PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 года, 1 месяц назад
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 недели, 1 день назад
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 год, 3 месяца назад
Леди спрашивает:
"Сколько вы продаете свои яйца?"
Старый продавец отвечает:
"0,50 цента за яйцо, леди"
Дама говорит:
«Я беру 6 яиц за 2,50 евро или я ухожу».
Старый продавец отвечает ей:
«Купите по цене, которую хотите, мэм. Это хорошее начало для меня, потому что сегодня я не продал ни одного яйца, и мне нужно это, чтобы жить».
Она купила яйца по договорной цене и ушла с чувством, что выиграла.
Она села в свою элегантную машину и пошла в элегантный ресторан со своей подругой.
Она и ее подруга заказали все, что хотели. Они немного поели и оставили много того, из заказанное.
Таким образом, они оплатили счет, который составлял 400 евро, дамы дали 500 евро и сказали владельцу шикарного ресторана, чтобы оставшаяся часть была в качестве чаевых ...
Эта история может показаться совершенно нормальной для руководителя роскошного ресторана, но очень несправедливой для продавца яиц ...
Вопрос в следующем:
Почему мы всегда должны показывать, что у нас есть сила, когда мы покупаем у нуждающимся?
И почему мы щедры к тем, кому не нужна наша щедрость?
Однажды я где-то прочитал:
«Мой отец покупал товары у бедных по высоким ценам, хотя он не нуждался в этих вещах.
Он иногда платил им больше.
Однажды я спросил его:
"Зачем ты это делаешь, папа?"
Мой отец ответил:
"это благотворительность, завернутая в достоинство, сын мой"
«Я знаю, что большинство из вас не поделится этим постом, но если Вы один из тех, кто до сих пор читает ... тогда это сообщение о попытке «гуманизации» сделает дополнительный шаг в правильном направлении».
* Мы всегда стараемся быть благодарными жизни *
Из интернета
МУҲАББАТГИНАМ
Дилим илоҳий санам,
Жонимга ёғий санам
Чиройли чиройданам,
Муҳаббатгинам.
Бори бирла баҳорман,
Шул банди дилга зорман,
Не кўк, аршда хам борман,
Муҳаббатгинам.
Ёрми ё ағёрми ул,
Кўнгилга озорми ул,
Кўкдан тушган дорми ул -
Муҳаббатгинам.
Жоним бирла ёнганим,
Қоним ичиб қонганим,
Юракдан шамс йўнганим
Муҳаббатгинам.
Қалдирғоч қанотлигим,
Талхи бирла тотлигим,
Гоҳ нола, гоҳ додлигим,
Муҳаббатгинам.
Далли-девоналиғ ул,
Масту-мастоналиғ ул,
Ҳушдин бегоналиғ ул,
Муҳаббатгинам.
Тиғдир, қучиб бўлмагай,
Ўтдир, ичиб бўлмагай,
Ва лек кечиб бўлмагай,
Муҳаббатгинам.
Ой бирла ошнолиғ ул,
Бетин, берўшнолиғ ул,
Ғамларга подшолиғ ул -
Муҳаббатгинам.
Руҳда кавсарланганим,
Юзда сафсарланганим,
Жондин афзалланганим
Муҳаббатгинам.
Дилим илохий санам,
Жонимга ёғий санам
Чиройли чиройданам,
Муҳаббатгинам...
✍️Шахло Аҳророва
https://t.me/Shaxlo_Axrorova
Мен севган шеър туркумидан:
Кўнглингда топгандим ёруғ манзилни,
Оловга ташладинг ҳаёт тарзимни,
Сен учун айтмасам бир сўз арзирли,
Кетмоғим яхшийди келгандан кўра.
Боғ сари кетгувчи ёлғиз йўлим бор,
Узалган қўлим бор, муҳтож кўнглим бор,
Етиб-етмаганим – титроқ гулим бор,
Ўпганим яхшими юлгандан кўра.
Билмадим, сен қайси дийдор асири,
Ҳали узилмасми соғинч занжири,
Юрак китобингда не сир яширин...
Билмаганим яхши билгандан кўра.
Сўзим ҳайрон турар саҳифаларда,
Кўзим чарчадими қиёфалардан,
Дунё безиганда латифалардан,
Йиғламоқ яхшими кулгандан кўра.
Тунда умид қилгил тонгги зиёдан,
Ғолиб бўл, устун кел ўлимдек ёвдан,
Дийдор ваъда қилган ёруғ дунёда
Яшамоқ яхшидир ўлгандан кўра.
Тугамас чўғдайин умр қиссаси,
Ҳарорат бергайдир ҳар бир лаҳзаси,
Умидим бор ҳали – сабрим косаси
Тўлмаса яхшийди тўлгандан кўра.
Шоди ОТАМУРОД
https://t.me/Shaxlo_Axrorova
ЗЎР ЧИНОРИМСАН, ВАТАН
Дилда боримсан, Ватан,
Дилга ёримсан, Ватан,
Қулоч ёзсам - қанотим,
Кўкда соримсан, Ватан.
Отам, десам - таянчим,
Онам десам, дур - ганжим,
Ҳам қувончим, суянчим,
Номус, оримсан, Ватан.
Йиллар улуғ карвондир,
Ҳар ким босар йўлмас, юрт,
Бу - мустаҳкам қўрғондир,
Беги завол билмас юрт,
Боласининг ёнидан
Она бўлиб жилмас юрт,
Гуллари ҳеч сўлмас юрт-
Гулбаҳоримсан, Ватан!
Осмонларни ўптириб,
Ашклар қуриб берганим,
Ҳар мунаввар йўлимни
Бахтга буриб берганим,
Толар бўлсам, ортимда
Тоғдай туриб берганим,
Ҳар коримга яраган
Мададкоримсан, Ватан.
Бобо, десам, мозийдан
Болам, деган сас келгай,
Ўттиз аср наридан
Эзгу бир нафас келгай,
Эзгу ўйли бу юртга
Қай жаҳолат бас келгай?
Минг йиллар илдиз ёйган
Зўр чиноримсан, Ватан!
Дилда боримсан, Ватан,
Номус, оримсан, Ватан,
Бахтим, тахтим, суянчим,
Ифтихоримсан, Ватан!
✍️Шаҳло Аҳророва
https://t.me/Shaxlo_Axrorova
"Маънавият фидойиси" кўкрак нишонига лойиқ кўришганидан мамнун ва миннатдорман! Мустақиллик айёми барчамизга муборак бўлсин!
Дарёдин оқиб келоди шода-шода марварид,
Рўпарамда ўлтирар қоши қаро барно йигит,
Қоши қаро барно йигит... (қўшиқдан)?
ГАР ВАТАННИ СЕВСАНГ
Гар Ватанни севсанг жонинг билан сев,
Не-ки жон, ҳар нафас- онинг билан сев,
Энг гўзал санолар, сўзлардан олдин
Тоза қалб, тоза иймонинг билан сев!
Армонли бу дунё, дардлари кўпдир,
Кўнгилга тўкилган гардлари кўпдир,
Номардлари кўпдир, мардлари кўпдир,
Дардинг билан сев, армонинг билан сев!
Муқаддас, танҳо деб, ер-у- фалакда,
Онанинг сутидай оппоқ тилакдан,
Юрак тўридаги ўтли бўлакдан
Яралган бир туйғу, шонинг билан сев!
Вужудимда нурдан бўлган болам, де,
Бўғзимда энг оташ ҳамду-нолам, де,
Гар бир ёним бўлса қибла-олам, де,
Сен Ватанни тўртта ёнинг билан сев!
Широқ севмасмиди ахир жонини?
Сақлаб номусингни, фарзанд номини,
Ҳурлик тилар бўлса гар қурбонини,
Тўкилса, ҳар томчи қонинг билан сев!
Гар Ватанни севсанг, жонинг билан сев!
✍️Шаҳло Аҳророва
ОМОН АСРА
Темурлари қўйиб кетган эшиги муқаддас юрт,
Алпомишлар улғайтирган бешиги муқаддас юрт.
Сеҳрлидир аллалари, қўшиғи муқаддас юрт,
Бешикдаги ёш жонимни омон асра, Оллоҳим!
Юлдузларга илк қўйилган нарвони бор бу юртнинг,
Чор тарафга донғи кетган карвони бор бу юртнинг.
Карвонини омон асрар сорбони бор бу юртнинг,
Завол берма, карвонимни омон асра, Оллоҳим!
Ота-она севса ҳамки, эл севмагай бебурдни,
Болам, мени севмоқ бўлсанг,
кўзга суртгин шу юртни.
Токим, бу юрт Ватан бўлсин, фақат иймони бутнинг!
Фарзандларим иймонини омон асра, Оллоҳим!
Гардлари тилло юртимни, юртдошимни асрагин,
Қўллари қадоқ халқимни, қардошимни асрагин.
Булутларга берма энди, қуёшимни асрагин!
Ўзбекистон осмонини
омон асра, Оллоҳим!
✍️Шаҳло Аҳророва
https://t.me/Shaxlo_Axrorova
Неваражон гулларга сув қуйяптилар...
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 года, 1 месяц назад
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 недели, 1 день назад
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 год, 3 месяца назад