⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
?Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
?Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 months, 1 week ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 4 months ago
ТУШУНМАЙ ҚОЛДИМ...
Янги давру-янги замона,
Бу хаётдан зўр сабоқ олдим.
Кимни дўсту-ким душманлигин,
Одамларни тушунмай қолдим.
Пурмаъноли профил номи,
Хошияли қўлда анжоми.
Аккаунт зўр йўқ интизоми,
Кимлигини тушунмай қолдим.
Румийдан бир келтирган мисол,
Лек амалда иймони увол.
Андишага уришган дувол,
Асли қандай тушунмай қолдим.
Ибратли сўз эшитиб юрар,
Лек ғийбатдан тош отиб турар.
Тўғриман деб кўксига урар,
Тўғриларни тушунмай қолдим...
Ҳар ерда бор озор ва ағёр,
Барчасини худога солдим.
Кимни ёмон-ким яхшилигин,
Одамларни тушунмай қолдим.
ШОИР ҚАЛБИЙ ✍
2024 йил 9 ноябрь Чўнгқайма
ИНДАМАСДАН КЕТАМАН...
Дўст бўлсаю душманни,
Ишин қилса нетаман.
Сабр қилиб барига,
Индамасдан кетаман.
Ғамларнинг парчасига,
Қарамай дарчасига.
Қўл силтаб барчасига,
Индамасдан кетаман.
Рўзғорда кўпдир чиқим,
Умрим эса бир сиқим.
Дардинг тушунмас ҳеч ким,
Индамасдан кетаман.
Тараддуд кўриб қишга,
Тишимни қўйиб тишга.
Чет элдаги бир ишга,
Индамасдан кетаман.
Дўст бўлсаю душманни,
Ишин қилса нетаман.
Сабир қилиб барига,
Индамасдан кетаман.
ШОИР ҚАЛБИЙ ✍
2024 йил 12 августь чўнгқайма
ҚАРАСАМ...
Меҳнатнику қиламан тинмай,
Ҳар куни ҳар ишга ярасам.
Умрни ярмин яшаб қўйибман,
Во дариғ ортимга қарасам.
Болалигим қўл силтаб қараб,
Ёшлигим эх сочини тараб.
Қолибдия орзулар жавраб,
Во дариғ ортимга қарасам.
Беғубор шўх болалик чоғлар,
Орзу гули кўкарган боғлар.
Дилда қолган армонли доғлар.
Во дариғ ортимга қарасам.
Мактабдаги хавасли онлар,
Ўқишдаги зўр хаяжонлар.
Эслаб хотирамдан сўрасам,
Ортда қопти бари қарасам.
ШОИР ҚАЛБИЙ ✍
2024 йил 8 август чўнгқайма
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
?Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
?Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 months, 1 week ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 4 months ago