?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
"Реал"нинг салобатини ижтимоий тармоқлар орқали ҳам билиб олса бўлади. Клуб Мбаппени сотиб олди. Энг қиммат ва айни вақтда дунёнинг энг яхши футболчиси ва у ҳақида ҳозиргача ўз инстаграм саҳифасига атиги иккита пост жойлади.
Тасаввур қилинг, "Барселона" Флик, юқори классдан бироз пастроқ мураббий билан шартнома имзолади. Ва у ҳақида 13-14 та пост жойлади.
Бундан ташқари, Мбаппени жуда ғалати таништирди. Шунчаки, унинг голларидан иборат 3:20 дақиқалик Highlights. Албатта, бирор оригиналроқ ёндашув ва бироз ваҳималироқ видео кутгандик. Аммо шу ерда ҳам клуб чамамда бир пайтлари келаман деб алдаб кетган футболчидан аламини олишни уддалаяпти.
Эртага у жамоага келган тақдирда ҳам у ПСЖдаги каби бренд юзи бўлмаслиги ва қолганлардан кўпроқ кўкларга кўтарилмаслиги эҳтимоли юқори. Агар унинг ўзи ҳаддан зиёд зўр ўйнаб юбормаса.
Бунча мағрур бўлмасанг-а "Реал"?
Карим Ҳудойқулов
«Вест Ҳэм» ва Бразилия терма жамоаси яримҳимоячиси Лукас Пакета бутун умрга футболдан четлаштирилиши мумкин.
У бир нечта ўйинда атайлаб сариқ карточка олгани иддао қилинмоқда ва бу учун тотализаторда кўп пуллар тикилган. Айблов аниқ исботланса жазо энг камида 10 йил бўлиши мумкин.
Қизиғи, ўтган йили «Нюкасл» Пакета билан жиддий тарзда қизиққанди. Тасаввур қилинг, бир йилда Тонали ва Пакета учун 100 миллиондан ортиқ пул тўлаган «Нюкасл»ни :)
Мбаппенинг «Реал»га ўтиши аниқ бўлди. Твиттерда шундай ёзишганини кўриб қолдим: «Мбаппе келса, энди Чемпионлар Лигасини ютишимиз осонроқ бўлса керак».
Дарҳол хаёлимга 2002 йилда «Реал» ушбу турнирда ғалаба қозонгани ва ўша ёздаёқ бразилиялик Роналдо трансфер қилингани келди. Балким ўшандаям бирор мухлис ўйлагандир - энди Чемпионлар Лигасини осонроқ ютамиз.
Ундай бўлмади, «Реал» кейинги Чемпионлар Лигасини ютганда орадан 12 йил ўтиб кетганди.
Аммо бу билан Роналдо трансфери хато бўлганини, аксига, «Реал» кучсизланганини айта оламизми? Йўқ, албатта.
Ҳар қандай футбол клуби доимий шаклда ўзгариб туришга мухтож, бир нуқтада тўхташга уриниш ортга кетишни англатади. Мадридликлар анча йиллардан бери Европада чўққида турганининг ҳам сабаби шу - Роналдонинг кетиши, кейин Бенземанинг кетиши, Беллинҳэмнинг келиши, энди Мбаппе, бу ўзгаришлар жамоадаги доимий янгиланишни таъминлайди, келаётганлар янги саҳифа ва мотивация билан келар экан, эскилар бошқа шериклар, бошқача тактикаларда ўйнаш орқали доимий иштиёқда бўлади. Муҳим жараён.
Иккинчидан, «Реал» - қироллик клуби, бу фақат ном эмас, аввалдан Мадрид футболнинг пойтахти бўлишга, урфларни белгилашга интилади, клубнинг энг бой, энг мухлислари кўп бўлишининг сабаби ҳам фақат совринлар эмас. Масалан, Бекҳэмнинг киноси чиқди яқинда, унинг тарихида «Реал» саҳифаси бор, Кака ўйнаб кетган, Зидан, Роналдо, яъни «Реал» энг зўр юлдузларнинг ҳикояларида ўз изини қолдиришга уринади, ҳар даврда «Реал» номи бўлиб туриши катта аҳамиятга эга. Ёш болаларда, ёш мухлисларда Мбаппега бўлган қизиқиш жуда катталигини пайқашингиз мумкин, у ҳар томонлама энг етук, энг зўр футболчи сифатида гавдаланади. Табиийки, бундай футболчи «Реал»да ўйнаши керак. Клубда шундай ҳисоблашади. Унинг жамоани қай даражада кучайтириши, кимларнинг ўрнини олиши-ю, Винисиус билан муносабати тарих олдида жуда кичик, майда масалалар. Асосийси, буни футболчилар ҳам билиб туришади. Ҳар бир топ клуб интилиши керак бўлган юқорироқ даража.
Бундан ташқари, Мбаппенинг айнан Анчелотти даврида келиши ҳам муҳим. Менимча, айнан шу фактор Анчелоттини яна бир йил олиб қолишда аҳамият касб этган. Маълум схема ва услубга таянадиган ёш мураббийлар учун қўшимча муаммо бўлиши мумкин эди бу, лекин Карло учун эмас.
Қаердадир яқинда ўқидим, Анчелотти «Парма»да ишлаган йиллари Баджодан воз кечган экан:
- Баджони «Парма»га ўтиш варианти бор эди, аммо уни жамоамда тасаввур қилолмадим, чунки одатда «ўнлик» позицияси менда йўқ эди. Кейинчалик, хато қилганимда пайқаганман. Мени «учинчи антибаджо мураббий» деб атай бошлашди. «Ювентус»га ўтганимда Зидан билан шундай схемада ўйнашга тўғри келганди. Аслида, юлдуз футболчилардан ҳеч қачон воз кечмаслик керак, доим уларга мос ўрин топиб бериш мумкин. Агар вақт машинаси бўлганида, қайтиб, Баджони сотиб олган бўлардим, - дейди Карло Анчелотти.
Бу шунчаки фикр эмас, фаолияти давомида Анчелотти буни исботлаб келди. Ҳатто «Эвертон»га Хамесни олиб келганини ҳам эслаймиз - юқори савиядаги футболчилар ҳеч қачон ҳалақит қилмайди.
«Мен ҳатто тасаввур қилмаган қобилиятларимни Анчи кашф этди» - дейди Жуд Беллинҳэм. Ўзига яраша эгоси бўлган Жуд ва Винисиуснинг бир бирига «Олтин тўп» «тортиқ қилаётганини» кўриб, Анчелоттининг «Реал»ида Мбаппе ҳеч қанақасига ортиқча бўлмаслигини тан оласиз.
«Реал» Мбаппе билан қанчалик кучлироқ бўлади, келаси йили Чемпионлар Лигасини ютадими, ишонинг, бу бошқа масала. Бугундан туриб, эски «Реал»ни эслаганингизда бразилиялик Роналдо ҳам гавдаланади, тўғрими? У Чемпионлар Лигасини ютганмиди, йўқми, жамоа қанчалик кучайганди, буларни ўйламайсиз ҳам.
Ҳамма гап шунда. Мбаппенинг «Реал»да ўйнаши, ўйлайманки, йигирма йилдан кейин эсланадиган зўр воқеа. Чемпионлар Лигаси совринлари бундай тарихдан кичикроқ. Камида «Реал»дан ўн беш баробар кичик...
©️aslanov
Телеграм канал:@vardagi_hakam
Умуман олганда АПЛ кучли. Аммо ЛаЛига клублари ЕЧЛда анчайин хавфли. Сабаб нимада?
Ўзбекистон миллий жамоаси июн ойидаги ФИФА кунларида ЖЧ 2-саралаш босқичининг сўнгги икки учрашувида Туркманистон (6 июн) ва Эронга (11 июн) қарши баҳс олиб боради.
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago