🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
ДЎСТЛАР БОРКИ...
Дўстлар борки, сен унга азиз,
Гар йиқилсанг суяб қўяди.
Дўстлар борки, гўёки йўксан,
Ортингдан лой суваб қўяди.
Дўстлар борки, ёнингда доим,
Яхши ёмон кунингда хамдам.
Дўстлар борки, асра худойим,
Қочиб қолар сўрасанг ёрдам.
Дўстлар борки, ғурурли, орли,
Сенинг учун берар жонини.
Дўстлар борки, ўхшар сояга,
Қизғонади бурда нонини.
Дўстлар борки, самимий, софдил,
Мансаб отинг пойламайдилар.
Дўстлар борки, ўхшар тулкига,
Улар сени ўйламайдилар.
Дўстлар борки, дуолар қилар,
Сенга омад тилаб қолади.
Дўстлар борки, нокасу нодан,
Луқмангни ҳам юлиб олади.
Дўстлар борки, шундай мехрибон,
Доим яшар сенга илиниб.
Улар бўлса мудом ёнингда,
Бахтлилигинг турар билиниб.
Дўстлар борки...
P.S.: Инсон атрофидаги дўстларига жуда эътиборли бўлмоғи лозим. Зеро, асалари аcалга, пашша эса ахлатга етаклайди. Тафаккур қилинг. Фарзанд тарбиясига эътиборли бўлинг.
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
@opa_singillar uchun juda ajoyib kanal, qo‘shilib olila💞
👇👇👇💞💞
@opa_singillar
@opa_singillar
@opa_singillar
**⚜️Мени уялтирган xитойлик бола..*..
💫 Кеча ўғлимни ўқишга юбормадим. Ҳаво совуқ илмидан кўра саломатлиги муҳимроқ дея , оналик ҳиссиётларим панд берди десам ҳам бўлади. Ишга келиб интернетдан бир ҳикояни ўқиб қолдим. Ишонинг куни билан ўзимдан, фитратимдан хафа бўлдим. Бугунги куннинг энг долзарб мавзусига мос ушбу ҳаётий воқеани сизлар билан ҳам бўлишгим келди...
9 даража совуқда 4,8 километр йўлни пиёда босиб ўтган 8 ёшли мактаб ўқувчисининг интернетни «портлатган» ҳикояси...
Хитойнинг мактаб ўқитувчиси интернетга жойлаган ўқувчининг сурати нафақат интернетни балки менинг виждонимни ҳам портлатди десам тўғри бўларди..✨✨
Хитойлик Ванг Фуман исмли болакай жуда камбағал оиладан ва у ўқишни қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. У ҳар куни мактабга деярли 5 километр пиёда боради. Маълум бўлишича, ўша куни эрталаб ҳаво ҳарорати 30 дақиқа ичида 9 даражага тушиб кетган, аммо бола бош кийимсиз ва енгил куртка кийган ҳолда 4,8 километр пиёда юриб борган. Шу куни унинг мактабида имтиҳон бўлиши керак бўлган. Бола имтиҳонга улгуриб 100дан 99 баллни қўлга киритган. Вангнинг ўқитувчиси музлаб имтиҳонга улгуриб, қаҳрамонлик кўрсатган ўқувчисини шу ҳолида суратга олиб ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлайди. Ва ушбу сурат интернет фойдаланувчиларини боланинг тақдирига бефарқ қолдирмади, улар бир неча кун ичида 3 миллион юань (450 минг АҚШ доллар) ортиқ пул йиғишди. Йиғилган пул мактабларни иситиш, бола яшайдиган Юванг провинциясининг камбағал болалари учун иситиш мосламалари ва иссиқ кийим-кечак сотиб олишга етди. Вангнинг мактабига эса лаборатория, компьютер синфлари билан жиҳозлаб берилган. Ушбу маблағлар эвазига мактаб ёнидан узоқдан қатнайдиган Ванг сингари болалар учун иссиқ ётоқхона қуриб берилди. Мактабнинг маблағи кам бўлгани учун Хитойнинг чекка провинцияларидаги мактабларида ҳам иситишга шароит йўқ, шу сабабдан синфлар иситилмайди, болалар устки кийимда дарсда ўтиришади. Ванг Фуман эса бувиси ва синглиси билан жуда ёмон аҳволда яшайди. Унинг ҳатто иссиқ кийимга маблағи етарли эмас. Боз устига бола сурункали гипотермиядан азият чекар экан – бу доимий совуқдан келиб чиққан иссиқлик етишмовчилиги. Бундан унинг қўллари шишиб, бармоқлари итоат қилмайди. Машҳур бўлиб кетган боладан олинган интервьюда Ванг камбағал болаларни совуқдан қутқариш учун пул йиғишга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва улғайгач, ҳамманинг ҳақини қайтаришга ваъда берди.
⚜️ Биласизми гоҳида, ҳозирги авлод ёшлари жуда иродасиз, қийинчиликларга биз каби, дош беролмайди дея кўп гапирамиз, фарзандларимизга тез-тез танбеҳ берамиз . Балки, ўзимиз болаларимизни ҳаддан ташқари аяганимиз сабабли, улар шу даражада тушиб қолмоқда. Мен ёшлик пайтимни эсладим ва бирон марта ҳаво совуқ бўлганлиги сабабли ота –онам мени мактабдан олиб қолишганлигини эсла олмайман. Бугун, маҳалламизда кўпчилик болалар ҳаво совуқ дея мактабга боришмади. Агарда, ҳар бир она, мен каби боласини меъёридан ошиқ авайласа, уларни ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлардан ҳимоя қилса, эртага бизнинг келажагимиз иродасиз ва ҳаётий зарбаларга тез таслим бўлиб улғаядиган ожиз фарзандлар қўлида қолмайдими....
Аслида, биз оналар болаларимизга сен ва мен кўраётган ҳаётимиздаги бу ҳолатлардан чиқишнинг ягона йўли бу илм олиш, дея уқтиришимиз уларни кўпроқ илм олишга чорлаганимиз манфаатлироқдир*…
Зебо Намозова
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Онажоним 🧕
🧕 Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган — онанг.
🧕 Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган — онанг.
🧕 Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, «Нега йиғлаяпсан?” деб ёнингда турадиган — онанг.
🧕 Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини «фидо” қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган — онанг.
🧕 Хурсанд бўлганингда, шодилигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган — онанг.
🧕 Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, «Ўз боламдан хафа бўлармидим” дея бағрига босадиган ҳам — онанг.
🤲🏻 Ота-Оналаримизни қадрлаб дуоларини олайлик, азиз диндошларим.
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
🔪 Ошхонада асқотадиган фойдали маслаҳатлар
💁 Мақолада уй бекалари учун ошхонада қўл келиши мумкин бўлган тавсиялар билан ўртоқлашамиз.
🍳.Тухумнинг оқини унинг икки томониданигна билан тешиб ажратиб олса бўлади.
Тухумнинг сариғи эсаунинг ичида қолади.
🍈.Пўсти билан қайнатилган картошка ёрилмасин десангиз, уни бир-икки жойидан тешинг.
🍈.Қовурилган картошканинг таъмини яхшилаш учун унга 1 чой қошиқ хантал қўшинг.
🍗.Парранда гўштини қовуришда тайёр бўлишидан бироз олдин тузли сув сепсангиз янада мазали бўлади.
🐠.Музлатилган балиқни тезроқ эритмоқчи бўлсангиз,пластик пакетдаги илиқ сувга солиб қўйинг.
🍣.Тўйимлилиги ва таъмини сақлаб қолиш учун ловия қайнаб чиққанидан кейин сувини тўкиб яна бошқа сув ва ўсимлик ёғи солиб қайнатинг.
🐟.Балиқ бўлаклари ёйилиб кетмаслиги учун қовуришдан олдин туз сепинг, унга яхшилаб белаб олинг ва қизиган ёғгасолинг.
🍏.Арчилган олмалар қораймасин десангиз,уларни тузли совуқ сувга солиб қўйинг.
🍞.Кўпчиган хамир янада ошиб кетмаслиги учун қоғозни ҳўллаб силкитиб ташланг ва хамирни ўраб қўйинг.
🍼Қайладаги қаймоқ юмалоқланиб қолмасин десангиз, ишлатишдан олдин уни озроқ сут солиб суюлтиринг.
🍳.Олдиндан совитилган тухум оқи яхши кўпиради. Сариғини эса ишлатишдан олдин сал иситиб олинг.
🍋.Лимон кислотаси гуручни оппоқ ва дона-дона қилади.
🍞.Хамирнинг ичидаги майизлар бир текисдажойлашиши учун, ишлатишдан олдин уни иссиқ сувда ювинг ва ун сепинг.
.Манкани тайёрлашдан олдин бир неча марта ювсангиз пиширишда юмалоқ бўлиб қолмайди.
🐠.Балиқнинг тангачаларини сув тагида тозалаш осонроқ.
🍖.Яхши пишмайдиган гўштни шўр сув, квас,сирка ёқи қатиқ солиб ивитиб қўйсангиз юмшоқ бўлиб пишади.
🍗.Қовуришдан олдiн хом гўштга ўсимлик ёғи суриб қўйсангиз чиройли бўлиб пишади.
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
ТАРБИЯНИНГ ҲАЛОЛ ЙЎЛИ
Уйда ўтирсам анча йилдан бери қадрдон бўлиб кетган бир опам телефон қилиб қолди. Ҳол аҳвол сўраб бўлгач, муддаога ўтди.
—СИЗГА телефон қилишимдан мақсад, қўшнингизни қизини сўрамоқчи эдим. Унинг тарбияси яхшими? Кўча кўйда салом алиги қандай? Ота Онасининг қўни қўшнилар билан муомаласи ҳақида гапиринг деб саволлар билан кўмим ташлади.
Назаримда қизни келин қилиш мақсадида суриштирди. Ижобий жавоб олгач яна сўради.
—Ҳалол еб катта бўлганми? Ота онаси ҳалолликда рўзғор тебратканми?
Мен нима деб жавоб беришни билмай лол бўлиб қолдим. Бу борада ҳеч нарсани билмайман дедим. Эҳ, шароитига қараб ҳалоллигини билиш мумкин-ку деди.
Ҳалол еб катта бўлган қизлар рўзғорига хиёнат қилмайди. Ёлғон гапирмайди. Ҳурмат иззатни жойига қўяди, ҳа буни ҳалол тарбияланиш дейди, деди менга эслатиб.
Ҳаётда ёши УЛУҒ инсонлардан ибрат олиш мумкин экан. Бу борада ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман.
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
🎙 FACE TO FACE INTERVIEW
🇸🇦 Arab davlatlarida ishlash istagidagilar uchun imkoniyat. 13 va 14 dekabr kunlari Arab davlatlaridan ish beruvchilar tashrif buyuradi va "Face to Face" intervyu bo'lib o'tadi.
💸 Arab davlatlarida $600 dan $3.000 gacha oylik ish haqqi olishingiz mumkin.
✅ Talablar:
- Soha bo'yicha mutaxassislik
- Ingliz tilini bilishlik
- 21 yoshdan yuqori bo’lishlik
⚠️ Shoshiling! Ishlar soni cheklangan.↗️ Imkoniyatlar eshigini biz bilan oching!
☎️ | +998889117100
💬 | Telegram orqali bog’lanish:
@Naimixkokand
Муваффақиятли ва бахтли ҳаёт учун 5 та маслаҳат
Ҳаётдан совғалар кутманг, балки боринг ва ўзингиз муносиб бўлган нарсани олинг.
Одамлар учун муаммо шундаки, биз доно бўлгандан кўра тезроқ қариймиз.
Сиз орзуга эришишингиз мумкин, асосийси бориш керак, ва мўъжиза кутиб ўтирманг.
Хурсанд ёки хафа бўлганингизда катта қарорлар қабул қилманг.
Инсон ўзи қарор қилганидек бахтлидир.
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
МУНОСАБАТЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ
🌱Икки инсон ёлғиз мулоқот қилган вақтда, бир-бирининг кўзига 60% қарар экан. Бу фоиз севишганлар ёки ёқтирмайдиганларда янада юқори даражада бўларкан.
🌿Нотаниш инсон билан мулоқот вақтда, унга нисбатан ижобий ёки салбий муносабат, мулоқотнинг бошланғич 4-дақиқасида шаклланар экан! Аниқланишича, биз бу инсон билан қай даражада гаплашиб кета олишимизга бир неча дақиқанинг ўзи кифоя экан.
🌳Инсонлар кўпинча ота- онасига ўхшаган ёки болалик вақтида чиқишолмаган ўртоқларига ўхшаган инсонларга нисбатан илиқ туйғуларни хис қилар экан.
🌿Тадқиқотларга кўра, инсон бир йилдан ортиқ севолмайди. Гап романтик хиссиётлар хақида кетмоқда, 12 ойдан сўнг- ёки мухаббатга айланади, ёки хиссиётлар умуман сўнади.
💚Экстремал холатлар- яъни авария, фалокатлар, умуман инсон ҳаётига хавфли вазиятларнинг барчаси инсонларни бир- бирига яқинлаштирар экан. Сабаби- қонга адреналин қуйилиши натижасида бахт ва севилиш гормони- дофамин ишлаб чиқарилади.
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
ЯХШИЛИК ҲАҚИДА
Биласизми, қадрдон, яхшиликнинг яралиши осон иш эмас!
Нафснинг хоҳишларини кесишингиз керак, шайтоннинг бўйнини узишингиз керак, ҳар томонга тўзғиб, сочилиб ётганлардан бир-биридан узилмас занжирлар тўқишингиз керак...
Овқат едирадиган қўлларгина тишланади, бу дунёда!
Бир куни яхшиликни билмаганларнинг надоматига ҳам кўнишингиз керак...
Ёмонликнинг, зулмнинг- ижодкорлари яъни ташаббускорлари анча чапдаст ишлайди, яхшиликнинг бино бўлиш дақиқалари эса секин...
Аммо...
Яхшини учратган кунига ҳеч ким пушаймон эмас, бу дунёда!
Ҳеч ким яхши одамнинг юзига боқиб "қайдан ҳам сенга йўлиқдим? " демайди...
Кунларингиз яхшилар ташрифидан обод, кўнглингиз эса яхши гаплардан шод бўлсин дойимо...
Жаннатда ҳам яхшиларга қўшни бўлиб яшанг, дилингиз ғам, кўзларингиз нам кўрмасин!
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago