, туриб, қолиб кетган биринчи ракатни ўқиб тугатасиз.

Сиз қўшилган ракат, сизга нисбатан, саноқ жиҳатидан биринчи, қироат жиҳатидан иккинчи ракат бўлади. Имомдан кейин туриб ўқиганингиз саноқ жиҳатидан учинчи, қироат жиҳатидан биринчи ракат бўлади. Шунинг учун унда Фотиҳа ва зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

4 months ago

МАСБУҚНИНГ ТАШАҲҲУДИ
#жамоат

**❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агар тўрт ракаатли жамоат намозининг охирги ракатига масбуқ қўшилса аттахиятни ўқийдими ёки сукунат сақлайдими? Чунки кейинги икки қаъдада ташаххуд ўқилиши керак. Мен бу саволга "Муъминнинг меърожи" китобидан жавоб топа олмадим.

*? ЖАВОБ:* Ва алайкум ассалом! Ўқийди. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/237139)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ? Ибодат Масалалари?

6 months, 3 weeks ago

НАФЛ НАМОЗ БОШЛАГАНДА ФАРЗГА ТАКБИР АЙТИЛСА
#жамоат

*CАВОЛ: Бир киши масжидда нафл намозни бошлаганда иқомат такбири айтиб юборилса, нима қилади?*

*? ЖАВОБ:* Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки ракат ўқиб, намозини тугатади ва жамоатга қўшилади. Дарҳол намоздан чиқиш намозни бузиш ҳисобланади. Бундай қилмайди, балки имомга биринчи ракатда иқтидо қилиш учун қисқа зам сура ўқиб, саловат ва дуони ҳам қисқароқ қилиб, намозини тезроқ ўқиб тугатади. Агар тўрт ракат нафл ўқишни ният қилиб бошлаган бўлса ҳам икки ракатда тугатади. Тўрт ракатга чўзмайди. Чунки намозларнинг энг ками икки ракатдир. Бир ракатли намоз йўқ. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” бундай ибора келган:

ولو شرع في التطوع ثم أقيمت المكتوبة أتم الشفع الذي فيه ولا يزيد عليه، كذا في محيط السرخسي.

“Агар намозхон нафл намозга киришгандан кейин фарз намозга такбир айтилиб қолса, бошлаган намозини икки ракат қилиб тамомлайди. Ундан кўп ўқимайди (масалан, тўрт ракат нафлга ният қилиб қўйган бўлса ҳам икки ракат билан тугатади). “Муҳити Сарахсий”да шундай келган”.

☝️Иқомат такбири айтилгандан кейин ҳеч қандай нафл намозга киришилмайди. Такбирдан кейин суннат ва нафлларга киришиш макруҳдир. Бундан фақат, фарзга улгуриш шарти билан, бомдоднинг суннати истисно қилинган ("Бадоиъус саноиъ" китоби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
? Ибодат Масалалари ?

7 months ago

НАМОЗДА САФЛАРНИ ТЎҒРИЛАШ#жамоат

*CАВОЛ: Бомдод намозида Аллоху Акбар деб намозга қўлларни боғлаганимиздан кейин ёнимдаги намозхон ён тарафга 3 та одам сиғадиган жойга сурилди мен сурилмадим мендан кейин ҳам 10 тача одам бор эди нима қилишим керак эди?*? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўплаб ҳадиси шарифларда намозда сафларни тўғрилаш, очиқ жой қолдирмасдан сафни жипс қилиб туриш ҳақида таъкидлар келган. Жумладан:

عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : سَوُّوا صُفُوفَكُم، فإِنَّ تَسوِيَة الصُّفُوف من تَمَام الصَّلاَة

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у зот шундай деганлар:
*? Пайғамбаримиз ﷺ: “Сафларингизни текис қилинглар, чунки сафни текис қилиш намозни мукаммал қилади”, деганлар.
✍️ Имом Бухорий ривояти.Шу ва шу маънодаги ҳадисларга биноан намозхон агар такбири таҳрима айтиб намозга киришгач, аввалги сафда ёки сафнинг ўнг ёки чап тарафларида бўш жой бўлса, имкон қадар оз ҳаракат билан уни тўлдириши керак. Акс ҳолда, унинг намози макруҳлик билан адо бўлади. Тўғри, намозда узлуксиз бир неча қадам юриш билан намоз бузилади. Шунинг учун намозхон бу ҳолатда бир ёки икки қадам ташлаб сўнг бир рукн (уч тасбеҳ) миқдорича тўхтайди ва шу ҳолатда қибладан бурилмаган ҳолда яна юриб бўш жойни тўлдириши, сафни улаши мумкин.
?* Бу ҳақда “Раддул Муҳтор” китобида қуйидагича келтирилади:

إن قدر صف ثم وقف قدر ركن ثم مشى ووقف كذلك وهكذا لا تفسد ، وإن كثر ما لم يختلف المكان

“Имкон бўлса бир қадам ташлаб сўнг бир рукн (уч тасбеҳ) миқдорича тўхтайди. Сўнг яна шундай давом этади. Шу ҳолатда гарчи кўп қадам ташласада модомики макон ўзгармаса, намоз бузилмайди”.☝️ Демак, намозга киришгандан сўнг ён тарафга тўхтовсиз уч қадам ёки ундан кўп юрган кишининг намози бузилади. Агар сафнинг ўртасида бўш жой қолса, уни орқа сафдагилар тўлдириш керак. Агар охирги сафнинг ўртасида бўш жойлар бўлса, намозхон ён томонга уч қадам ё ундан кўп қадам ташламаслиги керак, балки кечикканлар бўш жойни тўлдиришини кутиши лозим. Аслида охирги қаторда бўш жойлар қолиб кетмаслиги учун сафни имомнинг тўғрисидан бошлаб, бир киши ўнгдан, бир киши чапдан қўшилавериши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
? Ибодат Масалалари ?

We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 1 year, 5 months ago

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated 3 months, 1 week ago

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated 3 weeks ago