Унча-Мунча - Кун ботгунча...
Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT
Реклама бўйича:
@newline24
.
Last updated 2 months, 1 week ago
Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!
Admin: @omadli_adminjon
Reklama: https://t.me/rek_info/1338
Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 10 months, 2 weeks ago
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)
@RekIama_beriish
Last updated 2 months, 1 week ago
ҚЎРҚИНГ!
Инсонларнинг қалби борасида Аллоҳдан қўрқинг.
Қалбингизда бўлмаган гапни тилингиз билан айтманг.
Миянгизда акси бўлатариб, бировнинг қўлидан тутманг.
Охирига етиб олиш учун қатъий ниятингиз бўлмаган йўлга кирманг.
Вафо қилишга аниқ ишончингиз бўлмаган ёлғон ваъдани берманг.
Бировнинг қалбида шам ёқиб сўнгра уни ўчирманг.
Эҳтимол сиз тутган йўл аслида йўл бўлмаслиги мумкиндир. Аммо бу йўлга сиз билан йўлнинг охирига етишни ният қилган кишилар бирга чиққан бўлиши мумкин. Кимнингдир орзуларини барбод қилар экансиз, демак унинг ҳаётини барбод қилдингиз!
Бировнинг қалбини синдириш суякни синдириш каби овоз чиқармаслиги мумкин, аммо ишонинг оғриғи ундан қаттиқроқ бўлади!
Абдулқодир Самарқандий
*Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига бир йигит кириб келади. У аҳли илмлар ила тортишишни касб қилиб олган бир муллавачча, сўзамол фитначи эди. Тортишиш ниятида эканлигини ва Имом Аҳмаддан бошқа ҳаммани доғда қолдирганини айтади. Имом унинг даъвосини эшитгач, дарҳол сўрайдилар:
- Қанча ҳадис биласан?
- 500 га яқин...
Бу жавобни эшитгач, "Мен сенга мотман!" дейдилар.
Йигит чиқиб кетгач, шогирдлар бу жавобнинг ҳикматини сўрайдилар ва Аҳмад ибн Ҳанбалдан шундай жавоб эшитадилар: - “Илмсиз одамни мот қилиб бўлмайди”.
„Ҳикматлар хазинаси” дан*
... Ишдан уйига қайтганда аёли билан ҳар галгидан кўра қаттиқроқ ЖАНЖАЛ бўлди...
Лекин, бу сафар аёл "талоқ" беришини талаб қилди... Уни талабига биноан чўнтагидан қоғоз-қалам чиқариб бир нималарни ёзди ва уни конверт ичига солиб, аёлига тутқазди...
... Ғазаби келиб, уйдан ЗАРДА билан чиқиб кетди.
Аёл унга нима ёзилганини билмасди...
Очиб кўришга юраги дош бермас, бир зумда нималар қилиб кўйганини, энди қаерга, кимникига боришини, ҳаётини қандай давом эттиришини ўйлаб даҳшатга тушди...
Ўзи истамаган ҳолда ҳаётини барбод этганини ҳис қилиб, оёқ - қўлари бўшашиб, ҳолсиз йиқилди. У шундай КАРАХТ ҳолида кўп ўтирди...
Ногоҳ эшик очилиб эри кириб келди...
Бирор сўз демасдан ўз хонасига кирди. Ортидан аёл ҳам кириб борди...
... Хафа, синиқ овозда: Олим кишилардан фатво сўрашни, қилган ишидан афсусда эканлигини, талоғини талаб қилишни истамаганини, билмасдан оғзидан чиқиб кетганини айтди...
Эри:
- Қилган ишингдан афсусдамисан..? - деди.
Аёл:
-Ҳа, ҳа, афсусдаман. Жудаям афсусдаман... Қасам ичаман, талоқни назарда тутмагандим,- деди.
Шунда эри:
- Конвертни очиб хатни ўқи, - деди...
Унда шундай ёзилганди:
~ «Мен, фалончиев фалончи, ақлу - хушим жойида бўлган ҳолда шуни ёзмоқдаман: Аёлимдан нима бўлган тақдирда ҳам ҳеч қачон ажрашмайман. Уни ҳеч қачон ташлаб кетмайман...
Ундан бошқасига уйланиб яшашни истамаслигим муқаррар..»,
... Аёлнинг кўз ёшлари сизилиб чиқиб ёноқларини ювиб тушди. Бошини кўтариб эрининг юзига карашга ЖУРЪАТ тополмади...
Эри:
- Ҳар доим ҳам мушкилларимиз талоқ билан ҳал бўлмайди. Лекин ўзаро муҳаббат, меҳр-оқибат билан масалаларни ечса бўлади, - деди.
Ибрат:
Агар аёлингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг...!
Ғазабни бошқара олишга аёл кишидан кўра кўпроқ қодир эканлигингиз учун, талоқ бериш ҳуқуқини Аллоҳ унгамас, сизга берди...
Агар эрингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг...!
Эр кишидан кўра кўпроқ сабр қила олганлигингиз учун Аллоҳ жаннатни сизнинг оёқларингиз остига қилиб қўйди...
Ҳаётингизни ГЎЗАЛ ўтказиш иккингизнинг қўлларингизда...
Шу озгина ҳаётни дўзахга айлантирмай, чиройли яшанг...
Сиздан нима кетди..?
ҳидоят йўли
Бошқалар ҳаёти билан ўзингизнинг ҳаётингизни солиштиришни бас қилинг! Ҳар бир дераза ортида ўзгача ҳикоя бор, ўзгача дард бор, ўзгача ташвиш бор..!https://t.me/Nasibam29
*Ўтириб олиб, одамларнинг сенга қилган ёмонликларини эслайверсанг, энг яқин одамларингга ҳам меҳринг қолмайди. Яхшиси, кўзингни юмгинда, уларнинг хатоларига бепарво бўл, унутишга ҳаракат қил, шунда атрофингдагилар билан бахтиёр яшайсан.
Аҳмад Исо Маъсоровий.*https://t.me/Nasibam29
Ғазабланганингизда қилинган қарор сизни ҳалок қилиши мумкин!https://t.me/Nasibam29
320 км/ соат тезлик билан пастга шўнғиётган лочиннинг бурнига кирадиган ҳаво аслида унинг ўпкасини портлатиб юбориши керак эди. Аммо бурун тешигида кўриниб турган суяк унинг ҳаёти учун хавфли бўлган ҳаво тезлигини меъёрга солади. Чапдаги сурат эса реактив двигателдаги муҳандиснинг иши.https://t.me/Nasibam29
Ойим, яхши қизлар сочини ёйиб юрмайди, деганлари учун сочларимни йиғиб олдим:)https://t.me/Nasibam29
У шу қадар покизаликка эътибор қаратардики, ҳатто сутга сувни қайнатиб, кейин қўшарди)https://t.me/Nasibam29
Унча-Мунча - Кун ботгунча...
Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT
Реклама бўйича:
@newline24
.
Last updated 2 months, 1 week ago
Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!
Admin: @omadli_adminjon
Reklama: https://t.me/rek_info/1338
Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 10 months, 2 weeks ago
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)
@RekIama_beriish
Last updated 2 months, 1 week ago