Mo’tabarxon Sodikova | Rasmiy kanal

Description
Andijon davlat universiteti Katta yuriskonsulti Mo’tabarxon Sodikovaning rasmiy kanali
Advertising
We recommend to visit

Eng ishonchli AKKAUNT SAVDO ??
Xalolik foydadan ustun ✅

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

✅ADMIN - @CARDINAL_AKKAUNT_ADMIN

Last updated 10 months, 4 weeks ago

Все вопросы по рекламе можно узнать в нашем телеграмм канале:
https://t.me/Russia_code_telegram_digest

🔥 Только в этом канале вы найдёте всю свежую и эксклюзивную информацию.

Ссылка для друзей: https://t.me/+WYj7gr8oQrcwZTk6

Last updated 8 months ago

Bizni kanalda pubg akkauntingizni sotishingiz yoki sotib olishingiz mumkin🤝🏻

Reklama Narxi 19,000 so'm✅

👨‍💻Reklama uchun: @Cardinal_Admin
🤝Garant uchun: @cardinal_admin
💰 UC Uchun: @cardinal_uc
☎️Tel: +998906666646

🕗Reklama oraliq vaqti 20 minut

Last updated 2 days, 2 hours ago

2 weeks, 2 days ago
2 weeks, 3 days ago
2 weeks, 5 days ago
3 months ago
3 months, 1 week ago

ДАРСГА КЕЛМАГАН “АКАДЕМИК ҚАРЗДОР ТАЛАБА”НИНГ КУРСДАН ҚОЛДИРИЛИШИ
(кредит-модуль тизими бўйича)1 та фан учун 6 кредит ажратилган.
1 кредит 30 соатга тенг.
1 та фаннинг 6 кредити 180 соатга тенг (6 • 30 = 180).
180 соатнинг 40 фоизи (72 соат) аудитория соатига, қолган 60 фоизи (108 соат) эса мустақил таълимга ажратилган.
Талаба аудитория учун ажратилган 72 соатнинг ¼ қисмини (яъни 18 соатни) қолдирса, якуний назоратга киритилмайди.
Якуний назоратга киритилмаган талаба академик қарздор ҳисобланади.
Академик қарздор талаба курсдан қолдирилади.
Мана шу тариқа бакалавриат йўналишидаги талаба 8 йил олий таълим муассасасида қолиши мумкин.

?Kanalga ulanish: https://t.me/MotabarxonSodikova

3 months, 1 week ago

#Биласизми
Кредит-модуль тизимида талабаларни қандай ҳуқуқлари бор?

Семестр давомида талаба томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитлар миқдори ўқув режасида кўрсатилган мажбурий ва танлов фанларини ўз ичига олади. Мажбурий фанлар таркиби ва уларни ўрганишга ажратиладиган кредитлар миқдори таянч олий таълим муассасаси томонидан белгиланади. Танлов фанлари таркиби ва уларни ўрганишга ажратиладиган кредитлар миқдори олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгиланади. Талабалар шахсий таълим траекториясида белгиланган танлов фанлари доирасида фанларни мустақил танлаши мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон қарори.

?Kanalga ulanish: https://t.me/MotabarxonSodikova

6 months, 1 week ago
7 months ago

Савол: Кредит-модуль тизимида ўқиётган талабани 74 соат дарс қолдиргани учун ОТМдан четлаштириш мумкинми?

ЖАВОБ:Ўқув жараёнига кредит-модуль тизими жорий этилган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича талабаларни бир семестр давомида узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ дарс қолдирганлиги сабабли олий таълим муассасасидан четлаштиришни қонунчиликка мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз.

Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 41-бандига эътибор берайлик:

“41. Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ соатни сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича тегишли кредитларни ўзлаштирмаган ҳисобланади. Якуний назорат турига киритилмаган ёки кирмаган, шунингдек, ушбу назорат тури бўйича қониқарсиз баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади.
Академик қарздор талабалар таътил вақтида ёки кейинги семестрлар мобайнида тегишли фанлардан ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос равишда базавий тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўловни амалга оширгандан сўнг ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқиш ҳуқуқига эга бўлади”.
Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ соатни сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилади, якуний назоратга киритилмайди, академик қарздор ҳисобланади.

Талабани курсдан курсга ўтказишда GPA қиймати ҳисобга олинади: ОТМда белгиланган GPA ўтиш баллини тўплай олмаган талаба қайта ўқиш учун тегишли курсда қолдирилади. Бу ҳақда низомнинг 42-бандида мана бундай деб белгилаб қўйилган:

“Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди. Курсдан курсга қолган талабалар фақат қарздор бўлган фанларни ўзлаштириб уларга мос равишда шартнома маблағларини тўлайди. Шартнома асосида бир курсда қайта ўқиш сони чегараланмайди. Жами таълим олиш муддати бакалавриат учун 1 курсга ўқишга қабул қилинганидан сўнг 8 йилгача, магистратура учун 1 курсга ўқишга қабул қилинганидан сўнг 4 йилгача деб белгиланади”.
Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарор ҳам кучда, унга кўра талаба узрли сабабларсиз бир семестр давомида 74 соат ва ундан ортиқ дарс қолдирса, ўқишдан четлаштирилади, бу қарор ундан кейин қабул қилинган 824-сонли қарор билан тасдиқланган низомга зид бўлмаган ўринларда қўлланилади. Масалан, кредит-модуль тизими бўйича таҳсил олаётган талабани 393-сонли қарор билан тасдиқланган низомга таяниб қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирса бўлади:
ўз хоҳишига биноан;
ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда;
вафот этганлиги сабабли.

⚖️ Манбалар:Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом;
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом.

?Kanalga ulanish: https://t.me/MotabarxonSodikova

7 months, 2 weeks ago
9 months ago
We recommend to visit

Eng ishonchli AKKAUNT SAVDO ??
Xalolik foydadan ustun ✅

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

✅ADMIN - @CARDINAL_AKKAUNT_ADMIN

Last updated 10 months, 4 weeks ago

Все вопросы по рекламе можно узнать в нашем телеграмм канале:
https://t.me/Russia_code_telegram_digest

🔥 Только в этом канале вы найдёте всю свежую и эксклюзивную информацию.

Ссылка для друзей: https://t.me/+WYj7gr8oQrcwZTk6

Last updated 8 months ago

Bizni kanalda pubg akkauntingizni sotishingiz yoki sotib olishingiz mumkin🤝🏻

Reklama Narxi 19,000 so'm✅

👨‍💻Reklama uchun: @Cardinal_Admin
🤝Garant uchun: @cardinal_admin
💰 UC Uchun: @cardinal_uc
☎️Tel: +998906666646

🕗Reklama oraliq vaqti 20 minut

Last updated 2 days, 2 hours ago