Tanqid.uz

Description
Tanqid.uz Rasmiy Telegram sahifasi
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

2 weeks ago
Бита қарға бўлса бўлди экан хамаси …

Бита қарға бўлса бўлди экан хамаси яхши бўлиб кетар экан.

@Tanqid24_uz

2 weeks, 1 day ago

Бу сафар ҳам шундай бўлди.

Бу шеър адиблар, шоирлар, журналистлар эркинлиги ва миллий озодлик учун курашиб ўтганлар руҳини акс эттиради.

“Эркин матбуот яхши ҳам, ёмон ҳам бўлиши мумкин. Эрксиз матбуот фақат ёмон бўлади”. (Албер Камю)

Тарихда эркин матбуот жамиятлар тараққиётида шубҳасиз, ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу боис эркин фикр ва мустақил журналистика учун имконият яратиш барчамизга манфаатлидир. Қайси соҳада бўлмасин, конструктив мулоқот ва очиқ муҳокамалар орқали ечим топиш мумкин.

Ўзбекистонда ҳақиқат учун, мустақил журналистика учун, эркин фикр учун кураш давом этади!

Исомиддин Пўлатов,
“Жомбой тонги” газетаси муҳаррири.

2 weeks, 1 day ago

ҲАҚИҚАТДАН ҚОЧИШ МУМКИН, ЛЕКИН БУ МУАММОНИНГ ЕЧИМИ ЭМАС

(Кеча очилмаган эшиклар ҳақида таҳлил)

Ҳақиқатни яширишга уриниш мумкин, унга тўсиқ қўйиш мумкин, ҳатто залларни ёпиб, чироқларни ўчириш ҳам мумкин. Лекин ундан қочиб бўлмайди! Кеча Ўзбекистонда мустақил журналистика ва блогосфера яна бир синовдан ўтди.

"Йил танлови" – давлат маблағисиз, ҳеч қандай расмий кўмаксиз, холис ва мустақил журналистлар томонидан ташкил қилинадиган тадбир. Лекин бу сафар ҳам ҳақиқатдан қўрққанлар уни тўсишга ҳаракат қилди. Таниш сенарий: заллар “очилмади”, “техник муаммолар” пайдо бўлди, тадбирга тўсқинлик қилинди.

"Йил танлови"нинг навбатдаги тадбири Тошкентдаги Зарафшон концерт залида ўтказилиши керак эди. Тасодифлар тасодифан содир бўлди - зал журналистлар учун “техник сабаблар” билан очилмади.

Танлов скверда, очиқ ҳавода бошланди.

Янаям журналистларда, ташкилотчи медиа вакилларида андиша кучлилик қилди, халқнинг кўз ўнгида бундай тадбирни ўтказишдан тийилди. Кичикроқ ресторанга кўчиб ўтилди. Ва тадбир ўша ерда давом этди.

Хўп, халқдан яшириладиган нимадир бормиди? Ҳеч нарса йўқ! Чунки кўпчилик бу жараёнларни тўғридан тўғри ижтимоий тармоқлар орқали узатиб борди.

Фақат соғлом қарашлар, соғлом таклифлар, соғлом фикрлар айтилди. Бугун тарғиботи давлат сиёсати даражасига чиққан жадидларимизнинг гаплари айтилди. Улар эсланди. Фарзандлар учун яхшироқ жамият барпо этиш, миллий ғурур бўлиши, ҳуқуқлар таъминланиши, қоғоздагилар амалда ҳам бўлиши учун ҳиссиётларга берилмай гапирилди. Бори шу.

Ҳеч ким, ҳеч бир давлат ташкилотини ҳақорат қилмаган ҳолда ҳукумат идоралари, ахборот хизматларининг фаолиятига баҳо берилди.

ТАШКИЛОТЧИЛАР МАССОНЛАР ЭМАС

Бу танлов ортида ўзини матбуот эркинлигига, ҳақиқат сўзига бағишлаган жасоратли шахслар турибди. Анора Содиқова, Нозима Тошпўлатова, Илёс Сафаров – ушбу ташаббуснинг асосий етакчилари. Улар давлат маблағларисиз, ҳеч бир расмий кўмаксиз, ўз кучлари ва Uzdiplomat.uz жамоаси билан бу анжуманни ташкил қилиб келяпти. Улар журналистикани фақат касб сифатида эмас, балки ҳаёт тарзи деб билишади.

Улардан қўрқиш, олабўжи, деб қараш керак эмас. Суҳбатлашиш, дардинг нима, деб кўриш керак, холос.

Йиғинда юзлаб профессионаллар қатнашди. Улар шунчаки бекорчилар эмас. Шу миллатга дўст бўлмаганида, юраги ёнмаганида бу ерда бўлмасди!

Аслида бу ерда йиғилган фаолларнинг дардиям унчалик катта эмас. Атиги соғлом ва ҳуқуқий жамият учун ҳаракат қилиняпти. Медиа бутун дунёда бўлгани каби ўз вазифасини Ўзбекистонда ҳам бажаришга интиляпти.

ХОЛИС ОВОЗ БЕРИШ ТИЗИМИ

"Йил танлови" йилдан-йилга тобора катта жамоатчилик эътиборини қозонмоқда. Танловни кузатувчилар, тадбирда иштирок этаётганлар сони ортмоқда. Бу жараён шунчаки бир тадбир эмас, балки катта жамоатчилик назоратига айланиб бормоқда. Одамлар нафақат кузатувчи, балки фаол иштирокчи сифатида ҳам қатнашишмоқда.

Овоз бериш тизими ҳам ўзига хослиги ва холислиги билан ажралиб туради. Тажрибали, давлат идоралари ва матбуот хизматлари билан фаол ишлаб келаётган журналистлар махсус жўнатилган линк орқали кириб, саволномани тўлдирадилар. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам овоз бериш жараёни амалга оширилади. Барча овозлар умумлаштирилиб, натижалар эълон қилинади. Бу тизим халқ овози ва профессионал баҳони уйғунлаштирган ҳолда танлов ғолибларини аниқлашга хизмат қилади.

БИЗНИ ЭШИТИНГ!

Кечаги воқеа Ўзбекистонда журналистика ва мустақил фикрни йўқ қилишга уринишларнинг яна бир кўриниши эди. Матбуотга масъул шахслар, сиёсатчилар! Журналистлар душман эмас! Буни етказинг керакли жойга, керакли одамларга! Биз – ҳақиқатни ёзувчилармиз! Агар бирор ташкилот ёмон ишласа, номувофиқ қарор чиқарса, биз буни айтамиз. Бу душманлик эмас, аксинча – холис фикр билдириш. Ҳукумат доиралари мустақил фикрдан қўрқмаслиги керак.

"ГЎЗАЛ ТУРКИСТОН, СЕНГА НЕ БЎЛДИ?"

Бу ҳолат бизга жадидлар давридаги ғамгин воқеаларни эслатади. "Йил танлови" анъанавий равишда Чўлпоннинг "Гўзал Туркистон, сенга не бўлди?" шеъри билан ниҳоясига етади. Бу шеър тадбирнинг рамзига айланган. Унинг сўзлари ҳар сафар йиғилганлар қалбини ларзага солади, теран тафаккурга ундайди.

2 weeks, 2 days ago

Бир неча йиллар аввал Дубайда зирҳли машиналар ишлаб чиқариш заводи қурган Фарғоналик миллионер Улуғбек Максумов ўз интервюсида Ўзбекистонда машина заводи қуришини, ўз бизнесини олиб кирмоқчи эканлигини маълум қилган эди.

Аммо ижтимоий тармоқларда"Шаффоф метан" газ қуйиш шохобчалари раҳбарларининг аянчли қисмати ҳақида хабарни кўргач, юқоридаги гапини яна бир бор қайта ўйлаб кўришга қарор қилган кўринади

Tanqid.uz

2 weeks, 3 days ago
Судьяларнинг нафси ҳакалак отганми ёхуд Ёдгоров …

Судьяларнинг нафси ҳакалак отганми ёхуд Ёдгоров ва Исломов тизгинни йўқотдими?

Одил судловни амалга оширувчи судьялар томонидан пора олиш жиноятини содир этилишига қандай унсурлар сабаб, бунга айбдор ким. Судьялар Олий кенгаши раисими ёки Олий суд раиси?

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан одил судловни амалга ошириш юзасидан шиддатли ишлар олиб борилаётган бир пайда адолат тарозисини ушлаб турувчи судьяларнинг пора олиш жиноятларини содир этилиши ачинарли ҳолат.

Tanqid.uz

2 weeks, 3 days ago
Demokratik kongressmen Al Grin AQSh prezidentiga …

Demokratik kongressmen Al Grin AQSh prezidentiga qarshi impichment jarayonini boshlamoqchi. Bunga Donald Trampning G‘azo ustidan Amerika nazorati o‘rnatilishi mumkinligi haqidagi bayonotlari sabab bo‘ldi.

Eslatib o‘tamiz, avvalroq u falastinliklar G‘azodan boshqa mamlakatlarga, masalan, Misr va Iordaniyaga ko‘chirilishi kerakligini ham aytgan edi.

Demokratik kongressmen Al Grin AQSh prezidenti Donald Trampga impichment e'lon qilishni taklif qildi. Bunga uning G‘azo sektori ustidan Amerika nazoratini o‘rnatish ehtimoli haqidagi shov-shuvli bayonotlari hamda falastinliklarni Misr va Iordaniya kabi boshqa davlatlarga quvib chiqarish taklifi sabab bo‘lgan.

Al Grin bu bayonotlarni xalqaro me'yorlar va inson huquqlarini qo'pol ravishda buzish deb atadi, bu esa Yaqin Sharqda beqarorlikka olib kelishi mumkin. Kongressdagi demokratlar Tramp ma’muriyatini tanqid qilib, uni bunday tashabbuslarning insonparvarlik oqibatlariga e’tibor bermaslikda aybladi.

🇺🇸 Biroq, respublikachilar prezidentni himoya qilib, u milliy xavfsizlik va AQShning mintaqadagi ittifoqchilari manfaatlarini ko'zlab ish tutayotganini aytadi. Yaqin kunlarda impichment bo'yicha rezolyutsiya bo'yicha ovoz berish kutilmoqda.

Sizningcha, bu bayonotlar AQSh va xalqaro maydondagi siyosiy barqarorlikka ta'sir qiladimi? Izohlarda yozing!

Tanqid.uz

2 weeks, 5 days ago
Tanqid.uz
2 weeks, 5 days ago
20-аср охирларида Қатарда бир бадавий араб …

20-аср охирларида Қатарда бир бадавий араб нефт топиб олади, ва у 35-йил ичида Қатарни дунёнинг энг бой мамлакатларидан бирига айлантиради.

Бизда эса нефт, газ, олтин, олмос, платина, бошқа турдаги табиий бойликлардан топилди, фақат бадавий топилмаяпти.

Обуна бўлинг 👇
https://t.me/Tanqid24_uz

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago