🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Тилимиз бурро бўлсин! Уни арзонгаров сотмайлик. Тадбирларда эмас, амалда ҳимоя қилайлик...
Худди дарахтлардай яшасам эди...
Оёғим заминда, бошим кўк қадар.
Шунда қийнамасди аламлар ёди,
Балки, юрмас эдим бесар, дарбадар.
Дарахтдай яшасам эди, бир муддат,
Қалбимда илоҳий ҳисларни туйиб.
Ҳар ўтган онимда қилсам ибодат,
Ҳар фасл турфа ранг либослар кийиб.
Аммо, мен яшадим йўлларда сарсон,
Ёлғончи елларга қилиб дийдиё.
Кўнгилни ҳавасга топшириб осон,
Шукурни унутиб қўйдиммикин ё...
Яна сафар бонги... Жаранг тинмайди,
Яна изтиробга тўлар жомадон.
Яратгандан ўзга ҳеч ким билмайди,
Қачон бир манзилни этарман макон.
Қора булут сузар осмон юзида,
Армоним қушлари ёзганда қанот.
Наҳот, оромим йўқ ернинг устида,
Ернинг остидадир илдизим, наҳот!..
Марҳабо ШОДМОНОВА
Бухоро шаҳридаги вилоят Болалар кутубхонасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси билан уюшманинг вилоят бўлими мутахассиси Обид Қўлдош томонидан нашрга тайёрланган "Фохира" китобининг тақдимоти ўтказилди.
СЎРАМАНГЛАР
Тонгда туриб завқ билан шеър ёзаман тупроққа,
Роз айтаман кўз ёш-ла титраб турган япроққа,
Баъзан эса суйкалиб, суянаман янтоққа,
Мендан ҳалолни сўранг, ҳаромни сўраманглар.
Мен қишлоқнинг боласи, бору бисотим тупроқ,
Кийган чопоним тоза, лекин сирти минг ямоқ,
Кетмон чопиб далада куним ўтади кўпроқ,
Мендан ерни сўранглар, осмонни сўраманглар.
Биров билан ишим йўқ, сирдошим қоғоз-қалам,
Шом палладан тонггача столимда ёнар шам,
Гуноҳи савобимни ёзиб боргувчи ҳар дам,
Раҳмон менинг елкамда, шайтонни сўраманглар.
Менинг дўстим - чумоли, ўзи ҳабаш, дили оқ,
Меҳнат қилиб кўрар кун, у мендан-да ҳалолроқ,
Яйраб кетаман, яйраб, унга кўзим тушган чоқ,
Чумолини биламан, чаённи сўраманглар.
Атрофимда саноқсиз нишон сотиб олғонлар,
Шеър айтарлар бақириб шуҳратпараст, ёлғонлар,
Айтинг, Машраб, Ҳувайдо қандай унвон олғонлар,
Мендан элни сўранглар, унвонни сўраманглар.
Навоийдан ғазалу, Бобурдан айтайми шеър,
Намангонда Машрабга етмадими парча ер,
Хайём бобом ҳар гапда май ва шароб ичма, дер,
Доноларим ёнимда, нодонни сўраманглар.
Атоийман, дилим қон, ёлғонлардан тўйдим мен,
Сафсатта сотган баъзи, инсонлардан тўйдим мен,
Олифта, олчоқ, ўғри, нодонлардан тўйдим мен,
Мендан шеърни сўранглар, достонни сўраманглар,
Мендан ерни сўранглар, осмонни сўраманглар.
Абдураззоқ АТОИЙ,
Умрининг 40 йилини келажак авлод учун бағишлаган педагог
Қиш эди. Ўттиз жон совуқ хонада,
Адабиёт дарсин тинглар эдик жим.
Муаллим саволлар берар гоҳида:
“Хамса”ни ким ёзган,
“Жангчи Турсун” ким?
Қўллар кўтарилар басма-басига,
Айтмасанг, кўксингдан чиқиб кетар жон.
Ўттиз овоз янграр қасдма-қасдига,
“Навоий”, “Навоий”, “Ҳамид Олимжон!”
Шундай чанқоқ эдик, дарсдан қолмасдик,
“Паскаль”ни билардик, даҳо “Ньютон”ни.
Аммо баъзи дўстлар топа олмасди,
Дунё картасидан Ўзбекистонни.
Улар кўп панд еди кўз ўнгимизда,
Бош эгиб, бурчакда тик турди мағрур.
Биз эса мақтандик ўз-ўзимизча,
Бунинг-чун жўралар, минг бора узр.
Эслайман, бу эълон “Учинчи “Б”га:
– Эртага ўн сўмдан келтиринг, тамом.
Парта жилдга денглар, кейин “байрам”га,
Яна “краска”га, сўнгра “металлом”.
Ўшанда пулим йўқ, ичим ёнарди,
Назоратчи қистар, қараб рўйхатга.
Адабиёт. Устоз таъриф берарди,
“Тажоҳилул ориф” деган санъатга.
Уйимда қолганди ўша кун овқат,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
Устоз такрорларди тинмай бу санъат:
“Билиб билмасликка олиш” дегани.
Ёдимдан ўчмайди ҳеч қачон бу ҳол,
Муаллим елкамга аста қўйди қўл.
Ҳеч кимга билдирмай, ҳеч кимга, алҳол,
Чўнтагимга буклаб солди ўн сўм пул.
Ўттиз қора кўзга изза бўлиш, воҳ,
Сездингиз, кўнглимни ёмон ўртарди.
Дўстлар, уриб турган юрагим гувоҳ,
Бир инсон ўксишдан мени қутқарди.
Ўша дарс ҳалиям берар кўп сабоқ,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
“Тажоҳилул ориф” – эй азиз устоз:
“Билиб билмасликка олиш дегани”.
Гарчи ўзингиз ҳам маошга яшаб,
Баъзан етказолмай бўлгансиз абгор.
Юрмас эдингиз ҳеч тўкинга ўхшаб,
Сизда йўқ эдими болалар, рўзғор?
На эҳсон эди у, на қарз эди у,
Ўйласам, бу ҳолнинг йўқдир жавоби.
Бир мурғак қалбига сажда эди бу,
Бир кўнгил уйининг пинҳон тавофи.
Шеър битди. Мен ҳамон қидириб таскин,
Олис мактабимга йўл оламан жим.
Билмайман, бу юртда устоз шарафин
Билиб, билмасликка олаётган ким?
Бобур Элмуродов
Наманганлик ношир акамиз Алижон Жўраевдан янгиси:
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ДЎСТЛАР!
Ҳали кўп вақт бўлмади, бир-икки ака-сингилларимиз баъзи хусусий ташкилотлар томонидан катта обрў-эътибор талаб қиладиган унвонлар, кўкрак нишонлари олдилар. Бирор тадбирда уларни “унвон”лари билан таништирсангиз номи гумбурлаб кетади. Халқлар ўртасида хизматлари учун, ... каби. Тавба деб ёқа ушлайсан. Ҳангоматалаблар эса мириқиб кулишади. Ўзи бу киши нима иш қилганларки, “Халқаро фалон мукофот”, “... хизматлари учун” деган кўкрак нишони олганлар, деб.
Устозларимиздан бирига шундайлар иши яхши эмаслигини айтсам,
“Қўяверинг, ўзини овутиб, хурсанд қилиб юрадидида”, деб қолдилар.
Шунақа унвони сотиб олган баъзи танишларимизнинг “унвон”га лойиқ номи чиқмаганидек дами ҳам чиқмай юрибди.
Ёки бўлмаса, дейлик, “Шеърларим Гондурас” давлатининг “Tilikans info” нашрида босилиб чиқди. Чили давлатининг “....” нашрида ҳам чоп этилди, дея керилаётган айрим ижодкорларга айтай, сиз шу газетани қўлингиз билан ушлаб кўрдингизми? Расм ва шеърингизни берсангиз сохта электрон макетни телеграмингизга юбориб қўядиганлар етарли.
Бир яхшигина ижодкоримиз чет эллардан биридаги тўпламда ижодидан намуна берилганини айтиб қолди. Китобни юборишолмабдию, ҳайтовур электрон намунасига эга бўлибди. Бунинг учун 400 минг сўм пул ҳам тўлабди, тавба!!!
Дарвоқе, кунларнинг бирида кичикроқ мақола остига муаллифнинг исм-шарифини ёзсам, “ХАЛҚАРО АКАДЕМИК” деб ҳам қўшиб қўйинг дейди. Ўйлаб қолдим, менга ҳам “укадемик” деган унвон беришса қалай бўларкин-а?
Шундайларга ва асоссиз равишда сохта унвон сотаётганларга “Бас қилинглар!” дейман. Сизлар ҳам шундай деган бўлармидингиз, азизларим?
Сизларга чуқур ҳурмат билан, Алишер УКАДЕМИК!
Кунора қайсидир танишим ёруғ оламни тарк этаяпти. Бугун вафот этган киши қирқ икки ёшда эди.
Барибир ўламиз, улгуриб қолиш керак, улгуриб...
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago