Педиатрия

Description
“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”

Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇

Реклама учун: @medius_reclama
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 day, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

3 weeks, 6 days ago

🔔***СЕНИ ЎРНИНГ БОШҚАЧА УКАМ !!!

Ғам дардлардан кўнглимиз ёзиб,
Эркалайин қучоқлаб босиб,
Дийдор доим қилсин-да насиб,
Сени ўрнинг бошқача укам.

Сени кўрсам таскин топаман,
Соғинчларга эшик ёпаман,
Йўқламасанг сендан хафаман,
Сени ўрнинг бошқача укам.

Яхши юрсанг мен учун бахтдир,
Тақдир, билгин ҳамиша ҳақдир,
Сендақаси оламда йўқдир,
Сени ўрнинг бошқача укам.

Сўзларимни эшитгин тинглаб,
Катта бўлдинг уқинда англаб,
Ҳушёр юргин ўзингни ўнглаб,
Сени ўрнинг бошқача укам.

Жигаримсан қўлни маҳкам тут,
Бахт қуёшинг тўсмасин булут,
Ҳалол ишлаб, ҳалол луқма ют,
Сени ўрнинг бошқача укам.

Асло мени кўрмагин ёмон,
Бахтимга сен бўлгин-да омон,
Ризқинг, умринг тилайин ҳар он,
Сени ўрнинг бошқача укам.

✍️ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний***

PEDIATRIYA_24

3 weeks, 6 days ago

#билиб_олинг🔔*«МКБ-10» бўйича касаллик коди!!!

А15.0 - Сил касаллиги
Б15 - Гепатит А
Б16 - Гепатит Б
Б17 - Гепатит С
Б77.0 - Аскардиоз
Э01.0 - Эндемик буқоқ
Э03.9 - Гипотиреоз
Э05.0 - Тиреотаксикоз
Э10.9 - Қандли диабет 1 тур
Э11.9 - Қандли диабет 2 тур
Э32.0 - Тимомегалия
Э45.0 - Гипотрофия
Э55.9 - Рахит
Г40.9 - Эпилепция
Г43.  - Мигрень
Г54.0 - Радикулит
Г80.2 - ДСП
Г58.0 - M.nevralgiya
Ҳ50.1 - Ғилайлик
Ҳ52.1 - Миопия
Ҳ40.1 - Глоукома
Ҳ25.0 - Карлик катарактаси
Ҳ65.2 - Суротит
И01 - Ревматик кардит
И09.8 - Сурункали ревматизим
И11.0 - Гипертания касал
И20 - Стенокардия
И21.9 - Уткир миокард инфакти
И25.9 - Сур. Юрак ишемик касалиги
И60.9 - ОНМК
И67.2 - Атеросклероз
Ж20 - Ўткир бронхит
Ж32.1 - Сурункали фронтал синусит
Ж35.0 - Ури тонзилит
Ж40 - Ўткир ёки сурункали деб белгиланмаган бронхит
Ж41.0 - Оддий сурункали бронхит
С050 - Мия чайқалиши
М05.3 - ревматоид артритда
Н11.1 - Сурункали обструктив пиелонефрит
Н18 - Сурункали буйрак етишмовчилиги
Н18.0 - Буйрак шикастланишининг терминал босқичи 
Н18.8 - Сурункали буйрак етишмовчилигининг бошқа
кўринишлари 
Н18.9 Аниқланмаган сурункали буйрак етишмовчилиги
Н19 - Аниқланмаган буйрак етишмовчилиги
Н39.0 - Сийдик чиқариш йўллари инфекцияси, аниқланмаган
Н60.0 - Сут бези солитар кистаси
Н99.2 - Операциядан кейинги вагинал битишмалар
М42 - Умуртқа поғонаси остеохондрози
М54.1 - радикулит
О20 - Ҳомиладорликни дастлабки босқичларида қон кетиши.
О20.0 - Хавфли аборт
О15.2 Туғилиш давридаги эклампси
З32.0 - Тасдиқланмаган ҳомиладорлик
З32.1 - Тасдиқланган ҳомиладорлик

<<МКБ-10>> Бу << 10-кайта куриб чикишдаги касалликларнинг халкаро классификацияси>> Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

3 weeks, 6 days ago

#фойдали🔔Оёқчаларини букиб- очиб машқ қилдириш!!!

Чақалоқларда қорин оғриши тез тез кузатилиб туради. Одатда оғриқлар 3 ҳафтадан бошланиб, 6-8-ҳафтада огриқлар авж нуқтасига чиқади, кейин сусая бошлайди. 3-ойнинг охири ва 4-ой бошларига келиб ёқолади.  Қорин оғриғи асосан  куннинг иккинчи ярми ва кечаси безовта қилади.

Ўғриқ пайтида бола бирдан чинқириб  еғлайди, орада тинчлангандек бўлади. Бироз вақт ўтгач яна йиғиси авжига чиқади. Еғлаётган пайтда оёқларини типирчилатиб, тепиниб еғлайди. Бугун  қорин оғриғида чақалоқларга ёрдам бериш ва олдини олиш усуллари ҳақида гаплашамиз

➡️Биринчи ёрдам бу қоринни секин асталик билан силаш. Бу усул 3 босқичда бажарилади.

✔️ Қоринга иссиқ компресс масалан дазмолланган плёнкасини қойиб хонада бир оз котариб юринг
✔️Оёқларини велосапед усулида машқ қилдиринг ёки оёқларини текис ушлаб бошига бироз текизинг

😄Қорин дам болишининг олдини олиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг
😄Кўкракни болага тўғри тутиш. Олдинги постларимда ҳам кўп бора бу ҳақда ёзганман. Эмизиш даврида ҳар қандай муаммонинг асл ечими бу болага кўкракни тўғри тутишдир
😄Чақалоғингизни суний овқатлантирсангиз, бутилкани тогри ушлаётганизга  аҳамият беринг
😄эмаётган пайтида сут билан бирга ҳаво киришига ёл қойманг
😄эмизишдан олдин бола 5-10 дақиқага қорни билан ётқизиб қўйинг (қорнидаги ошиқча ҳаволар чиқиб кетади💨)
😄эмизиб бўлгач болани тик ҳолатда қолда котариб туринг (кекириб, осқозонидаги ҳавони чиқариб юбориши учун)
😄ухлатаётганда болани ёнбошига ётқизсангиз қорни дам болмайди
😄ўзингиз ҳам мош, нўхот, ҳамир овқатлар, қоврулган ва ёғли таомлардан парҳез қилишингизга тўғри келади

Агар икки ойлик чақалоқ яхши эмса, мунтазам ичи келса, терисида ҳеч қандай тошмалар (атопик дерматит, диатез кориниши) болмаса, кундузи яхши ухласа, уйгок пайтида қувноқ ва фаол болса хавотирга орин йўқ. Одатда, 4-5 ойларга келиб қориннинг дам бўлиши камаяди. 

PEDIATRIYA_24

1 month ago
1 month ago
1 month ago

#Билиб_олинг🔔Эмизиш билан боғлиқ муаммолар: савол ва жавоб!!!

Эмизиш билан боғлиқ муаммолар

❗️Сут келмаслиги

Бу кўпчилик оналарни қизиқтирадиган мавзу. Туққандан сўнг кўкракка сут 2-5 кунда келади. Сут келиши онанинг туғиш жараёнига, бола онада нечанчи фарзанд экалнлигига, бола она кўкрагини оғзи билан қанчалик яхши ола олишига боғлиқ.

‼️Қуйидаги факторлар она сути тезроқ келишига ёрдам беради:

Енгил туғиш;

Бола билан бир хонада бўлиш;

Болани кўкракка иложи борича 
вақтлироқ ва иложи борича тез-тез келтириш;

Бутилкадан қўшимча овқатлантиришга йўл қўймаслик (агар соғлиқ туфайли талаб этилмаётган бўлса);

Бола кўкракни оғзи билан тўғри олиши бўйича ва умуман эмизиш бўйича эмизиш мутахассисидан маслаҳат олиш;

Онада ёрдамчилар борлиги (эр, қариндошлар, дўстлар).

*❗️*Болани қачон овқатлантириш лозим?

Болани бола хоҳлаганда овқатлантириш лозим. Соатга ёки вақтингизга қараб эмас, балки боланинг эҳтиёжига қараб овқатлантиринг. Овқатлантириш давомида бола тўймагунча кўкрагингизни олиб қўйманг.

❗️Кўкрак учидаги оғриқ

Кўкрак учидаги оғриқнинг асосий сабаби бу бола кўкракни нотўғри ушлаб олишидир. Бола оғзини иложи борича катта очиб кўкракни бош қисмини деярли барчасини оғзига олиб олиши керак. Боланинг лаблари ташқарига қаратилган бўлиши керак.
Кўкрагингиз доим қуруқ бўлиши лозим. Сут томчилаётган бўлса бюстгалтер ичига махсус кўкрак прокладкаларидан қўйиб алмаштириб туринг. Кўкрак ҳўл бўлмаслигини таъминланг.
Кўкракни совун билан ювманг, тери қуриб ёрилиб кетиши мумкин. Ундан кўра эмизиб бўлиб сутнинг ўзи билан ёки махсус ёғ билан кўкрагингизни парвариш қилинг.

❗️Бола қорни тўйдими?

Қорни тўйган бола кунига ўртача 6-8 марта сияди.
Қорни тўйган бола ками билан 2-3 марта ичи келади (сарғиш рангда).
Бола эмиб бўлиб хурсанд бўлиб ётади ёки ухлайди.

❗️Эмизилаётган болага қўшимча сув ёки витаминлар керакми?
Кўкрак сутини эмаётган болага сув ҳам, витамин ҳам керак эмас.
Болани эмизишга ҳомиладорликдан бошлаб руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўриш керак.

❗️Сут миқдори Кам...

Кўкрак сутини кўпайтириш учун:

Болани соат бўйича эмизманг, хоҳлаган вақтида эмизинг.

Чарчаманг, чарчаган онада сут миқдори камайиши мумкин, яқинларингиздан ёрдам сўранг.

Смесга ўтиб кетишинг керак деганлардан ўзигнизни олиб қочинг, бутилкага ўтишга шошилманг.

Болага кўпроқ вақт ажратинг, уйда меҳмонлар кўпайиб кетган бўлса, улардан дам олинг, ўзингизни болага бағишланг.

Бола билан бирга ухланг.

Эмизиш давомида болани тани билан ўзингиз танангизни ялонғоч ҳолда ушланг.

Эмизиш сонини кўпайтиринг, иложи борича болага кўкрагингизни тез-тез бериб туринг.

Сут ҳақида, бола ҳақида ўйланг.

Бола ухлаганда ухланг, уйқу давомида сут кўпаяди.

Болани эмизишда кўкракларингизни алмашитриб беринг.

Болани қўйнингизда қучоқлаб, кўтариб юринг.

Эмизишдан олдин ва эмизишдан кейин кўкрагингизни массаж қилинг.

Эмизиш давомида бўшашинг: мусиқа эшитинг, чиройли хаёллар суриб қулай ўтиринг.

Ўтдан қилинган махсус чойлардан ичинг.

❗️Кўкракда сут йиғилиб қолсачи?

Илиқ душ тагида кўкрагингизни ушланг, ёки илиқ ванна қабул қилинг.

Махсус сут соғгичлардан фойдаланиб, ортиқча сутни соғиб ташланг.

✔️Врачга мурожаат қилинг.

✔️Сут йиғилиб қолиши билан боғлиқ оғриқларда шубҳа қилаётган бўлсангиз, шифокорга учранг. Кўкрак эмизиш даврида заиф бўлади.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

1 month, 1 week ago

#Сақлаб_қўйинг🔔**17 нарса қабр азобидан нажот беради:

1. Ота-онага яхшилик қилиш;
2. Намоз;
3. Рамазон рўзаси;
4. Ҳаж ва умра;
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш;
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш;
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш;
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш;
9. Доимо таҳоратли юриш;
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш;
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш;
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм);
13. Ҳусни хулқ;
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд;
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш;
16. "Лаа илааҳа иллаллоҳ"ни кўп айтиш;
17.** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш;

PEDIATRIYA_24

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago

#Сақлаб_қўйинг

🌐Болаларда энурез( халқ тили билан айтганда ёстиғини хол қилиб қўйиши ) буни табиий давоси борми ёки фақат яна дориларми???▪️ Эслатма ўрнида айтиб ўтамиз тунги энурез 3-4 ёшгача бўлган болаларда Нормал холат хисобланади!

📌Энурез 2 хил бўлади тунги ва кундузги шунингдек энурез касаллиги ўғил болаларда қиз болаларга нисбатан кўп учрайди !

☘️Энурез касаллигини табиий давоси
Қора зира , Кашнич, Қора седана
хар биридан 20 гр дан( катта ош қошиқда тўла) олиб алохида идишда аралаштириб ховончада майдаланилади. Хосил бўлган аралашмага 200 гр асал қўшилади ва яна аралаштирилади.

5 ёшгача бўлган болаларга 1 чой қошиқдан 3 махал берилади. Курс личеня 2-3 хафта.

5-10 ёшгача бўлган болаларга 1 ош қошиқдан 3 махал берилади. Курс личеня 2-3 хафта.

❗️Болани ёшлигидан тўсишга ўргатсангиз ва кечқурун кўп суюқлик ичишни тақиқласангиз энурез касаллигини олдини олган бўласиз.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

1 month, 2 weeks ago

🔔Муштипарим, мунисим онам!!!

Оғир кундан сабрни ютган,
Бардош ила шу кунди кутган,
Кўнгли ўксик, лек кулиб кутган,
Муштипарим, мунисим онам.

Панд берса гоҳ яқин жигарлар,
Гапирмасдан ичига илганлар,
Йиғлаб-йиғлаб дуо қилганлар,
Муштипарим, мунисим онам.

«Фарзанд» дея чопаркан ҳар ёқ,
Юрагида эзса ҳамки доғ,
Билдирмасдан тик босиб шундоқ,
Чидаб келган мунисим онам.

Беминнатим меҳнатда тинмай,
Юзидаги ажинни билмай,
Уйдан чиқмай дунёлар кезмай,
Муштипарим, мунисим онам.

Қалбда умид гули сўлмаган,
Ҳали ками тўлиқ-тўлмаган,
Ношукурлик умуман билмаган,
Муштипарим, мунисим онам.

Бойлигимсиз, боримсиз она,
Нолимайсиз ҳурсандсиз яна,
Уйимизнинг султони мана,
Муштипарим, мунисим онам.

Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 day, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago