XazonRezgi (Official Channel)

Description
Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!

Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
Advertising
We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 6 days, 12 hours ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 5 days, 10 hours ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 6 days, 11 hours ago

1 month, 4 weeks ago

Qora Marvarid 2-qism

✍️Xazonrezgi
?Kumush Sirojiddin qizi

Obuna bo’lish uchun

Telegram | YouTube | Instagram |

1 month, 4 weeks ago
**Қабрдаги илонлар** ***?*** (ҳаётий воқеа)

Қабрдаги илонлар ? (ҳаётий воқеа)

Гўрков қайта-қайта кетмон солар, аммо 5 дақиқа ўтар-ўтмас илонлар атрофида пайдо бўла бошлар эди. Гўрков қабрдан чиқиб, кетмонни отиб юборди. Қабрни қазигани бошқалар тушиб ҳам дод дея ортига қайтиб чиқишди. Марҳумнинг ўғиллари зудлик билан масжид имомига бориб, бўлган воқеани айтиб беришди. Имон тинглаб бўлган шундай савол берди:
— Марҳум нима қилар эди?

Ўғиллари бир хўрсиниб, шундай жавоб қилишди...

Давомини, албатта, ўқинг. Сиз ҳам бу ишни қилишдан эҳтиёт бўлинг!

1 month, 4 weeks ago

#ҳаёт_сабоқлари

**КЕЛИН ТИЛИ

Агар хонадонингизга янги тушган келинингиз "Ойижон, кесма лағмон қилиш учун хамир қориб , уни пишириш учун алоҳида қозонда сув қайнатиб қўйдим" деса , бу сўзларнинг таржимаси қуйидагича бўлади:

"Хамирни-ку бир амалладим, шуни сиз пишириб берсангиз зўр иш бўларди-да .."

Хазонрезги**

Каналга уланиш?:https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

4 months, 2 weeks ago

Вафо...

Бир киши уйланди. У аёлини жуда яхши кўрар, ардоқлар эди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик бошланибди. Бутун баданига ҳуснбузар ва яралар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди. Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. У қайтаётганида фалокат юз бериб, кўзи жароҳатланибди, кўрмай қолибди.

Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди. Аёлни дафн этишгач, барча тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги дўсти:
– Қаёққа кетяпсан? – деб сўрабди.
– Уйимга, – жавоб берибди эр.
– Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни тополмайсан-ку!
– Менинг кўзларим очиқ, – дебди эр. – Фақат шунча йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. У жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билса, бутун умр қимтиниб, ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. “Эрим хунуклигимни билмайди-ку,” дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутгандим. У қирқ йил касаллигини умуман ўйламай, ўксимай яшаганидан хурсандман!

@xazon_rezgi

4 months, 3 weeks ago

Муаллиф:  Хазонрезги#БАРС **4-қисм mр3

Ижрочи:  Одинахон

Каналга уланиш ?:**https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

4 months, 3 weeks ago

Муаллиф:  Хазонрезги#БАРС **3-қисм mр3

Ижрочи:  Одинахон

Каналга уланиш ?:**https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

4 months, 3 weeks ago

#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ ***Хўжайин билан охирги эшикни йўқлаганимда бизни йигирма беш ёшлардаги келинчак кутиб олди. Бироқ... У келинчакнинг ярим нимта -юз ва қўллари  куйиб аянчли ҳолатда осилиб тушган эди. Юрагим эзилиб кетди.
     Барча қутиларни эга- эгасига топширгач , уйга йўл олар эканмиз Хўжайинимга узр сўраган оҳангда сўз қотдим:
    - Аввалги беш қутининг эгалари ҳам шундай аёллар эди , тўғрими ?
    Хўжайин ўз ишларидан мамнун оҳангда сўзга тушдилар:
   - Аҳбор ака биринчи марта Саид акага қўшиб "Аёлларга бозорлик тарқатиб келасан"
деганларида сенга ўхшаб бирам ғижинганман- ки . "Қанақа инсоннинг қўлида ишлагани келиб қолдим" деб роса асабим бузилганини қўяверасан эди.
Бироқ ҳақиқий аҳволни билгач , мен ҳам мазкур ишга ўз кўмагимнм қўшишга қарор қилдим. Аҳбор акам "Энг аввало отанг ва онанг , жигарларинг, аёлинг ва фарзандларингни кўнглини ол , орада Аллоҳдан ҳам берувчи қўллардан қилишини астойдил сўрайвер" дедилар. Шунга ҳаракат қиляпман.
- Шу гапларни бошидан айтсангиз бўларди- ку , мени ҳар хил шубҳа - гумонларга асир қилмасдан ? - ёзғирдим мен
- Биринчидан бу воқеа эсингда қолишини истардим . Иккинчидан ҳар кимсанинг устида дарров гумонга бориш яхшимаслигини тушунгин дедим . Учинчидан ...
- Мен барисига тушундим ,- жилмайдим мен ,- шу сабаб бугун кечга бир зўр таом пишириб уйдагиларни дуосини олай . Савоб мангаям керак...

Хўжайин Аҳбор ака билан ўн йиллар атрофида бирга ишладилар . Кейинчалик ҳам уларнинг оиласи билан ўзаро борди-келдимиз узилмади.
Орада Аҳбор ака аёллари билан улуғ ибодат Ҳаж сафарига бориб келишди. Мен ҳар сафар бу оила эгалари ҳақида эсласам кўнглимда чексиз эҳтиром бўй кўрсатаверади.
Яна ... Яна юртимизда бундай ҳазрати инсонлар кўплигини биламан. Бор бўлишсин шундай яхшилар .
Ушбу ҳикояни ёзиб юрагим ўзгача ифтихорга тўлди. Бўйим бир қарич ўсди- ёв. Ўйлашимча яхшилик қилиш учун қандайдир қолип ясаб олиш шарт эмас. Ҳар яхшиликни бошлашдан аввал ўзини фойдасини торозини бир палласига обдон тортиб кўриб "арзирмикан" демоқлик калтабин кишининг иши. Қачонки қилаётган яхшилигингиз бетаъма бўлса мукофоти ҳам шунга яраша бўлади.

Яхшилар ... Сизга ҳам бу бўлган воқеа ёқдими?‌‌

Муаллиф: Хазонрезги***@Xazon_Rezgi

4 months, 3 weeks ago

#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ ***ЭР БЕРМОҚ - 3...

Сал аввал юқори номдаги ҳикояни ёзиб дилим анча ғашланганди. Гарчи воқеалар ҳаётий бўлган бўлса-да , гап аёл қадри, шаъни ҳақида кетганда инсон ўзини барибир бошқача ҳис қилар экан. Халқимиз томонидан азал-азалдан "Жаннат томон йўлак" , "Жаннат томон имкон" , "Оёқлари остида жаннат боғлари" дея улуғланган , сифатланган, шарафланган аёл зотига ҳамиша эҳтиром кўрсатилиниши бугунги кунда ҳар замондагидан ҳам кўра мақтовга сазовор даражада эканлигини сир эмас.
Бугун ёзадиганларим баҳонасида мавзуга доирасидаги , бироқ бутунлай бошқа мазмундаги воқеани ҳикоя қилиб бермоқчиман .

Тайёрмисиз? Демак , бошладик :

Ўшанда хўжайиним эндигина ишга кирган вақтлар эди. Мен аспирантурада ўқир эдим . Кўпинча ўқишим тугагач Хўжайин иккимиз уйга бирга қайтар эдик. Бир куни улар кафедра телефонига қўнғироқ қилиб ўқишим тугаган бўлса ҳам, бир соатларча кутиб туришимни сўрадилар .
Айтилган вақтда эса келиб мени олиб кетдилар . Аммо йўлни уй эмас , балки бошқа йўл тараф бурдилар.
- Тинчликми ? Қаерга кетяпмиз ?
Хўжайин саволимга йўлдан кўз узмай жавоб қайтардилар :
- Бошлиғимизни бугун бозорлик тарқатадиган кунлари . Ҳозир тўрт- беш хонадонга кириб бу бозорликларни ташлаб чиқамиз-у , кейин уйга .
Мен машинанинг орқа ўриндиғида тартиб билан териб қўйилган катта-катта картон қутиларга разм солдим .
- Кимларникига борамиз ? - қизиқиш билан савол бердим яна .
- Борадиган хонадонларимиз етим- есир болаларини боқиб ўтирган бева - бечора аёлларга тегишли . Баъзилари касалванд ҳам экан. Бошлиқ уларни оталиққа олганлар.
Хўжайиннинг юзларидаги жиддийликни кўриб юрагим "шууув" этди : "Наҳотки Хўжайиним аҳлоқан бузуқ бошлиқнинг қўлида ишлаяптилар? Ўз-ўзидан маълумки , бошлиқ Аҳбор ака бунча аёлни никоҳига олмагани аниқ! Эссиз ! "
Мен ўтган хафта Хўжайин билан бирга Аҳбор аканинг кичик қизини мактабдан олиб уйига олиб бориб қўйганимиз ёдимга тушди. Бизни кутиб олган у кишини аёли Матлуба опа шунчалар дилбар ва назокатли жувон экан- ки , бизни қўярда қўймай уйига бошлаб кириб меҳмон қилганди. Уларнинг бир- биридан чиройли, тугмачадек бежирим қизчаларига қараб бирам ҳавасим келганди .
" Эҳ эркак зотини ,- асабим қақшади мени ,- тўртта қизини , гулдек аёлини юз- ҳотирини, шукрини қилмас экан- да , бу Аҳбор ака деганлари ?! Қаерда бева кўрса илиқиб кетаверар экан-да ? Худодан қўрқмаслик ҳам шунчалик бўладими ? Эссиз одамгарчилик?! Уйида фариштадек аёли бўла туриб бу кишим беваларни ҳимоячиси эмишлар ?!"
Хурпайиб олганиимни кўриб Хўжайиним бир сўз демай рулни бошқариб кетавердилар . Кўп ўтмай қайсидир кўп қаватли уйлар рўпарасида тўхтаб , тўхтаб қутиларни бирма- бир ташлаб чиқа бошладилар. Мен лоақал машина эшигини очиб туришга қарашмай тўмсайиб ўтиравердим.
Хўжайин навбатдаги уйга кириб кетганларида қизиқиш устунлик қилиб қутилардан бирини оғзини очиб кўрдим. Ичида шакар , шоколад , писта ёғи , лаҳм мол гўштидан тортиб гуруч- у тухумгача чиройли қилиб қадоқланиб жойлаштириб қўйилибди. Хуллас битта қутидаги маҳсулот анча - мунча пул турадиган. Буни кўриб беш баттар зардам қайнади. Бошлиқни топшириғини бажарадиган хўжайинимни ҳам ёмон кўриб кетдим.
Олтинчи хонадон одмигина махаллада жойлашган экан. Хўжайин қутини олиб кирганларида ёши қирқларни қоралаган рус кишиси оқсоқланиб уларга эргашиб чиқди. Унинг қаттиқ тоби йўқлиги синиқиб кетган юз- кўзидан билиниб турарди. Эркакнинг ортидан ҳассага таянганча сочлари калта кесилган рус кампири чиқди. У ўз тилида чуғурлаб обдон Аҳбор ака ва уларга қўшиб Хўжайинимни дуо қилди. Бир вақт машинада ўтирган менга кўзи тушиб шу тарафга қадам босиб келди. У Хўжайинимга қараб "Невестка что ли?" деганча мени маҳкам бағрига босган узоқ вақт бахт тилади.***
@Xazon_Rezgi

4 months, 3 weeks ago

#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ **ЭР БЕРМОҚ - 2

Ушбу сарлавҳадаги ҳикоям кўпчиликга бошқача таъсир қилганини биламан. Икки кун ичида талай фикр, мулоҳазалар билдирилгани бунга яққол дадил бўлиб турибди.
Бу образлар тўқима эмас , ҳикоя орқали мен кимнидир ёқлаш ёки қоралаш фикридан йироқман. Ҳар кимнинг ажр- у савобини уни Яратган Зотнинг ўзи белгилайди. Ёзганим қайсидир жиҳатда кимгадир ибрат бўлса , хулоса чиқарса , қай бир хатоликлардан сақланишга ёрдам берса бундан фақат ҳурсандман. Хуллас , кўнглимда борини, гувоҳи бўлган воқеаларимни Сизлар билан бўлишаман , ҳукмингизга ҳавола қиламан.
Эътибор берган бўлсангиз ҳикоянинг охирида давоми бор деган изоҳ бор эди.
Демак , мавзуни давом этамиз.
Аслида бу тугалланмас мавзу. Воқеага ким , қай тарафдан боқишига қараб ҳар ким ўз хулосасини чиқариши бор гап.
Мен бир "аллома-и замон" эмасман- ки , барига узил- кесил нуқта қўя оладиган. Буни ўз номи билан ҳаёт деб қўйилибди. Ҳаёт эса турли хил эврилишлардан иборат айланма жараён.
Майли. Мавзудан четлашмаган ҳолда танганинг иккинчи томонига назар ташлаймиз.
Биргаликда...
Нафиса билан бўлган ўша суҳбатдан сўнг томонлар эшитилди , муросага чақирилди, тарафлар яраштирилган бўлди . Кези келганда ўринли савол туғилади :
"Фарруҳбек Лолани иккинчи хотин қилиб уйига олиб келганда маҳалла аҳли ва фаолларининг кўзи қаерда эди?" Бор гап шундаки бўлиб ўтган ишлар ими- жимида енг учида битирилган , қачон-ки , бўлган воқеалар барчага маълум бўлганда бўлган иш бўлиб , қорлар ёққан , излар босилиб бўлган эди.
Мени доим бир савол қизиқтиради: Ҳозирги кунда эркак киши қонуний никоҳидан ажралишмасдан туриб иккинчи аёлга никоҳлана олмаслиги қонун томонидан қатъий белгилаб қўйилган.
Фарруҳбек Лолахонни никоҳига олишни қай тариқа уддалагани масаланинг бир тарафи бўлса , никоҳдан сўнг икки аёлини адолат билан тутиши масаланинг иккинчи ва асосий тарафи бўлиб қолганди.
Нафиса билан бўлган воқеани унутаёзган эканман. Орадан икки ойча муддат ўтиб Лолахоннинг қўнғироғи барини беихтиёр ёдимга солди :
- Опажон , ассалому алайкум . Мен Лоламан. Вақтингиз борми ? Бироз маслаҳатингиз керак эди.
Соатга қарадим. Тунги соат йигирма иккига яқинлашиб қолган эди.
Телефонимни олиб ҳовлига йўл олдим
- Ваалейкум ассалом. Эшитаман Лолахон,- дедим ҳовлидаги ўриндиққа жойлашиб ўтиргач , -тинчликми ?
- Опажон , - Лолахон қисқа - қисқа нафас ола бошлади ,- тўлиб кетдим. Кимгадир ёрилмасам бўлмайди .
- Эшитаман , бир бошдан аста - секин гапираверинг ,- дедим тармоқнинг у тарафида турган аёлга ҳақиқатда қийин эканлигини дилдан ҳис қилиб.
- Хуллас , "тарих"имни эшитгандирсиз. Нафиса дугонамнинг сўзига кириб , йўриғига юрган ўша аҳмоқ мен . Тўғри Нафиса никоҳгача менга бир дунё ваъда берганди. Эримга тегишга кўнсанг , фалон , фалон камингни битириб бераман деганди. Эри билан никоҳландик. Биласиз никоҳ муқаддас битим . Ушбу муқаддаслик олдида қайсидир вақт дугонангни ваъдаси қуруқ сафсата бўлиб кўриниб қоларкан. Биласиз Фарруҳ ака пулдрр бўлиш билан бирга кўркам , савлатли ва сўзамол эркак. Мен ҳам аёллигимга бордим . Тез кунларда Фарруҳ акани бор вужудим билан севиб қолдим. Фарруҳ ака ҳам мен учун шундай муносабатда эдилар . Ширин сўзлар , қоп- қоп ваъдалар ... Хуллас мен дугонам Нафиса эмас , балки никоҳида бор бўлган ҳасми ҳалолим Фарруҳ акамни танладим. Танлагим келди . Бунинг учун мени айблаб бўладими ? Мен бир неча ўн йиллар боши очиқ ҳолда одамларнинг гап- сўзига қарамай, шаънимга гард юқтирмай яшаган бир муштипар эдим. Тўғри одамлар мен ҳақимда , шаъним ҳақида нималар деса дейишган
Бу гаплар кези келганда жон- жонимдан ўтмаган дейсизми ? Шу вақтгача оғиз солганлар кўнглимга ўтиришмаган , мана шу Фарруҳ акага келганда мени нима жин урганига ўзим ҳам ҳанузгача ҳайрон қоламан.
Хуллас мана турмуш қурганимизга олти ой бўлди . Яқин орада эса Фарруҳ ака эса дабдурустдан мендан айнидилар .
- Ииие нимага ? - ҳайрон бўлдим мен.
- Мен ҳомиладор бўлиб қолдим. Бор сабаби шу ...**@Xazon_Rezgi

5 months ago

#ҳаёт_ҳикоялари **КИМ АЙБДОР?

Лобар ётган жойида ойнадан ташқарига қаради :

"Соат неччи бўлди экан?". Қорни бирам очиб кетди-ки...Охирги олган кимё муолажаси иштаҳасини очиб юборган. Косадаги таомни еб тугатиши билан яна қорни оча бошлайди. Аслида уйда кўнгли тусаган , еганда оғизга маза берадиган егуликнинг ўзи бўлиши даргумон . Унда бунда қўни- қўшни , саҳоватпешалар тарафидан илинган мева-чева , ширинлик ва бошқа нарсалар ҳам тез орада юлдуз кўрмай жон беради. Қўлдан берганга қуш тўймас ахир. Икки хонали уйнинг наригисида синглиси учта боласи билан жойлашган. Опа-сингилнинг онаси ҳам буви бўлиб ўша хонада. Сингил эри билан топишса яна туғиш ниятидамиш.

- Уффф...

Лобар чуқур уф тортди.
У кираверишдаги биринчи хонага жойлашган. Дивани, тумбочкаси, ...туваги ип тортилиб, парда осиб ясама девор қилиб қўйилган хонанинг бу бўлагида . Парданинг нариги тарафи даҳлиз вазифасини бажаради. Эрта сахардан ярим тунгача нариги хонада яшайдиганлар киришаверади, чиқишаверади. Кун бўйи болачаларнинг чувур- чувур , йиғи овози...

Лобар қўлини чўзиб тумба устида целлофан пакетда турган бурда нон қолдиғини топди.

"Ҳайрият...!"

У суви қочган бир тишлам нонни оғзида ивитиб шимганча хаёлга чўмди.

Лобар эсини шу ҳовлини таниганди. У вақтда ҳовлида бувиси ҳоким , онаси эса ҳудди нариги хонадаги синглиси ролида эди. Лобарлар тўрт қиз , бир ўғил эди. Беш фарзанднинг отаси эса...тўрт эркак эди. Лобарнинг онаси Жамила опа ғоятда чиройли аёл эди. Тўрт марта турмуш қурди. Хатто тўртинчиси ичкуёв ҳам бўлиб келганди. Бироқ уларнинг барини Лобарнинг бувиси ўртага тушиб турмушини бузиб ҳайдаб солаверди. Сабаб нимадалигини эса ҳеч ким билмади. Кўпчилик "Бу Сабоҳат кампирга худо берган феъл- хўй, шу тўнғич қизи ёнида юрганидан роҳатланса керак" деб ҳам кўришди. Жамиланинг ўзи ҳам шундай хулосага келганмиди тўртинчи турмушини онасини уйида барпо қилмоқчи бўлди , бироқ онаси у эри билан ҳам қорнидаги бешинчи боласи бор ҳолда ажраштиришни "эвини" қилди.
Жамиланинг ўзидан кейинги уч синглиси онасига бўйин эгса турмуши турмуш бўлмаслигини сезишдими , оқ келин кўйлакда остона ҳатлаб чиқиб кетишди- ю , қайтиб онанинг сўзларини қулоққа илишмади. Дараҳтнинг бўшини еркан қурт деганлари .
Хуллас , Жамиладан сўнг Лобар Сабоҳат кампир ва икки нафар тоғасининг ўқига нишон бўлди. Бояқиш Лобар салкам ярим гектар келадиган ҳовлида эрталабдан кечгача тиним билмай меҳнат қилиб , эшитгани "жувонмарг" бўлди. Ўн бешида оқи- оқ , қизили қизил бўлиб ғоятда гўзал бўлиб етилган Лобардан анқигани ачимтир тер ва тезак ҳиди бўлди .
У уй ишларини саранжомлаб, ўртада бир гала қўй ва уч- тўрт молни кўчанинг нариги бетидаги совхоз боғининг чекка- чеккаларида ўтлатиб келар эди.
Қурбақани ҳам босса "ваақ" деркан. Лобарнинг ҳам бундай ҳаёт жонидан ўтиб кетганмиди ёки ... Хуллас у ўн олти ёшида бир кечада йўқолди - қолди. Орадан кўп ўтмай қўшни кўчадаги Шоира опаникидан хабар келди:

- Қизинг ўғлим Шарифга эргашиб бизникига келиб ўтириб олибди. Эр- хотин бўлиб олишганига анча бўлганмиш. Мендан даргумон бўлмаларинг. Қолса қолсин . Керак бўлса олиб кетларинг.

Лобарнинг ортидан сингиллари ишга яраб қолганлиги учун унинг "буви ҳовлиси"га қайтиб келиши керак бўлмади.
Серфарзанд Шоира опа ва Мухтор акаларининг ҳовлисининг бир бурчагига эри билан сиғиб кетди.
Лобар ўша хонадонда бахт таъмини тотий бошлаганди. Йиллар оралаб ўзи ҳам бири- биридан ширин тўрт қиз кўрди. Қизларининг олди ўн бешга чиққанда кутилмаганда эрининг қўли пул кўриб тезда бойиб кетди.
Қадимгилар "Ёришиб ёққан хаводан қўрқ , тўсатдан битган бойликдан" дея бежизга айтишмаган экан.
Эри бой бўлди , Лобар бойвачча бўлди . Шу билан бирга аёлнинг тинчи йўқолди . Шариф очиқ - ойдин аёлига "Энди ўғил туғиб берадиган хотин оламан" деб эълон қилди ва ҳаракатни бошлаб юборди. Ўша кезлари бирон эси бор инсон орага тушиб "Ҳой барака топгур, қизни ким беради- ю , ўғилни ким беради ?" ёки "Нима эксанг , шуни ўрасан" демади.
"Эр бермоқ - жон бермоқ" деганлари рост экан.**@Xazon_Rezgi

We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 6 days, 12 hours ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 5 days, 10 hours ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 6 days, 11 hours ago