Иймон арконлари

Description
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

9 months, 3 weeks ago

**Жаҳаннам

Савол: Жаҳаннам қандай жой?

Жавоб: Жаҳаннам — Аллоҳ таоло кофир, мушрик, фожир ва фосиқ кимсаларни қилган ширклари, гуноҳи кабираларига жазо қилиб тайёрлаб қўйган ва уларни жазолайдиган жой.
Аллоҳ таоло деди: ۡ ١Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса, унинг жойи “жарлик”дир! Унинг нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз?! (У) қизиган дўзахдир!” (Қориа, 8-11).
Одатда она фарзанди учун доимо паноҳ бўлган. Инсон қийинчилик пайтларида онасига интилганидек, Қиёматда ҳам онасини қўмсаганида жаҳаннам уларни она ўрнида кутиб олади. Инсон меҳр-муҳаббат ва шафқат излаб турганида кони азобга, қийноққа, даҳшатли оловга дуч келиши ниҳоятда катта бахтсизликдир.
Кимни яхши амаллари тарозида енгил келса, унинг борар жойи ҳавия — чуқур жарликдир. Ёмон амаллари қанчалик кўп бўлса шунча чуқурликка туширилади. Жаннатда солиҳ амали кўп бўлса, амалига қараб юқорига кўтарилаверади.

Энг юқориси Фирдавс жаннати бўлиб, у Аллоҳ таолонинг аршини остида бўлади. Жаҳаннам аҳли эса гуноҳларига қараб пастликка тушиб кетаверади. Кимни тортилган яхши амаллари енгил келадиган бўлса унинг жойи жарлик бўлади. Неча йилдан бери қиздирилаётган жаҳаннам ҳозир ҳам бор. Қиёмат куни жаҳаннамни етмиш минг фаришта етмишта тизгинидан судраб халойиқнинг олдига олиб келади. Шу пайт жаҳаннам ўзидан қўрқинчли овоз чиқариб, юракларни ёриб юборгудек ҳолатда олиб келинади. Қўрқинч қанчалик кучли бўлмасин, жаҳаннам аҳли ўлмоқчи бўлса ўлолмайди. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўлим жаннат билан жаҳаннам ўртасига қўчқор мисоли олиб келиниб сўйиб юборилади. Жаннат аҳлига: “Эй жаннат аҳли, энди ўлим йўқ, бундан буён абадиятдир!” Дўзах аҳлига: “Эй дўзах аҳли, энди ўлим йўқ, бундан буён абадиятдир!”, деб эълон қилинади”, дедилар.**@iymon_arkonlarii

9 months, 3 weeks ago

**Жаннат.
Савол: Жаннат қандай жой?
Жавоб: Жаннат мўминлар учун охирги қароргоҳдир, ҳар бир мўминнинг хотиржам бўладиган жойидир. Чунки улар содиқ иймони ва солиҳ амалларига яраша мукофотга эришадилар. Жаннат ва жаҳаннам ҳозир ҳам бор, йўқ бўлмайди ва мангулик учун яратилган.
Баъзи тоифалар ҳозир жаннат ва жаҳаннам йўқ, кейин яратилади деб эътиқод қилишади.
Уларнинг бу эътиқодига раддия бўладиган далиллар кўпдир.
Аллоҳ таоло деди: ۡ Ва Парвардигорингиз томонидан бўлғуси мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган эни осмонлар ва ер баробарида бўлган жаннатга шошилингиз!” (Оли Имрон, 133).

Аллоҳ таоло жаннат ва жаҳаннам ҳақида Қуръони каримда муфассал баён қилиб берди.
Ичадиган ичимликлари, мевалари, кўрпалари, аёлларнинг фитрати тақинчоқларни яхши кўргани учун уларга билак-узуклари ва либосларини ҳам васф қилган.
Эркакларнинг аёлларга қизиқиши кучли бўлгани сабаб уларга оҳу кўз ҳурларни ваъда қилди.
Аллоҳ таоло жаннатнинг мевалари ҳақида айтганида банан, анор, олма, узум деб, биз тушунадиган суратда муфассал баён қилди.
Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибон Зот, бандалари нимани яхши кўришини билгани боис шунга муносиб ваъдалар берди. Аллоҳ таоло деди:
“(Ахир) яратган Зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) огоҳдир” (Мулк, 14).

“Уларнинг устида мангу ёш (яъни, ҳеч қаримайдиган) болалар (хизмат қилиб) айланиб турурларки, уларни кўрган вақтингизда (гўзалликлари, рангларининг тиниқлиги ва юзларининг нурлилигидан) сочиб юборилган марваридларми, деб ўйларсиз” (Инсан,19).

Оятдаги “Уларнинг устида мангу ёш (яъни, ҳеч қаримайдиган) болалар (хизмат қилиб) айланиб турурлар” жумласи ҳақида муфассирлар икки ёки уч ёшли болалар жаннат аҳлига хизмат қилади дейишган. Чунки инсоннинг кўзи энг қувонадиган пайти ёш болаларнинг шу ёшида бўлади. Жаннат аҳли уларни кўриб кўзи қувонсин деб, Аллоҳ таоло уларни шу ҳолатда мангу қолдиради.**@iymon_arkonlarii

10 months ago

**Шунингдек инсонларнинг саҳифалари берилганидан кейин
ундаги ёзилганларни тан олмасликка уринганида тили, қўл оёқлари ва терилари унга қарши гувоҳлик беради. Аллоҳ таоло деди:
“Энди қачонки улар (дўзахга) келишгач, (ҳаёти дунёда қилиб ўтган куфру исёнлари ҳақида сўралади, лекин улар ўз қилмишларидан тонишга уринадилар.
Шунда) уларнинг қулоқлари, кўзлари ва терилари улар қилиб ўтган нарсалари ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик беради.
Улар териларига: “Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?”, дейишганида, (терилари): “Бизларни барча нарсани сўзлатган Зот — Аллоҳ сўзлатди” (Фуссилат, 20-21).

Оятда келган бу хабарни эшитган кимса кўз, қулоқлар, терилар ҳам гапирадими?, деса, бир парча суяксиз тилни гапиртирган Зот албатта бошқа аъзоларни ҳам гапиртиришга қодирдир.
Шу кичик аъзо қанча инсонларни қалбларига озор бериб, касалланишига сабаб бўляпти-ку!
Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга неъмат қилиб қулоқ, кўз, қалб, териларни берди ва улар бирор кун инсондан ажралмади.
Инсон уларни ювиб, парваришлаб, авайлаб эҳтиёт қилади. Одамлар чиройли дейишлари учун неча йил умрини сарфлайди.
Қиёмат куни энг керакли пайтда аъзолари унинг зиддига гувоҳлик бериб турса ҳоли қандай бўлади?!
Бир кишининг яқин биродари бўлса ва унга барча сирларини айтиб, қалбдан яқин ҳис қилиб ҳеч нарсасини яширмасдан ошкор айтса.
Кун келиб ўзи ҳақида биродарининг гувоҳлик бериши керак бўлса, “менга туҳмат қилиняпти, дўстим сен мени неча йилдан бери танийсан, илтимос қандай инсон эканимга гувоҳлик бергин” деса, у мени тинч қўй, бундай ишларга аралаштирма деб ўзини йироқ тутса ёки яширган сирларини хиёнат қилиб айтиб берса, унинг қалбидан қандай ҳис туйғулар ўтади?!
Энг муҳтож пайтида унга душманлик қилса, жудаям ёмон ҳолатга тушади, яқин биродарига бўлган қалбидаги муҳаббати нафратга айланади..
Энди тафаккур қилиб кўринг, ҳар бир ҳолатингиздан хабардор териларингиз бир умр сиз билан бирга яшади. Ҳеч ким кўрмаган пайтда ҳам қилган маъсиятларингизга доим териларингиз ва аъзоларингиз гувоҳ бўлди.
Эшиклар ёпилиб, пардалар туширилганда ўзингиз ҳоли қолганингизда, қўлингиздаги телефонингизда фаҳш-мункар нарсаларни кўрдингиз ва эшитдингиз.
Ана шу ҳолатларингизни барчасига кўзларингиз ва қулоқларингиз гувоҳ бўлди.
Улар сиздан бир лаҳза ҳам ажралмади. У кунда оғизларингизга муҳр босиб қўйилади ва аъзоларингиз тилга киради.**@iymon_arkonlarii

10 months ago

**Дунё қонунлари билан қилинган ҳукмлар, зулм билан тўлдирилган бўлади.
Лекин Қиёмат кунидаги бериладиган китобда ҳеч қандай туҳмат, ёлғон ва уйдирмалар бўлмайди, у кунда ҳақиқат албатта қарор топади.
Чунки у китобларни Аллоҳ таолонинг омонатдор фаришталари тўлдиришган бўлади.
Улар ҳеч қандай хиёнатсиз Аллоҳ таолонинг буйруғини бажаришади.
Бажарганда ҳам банданинг ҳар бир ҳолатини адолат билан ёзиб боришади.
Инсон баъзида ўзи билиб ёки билмасдан Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор қиладиган ёмон сўзларни сўзлаб юборади ва бу сўзлари билан кимларнингдир қалбларини тилка-пора қилган, яна кимларнингдир аҳл-тотув оиласини бузиб юборган бўлади.
У киши бу қилмишларини унутиб юборган бўлиши мумкин, аммо фаришталар унинг саҳифасига қилган гуноҳларини ёзиб улгурган бўлишади. Инсон ўзига-ўзи ҳалокат тилаб қоладиган кун келмасидан, китобини яхши амаллар билан тўлдириши керак.
Тунда ётоғига ётишдан олдин ўзини сарҳисоб қилиб, бугун саҳифамни нималар билан тўлдирдим?, деб савол бериши лозим.
Қиёмат қоим бўлмасидан олдин ўша кундаги ҳолатларни озроқ бўлса ҳам кўз олдингизда тасаввур қилиб кўринг!
Ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолатда қабрингиздан чиқиб келдингиз, ҳисоб-китоб бошланавермаганидан сабр косангиз тўлиб пайғамбарларнинг ёнига бориб, Аллоҳ таолога айтинглар ҳисобни тезлатсин деб ялиндингиз, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жонингизга оро кириб, Аллоҳга дуо қилиб ёлворганларидан кейин аста-секин ҳисоб-китоб жараёнлари бошланди.
Қўлингизга китобингиз берилди, очиб қарасангиз ҳар бир қилган амалингиз, кимга зулм қилганингиз, кимни ноҳақ молини еганингиз, бўш вақтларингизни нималар билан ўтказганингиз ҳаммаси ёзилган бўлса.
Ҳар бир саҳифасини варақлар экансиз мутлақо унутиб юборган, хаёлингизга ҳам келмаган амалларингиз бирма-бир, ёзилган бўлса холингиз қандай бўларкин?
Қиёмат кунида отаонангиз, ёр-биродарларингиз саҳифангизда тўлдирилган
зулмларни ўчиришга қодир бўлишармикин? Ёки жонингиздан азиз бўлган фарзандингиз гуноҳларингизни бўйнига олиб сизга ёрдам берармикин?
Бу саволларнинг жавобини ўзингизга ҳавола қиламиз.
Инсон доим Аллоҳ таолодан олдинги ва кейинги гуноҳларини кечиришини сўраши лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аввалги-ю кейинги гуноҳлари кечирилган Зот бўлсалар ҳам ҳамиша саждада қуйидаги дуони ўқир эдилар: Эй Аллоҳим, Менинг барча гуноҳларимни, катта-ю кичик, аввалу охир, яширину ошкорларини мағфират қилгин” (Муслим ривояти).

Ҳозирда орамизда 30-40 ёки ундан юқори ёшли кишилар бор. Хар бирининг саҳифалари яхши ёки ёмон амаллар билан тўлдирилмоқда.
Бирор марта ўзингизга ҳозир саҳифамга қандай амаллар ёзилган экан, имконим борида ёмон амаллар ёзилган саҳифамни тозалашга, ўрнини яхши амал билан тўлдиришга ҳаракат қилишим керак деган саволни берганмисиз?
Кўпчилик ўзига бу каби саволлар бериб сарҳисоб қилишдан ғафлатда.
Китобларимиз қайси тарафдан берилиши махфий бўлиб, буни фақат Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди.
Одамлар Қиёмат кунида бир-бирлари билан тортишишади, китоби берилгандан кейин ҳам тан олгиси келмасдан, фалончи мени йўлдан адаштирган уларни азобла деб ўзини оқламоқчи бўлишади.
Бу худди жиноят қилган кимса қамалишдан қўрқиб, қилган айбини бўйнига олмасдан туришига ўхшайди.
Ҳозир техника тараққий топган аср бўлиб, буни фаҳмлаш қийин эмас. Кўп қаватли биноларда, озиқ-овқат, кийим-кечак сотиладиган магазинларда, супермаркетларда камералар ўрнатилган.
Баъзан ана шу жойларда ўғирлик ёки бошқа жиноятлар содир қилинса, қилган жиноятини тан олмаётган шахсга камера орқали тушиб қолган тасвирда жиноятни содир қилган соатлари, дақиқалари ва кунларигача кўрсатиб берилади. Жиноятни қандай кийимда, қанақа ҳолатда, қайси жойда қилганигача бирма-бир кўрсатилганидан сўнг жиноятчи ноилож айбини тан олади.**@iymon_arkonlarii

10 months ago

**Амалларнинг кўндаланг қилиниши.
Савол: Қиёмат куни одамлар маҳшаргоҳга жамлагандан сўнг қандай ҳолатлар рўй беради?

Жавоб: Қиёмат куни ҳар бир инсонга дунёда қилиб ўтган амаллари кўндаланг қилинади.
Одамларнинг номаи аъмоли дунёда қилган амалларига қараб ўнг ва чап ёки орқа тарафларидан берилади.
Аллоҳ таоло деди:
Бас, энди ўз китоби — номаи аъмоли ўнг қўлидан берилган кишига келсак, бас, у: “Мана менинг китобимни ўқинглар” (Ҳаққа, 19).

Энди ўз китоби чап қўлидан берилган кимсага келсак, бас, у дер: “Эҳ, қани энди, менга китобим берилмаса эди!” (Ҳаққа, 25).

“Энди кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса. Бас, у ўлимини чақириб қолажак” (Иншиқоқ, 10-11).
“(Сўнг ҳар бир кишининг) номаи аъмоли ўртага қўйилур. Бас, гуноҳкорларнинг унда (битилган) нарсалардан даҳшатга тушиб:
“Бизларга ҳалокат бўлгай, бу қандоқ китобки, на кичик ва на катта (гуноҳни) қолдирмай, барчасини ҳисоблаббитиб қўйибди”, дейишларини кўрурсиз. Улар қилиб ўтган барча амалларини ҳозиру нозир ҳолда топурлар. Парвардигорингиз ҳеч кимга зулм қилмас” (Каҳф, 49).
Ҳар бир инсон — мўмин ҳам, кофир ҳам китоби берилганидан кейин уни очиб қараганида афсус-надомат қилади.
Кофир киши китобида ёзилган ҳамма нарсаларни ўқигандан сўнг даҳшатга тушиб ўзига ҳалокат тилаб, “Бизларга ҳалокат бўлгай, бу қандоқ китобки, на кичик ва на катта (гуноҳни) қолдирмай, барчасини ҳисоблаб-битиб қўйибди”, дейди.
Инсоннинг номаи аъмолига ҳар бир қилган катта-ю кичик, у учун аҳамиятсиз бўлган, ҳаттоки бировга тил билан озор бериш, қовоқ уйишлар, пичинг гаплар билан кимнидир қалбини тилка-пора қилган бўлса ҳаммаси ёзилади.
Воқеликка назар солсангиз, жиноий иш содир қилгани туфайли қўлга олинган киши устидан жиноий иш очилади.
Баъзида туҳмат билан ҳам қўлга олиниши мумкин. Аммо унинг устидан жиноий иш очилган ҳужжатига ҳамма қилган ва қилмаган жиноятлари ёзиб тўлдирилади. Гоҳида саҳифалари туҳмат, бўҳтон ва ёлғонлар билан тўлдирилган бўлади. Шунга кўра айбдор шахсга ҳукм ижро қилиниб, қамоқ жазоси белгиланади ва узоқ йилга озодликдан маҳрум қилинади.**@iymon_arkonlarii

12 months ago

Маълумот ўрнида:
Кема учун юқори тезликни ривожланишига асосий тўсиқ, унинг корпусининг бир қисми ботирилган сувнинг қаршилигидир.
Сув ҳаводан деярли 800 баробар зичроқ бўлиб, унга қандай таъмирлаш амалга оширилмасин, қандай двигателлар қўйилмасин унинг тезлашиши доимо чекланган бўлади.
Демак, сувнинг қаршилигини камайтириш ëки йўқ қилиш (натижада тезликни ошириш) учун кемани ундан тортиб олиш керак.
Кема сув устида сузмасдан, балки унинг устида силжиши керак.
Оддий сўз билан айтганда, кеманинг пастки қисмида ҳаво айланиб туради.
Сувнинг ҳайбатини, денгиз устида майин эсиб турган шамолни ва чиройли тўлқинларни кўриб, инсоннинг қалби яйрайди.
Бундай ажойиботларни устида буюк Зот борлигини ҳеч қачон унутмаслик керак.
Аслида бундай неъматлар инсонни зикрга ундаши, шундай неъматларни берган Зотга, албатта қайтиш борлигини англаши, тафаккур ва тадаббур орқали қалб кўзи очилишига сабаб бўлиши лозим.
Аллоҳ таоло деди: “Шак-шубҳасиз, осмонлар ва ерда мўминлар учун (Аллоҳнинг қудрат ва ҳикматига далолат қиладиган) ояталоматлар бордир. Яна сизларнинг (бир томчи сув-нутфадан) яралишингизда ва (Аллоҳ ер юзига) тарқатиб юборган жониворлардан иборат нарсаларда ҳам аниқ ишонадиган қавм учун оят-ибратлар бордир.
Яна кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ва Аллоҳ осмондан ёғдириб, унинг ёрдамида “ўлган” ерни тирилтирган ризқ-ёмғирда ҳамда шамолларнинг йўналтирилишида ақл юргизадиган қавм учун оят-ибратлар бордир” (Жосия, 3-5).
Аллоҳ таоло оятда “ақл юргизадиган қавм учун оят-ибратлар бордир” деб, ақлли бандалари учун шу неъматларда ибрат борлигини зикр қилди.
Ақли йўқ нодонлар, ўзларини ақллиман деб даъво қилаверади, лекин айнан мана шу неъматларда тафаккур қила олмагандан кейин, бундай инсонлар ақлсиз, нодон ҳисобланади.
Аллоҳ таоло шамолларни юргизиб қўйди. Айниқса куннинг жазирама иссиғида озроқ шамол эсмай қолса, унинг қай даражада неъмат экани билинади.
Шамолларни биз билган-билмаган жуда кўп фойдалари мавжуд!
@iymon_arkonlarii

12 months ago

Аллоҳ таоло деди:
“Агар (Аллоҳ) хоҳласа шамолни тўхтатиб қўюр, бас, улар (денгиз) устида (ҳеч қаёққа сузолмай) туриб қолурлар
— Албатта бунда ҳар бир (балога) сабр қилгувчи, (Аллоҳнинг неъматларига) шукр қилгувчи учун оят-ибратлар бордир. Ёки (агар Аллоҳ хоҳласа қаттиқ бўрон юбориб, кемадаги одамларнинг) қилган гуноҳлари сабабли у (кема)ларни ҳалок (ғарқ) қилур ва кўпларни (ҳалокатдан қутқариб) афв этур” (Шўро, 33-34).
Аллоҳ таоло шамолни бир муддатга тўхтатиб қўйса, одамлар ваҳимага тушиб, Яратган Раббисини эслаб, У Зотга холис дуолар қилиб қолишади. Бунда ҳар бир балога сабр қилувчи, Аллоҳ таолонинг неъматларига шукр қилувчи банда учун оят-ибрат бордир. У Зот хоҳласа қаттиқ бўрон юбориб, кемадаги одамларни қилган гуноҳлари сабабли ғарқ қилиб, айримларини ҳалокатдан қутқариб қолади. Кемага чиққанларга маълумки унда ҳамма шароитлар муҳайё. У ерда чой ичиб, овқатланиб, дам олиб кетишга ҳамма шароитлар бўлади. Шунга қарамасдан у ерда, турли гуноҳ ва маъсиятлар ҳам содир бўлади.
Инсонлар нафсига ëқадиган шайтоний мусиқаларни тинглаб, шаҳватларига қул бўлиб кетаётганини кўрасиз.
Мўмин кишилар эса, Аллоҳнинг зикри билан, тафаккурли нигоҳлари ила борлиққа тикилганича, иймонларини зиёда қилиб кетишади.
Бундай ҳолатларга гувоҳ бўлиб кетаётган мўмин инсон “Аллоҳ таоло бирор бало юбормаса” деб, қўрқиб паноҳ сўраб туради.
Демак, кемадаги инсонларнинг маъсиятлари сабабли, улар билан бирга солиҳ инсонлар ҳам ҳалок бўлишлари мумкин экан. Аллоҳ таоло оятда “кемадагиларнинг гуноҳлари сабабли ҳалок қилади” деб огоҳлантирди.
Маъсият бўлаётган пайтда Аллоҳдан паноҳ сўраб, манзилга эсон-омон етиб олайлик деб дуода бўлиш керак. Инсон бундай ҳолатларни тафаккур қилиши, ҳамда кемаларни юргизиб қўйган Зот, тўхтатиб қўйишга ҳам қодир деб билиши керак.
@iymon_arkonlarii

12 months ago

**5. Ҳаво биз учун ёмғирларни беминнат олиб келади.

Бу ерда ҳаво деб шамолга ҳам нисбат берилган).

Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлган ёмғирни юборишдан олдин шамол эсади.
Қайси диёрлар ёмғирга муҳтож бўлса, ана шу жойларга булутлар секин-асталик билан сузиб боради. Бу ўз ўзидан бўлмайди, албатта Аллоҳ таолонинг бошқаруви билан юзага келади.
Ëмғирга ҳожат бўлмаган ерларга ёмғир ёғдирмайди. У Зот ëмғирга муҳтож ва чанқоқ ерларга булутларни шамоллар ёрдамида олиб боради, сўнгра ёмғир ёғдиради.
Бу ҳам Аллоҳ таолонинг пухта қонунидандир.
Узоқ асрлар давомида инсонлар ҳаводан елканли кемаларни суздиришда ҳам фойдаланиб келишади.
Кемалар бизнинг узоғимизни яқин қилади. Аллоҳ таоло оятларда эслатма қилиб, кемаларни ҳам зикр қилади. Чунки бу катта ҳажмдаги кемаларни сув устида ҳаракатлантириб қўйиш Аллоҳ таолонинг катта мўъжизасидир.
Осмонга назар солсак, катта ҳажмдаги учоқ(самолёт)лар ичи тўла одами билан учиб кетаëтганини гувоҳи бўламиз, шу учоқ(самолёт)ни ҳавода тутиб турган Зот ким?

Албатта, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодир.
Масалан: Учоқ(самолёт)нинг қанотлари остида двигатели бўлиб, айланиб туради.
(Двигатель — ҳаракатлантирувчи механизм), агар мана шу двигателга бир қуш кириб кетадиган бўлса, у ишдан чиқиб, учоқ(самолёт) мувозанатини йўқотиши ва ерга қулаши мумкин. Аллоҳ таоло мана шу мувозанатни ушлаб турмаса, учоқ(самолёт) бошқарувчиларини ҳам, ердан туриб кузатувчиларни ҳам, қўлидан ҳеч нарса келмайди. Аллоҳ таоло истамаса самолётни ҳеч кимса ерга қўндира олмайди, у катта тезликда қулайди ва фалокат юз беради. Шундай экан ҳар биримиз учоқ(самолёт)га чиқсак ëки кўзлаган манзилимизга етиш учун кемага минсак, мувозанатни ушлаб турган Зотни эслашимиз лозим бўлади.

1912 йил, тарихда дабдабали Титаник кемаси океанга ғарқ бўлган эди. Титаник ихтирочиси Томас Эндрюсдан кеманинг қуввати ва хавфсизлиги ҳақида журналист сўраганида, Эндрюс фахрланиб “Бу кема чўкмайдиган кема. Ҳатто Яратган ҳам буни чўктира олмайди!”, деган эди.
Озгина вақт ўтмасдан Аллоҳ таолонинг биргина кичкина аскари айсберг (муз бўлаги) нималарга қодирлигини ўз кўзлари билан кўрди.
Узоқ йиллардан сўнг олиб борилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, кема муз бўлагига шундай нуқтадан урилган эканки, ўша нуқтадан бошқа ҳар қандай жойга урилса етказилган зарар анча оз бўлиши мумкин эди. Бунга сабаб муз бўлагими ёки бошқа сабабми? Асл сабаб уни барпо қилган конструктор Эндрюснинг ясалган кемасими ёки унинг қалбини эгаллаган кибрми?
“Бу кемани Худо ҳам чўктира олмайди” дейишлик, Илоҳликни даъво қилган Фиръавннинг замонавий кўриниши эмасми? Аллоҳ таоло амр қилса улкан кемаларни чўктириб юборади. Океан устида катта оғирликдаги юкни чўктириб юбормасдан кўтариб турган Зот — Аллоҳ таолодир.
Бу кемаларга баъзан кўп машиналар юкланиб денгиздан олиб ўтилади. Инсон бу нарсаларни кўрганида тафаккур қилиши лозим. Саëҳатга боришдан асл мақсад, фақат маза қилиб, дам олиб, ўйнаб келиш эмас, балки тафаккур қилиш учун бўлиши керак.

  1. Инсонлар ҳаводан узоқ асрлар давомида елканли кемаларни юргизишда ҳам фойдаланиб келишади.**@iymon_arkonlarii
1 year, 1 month ago

@Falastinga_yordam_bot
Holis pul oʻtkazmochi boʻlganlar shu botga yozasizlar

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago