AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)

Description
БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ

Facebookда: facebook.com/agroblogeruz
TikTokда: TikTok.com/@agrobloger
YouTubeда: youtube.com/@agrobloger

Реклама: @agrobloger_admin
Канал ташкил топган: 22/12/2018й
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

1 month, 3 weeks ago

*⚡️*БУГУНГИ ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИДАН: Қишлоқ хўжалигида янги давр бошланиши мумкин. Президент томонидан органик маҳсулот етиштириш трендга чиқарилмоқда.

P.S. "Anguzal Agroservis" компаниясини бу янгилик билан табриклаймиз. Сабаби, улар кўп йиллардан буён Марказий Осиёда экологик тоза бўлган органик маҳсулот етиштиришни тарғиб этиб келишмоқда.

AGROBLOGER канали:**@agrobloger

1 month, 3 weeks ago
**ХОНАКИ ГУЛЛАР ПАРВАРИШИДА ЭЪТИБОР ҚИЛИШ ЛОЗИМ …

**ХОНАКИ ГУЛЛАР ПАРВАРИШИДА ЭЪТИБОР ҚИЛИШ ЛОЗИМ БЎЛГАН ОДДИЙ ТАВСИЯЛАР

Гулчиликка қизиққанларга қуйидаги оддий қоидаларга амал қилишларини тавсия қиламиз:

  1. Гулнинг узоқ яшаши унинг қай даражада ёруғ кўришига, қуёш нуридан қувват олишига боғлиқ. Гул сўзсиз равишда деразада ёки ёруғга яқин махсус токчада туриши керак. Гул япроқлари сарғайиб, сув қуйсангиз ҳам ночорлашининг бирдан-бир сабаби қуёш нурининг етарли бўлмаганидандир. Юрган-турганда гулнинг баргларига тегмай, ўсишига ҳалақит қилмайдиган қулай бурчакка жой тайёрлаш керак.

  2. Гулнинг ҳам инсон сингари иммунитети пасаяди, кучсизланади. Кичик гулларнинг тупроғини 1-2 йилда, катта гулларнинг тупроғини 3-4 йилда бир марта алмаштириб туриш керак. Негаки гул ўсган сари тупроқдаги фойдали орзуқалар камаяди, деярли йўқолади. Хона гулларининг тупроғига 1-2 ойда бир марта махсус минерал ўғитлар солиб туриш керак.

  3. Гулни қайта ўтқазишни билишда унинг ҳиди ҳам ёрдам беради. Сув қуйишда унинг шохини ҳидлаб кўринг, агар нохуш ҳид келаётган бўлса, тупроқнинг устки қатлами оқара бошласа, дарров бошқа қаттароқ идишга ўтқазинг.

  4. Хона гулларининг тупроғини алмаштиришга қулай давр: февраль-март-апрель ойлари ҳисобланади. Кўчирадиган гулга 3 кун сув қуйманг. Шунда тупроқ тувакдан осон ажралади. Гулнинг томири билан ажратиб олган тупроқни сувга ботириб, юмшатиб оласиз, томири тупроқдан бўшаганда кенгроқ бошқа гул тувакка ўтқазасиз.

  5. Баҳорда хона гулларини қишдагига қараганда икки марта кўпроқ суғориш керак. Сопол идишда ўсган гуллар бошқа материалдан ясалган туваклардаги гулларга нисбатан кўп сув талаб қилади.

  6. Агар гулнинг япроқларини оқ ёки сарғиш рангдаги унсимон доғ босаётган бўлса, 1 чой қошиқ содани 100 миллиграмм сувга аралаштириб гулга сепиш керак. Бу усулни 10 кун такрорлаш керак. Гулни ўта нам ёки иссиқ ерда ўстирмаганингиз маъқул. Бундай вақтда гулга замбуруғ (грибок) касаллиги илашиши мумкин.

  7. Ётоқхонага барги катта гулларни қўйиб бўлмайди. Сабаби кундузи улар кислород ажратиб чиқаргани билан тунда уларни қайта сўриб олади. Шу боисдан барги катта, чиройли гулларни меҳмонхона, кам ўтириладиган хоналарга қўйган маъқул. Одам дам оладиган ёки ётадиган хонага қўйишга алоэ гули энг маъқулидир. Бундан ташқари ухлайдиган хонада кичкина фиалка ёки бегония сингари гулларни ўстирса бўлади.

  8. Аксарият уй гуллари бошқа давлатлардан келтирилган. Айрим гуллар қуёш нурини ёқтирса, баъзиси сояда ўсишни ёқтиради. Баъзиси сувни севса, айримлари кўп сув қуйилса чириб кетади. Шунинг учун ҳар бил гулни парваришлашда, унинг характерини билиш керак.

AGROBLOGER канали:**@agrobloger

1 month, 3 weeks ago

*⚡️*ҲУРМАТЛИ МЕҲМОНДЎСТ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ! АЗИЗ БОҒБОНЛАР ВА САБЗАВОТ ЕТИШТИРУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!*🥇 *7 йилдан ортиқ вақт давомида аграр сектори учун ускуналар ва турли техникаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган Озарбайжоннинг «Agrosistems» компанияси энди ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бера бошлади !* *Компания соатига 6000 - 10000 кг ҳажмдаги гидрокулерларни ишлаб чиқаради, бу ускуналар маҳсулотнинг сақлаш муддатини узайтиради ва уни турли микроб ва бактериялардан тозалайди. Шу билан сиз маҳсулотингизни узоқ масофаларга муваффақиятли ташишингиз мумкин бўлади, бу эса ўз навбатида сизнинг агробизнесингизнинг самарадорлигини оширади. Шунингдек, ускуналар маҳсулотнинг табиий таъми ва кўринишини сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса маҳаллий ва халқаро бозорларда жуда муҳим.*📌*Гидрокулерлардан ташқари, компания маҳсулотларни ҳаво ёрдамида олдиндан совитиш учун ускуналар, мева ва сабзавотларни йиғиш учун гидравлик платформалар ва агрокоплекс ҳудуди бўйлаб маҳсулотни осонроқ ҳаракатлантириш учун аравачалар ишлаб чиқаради.*📈* Компания ўз ускуналарининг биринчи партиясини Ўзбекистонга муваффақиятли етказиб берди ва ҳозирда янги ҳамкорликларга очиқ!

Тақдимот: https://bit.ly/4dOYlGD Батафсил ахборот учун:*📲* Телефон: +994504441701 (Watsapp / Telegram)*📲* 2-телефон: +994507195979 (Watsapp / Telegram)
✍️: E-mail: [email protected]*🖥* Сайт:** www.agrosystems.az

1 month, 4 weeks ago

**⚡️*ҚУЁШ ПАНЕЛИДА СУВ ЧИҚАРИШГА ҚАНЧА ПУЛ САРФЛАНДИ?

🔹23 ноябр, Самарқанд вилояти.

AGROBLOGER канали:***@agrobloger

1 month, 4 weeks ago
**ҚАЙСИ САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ ЮҚОРИ НАМЛИККА ЁКИ …

**ҚАЙСИ САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ ЮҚОРИ НАМЛИККА ЁКИ СУВСИЗЛИККА ЧИДАМЛИ?

Тупроқ намлигига муносабати бўйича сабзавот экинлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

Жуда намталаб: карамнинг ҳамма турлари, бодринг, редиска, турп, шолғом, бақлажон;

Намга талабчан: пиёз, саримсоқпиёз;

Камроқ талабчан: ош лавлаги, сабзи, петрушка, помидор, қалампир;

Намсизликка чидамли: тарвуз, қовун, ошқовоқ, маккажўхори, ловия.

Сабзавот экинлари ҳаво намлигига ҳам бир хилда талабчан эмас. Масалан, бодринг, пиёз, карамнинг бир қанча турлари ва баъзи бир баргли сабзавотлар учун ҳавонинг мақбул нисбий намлиги 80—95%, сабзи, лавлаги, помидор, бақлажон, булғор қалампири, ловия учун 60—80%, шунингдек, полиз экинлари учун 50—60% фоиз бўлиши лозим.

AGROBLOGER канали:**@agrobloger

1 month, 4 weeks ago
*****⚡️*******МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР …

*⚡️*МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН**ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)**СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)**ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)**АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)**МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)**ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)**АН БИО (нематодага қарши)**БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)**ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)* *ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)**АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:*+998994300064* ТОШКЕНТ:
Бош офис: +998941150064 Қўйлиқ*+998977160416* Уч қаҳрамон*+998909726777* Бўка*+998949362678* Тўйтепа*+998974256996* НАМАНГАН
Чорсу*+998902149198* Нуробод*+998939140098* Уйчи*+998998842172* Поп*+998995189332* Чортоқ*+998934140987* ФАРҒОНА
Марғилон*+998906313006* Данғара*+998901508777* Риштон
1-дўкон: 911315320
2-дўкон: 336007111

АНДИЖОН*+998934265522+998905265522 ЖИЗЗАХ+998919423355+998945715079 САМАРҚАНД
1-дўкон: 979155556
2-дўкон: 999496835
Каттақўрғон
1-дўкон: 979231131
2-дўкон: 972851391
Пайариқ
+998979148801* НАВОИЙ*+998906206008* ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака*+998912202144* Қарши
1). 914550044
2). 990680706
Муборак*+998972006187* ХОРАЗМ
Хонқа*+998942303100* ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Дуйсенбай Отарбаев:*+998993112771* Нукус-омбор*+998905752771+998932097779 СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133* БУХОРО*+998906353234* Пешку*+998997025510* СИРДАРЁ
Гулистон
1).*+998972486262* 2).*+998994748634* 3).*+998915051555* 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин.
Телефон:*+998994300064+998941150064 Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз:@AnguzalAgroservis Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:*@AnguzalAgroservis_guruhi

2 months ago
*****⚡️*******ДУНЁДАГИ ЭНГ КЎП МАОШЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ: …

*⚡️*ДУНЁДАГИ ЭНГ КЎП МАОШЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ: Ўсимликшунослар пешқадамлар сафида!
**Ушбу мақолада сўнгги йиллар маълумотларига кўра дунёдаги энг кўп ҳақ тўланадиган касблар рейтинги келтирилган.

