Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Mo’min.uz

Description
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилояти, Музработ тумани
"Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали

✍️Савол ва таклифларни қуйидаги манзилга ёзишингиз мумкин👇👇

@DustmuhammadboboAdmin
+998975512156
Каналга уланиш:
https://t.me/MuminUzM
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 2 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 2 weeks ago

1 day, 11 hours ago
[**#zikr**](?q=%23zikr) **Жаннатнинг кўчатлари**

#zikr Жаннатнинг кўчатлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар. Унинг суви тотли, тупроғи покизадир", дедилар. "Ё Расулуллоҳ, унинг кўчатлари нима?" дейишди. У зот алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ", дедилар (Имом Табароний ривояти).
🌐 https://t.me/muminuzm

2 days, 2 hours ago

#Мутолаа_вақти *✒️МУКОФОТ.
(Ибратли ҳикоя)

Бир кишининг кекса отаси бўлиб, у йигит умрини фақат отасининг хизматида ўтказар эди. Аллоҳ таоло унинг отасига қилаётгани хизмати сабаб ризқига барака берар эди. Аёлининг: “Бирор бир касб-ҳунар ўрганинг, отангиздан сўнг нима қиласиз?” деган саволларига доим: “Мен касб билан машғул бўлиб қолсам, отам қаровсиз қолади”, дея жавоб қайтарар эди.
Йигит узоқ йиллар отасининг хизматини қилиб, дуосини олди. Отаси қазо қилди. Тирикчилиги учун келаётган ризқи ҳам тўхтади.
Йигит мардикорчилик қилиш ниятида шаҳарга тушди. Аксига олиб уни ҳеч ким юмушга олиб кетмади. Киши уйига егулик топа олмаганидан афсусланиб, ғамгин ҳолда бир дарахт соясида уйқуга кетди. Тушига отаси кирди.
– Ўғлим, нега ғамгинсан? – деди. Ўғил аҳволини айтди.
– Ўғлим, хафа бўлма, ётадиган жойимнинг бош тарафига юз дирҳам тилло танга кўмиб қўйганман, уни олиб тирикчилигингга ишлат. Лекин бу пулларнинг баракаси йўқ… – деди.
Ўғил уйига борди. Аёлининг: “Егулигимиз учун бирор нима топдингизми?” деган саволига: “Йўқ, бугун топа олмадим, худо хоҳласа, эртага топиб келаман”, деб жавоб берди. Эртаси куни у яна шаҳарга йўл олди. Бироқ яна юмуш топа олмади. Ғамга ботганча дарахт соясида ухлаб қолди. Отаси тушига кирди.
– Ўғлим, нега юз дирҳамни олмадинг? – деди. Ўғил:
– Отажон, ўзингиз у пулларнинг баракаси йўқ, дедингиз. Баракаси бўлмаса, олиб нима қиламан? – деди.
Ота:
– Ётган жойимнинг паст тарафини қара, ўша ерда ўн дирҳам бор, шуни ишлат. Лекин бу ақчанинг ҳам баракаси йўқ, –деди.
Ўғил: “Отам баракаси йўқ, деган дирҳамларни олмайман”, деб пулга қўл текизмади. Учинчи кун яна шу ҳол такрорланди. Ота ўғлидан сабабини сўради. Ўғли баракаси бўлмагани учун олмаганини айтди. Шунда отаси ҳовлидаги мевали дарахт тагига бир дирҳам кўмганини ва бу пулнинг баракаси борлигини айтди.
Ўғил дарахт тагини кавлаб, бир дирҳамни олди. Бозорга борди. Бозорни роса айланди. Бир дона балиқдан бошқа ҳеч нарса сотиб ололмади. Уйига келиб балиқни тозалаб, қорнини ёрса, ичидан икки дона қимматбаҳо дур чиқди. У дурни бир донасини сотиш учун бозорга чиқди.
Иттифоқо, бозорда вазир айланиб юрган экан. У дурни тўрт хум тиллога сотиб олди. Вазир шоҳга қимматбаҳо дурни кўрсатди. Шоҳ уни сотган кишини топиб, ҳузурига олиб келишини айтди. У келгач, бошидан ўтган воқеаларни шоҳга ҳикоя қилиб берди. Шунда доно шоҳ:
– Сен отангни хизматини қилиб, дуосини олган одам экансан. Бугундан эътиборан, менинг вазирим бўласан, –деди.
Қиссадан ҳисса шуки, ота-онанинг хизматини қилиб дуосини олган фарзанд ҳеч қачон кам бўлмайди. Аллоҳ таоло барчаларимизга ота- оналаримизнинг хизматларини қилиб дуоларига мушарраф бўлишимизни насиб қилсин*.
https://t.me/muminuzm

Telegram

Mo’min.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали ***✍️***Савол ва таклифларни қуйидаги манзилга ёзишингиз мумкин***👇******👇*** @DustmuhammadboboAdmin +998975512156 Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

[#**Мутолаа\_вақти**](?q=%23%D0%9C%D1%83%D1%82%D0%BE%D0%BB%D0%B0%D0%B0_%D0%B2%D0%B0%D2%9B%D1%82%D0%B8) *****✒️***МУКОФОТ.
2 days, 21 hours ago
1 week, 1 day ago
*****🌿*** Ташвишингиз инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб …

*🌿 Ташвишингиз инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг... Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади... Ташвишингиз қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин.... Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди...!
Шайх Шаъровий
📲* https://t.me/muminuzm диний-маърифий канал!

1 week, 1 day ago

МАСТ ҲОЛДА ҲАЙВОН СЎЙИШНИНГ ҲУКМИ

*1233-CАВОЛ: Бизда баъзи қассоблар маст ҳолда жонлиқ сўяди. Бунинг ҳукми қандай бўлади?*

*💬 ЖАВОБ:* Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтган қассобдан бошқа қассоб бўлмаса ва бу киши маст ҳолда жонлиқ сўяётган вақтда сўйишнинг қоидаларини, тасмия ("бисмиллаҳи Аллоҳу акбар")ни идрок қилиб тўлиқ айта олса, сўйган жонлиғини ейиш жоиз. Агар сўйиш қоидаларини идрок эта олмайдиган даражада бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш дуруст эмас. Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ бу борада бундай деган:
مِنْهَا أَنْ يَكُونَ عَاقِلًا فَلَا تُؤْكَلُ ذَبِيحَةُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ وَالسَّكْرَانُ الَّذِي لَا يَعْقِلُ فَإِنْ كَانَ الصَّبِيُّ يَعْقِلُ الذَّبْحَ وَيَقْدِرُ عَلَيْهِ تُؤْكَلُ ذَبِيحَتُهُ وَكَذَا السَّكْرَانُ
“Сўювчидаги шартлардан бири ақли расо бўлишидир. Шунга кўра шаръий сўйишга ақли етмайдиган ёш боланинг, мажнун ва мастнинг сўйган ҳайвонини еб бўлмайди. Агар ёш бола шариатга мувофиқ сўйишни биладиган ва тўғри сўя оладиган бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш ҳалол. Мастнинг ҳукми ҳам шундай” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Имкон қадар покиза, ҳалол-ҳаромни фарқига борадиган сўйиш ишининг сир-асрорларини ўрганган қассобларга ҳайвон сўйдириш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 https://t.me/muminuzm диний-маърифий канал!

Telegram

Mo’min.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали ***✍️***Савол ва таклифларни қуйидаги манзилга ёзишингиз мумкин***👇******👇*** @DustmuhammadboboAdmin +998975512156 Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

**МАСТ ҲОЛДА ҲАЙВОН СЎЙИШНИНГ ҲУКМИ**
1 week, 1 day ago

▶️ Виртуалликдаги ғафлатдан огоҳ бўлинг!
📀Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари
@Muminuzm

2 months, 1 week ago

Бир дақиқада гуноҳлар тоғини савоблар тоғига алмаштириш.

Билингки, инсоннинг ширк, куфр ва бошқа гуноҳи кабиралардан тавба қилиши учун бир дақиқа ёки бир лаҳза кифоя қилади. Лекин бу Аллоҳ таоло тавфиқ берганларга насиб этади. Ким гуноҳларига чин дилдан тавба қилса, гарчи улар осмон қадар етса ҳам Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради. Астойдил тавба қилган инсоннинг ёмонликлари яхшиликка айлантирилиши ҳам мумкин. Уламолар айтадилар: “Тавба совунга ўхшайди. Совун кирларни кетказгандек, тавба ҳам ботиний кирлар, яъни гуноҳларни кетказади”. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Албатта, ўтган гуноҳлар насуҳ (ҳақиқий) тавба ила яхшиликларга айланади. Бу шундай бўладики, ҳар сафар ўтган ишларини эсласа, надомат қилиб, истиржоъ (мусибат пайтида айтиладиган - “Инна лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз) дейиш ва истиғфор айтиши лозим. (Агар шундай қилса,) ушбу эътибордан гуноҳ тоатга айланади". Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ: "Агар банданинг тавбаси саҳиҳ (тўғри, ҳақиқий) бўлса, ҳар бир ёмонлик ўрнига яхшилик қўйиб  қуйиш Аллоҳ таоло карамидан йироқ эмас", деган.

Далил:
Аллоҳ таоло айтади:

“Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа “илоҳ”га илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлар)ни (иймонсиз ҳолда) қилса, гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қуяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Фурқон сураси, 68-70-оятлар),

Имом Ғаззолий айтади: “Айбларни ёпувчи, ғайбларни билувчи Зотга қайтиш орқали гуноҳлардан тавба қилиш солиҳлар йўлининг ибтидоси, ҳақ йўлни ирода қилганларнинг илк  қадамлари бўлиб, бобомиз Одам алайҳиссалом бу йўлга дастлаб  қадам қўйганлардандир. Ота-боболарга эргашиш фарзандларга нақадар муносиб иш!”

«Фазилатли амаллар» китобидан.
https://t.me/muminuzm

Telegram

Mo’min.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали ***✍️***Савол ва таклифларни қуйидаги манзилга ёзишингиз мумкин***👇******👇*** @DustmuhammadboboAdmin +998975512156 Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

**Бир дақиқада гуноҳлар тоғини савоблар тоғига алмаштириш**.
2 months, 1 week ago

📎Бароат кечаси
*➡️ 24 февраль, шанба куни шомдан ➡️25 февраль, якшанба тонгига қадар бўлган  кечадир.*

💐Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.💐
🌐 @Muminuzm

2 months, 2 weeks ago
2 months, 3 weeks ago

#кун_эслатмаси Зикрнинг арабча матни:
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир».

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: «Ҳасбийаллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм», деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар».
(Ибн Сунний ривояти)
https://t.me/muminuzm

Telegram

Mo’min.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти, Музработ тумани "Дўстмуҳаммад бобо”жомеъ масжиди расмий канали ***✍️***Савол ва таклифларни қуйидаги манзилга ёзишингиз мумкин***👇******👇*** @DustmuhammadboboAdmin +998975512156 Каналга уланиш: https://t.me/MuminUzM

[**#кун\_эслатмаси**](?q=%23%D0%BA%D1%83%D0%BD_%D1%8D%D1%81%D0%BB%D0%B0%D1%82%D0%BC%D0%B0%D1%81%D0%B8) **Зикрнинг арабча матни:
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 2 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 2 weeks ago