Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Педиатрия

Description
“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”

Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇

Реклама учун: @dr_ganiyev
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 1 week ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 3 days ago

1 month, 4 weeks ago
***🌐*****Оксолин мази!!!**

🌐Оксолин мази!!!

✔️Таъсирлари
Вирусга қарши

✔️Қўлланилиши
🟢Сўгални даволашда(маҳаллий)
🟢Вирусли ринитларни даволашда(назал) 
🟢Гриппни олдини олишда(назал)

✔️Қўллаш усули
Сўгални даволашда кунига 2-3 маҳал 2 ҳафтадан 2 ойгача сурилади. 
Грипп профилактикасида 2-3 маҳал бурун шиллиқ қаватига сурилади. 
Вирусли ринитни даволашда кунига 2-3 маҳал 3-4 кун давомида бурун шиллиқ қавати сурилади.

👉Аналоглари
💊Назоксивир
💊Оксолин Тева
💊Оксолин Вест
💊Оксолин Нижфарм

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !

1 month, 4 weeks ago
***🌐*****1 ёшли боланинг ривожланишдан ортда қолаётганлигини …

🌐1 ёшли боланинг ривожланишдан ортда қолаётганлигини билдирувчи аломатлар!!!Педиатрларнинг таъкидлашича, қуйидаги аломатлар бола ривожланишининг кечикишини кўрсатиши мумкин:

▪️ бола кимнингдир ёрдами билан ҳам оёққа турмайди;
▪️ўтира олмайди;
▪️ташқи ёрдамсиз ўтира олмайди;
▪️энг оддий имо-ишораларни ҳам такрорламайди;
▪️энг оддий сўзларни ҳам гапирмайди (масалан, "она" ва "ота");
▪️бармоқларини нарсалар ёки одамларга қаратмайди;
▪️эмаклашда оёқ ёки гавдани тортади.

✔️ Фарзандингизда ушбу аломатлардан бири намоён бўлса, уни аниқ ташхис қўядиган педиатрга олиб боринг. Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда текширишлари керак. Бундан ташқари, ота-оналар ўйинлар ва машғулотлар орқали боланинг соғлом ривожланишини рағбатлантиришлари мумкин.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !

2 months ago

🌐БОЛАЛАРДА НУТҚ РИВОЖЛАНИШИ!!!Туғилгандан 5 ойгача- "Куу", "Агу" ва шунга ўхшаш товушлар
- Роҳатланиш ва норозилик товушларини турлича талаффуз қилади

6 ойдан 11 ойгача- "Йўқ-йўқ"ни тушунади
- "Ба-ба-ба" каби товуш чиқаради
- Маъносиз "ма-ма" ёки "да-да" дейди
- Ҳаракатлар ёки имо-ишоралар билан мулоқот қилишга ҳаракат қилади
- Овозларингизни такрорлашга ҳаракат қилади
- Биринчи примитив сўзни айтади

12 ойдан 17 ойгача- Оддий саволларга оғзаки бўлмаган ҳолда жавоб беради
- Шахс ёки объектни белгилаш учун 2-3 сўз айтади (талаффузи аниқ бўлмаслиги мумкин)
- Оддий сўзларга тақлид қилишга ҳаракат қилади
- 4-6 сўзгача билади

18-23 ой- 50та сўздан иборат луғат, талаффузи кўпинча тушунарсиз
- Овқатларни номи билан сўрайди
- Ҳайвон товушларини чиқаради, масалан, "моо"
- "Яна бер" каби иккита оддий сўзни бирлаштира бошлайди
- “Меники” каби олмошларни ишлата бошлайди

