XO’JAI KORSOZ JOME MASJIDI

Description
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани «ХЎЖАИ КОРСОЗ» жоме масжиди имом хатибининг расмий канали

Админга мурожаат учун: lsmail Mirzashev 93 5711852
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 6 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 days, 2 hours ago

1 week, 3 days ago
**حَسْبِيَ اللَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ، …

**حَسْبِيَ اللَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ.

Хасбияллох, лаа илаха илла хува, аълайхи таваккалту, ва хува роббул-аършил-аъзийм.

Аллоҳ менга кифоя қилувчидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим ва У улкан аршнинг Парвардигоридир.
(Етти марта айтилади).

Тонг ва тунда уни етти марта айтадиган кишининг дунё ва охиратга тегишли бўлган муҳим ишларига Аллоҳ ўзи кифоя қилади.
📚 (Ибн Сунний ривояти).
Канал:**

꧁✿🌺**🌸🌸*🌺https://t.me/tasavvuf02 🕊***

1 week, 3 days ago

#Duo
ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОАнас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.Ибн Сунний ривоятлари.@Jaloliddinrumiyy🍃

1 week, 3 days ago
Агар нотўғри иш қилганимизда бизни огоҳлантирмасангиз …

Агар нотўғри иш қилганимизда бизни огоҳлантирмасангиз сизда хайр йўқ. Огоҳлантирганиздан сўнг сизга қулоқ солмасак бизда хайр йўқ.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.

t.me/uztasavvuf

2 weeks, 3 days ago
[​​](https://cdn30.notepost.ru/XUqbrbMy6B5sc5et-1734569070714.jpeg)*****🌹******🌾******🌸***

​​*🌹*🌾🌸

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ШУНДАЙ ДЕДИЛАР:

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ АМАЛЛАРНИ ЁЗИБ ТУРАДИГАН ФАРИШТАЛАРИ БОР. ШУНИНГДЕК, ЕР ЮЗИДАГИ ЗИКР МАЖЛИСЛАРИНИ АЙЛАНИБ ЮРАДИГАН ФАРИШТАЛАР ҲАМ БОР.

УЛАР АЛЛОҲНИ ТАСБЕҲ ҚИЛАЁТГАНЛАР БИЛАН БИРГА ЎТИРАДИЛАР, ЕР БИЛАН ОСМОН ОРАСИНИ ТЎЛДИРИБ, ЗИКРГА ҚЎШИЛАДИЛАР. БУ МАЖЛИС ТАРҚАЛМАГУНЧА, УЛАРНИНГ АТРОФИДА ТАВОФ ҚИЛАДИЛАР.

Жаноби Ҳақ бу фаришталарга шундай дейди:

— ЕР ЮЗИДА КЎРГАН МАНЗАРАЛАРИНГИЗНИ АЙТИНГЛАР.

Фаришталар шундай жавоб берадилар:

— Ё РАББИМ, ЕР ЮЗИДА СЕНИНГ ЗИКРИНГНИ ҚИЛГАН БАНДАЛАРИНГНИ КЎРДИК. УЛАР ТУРЛИ ЗИКРЛАР ВА ТАСБЕҲЛАР БИЛАН СЕНГА ТАСБЕҲ АЙТАЁТГАН ЭДИЛАР. УЛАР ЖАННАТНИ ИСТАБ, ДЎЗАХДАН СЕНДАН ПАНОҲ СЎРАР ЭДИЛАР.

Аллоҳ таоло шундай деб буюради:

— УЛАР ЖАННАТНИ ЁКИ ДЎЗАХНИ КЎРДИЛАРМИ?

Фаришталар жавоб берадилар:

— ЙЎҚ, ҚАСАМКИ, НА СЕНИ, НА ЖАННАТНИ ВА НА ДЎЗАХНИ КЎРГАНЛАР. АГАР КЎРГАНЛАРИДА ЭДИ, ҚИЛГАН ЗИКРЛАРИНИ, ТАВБА ВА ДУОЛАРИНИ ЯНАДА КЎПАЙТИРГАН БЎЛАР ЭДИЛАР.

Аллоҳ таоло шундай дейди:

— ЭЙ ФАРИШТАЛАРИМ, ГУВОҲ БЎЛИНГЛАР! МЕН УЛАРНИ МАҒФИРАТ ҚИЛДИМ ВА УЛАР ИСТАГАН НАРСАНИ БЕРДИМ. УЛАР УМИД ҚИЛГАНЛАРИГА ЭРИШДИЛАР ВА ҚЎРҚҚАНЛАРИДАН ОМОНДА БЎЛДИЛАР.

Фаришталар ҳайрат билан шундай дейдилар:

— ЛЕКИН Ё РАББИМ, УЛАРНИНГ ОРАСИДА ЖУДА КЎП ГУНОҲ ҚИЛГАН БИР КИШИ БОР. У СЕНИНГ ЗИКРИНГ УЧУН КЕЛМАГАН. ЙЎЛДАН ЎТИБ, ТАСОДИФАН ЎША ЕРДА ЎТИРИБ ҚОЛГАН. У ЎЗИ УЧУНГИНА КЕЛГАН ЭДИ.

Аллоҳ таоло шундай деб буюради:

— УНИ ҲАМ МАҒФИРАТ ҚИЛДИМ. ЧУНКИ У МЕНИНГ СЕВГАН ЖАМОАМ БИЛАН БИРГА БЎЛДИ. БУНДАЙ ЖАМОА БИЛАН БИРГА БЎЛГАНЛАР ҲАРГИЗ ҲАЛОК БЎЛМАЙДИЛАР.

🌹🌹🌹

*Имом Аҳмад, "Муснад": ж/2, б/383
Муслим, "Саҳиҳ": ж/?, б/2070
Бухорий, "Саҳиҳ": ж/7, б/168
Термизий, "Сунан": ж/5, б/579
Ҳайсами, "Мужамуз Заваид": ж/10, б/76

Илоҳий Ишқга Тўла Қалблар Учун

꧁✿🌺🌸🌸🌺https://t.me/tasavvuf02 🕊***

2 weeks, 3 days ago
[#Намоз\_вақтлари](?q=%23%D0%9D%D0%B0%D0%BC%D0%BE%D0%B7_%D0%B2%D0%B0%D2%9B%D1%82%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8) [#Тошкент\_вақти\_билан](?q=%23%D0%A2%D0%BE%D1%88%D0%BA%D0%B5%D0%BD%D1%82_%D0%B2%D0%B0%D2%9B%D1%82%D0%B8_%D0%B1%D0%B8%D0%BB%D0%B0%D0%BD)

#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 19 Декабрь Пайшанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

2 weeks, 3 days ago
**НАСИҲАТ** Бизда одамлар фақат намоз, рўза …

НАСИҲАТ Бизда одамлар фақат намоз, рўза каби зоҳирий ибодатларни адо этишни тақво деб ўйлашади. Намозни кўп ўқийдиган, кўп дуо қиладиган, кўп рўза тутадиган ёки кўп садақа берадиган киши кун бўйи ғийбат қилиш билан овора бўлса ҳам, "Бу одам жуда тақволи, обид киши экан", дейишади.
Лекин кўринишда ибодатни кам қиладиган, аммо ғийбат ва шу каби гуноҳлардан ўзини эҳтиёт қиладиган кишини эса тақволи санашмайди, чунки одамларнинг назарида ғийбатнинг ҳеч аҳамияти қолмади.
Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ғийбат қилиш мусулмон ҳолатдаги ўттизта зинодан оғирроқдир"."Ғийбат ўзи нима" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊

2 weeks, 3 days ago
[​​](https://cdn30.notepost.ru/XF3g4XBcjkG5EykT-1692766735112.mp4)***ЗОҲИДНИНГ ЎЗГАРГАНИ

​​***ЗОҲИДНИНГ ЎЗГАРГАНИ
(“Тазкиратул-авлиё” китобидан)

Нақлдирки, Шайх Ҳаким Термизийнинг замонида бир улуғ зоҳид бор эди. У доим Шайх ҳазратларига эътироз қилиб, уни инжитар эди. Ҳаким Термизийнинг дунёда бор-йўғи битта тор кулбаси бор эди, холос. Унинг ҳам эшиги йўқ эди. Шайх ҳаж қилиб, Ҳижоз сафаридан қайтиб келганида, кўрдики, кулбасига бир она ит кириб жойлашиб, болалаб ётган экан. Итни чиқариб юборишга кўнгли бормади. Шояд, ит ўз ихтиёри билан болаларини олиб чиқиб кетса, деб Шайх кулбасига саксон марта келиб кетди.

Ўша кеча ҳалиги зоҳид Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўрди. Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом зоҳидга: «Эй фалончи! Сен шундай бир зот билан довлашмоқдасенки, у бир ит учун саксон марта имдод кўрсатди! Бор, агар саъодати абадияни топмоқчи бўлсанг, унинг хизмат камарини белингга боғла!» – деб буюрдилар... Ул зоҳид Ҳаким Термизийнинг саломига алик олишга ҳам ор қилар эди. Шундан сўнг қолган бутун умрини Шайхнинг саъодатли хизматида ўтказди.

АВЛИЁНИНГ ҒАЗАБИ

Нақлдирки, Шайхнинг аҳлу аёлидан сўрадилар: «Агар Шайх ғазабланса, сизлар ғазабланганини билар эдингизларми?» Улар айтдиларки: «Билар эдик. Агар бизлардан Шайхга бирор озор етса, ўша куни биз билан янада юмшоқроқ муомала қилар ва йиғлар эдилар. Йиғлаб, зорилиқ билан ёлвориб дер эдиларки: «Илоҳий, мен Сени нима иш билан ғазаблантирдим эканки, буларни менга қарши ғазаблантириб қўйдинг!.. Илоҳий, Ўзингга тавба қилдим! Буларни яхшиликка қайтар!..» – дер эдилар. Шунда биз ғазабланганларини билар эдик ва Шайхни бу балодан чиқариш учун тавба қилар эдик...»

Ошиқ Қалблар Учун 💙🕊
💦🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺💦

┄┄┅┅✿🍃🌺
🌺🍃✿┅┅┄┄https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊***

2 weeks, 3 days ago

#Дуо
ЎҚИШНИ ОСОНЛАШТИРИШГА
ЁРДАМ БЕРАДИГАН ДУОЛАР

اللَّهُمَّ لَا سَهْلَ إِلَّا مَا جَعَلْتَهُ سَهْلًا وَأَنْتَ تَجْعَلُ الْحُزْنَ إِذَا شِئْتَ سَهْلًا.
Ўқилиши: “Аллоҳумма лаа саҳла илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул-ҳузна изаа шиъта саҳлан”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Фақат Сен енгил этган нарса енгилдир. Агар Сен енгил қилишни хоҳласанг оғир-қаттиқ нарсалар ҳам енгил бўлади”.

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي
Ўқилиши: “Роббишроҳлий содрий ва йассирлий амрий ваҳлул ъуқдатам-мин лисааний йафқоҳуқ қовлий”.Маъноси: “Эй Раббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар”.

رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا
Ўқилиши: “Робби зидний ъилмаа”.
Маъноси: “Эй, Раббим! Менга илмни зиёда эт!”
Жаброил алайҳиссалом келиб, нозил бўлган оятларнинг ҳаммасини ўқиб бўлмасидан бурун Расул алайҳиссалом қироат қилишга бошлаганларида шу оят нозил бўлган. Яъни ўқиб турмасам ёд бўлмай қолади, деб қўрқманг, деганлар. Шунда Мендан мустаҳкам ва баракали илм сўранг, деб Аллоҳ таоло дилларига таскин бермоқда.
اللَّهُمَّ انْفَعَنَا بِمَا عَلِّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَا وَزِدْنَا عِلْمًا
Ўқилиши: “Аллоҳумманфаъанаа бимаа ъаллимтанаа ва ъаллимнаа маа йанфаъунаа ва зиднаа ъилмаа”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Билганларимизни фойдали қил. Бизга фойдали нарсаларни билдир. Илмимизни зиёда қил”.
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلًا مُتَقَبَّلًا
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘ъалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан”. Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амални сўрайман”.

"Фазилатли дуолар" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!------------------

#САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476

2 weeks, 3 days ago
[​​](https://telegra.ph/file/9b5166b30dac1ba84bc01.jpg)**САФЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЕКИС ҚИЛИНАДИ?**

​​САФЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЕКИС ҚИЛИНАДИ?
#намоз

**1488-CАВОЛ: Намоз учун саф тортганда оёқларнинг учи тенг бўлиши керакми ёки товонларми?

💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафда тананинг юқори қисмида елкалар, қуйи қисмида эса тўпиқлар бир-бирининг тўғрисида туриши керак. Ана шунда саф текис бўлади. Чунки оёқнинг катталиги ҳар кимда турлича, оёқ учи ёки товонларни тенг қилиш билан сафни тўла-тўкис текислаб бўлмайди. Сафнинг нотекис бўлиши намознинг савоби камайишига олиб келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

*🔗 Улашинг:* @diniysavollar

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 6 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 days, 2 hours ago