Funny Videos 18+
You must be over 18+ of age to join.
Last updated 3 months, 1 week ago
15 октябрь - Бутун дунё "Қишлоқ аёли" куни
*Тонг отмайин қуёшданда эрта турар,
Енг шимариб сигир соғар, ҳамир қорар.
Ризқ аталмиш тандирига олов ёқиб,
Сават-сават сомса ёпар, нонлар ёпар.
Қилар иши чин дилдан, йўқдир малоли,
Қишлоқ аёлидир бу, қишлоқ аёли.
Сўзласалар сўзларидан ёғар дурлар,
Офтоб қорайтирган юздан балқар нурлар,
Соддаликлар бўлса бордир, сохталик йўқ,
Борлигига ҳавас қилар кўкда ҳурлар.
Бахтлиларнинг энг бахтлиси улар ёри,
Қишлоқ аёлидир бу, қишлоқ аёли.
Меҳнат қилар меҳнатдан қочмагай бешак,
Сояларда гап сотишлик улар-чун эртак.
Боласини солиб қўйиб беланчакка,
Даласида пахта терар этак-этак.
Кечки овқат тайёрлашда бор ҳаёли...
Қишлоқ аёлидир бу, қишлоқ аёли.
Меҳнат билан шом бўлади кун етмай қолар,
Дарс қилдирар, кирлар ювар тун етмай қолар.
Барчасини адо этиб кўзи илингач,
Туш кўрмайин яна янги тонг отиб қолар.
Яна бошдан бошланади юмушлар бари,
Қишлоқ аёлидир бу, қишлоқ аёли.
Ажин босган юзларида ҳаёт ҳикмати,
Қадоқ қўлларида турмуш бор ҳақиқати.
Яхши турмуш ўртоқдир, ҳам мунис она,
Тоғни талқон қилмоққа етар журъати.
Оилага фидодир жонию бори,
Қишлоқ аёлидир бу, қишлоқ аёли.
Равшан ҲАМРОЗ.*
Қадим замонда катта бир кутубхонага ўт кетибди, биргина китоб ёнмасдан қолибди. Йиллар ўтиб бир четта чанг босиб ётган ўша китоб кераксиз буюмдек кўчага улоқтирилибди.
Китоб кўчада юрган бир дарвешнинг қўлига тушиб қолибди. Дарвеш китобни очиб ўқиб кўрса, унда: “Кимки дарё соҳилида чўғдек қизиб турган тош топса, ҳаётдаги барча орзулари ижобат бўлади”, деб ёзилган экан.
Тошни қидириш учун дарё соҳилига борган дарвеш кўп тошларни топибди, лекин ҳаммаси совуқ тошлар экан, уларни дарёга улоқтираверибди. Кун, ой, йиллар ўтибди ва бир кун дарвеш ўша чўғдек қизиб турган тошни топибди, лекин кўнгил ўрганиб қолган эканми, дарҳол уни ҳам дарёга улоқтирибди.
Биз ҳам дарё соҳилидаги дарвешга ўхшаймиз, ҳаётда бир инсонни қидирамиз, қидирамиз, топганда эса улоқтирамиз. Чунки топишга эмас қидиришга ўрганиб қолганмиз. Топганларимизни қадрлайлик, токи улар бошқаларни қидириб кетишмасин.
Сайлов-2024
МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ САНАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 8 октябрь кунги қарори билан сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериш саналари ва вақти эълон қилди.
Қарорга кўра, 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун муддатидан олдин овоз бериш 2024 йил 16 октябрь куни бошланиб, 2024 йил 23 октябрь куни якунланади.
Республикамиз ҳудудида жойлашган, шу жумладан мамлакатимизнинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари биноларида муддатидан олдин овоз бериш ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.
Ўқитувчи-руҳлантирувчи!
Қозоғистонлик ўқитувчилардан ғаройиб идеалар чиқиб туради. Мана бу лавҳада Қозоғистонлик устоз ўз ўқувчиларининг келажакдаги тасвирларини ўзларига тақдим этмоқда, болалар ҳар бири қандай қабул қилаётганига, шодлигидан осмонга учаётганига эътибор беринг.
Шуниси аниқки, бу тажриба болаларда ўзига бўлган ишончини оширади, келажакка бўлган орзуларини ривожлантиради, мақсадларини кучайтиради.
- **Сизнинг пайтингизда одамлар яхшироқ яшашганми бобожон?
- Ҳа болам биз бир ўзимиз беш олтита фарзандни бемалол боқиб, ўқитиб, уйли жойли қилиб, тўйини ҳам қилардик. Ортганига қариндош-уруғларга ёрдам қилардик. Ҳалолдан топардик.
Лекин ҳеч қачон битта мастава ейиш учун бочкага бориб келмасдик, битта молни пулига телефон олмасдик, битта тўйни пулига артис чақирмасдик, битта уйни пулига машиналар олмасдик. Қаноат қилардик...
©️ Қудратуллох Аҳмад.**
**Бу одамни бу асли холатида кимлигини кўпчилик танимаса керак. Бу одам сахнада сунъий мўйлов, қош, шляпаси ва кулгули қилиқлири билан оммога танилган ва кино тарихидан жой олган шахс Чарли Чаплиндир.
Қиссадан ҳисса шуки, одамлар Сизни аслингиз билан эмас, қилган амалингиз билан эслашади.**Амалингизни яхши қилаверинг.
https://t.me/andijon_tongi_gazetasi
ТИЛ ВА ЮРАК
Луқмони ҳакимни бир киши сотиб олиб, даргоҳида хизмат қилдирарди ва ундаги илму-ҳикматни гоҳи-гоҳида синаб кўрарди. Бир куни имтиҳон тарзида буюрди:
— Эй Луқмон, менга бир қўйни сўйиб, энг яхши аъзосини олиб келгин.
— Бош устига, — деди Луқмон ва қўйни сўйиб, тили билан юрагини хўжасига элтди.
Анча муддат ўтгандан кейин хўжа уни яна чақириб, деди:
— Эй Луқмон, бир қўйни сўйгинда, менга унинг энг ёмон аъзосини олиб келгин.
Луқмон қўйни сўйиб, яна тили билан юрагини кўтариб келди.
Хожа деди:
— Нега қўйнинг энг яхши аъзосини сўрасам ҳам, энг ёмонини сўрасам ҳам тил ва юракни кўтариб келдинг?
Луқмон деди:
— Эй хўжа, агар пок бўлса, ҳеч нарса тил ва юракдан яхши эмас. Агар нопок бўлса, ҳеч улардан ёмонроқ эмас.
Funny Videos 18+
You must be over 18+ of age to join.
Last updated 3 months, 1 week ago