2-3 ёшда- "-да", -га" қўшиб йўналиш ёки жойлашишни белгилай олади
- “У”, “мен” каби олмошларни билади
- Таърифловчи сўзларни билади, масалан, "катта" ёки "чиройли"
- 3 сўздан иборат гаплардан фойдаланади
- Нутқ аниқроқ бўлиб боради, лекин барибир якунловчи товушларни қолдириши мумкин. Нотаниш одамлар айтганини кўпини тушуна олмаслиги мумкин
- Оддий саволларга жавоб беради
- Сўроқ интонациясидан фойдаланади
- Кўплик сонни ишлата бошлайди

3-4 ёшда- Озиқ-овқат ёки кийим каби объектларни гуруҳларга ажратади
- Рангларни аниқлайди
- Кўпгина нутқ товушларини ишлатади, лекин л, р, с, ш, ч, з каби қийинроқ товушларни бузиб айтиши мумкин. Бу товушлар 7-8 ёшга қадар тўлиқ ўзлаштирилмаслиги мумкин
- Ундош товушларни сўз бошида, ўртасида ва охирида қўллай олади. Баъзи қийин ундошлар бузилган бўлиши мумкин, лекин уларни айтишга уринади
- Нотаниш одамлар айтганларини кўпини тушунишлари мумкин
- "вилка" ёки "машина" каби нарсалардан фойдаланишни тасвирлай олади
- Шеърлардан завқланади ва тилдаги маъносизликларни тан олади, масалан: “Бошингда филми?”
- Ғоялар ва ҳис-туйғуларни ифодалайди
- Гапларни такрорлайди

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !

2 months ago
***🌐*****Германиялик шифокор айтади:*****✅***Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. …

🌐Германиялик шифокор айтади:Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

💛Қуръони кариймни бизларга араб тилида нозил қилган Аллоҳ буюкдир.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !

2 months ago

🙋‍♀Ҳой Дугонажонлар бизлар учун телеграмда алоҳида канал очилибди.
Айнан биз боп канал экан ўзиям
😍
Ҳамма дугоналар шу ерда. Қизиқарли видеолари ўзгача кайфиятингиз кўтарилади
💯
Aжинларни кетказиб юзни тинқ қилувчи ниқоблар, шунингдек салат ва пишириқлар ҳам жойланар экан.
😋.
Ҳа айтганча исмингизга мос шер ва видеоларн шу каналдан топишингиз мумкин!
Пастда силка қолдираман сизлар ҳам уланиб олишингизни самимий тафсия қиламан
👇👇
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
💁‍♀@DUGONALAR_KANALI

2 months ago

🌐Болалар иситма қилган пайтда парасетамол(Сефекон Д) шамчалари ва таблеткасини қандай дозаларда қўллаш керак???

Шамчани бир марталик қўллаш дозалари:

-1 ойликдан 3 ойликгача - 50 мг
-3 ойликдан 3 ёшгача - 100 мг 
-3 ёшдан катталарга - 250 мг

❗️Бир кунда 3 тагача шамча қўллаш мумкин!

Таблеткани  бир марталик қўллаш дозалари (Парасетамол 200 мг таблеткаси учун):

-1 ойликдан 3 ойликгача - 50 мг (1/4 таб ёки чорак таб)
-3 ойликдан 3 ёшгача - 100 мг ( 1/2 таб ёки яримта таб)
-3 ёшдан катталарга - 200 мг (1 таб )

❗️Таблеткани ҳам юқоридаги дозада кунига 3 маҳал бериш мумкин!

‼️Эслатма! Таблетка ва шамчаларни бола тана ҳарорати 38 °С дан ошгандан кейин қўллаш мумкин!
*© Doctor Ganiyev*

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !

2 months, 1 week ago

🌐ФАРЗАНДИНГИЗНИ ГЎЗАЛ АХЛОҚҚА ЎРГАТИШ УЧУН 11 ЙЎЛ:

😐Вафони ўрганиши учун, ҳеч қачон берган ваъдангизни бузманг.
😐Бошқаларни ўзидан афзал кўришга машқ қилдиринг, ўзингиз бу ишда намуна бўлинг!
😐Ҳила-найранг, ёлғон, ўғирликни ёмон кўришга ўргатинг!
😐Инсонлар ранги ёки насаби билан афзалроқ эмасликларини билдиринг!
😐Сахийликка ўргатиб, ўзингиз бу ишда намуна бўлинг!
😐Ака-укалари орасида адолат қилинг!
😐Қаттиқ қўл бўлманг унга, аксҳолда қўрқоқлик ва ёлғонга муккадан кетиб қолади.
😐Уни нафсониятида қўрқув уруғини экманг. Аксҳолда каззобликка одат қилиб олади.
😐Сабрли бўлиш ва шошқолоқлик қилмасликни машқ қилдиринг!
😐Унга тавозуъ, мулойимлик, кибрни тарк этиш каби ишларни яхши кўрсатинг!
😐Баъзи ўринларда шижоъат кўрсата билса, мукофотлаб туринг!

*© Doctor Ganiyev*

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !

2 months, 1 week ago

🌐Витаминлар ҳақида қисқача!!!

😐А витамини оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, оқсиллар синтезини бошқаришда иштирок этади, моддалар алмашинувини нормал кечишига, ҳужайра ва субҳужайра мембраналарининг фаолиятига ёрдам беради, янги ҳужайраларни ўсиши учун зарур, қариш жараёнини секинлаштиради.

😐B1 витамини организмнинг ўсиши ва ривожланишига ёрдам берувчи ҳужайра энергиясидир, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, детоксикацион таъсир кўрсатади, шунингдек нерв тўқимасининг метаболизмини яхшилайди. Тиамин айниқса нерв ва мушак тўқималарида углеводлар ва энергия алмашинувида муҳим роль ўйнайдиган қатор ферментларнинг коферментларини тузилишида иштирок этади. Тиаминни етишмовчилиги Бери-бери синдроми (специфик полиневрит) ва Вернике синдроми (полиневротик психоз) ни ривожланишига олиб келади.

😐B2 витамини ҳужайра нафаси ва кўриш жараёнларининг муҳим катализатори ҳисобланади. Рибофлавин, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқариб, оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувида иштирок этади, ДНКни шаклланишида муҳим роль ўйнайди, гемоглобин синтезида иштирок этади, тўқималар (шу жумладан тери ҳужайралари) регенерацияси жараёнларига, ҳужайраларда трофик бузилишларни коррекция қилишга ёрдам беради.

😐B5 витамини кофермент А (ферментларнинг фаоллигини намоён қилиш учун керак бўлган оқсил табиатли бўлмаган органик бирикма) нинг таркибига киради. Углеводлар ва ёғларни ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида, ўт кислоталари синтезида, гормонлар синтезида муҳим роль ўйнайди.

😐В6 витамини ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, қонда глюкозанинг даражасини бошқаради, қалқонсимон без, буйрак усти безлари, жинсий безларнинг фаолиятини нормаллаштиради, мия тўқималарида моддалар алмашинувини яхшилайди, нерв тизимини мустаҳкамлайди, антидепрессант ҳисобланади.

😐В9 витамини тўқималарни ўсиши, ривожланиши ва пролиферацияси жараёнларини нормал кечиши учун, хусусан қон яратилиши ва эмбриогенез учун зарур, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, меъдада хлорид кислотасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

😐В12 витамини иммуномодулятор, аллергияга қарши, антиатеросклеротик таъсирга эга, артериал босимни нормаллаштиради, нерв тўқимасининг структурасини тиклайди, репродуктив фаолиятни яхшилайди, иштаҳани оширади. В12 витамини турли аминокислоталарнинг синтезида иштирок этади, жигар, нерв тизимининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, қон ивиши, углеводлар ва липидлар алмашинуви жараёнларини фаоллаштиради.

😐С витамин кучли қайтарилиш ҳусусиятларига эга, хусусан, атроф муҳитнинг заҳарли моддаларини зарарсизлантирадиган ферментларни тиклайди. Коллаген (қон-томирлар девори, боғламлар ва суякларнинг структур компонентларидан бири) синтези, холестеринни ёғларни ҳазм қилиш учун, шунингдек ичаклар ҳаракатини кучайтирадиган ёғ кислоталарига айлантириш учун зарур.

😐D3 витамини кальцийни боғловчи оқсиллар синтезини рағбатлантириб, ингичка ичакда кальцийни сўрилишини оширади, буйрак найчаларида кальцийни реабсорбциясини оширади. D3 витамини остеобластлар синтезини фаоллашуви ёрдамида матрица оқсиллари ва I турдаги коллаген синтезини ошириш орқали суяк тўқимасини қайта моделланиш жараёнларини фаоллаштиради. Қалқонсимон без, қалқонсимон без олди безлари, жинсий безларнинг функционал ҳолатига таъсир қилади, скелет суякларини кальцификациясини таъминлайди.

😐Е витамини ҳужайраларни шикастланиш ва қаришдан ҳимоя қиладиган антиоксидант модда ҳисобланади, эркин радикалларни ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, мушак фаолияти ва жинсий безлар фаолиятини рағбатлантиради. Ҳужайралараро модда, бириктирувчи тўқима толалари, қон-томирлар, овқат ҳазм қилиш йўлларининг силиқ мушакларини шаклланишида иштирок этади.

😐PP витамини ҳужайра нафаси ва олий нерв фаолияти ва овқат ҳазм қилиш аъзоларининг фаолиятини бошқарувчи оқсиллар алмашинувида иштирок этадиган ферментларнинг таркибига киради.

*© Doctor Ganiyev*

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !

2 months, 1 week ago

🌐ДУОГЎЙЛАР!!!

Бизни дуо қилганларга дуо биздан,
Ёш тўкмасин ғамлар чекиб асло кўздан,
Узоқ умр тилаганлар ўтсин юздан,
Ғойибона дуогўйлар омон бўлинг !

Дард кўрмасин дуо қилган билагингиз,
Ўзингизга қайтсин кўпроқ тилагингиз,
Қабул қилсин Яратган Зот истагингиз,
Ғойибона дуогўйлар омон бўлинг !

Ғоибона дуоларда бўлмас риё,
Эгам суяр дуосига боқар қиё,
Суйганларим ҳовлингизга тўлсин зиё,
Ғоибона дуогўйлар омон бўлинг!

Ёмғир билан ер кўкар дуодан эл,
Кўпчиликнинг дуолари мисоли сел,
Учиргайдир ихлоси йўқ дуони ел,
Ғоибона дуогўйлар омон бўлинг!

Ҳолис дуо қабул бўлар ҳеч шубҳа йўқ,
Аниқ тегар мўлжалга у мисоли ўқ,
Дуогўйлар бўлса сиздай кўнглим ҳам тўқ,
Ғоибона дуогўйлар омон бўлинг!

* Лутфуллоҳ Хўжаев.*

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !

2 months, 1 week ago
***🌐*****Ҳомиладорликда қандай овқатланиш керак???**

🌐Ҳомиладорликда қандай овқатланиш керак???

*🤰*** Ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойлигида энг муҳим аъзолар шакллана бошлайди, лекин катталашмайди. Шунинг учун аёл бошланғич даврда етарлича минераллар, витаминлар ва бошқа шу каби моддалар қабул қилиши керак.

🤰Ҳомиладорликнинг иккинчи 3 ойлигида оқсилга бой маҳсулотлар қабул қилиш керак. Чунки бу даврда ҳомила аъзолари жадал ўса бошлайди.

🤰Ҳомиладорликнинг сўнгги 3 ойлигида минералларга бой маҳсулотлар яъни кальций истеъмол қилиш керак. Бу даврда ҳомила суяк ва нерв тизими ривожланиб боради.

*© Doctor Ganiyev*

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 1 week ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 3 days ago