Нурли йўл | Расмий канал 🌙

Description
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз!

Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Фикр ва мулоҳазалар учун @nurli_yol_suhbat
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 2 weeks, 2 days ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 1 year, 1 month ago

Last updated 3 years, 2 months ago

1 week ago
[#Тошкент\_намоз\_вақти](?q=%23%D0%A2%D0%BE%D1%88%D0%BA%D0%B5%D0%BD%D1%82_%D0%BD%D0%B0%D0%BC%D0%BE%D0%B7_%D0%B2%D0%B0%D2%9B%D1%82%D0%B8)

#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

1 week, 1 day ago

СОҚИТ ВА СОҚИТ ЧИҚАРИШ ҲАҚИДА
#бидъат

*CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бизни ўйлантирётган нарса бу соқит. Соқит қилиш у қандай пайдо бўлган? Баъзи бир оилаларда бу ўзига хос маросимлардек ўтказишади экан. Бу бор нарсами ўзи?*

*💬 ЖАВОБ:* Ва алайкум ассалом! Бу бидъат. Баъзилар ўзларини халқнинг ичида обрўли қилиб кўрсатиш учун шу маросимни ўйлаб топишган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/130794)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

*CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устозлар, соқит номли амал динимизда борми?
💬 ЖАВОБ:* Ва алайкум ассалом! Йўқ. Буни баъзи бир ўзларини ўзгалардан устун деб биладиганлар жорий қилиб олишган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/115984)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
*📚* KУНЛИК ҲАДИС

1 week, 2 days ago
2 months, 2 weeks ago

? ҚАБРНИНГ УСТИДАГИ ЧОЙНАК САЛОВОТ АЙТАДИМИ#бидъат

**CАВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда отам вафот этдилар ва шу бахона қабристонга сер қатнов бўлиб қолдик ва эътиборимни бир нарса тортди. Бу эса қабрларни устига қўйилган чойнаклар эди. Шу иш тўғрими, ростдан хам саловат айтиб турадими ёки бу бир одамлар ўйлаб топган нарсами?

? ЖАВОБ:** Ва алайкум ассалом! Буни динни билмайдиган одамлар ўйлаб топишган. Қабрни бош томони эканлигини бидирувчи белги қўйилса, динни билмайдиганлар саловат айтади деб тўқиб олишган. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/182734)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
? Ибодат Масалалари ?

2 months, 2 weeks ago
2 months, 2 weeks ago

#Эслатма

? «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби ва жамоаси номидан таъкидлаб ўтмоқчимиз. Телеграм тармоғидаги каналларимиз барчаси расмий фаолият олиб боради:?1. Нурли йўл (t.me/nurli_yol)
?2. Кунлик Ҳадис (t.me/nurli_yol_hadis)
?3. Ибодат Масалалари (t.me/nurli_yol_fiqh)
?4. Қуръон (t.me/nurli_yol_quron)
?5. Масжид (t.me/oqtepamasjid)

☝️ Биздаги маълумотлар фақат расмий ва текширилган манбалардан олинади. Каналларимизни бехавотир кузатиб боринг.
? Бирга эканлигингиз учун ташаккур!

*© Ҳурмат билан, НУРЛИ ЙЎЛ жамоаси.*

5 months, 2 weeks ago

ЧУЧВАРА ҚИЛИБ МОМОЛАРГА БЕРСА ТУГУНЛАРИ ЕЧИЛАДИМИ?#бидъат

**CАВОЛ: Саволим шундан иборатки яқин кунларда фарзандим кўз ёриш арафасида. Яқинларим чучвара қилиб момоларга бергин, тугунлари осон ечилади дейишяпди. Аввалом бор Аллоҳ ҳар қандай тугунни Ўзи ечадику. Балким яқинларимни гапи хам тўғрими? Менга маслаҳат беринг.

? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло қизингизга чақалоғини эсон-омон бағрига олишини насиб этсин. Барчангизни кўзингизни қувончга тўлдирсин.

Улар айтаётган нарсалар тўғри эмас. У бидъат-хурофотдан бошқа нарса эмас. Уларга қулоқ солманг. Ҳар қандай муаммони ечадиган Зот — Аллоҳ таолонинг ўзидир. Кўпроқ ибодат қилиб, дуода Унинг Ўзидангина сўранглар. Кейин вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туришсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
? Ибодат Масалалари ?

5 months, 2 weeks ago

РУКУ ВА САЖДАДА УЧ МАРТАДАН КЎП ТАСБЕҲ АЙТИШ МУМКИНМИ?#намоз

**САВОЛ: Руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан кўп айтиш мумкинми?

? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.Руку ва сажда тасбеҳларини учтадан кўп айтиш мустаҳаб. Лекин бу масала бироз тафсилотга эга. “Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Рукуда уч марта “سبحان ربي العظيم Субҳана роббиял азийм”, дейди. Бу энг ками. Агар тасбеҳни бутунлай тарк қилса ёки бир марта айтса, макруҳлик билан жоиз бўлади... Саждада уч марта “سبحان ربي الاعلى Субҳана роббиял аълаа”, дейди. Бу энг ками (“Муҳит” китоби).

Руку ва саждада тасбеҳларни тоқ қилиб, учтадан кўп айтиш мустаҳабдир (“Ҳидоя” китоби). Руку ва сажда тасбеҳларида энг ками уч марта, ўртачаси беш марта, комил ҳолати эса етти марта айтишдир (“Зод” китоби).

Агар имом бўлса, руку ва сажда тасбеҳларини қавмга малол келадиган даражада кўпайтириб юбормайди (“Ҳидоя” китоби)”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
(Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
? Ибодат Масалалари ?

5 months, 2 weeks ago

СИНГАН ИДИШНИ ТАШЛАБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ?#ҳалол_ҳаром

*CАВОЛ: Чети учган, синган идишларни ташлаб юбориш керак деб эшитдим. Буни қандай тушуниш керак?*? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Чети учган, синган идишлар борасидаги гапларни бу ҳақда келган ҳадисларни ўрганиш орқали тўғри тушунишимиз мумкин.

"عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، أَنَّهُ قَالَ: «نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الشُّرْبِ مِنْ ثُلْمَةِ الْقَدَحِ، وَأَنْ يُنْفَخَ فِي الشَّرَابِ» سنن أبي داود

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу: *? “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам идишни синиқ жойидан ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар”, деди (✍️ Имом Абу Довуд ривоятлари*).

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ قَدَحَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ انْكَسَرَ، فَاتَّخَذَ مَكَانَ الشَّعْبِ سِلْسِلَةً مِنْ فِضَّةٍ. قَالَ عَاصِمٌ: رَأَيْتُ الْقَدَحَ وَشَرِبْتُ فِيهِ" (صحیح البخاري).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: *?“Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг идишлари синди. Сўнг синган жойини кумуш билан улаб олдилар”, деди. Осим (ҳадис ровийларидан бири): “Мен шу идишни кўрдим ва ундан сув ичдим”, деди (✍️ Имом Бухорий ривояти*).

عن أبي سعيد -رضي الله تعالى عنه - (قال: نهى رسول الله صلى الله عليه وسلم عن الشرب من ثلمة القدح): بضم المثلثة وسكون اللام هي موضع الكسر منه. قال الخطابي: إنما نهى عن الشرب من ثلمة القدح؛ لأنها لاتتماسك عليها شفة الشارب، فإنه إذا شرب منها ينصب الماء ويسيل على وجهه وثوبه. زاد ابن الملك: أو لأن موضعها لايناله التنظيف التام عند غسل الإناء، (وأن ينفخ) : بصيغة المجهول أي وعن النفخ (في الشراب. رواه أبو داود). وكذا أحمد والحاكم".

Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у зот айтдилар: *?“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам идишни синган жойидан ичишдан қайтардилар”. Хаттобий айтадилар: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайтаришларини сабаби, ичувчининг лаби яхши ўрнашмаганлиги сабаб юзига, кийимига сув тўкилади”, дедилар. Ибнул Малак қўшимча қилиб: “Ёки идишни ювиш пайтида ўша синиқ жойи яхши ювилмай қолиши, натижада идиш тўлиқ тоза бўлмай қолиши”, дедилар (✍️ Имом Абу Довуд ривояти*). (“Мирқотул Мафотиҳ” китоби, 7 жилд).

Демак, агар идиш пиёла, стакан бўлиб, унинг чети учган бўлса айнан ўша жойига оғиз қўйиб ичишдан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар. Бунинг сабаби сифатида Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматга мушфиқликлари ва меҳрибонликларини кўришимиз мумкин бўлади. Чунки, идишнинг синиқ жойидан ичиш билан инсоннинг лабига озор етиши ёки ўша жойдан кийимга, баданга сув тўкилиши мумкин. Қолаверса идишнинг синиқ жойи яхши тозаланмай бугунги тил билан айтганда турли микроблар тўпланиб қолган бўлиши ва келгусида турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Ана шундай сабабларга кўра Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам умматни синиқ идишлардан фойдаланмасикка чақирганлар.

☝️Юқоридаги ҳадислардан қуйидагиларни тушунамиз:
? 1. Пиёла ёки стаканларни синмаган жойидан ичса макруҳ бўлмайди.
? 2. Агар чойнак, коса каби тўғридан тўғри оғиз билан эмас, балки билвосита фойдаланадиган идишлар бўлса, макруҳ бўлмайди.
? 3. Агар ўша синиқ идишдан бошқа идиш бўлмаса, ундан фойдаланиш жоиз.
? 4. Агар синиқ идишлар таъмирланса, улардан фойдаланиш кароҳиятсиз жоиз.
? 5. Ҳадиси шарифдаги синиқ идишдан фойдаланмасликдан бўлган қайтариқ ножоизликни эмас, балки юқорида зикр қилиб ўтилган сабаблар туфайли хуш кўрилмаган иш эканлигини тушунамиз. Шунинг учун узрли ҳолларда ёки мажбурий ҳолларда синиқ идишлардан фойдаланишликни зарари йўқ.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
? KУНЛИК ҲАДИС

5 months, 3 weeks ago

#Ҳадис_859

? ҚАБРЛАРГА ЧИРОҚ ЁҚИШ

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- زَائِرَاتِ الْقُبُورِ وَالْمُتَّخِذِينَ عَلَيْهَا الْمَسَاجِدَ وَالسُّرُجَ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

? «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни, қабрларни саждагоҳ қилиб олувчиларни ҳамда қабрлар устига чироқ ёқувчиларни лаънатладилар». 

Абу Довуд ривояти.

Билимсиз кишилар қабрларга сажда қиладилар, тавоф қиладилар, остонасини ўпадилар, бу ишларнинг барчаси шаръан ножоиз, Аҳли сунна ва жамоа имомлари наздида ҳаром ҳисобланади. Шариатимиз қабрларни эхтиром қилишда бу каби йўл тутишдан қайтарган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кейинчалик умматлари шу ишларга қўл уриши мумкинлигини билиб, бундан қайтарганлар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : فِي مَرَضِهِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ لَعَنَ اللَّهُ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى اتَّخَذُوا قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ مَسْجِدًا ... 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

? «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган бетобликларида: «Аллоҳ таоло пайғамбарларининг қабрларини саждагоҳ қилиб олган яҳудий ва насороларни лаънатлади», дедилар...»

 Бухорий ривояти.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
? KУНЛИК ҲАДИС

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 2 weeks, 2 days ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 1 year, 1 month ago

Last updated 3 years, 2 months ago