🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 20 hours ago
⚡️Илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ва билим – ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг!
Шавкат Мирзиёев
⚡️Дарҳақиқат, илм олаётган ёшларнинг эришаётган ютуқлари, эгаллаётган марралари фахр туйғусини уйғотади.
Бугунги кунимиз қаҳрамонлари ҳам Олтинкўл туманининг иқтидорли, билимга чанқоқ ёшлари ҳисобланади.
?Лавҳани кўргач, бунга яна бир бор гувоҳ бўласиз.
⚡️"Болам, мен бировнинг дардини тинглаб, унга маслаҳат беришим учун ўша одамнинг дардини ўзимда ҳис қилиб, унинг руҳиятига кириб олишга мажбурман. Йўқса, қандай қилиб маслаҳат бераман, насиҳат қиламан? Ўзгалар дардини тинглаб, бировлар дардини қоғозга туширишнинг юки жуда оғир бўлади. Бу юкни кўтарган ижодкоргина қўлига қалам олади. Шу гапларим ҳамиша ёдингда турсин".
"...Жавоб бера олмаган мактубларга жавобни китобларимдан олинглар".
Ҳа, яратган томонидан инъом этилган воизлик, ёзувчилик, шоиралик хислатига эга бўлган адибимиз Турсуной Содиқованинг ҳали айтадиган гаплари, ёзилажак мақолалари, берадиган жавоблари кўп эди. У барчани бирдек яхши кўрувчи, гапирсанг, жон қулоғи билан эшитгувчи, фарзанди учун куюнгандек насиҳат қилгувчи аёл эдилар. Бундай инсонлар ўлмайдилар, улар ҳамиша ортида қолган инсонларнинг қалбида абадий яшайдилар.
✨Лавҳани томоша қилиб, юқоридаги гапларга яна бир бор амин бўласиз.
?Биздан узоқлашманг! Сизлар учун доимо ҳаракатдамиз!
КЕЛИНЛИК ИЛМИ
⚡️Ахир биргина кўйлак тикишни билиш учун, беморга игна санчиш, машинага мурват ўрнатиш учун, қўй-чи, тўп тепиш сирларини ўрганиш учун ҳам йиллаб ўқийдилар, заҳмат чекадилар. Келинлик – бировнинг уйига, бировнинг қалбига беозор ўрнашиш, янги одамларга ўзини тушунтириш, уларни ҳам тушуна олиш, бир хонадоннинг файзи, керагига айланиш, суякларинг қатидан “фарзанд” деган ширин жонни ясаб олиш ва уддалаб, унинг суягини қотириш демакдир. Ой қизим, сенинг тоифанг учун келинлик илми – бахтли бўлиш илми, бошқача айтганда, бахсизликдан қутилиш илмидир. Ва у серқирра, кўп бобли илмдир...
✍Турсуной Содиқова
⚡️Ҳеч аҳамият берганмисиз, шундай инсонлар борки, уларга ён-атрофидагилар далда бериб турсагина уларнинг кўнглидаги умиди аланга олади.
Меҳр бор жойда ишонч ва умид ҳам мужассам бўлади. Инсон келажагига ишонса, эртанги кун бугундан ҳам яхши бўлишига умид қилса, ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтади.
Жамиятнинг асоси меҳр ва оқибат. Инсон бир-бирига меҳр кўрсатади, оқибатини кўради. Бу икки жиҳат – энг юксак ахлоқий туйғу, аввало, оилада шаклланади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламдан бир куни саҳобаи киромлар сўрадилар: “Дунёни нима қутқаради, эй Аллоҳнинг расули?”
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Дунёни меҳр, раҳм-шафқат қутқаради”, дедилар.
Меҳрнинг бозори йўқ. Меҳр – бу ерга сочиладиган уруғ каби улуғ неъмат. Уни инсонларга қанча кўп улашсак, ўзимизга шунча кўп бўлиб қайтади.
?"Ҳаракатдагилар" ижодий жамоасидан янги лойиҳа...
?Тез кунда...
? Бизни кузатишда давом этинг!
⚡️Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У айтади: “Бандаларнинг Аллоҳ таолога севимлироғи шукрли ва сабрлисидир. Мусибат келса, сабр қилади, неъмат берилса, шукр қилади”.
Инсон сабр ва шукр қилса, ризқи яна зиёда бўлиши тўғрисида Али розияллоҳу анҳу бундай деган:
“Неъмат шукрга, шукр эса зиёдаликка боғлангандир. Банда шукр қилишда давом этар экан, Аллоҳ таоло ҳам зиёда қилишда бардавом бўлади”.
Орамизда кўзлари туғма ожиз бўлса-да, бироқ бу нуқсон унинг ўз орзуларига эришиши, мақсадлари сари дадил одимлашида тўсиқ бўлолмаган, ақлли, зукко, қобилиятли ва ҳар томонлама интилувчан, бир зум бўлса-да курашдан тўхтамайдиган инсонлар бор.
Галдаги қаҳрамонимиз шундай матонатли инсонлардан бири.
?Лавҳани албатта кўринг!
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг шундай бандалари борки, уларни одамларнинг эҳтиёжларига хослаб қўйган. Одамлар эҳтиёжларини қондириш учун уларнинг ҳузурларига талпинадилар. Ана ўшалар Қиёмат куни Аллоҳнинг азобида омонда бўлувчилардир!” деганлар.
✍️Табароний ривояти
Сизнинг ҳузурингизга ҳам кўмак сўраб келишадими?
Сиз ҳам Аллоҳнинг суйган бандалари қаторидамисиз?
Жавобга шошилманг ва бу ҳақда мулоҳаза қилинг!
Дам олиш кунида яқинларингиздан ёрдамингизни аяманг!
?Яхшиликлар улашадиган кун бўлсин ушбу кунингиз.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 20 hours ago