Free Cricket Tips Providing To You By My Knowledge On Odds...
WhatsApp for Paid Work
7827419799
Last updated 1 month, 2 weeks ago
*💥*Бугун, 15 май - «Халқаро оила куни»!
Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз!**
Жигарларим опа-сингиллар,
Ака-ука боғланган диллар.
Ўтса кунлар, ўтса ҳам йиллар,
Оиламиз доим тинч бўлсин.
Бир-бирига куяр жонимиз,
Хабар олиб ҳар бир онимиз.
Қариндошлар бирдир қонимиз,
Оиламиз доим тинч бўлсин!
Ҳақиқий дўстлик - унга беминнат ёрдам бера олишинг, у айтмаса ҳам нима керак эканини англашинг, ҳамма юз ўгирганда ёнида бўлишинг, ёмонини яширишинг, яхшисини оширишинг, унинг ютуқларидан ўзингникидан зиёда севинишинг ва умуман унинг борлигидан хотиржам бўлишингдир. Чин дўст - умр йўлингда руҳий суянчиғинг. Ҳамма нарса ҳақида ва ҳеч нима ҳақида исталганча суҳбатлаша олишинг. Нимадандир қаттиқ ранжисанг, унинг далдасидан бир зумда руҳланишинг. Манфаатли дунёда таъмасиз дўстлар омон бўлишсин. Дўстинг билан ўзингни кўлмакда эмас, уммонда каби ҳамма нарсага қодир ҳис этгин.
ОНАНГИЗНИ ИСМИНИ НИМА ДЕБ ЁЗГАНСИЗ?
Саудиялик шайхлардан бири ҳикоя қилади:
Ваазларимнинг бирида инсонлардан 8 кишини олдинга чиқишини сўрадим, ҳеч қандай тайёргарликсиз улар чиқишди.
Улардан телефонларида онасини нима деб ёзганини сўрадим. Бирида "онам", бошқасида "меҳрибоним" деб ёзилган экан. Уларнинг ичидан 23 ёшдаги бир йигит менга шундай жавоб берди.
Қачон унга онаси қўнғироқ қилганда унинг телефонида
"Жавоб бер, эй ўғлим, мен сенинг жаннатингман"
деган ёзувни кўрар экан. Чунки унга ҳар сафар онаси қўнғироқ қилганда у шу ёзувни кўриб онасининг унинг олдидаги даражасини аҳамияти эслайди…
Базилар борки ота-онаси қўнғироқ қилганда жавоб беришга малолланади, дўстлари олдида бўлса онаси билан гаплашишни хохламайди, уялади. Уларнинг ота-онаси фақатгина фарзандидан қаерда ва нима билан бандлигини билмоқчи бўладилар холос. Ота-онангизни борида қадрланг, албатта улар сизнинг жаннатингиздир!
Сиз онангизни телефонингизда нима деб ёзгансиз,қадрлигим?
**Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
Ўткир ҲОШИМОВ.**
https://t.me/andijon_tongi_gazetasi
Telegram
Andijon tongi
Андижон туман ҳокимлиги нашри Официальный сайт https://andijontongi.uz Телефон: офис (74) 373-14-14 мобиль: (91) 605-69-41
ХАЙРЛИ КУН
☀️ Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин..
Boshlangan tong buguningizda xushxabarlar elchisi bo'lsin!
🌸🌸🌸Har bir kun umrimiz kitobidagi oppoq sahifa. Bu sahifa bizga ko'pdan-ko'p yaxshiliklarni, omad tilsimini eslatib turadi🌼🌼🌼
**Менинг қандай ҳақларим бор?” сўзи билан “Менинг қандай мажбуриятларим бор?” сўзлари ўртасида катта фарқ бор.
Биринчиси ўзининг эҳтиёжлари атрофида айланиб юрса, иккинчиси эса ўзининг ахлоқий фазилатлари атрофида айланади.
“Ҳикматлар чашмаси”дан**
Тушдаги сутнинг таъбири ҳақида
Ҳамза ибн Абдуллоҳ ибн Умар оталари Абдуллоҳ ибн Умардан нақл қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тушимда менга бир қадаҳ сут узатишди, уни шу қадар қониб ичдимки, ҳатто тирноқларимдан чиқди. Кейин, қолганини Умарга узатдим», - дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, буни нимага йўйдингиз?» - дейишди. У зот «Илмга йўйдим!» - деб жавоб қилдилар».
"Тушлар ҳақида" 15-боб
1 май — Халқаро табассум куни...
БИРГИНА ТАБАССУМ:• меҳр ва одамийлик калитидир;
• зарари йўқ, лекин фойдаси кўп нарсадир;
• уйда бахт, ишда муваффақиятдир;
• берганни камбағаллаштирмас, олганни бой қилар;
• ҳориган инсонга ҳордиқ берар;
• умидсизга қувонч ва ҳаёт бахш этар;
• сотиб ва ёхуд сўраб олинмайди;
• муҳаббат кўпригини мустаҳкамлайди;
• баъзан бир ҳаётни қутқаради, баъзида эса, урушни олдини олади;
• садақа ўрнига ўтиб, савоб келтирар.
Табассумга муҳтож одамга кўпроқ табассум ҳадя этинг!
Табассум қилмаганларнинг эҳтиёжи эканини унутманг!
💐💐💐💐💐💐💐💐💐
https://t.me/andijon_tongi_gazetasi
Free Cricket Tips Providing To You By My Knowledge On Odds...
WhatsApp for Paid Work
7827419799
Last updated 1 month, 2 weeks ago