Ўсимликлар соҳаси селекционерлари ва генетик муҳандислари: йиллик маоши - 97 560 АҚШ доллари.

2050 йилга бориб дунё аҳолиси 9,4 миллиард кишига етиши тўғрисида башоратлар қилиняпти. Ер аҳолисининг доимий ўсиб бориши туфайли сайёрада ўта муҳим - очлик муаммоси пайдо бўлиши эҳтимоли жуда катта, дейди олимлар. Ҳатто ҳозирда ҳам кам ривожланган мамлакатларда озиқ-овқат маҳсулотларининг кескин танқислиги ҳам сир эмас. Ернинг керакли миқдорда ўсимлик озуқасини етиштириш қобилияти аҳолининг ўсиш суръатларидан анча орқада эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ўсимликлар соҳаси селекционерлари ва генетик муҳандислари келажакда жуда керакли бўлиб қолаётир.

Реклама менежери: йиллик маоши - 100 020 АҚШ доллари.

Замонавий дунёда фақат сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш етарли эмас. Турли хизматлар сонининг фаол ўсиб бориши бозорда ҳар бир алоҳида маҳсулотни илгари суришнинг ўзига хос ва жонли усулларини топиш заруратини талаб қилади. Бу касб эгалари бошқалардан фарқли ўлароқ, янги тасвирли ижобий имиж яратмоғи ва уни харидорга етказа олмоғи даркор, шунда одамлар бу маҳсулотларни сотиб олиш ҳақида ўйлаб ўтирмасдан, дарҳол бу ишни амалга оширади. Аслида “Реклама менежери” ихтисослиги шундай пайдо бўлган.

IT-мутахассиси: йиллик маоши  - 100 110 АҚШ доллари.

Замонавий дунёда барча жабҳани компьютер технологиялари ва ахборот назорат қилади. IT-мутахассислари дастурий таъминотни ишлаб чиқиш билан бирга, тизимларни хакерлардан ҳимоя қилиш ва муҳим маълумотларнинг сизиб чиқишини олдини олиш билан шуғулланади. Бу мутахассислик ортида инсониятнинг бутун технологик келажаги ётади.

Ҳуқуқшунос: йиллик маоши  - 110 590 АҚШ доллари.

Улар ўз фаолиятлари билан нафақат жисмоний шахсларга, балки қонун нормаларига риоя қилишлари лозим бўлган йирик компанияларга ҳам фойдаси тегадиган касб эгаларидир. Барча ҳуқуқий низоларни тартибга солишда айнан ҳуқуқшуносларнинг хизмати бор. Уларнинг аралашувисиз замонавий дунёда ҳеч қандай шартнома тузилмайди, ҳеч қандай ҳужжат имзоланмайди ва катта битимлар амалга оширилмайди.

Учувчи: йиллик маоши - 134 090 АҚШ доллари.

Ҳаво транспорти машҳур ва тезкор бўлганлиги сабабли, самолёт бошқарувчи мутахассислиги дунёдаги энг юқори ҳақ тўланадиган ва нуфузли касблардан бири ҳисобланади. Касб аниқ кўникмалар, психологик тайёргарлик ва бошқа одамларнинг ҳаёти учун масъулиятни талаб қилади. Аста-секин учувчисиз самолётлар пайдо бўлмоқда, ҳали улар тирик одамларни сиқиб чиқармагунча, бу касб эгалари ҳар доим ҳурматли ва фойдали бўлиб қолади.

Анестезиолог: йиллик маоши 162 080 АҚШ доллари.

Чет элда шифокор лавозими жуда нуфузли ва анестезия бўйича мутахассисларга катта маош тўланади. Анестезиолог нафақат операция вақтида беҳушлик дозасини тайинлайдиган шифокор, балки операция вақтида ҳам, операциядан кейинги даврда ҳам беморнинг хавфсизлигини таъминлайдиган мутахассисдир. Шунинг учун уларнинг меҳнати юқори иш ҳақи даражасига муносибдир, дейилади** хабарда.

AGROBLOGER канали:@agrobloger

2 months ago

*⚡️*ҲУРМАТЛИ МЕҲМОНДЎСТ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ! АЗИЗ БОҒБОНЛАР ВА САБЗАВОТ ЕТИШТИРУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!*🥇 *7 йилдан ортиқ вақт давомида аграр сектори учун ускуналар ва турли техникаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган Озарбайжоннинг «Agrosistems» компанияси энди ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бера бошлади !* *Компания соатига 6000 - 10000 кг ҳажмдаги гидрокулерларни ишлаб чиқаради, бу ускуналар маҳсулотнинг сақлаш муддатини узайтиради ва уни турли микроб ва бактериялардан тозалайди. Шу билан сиз маҳсулотингизни узоқ масофаларга муваффақиятли ташишингиз мумкин бўлади, бу эса ўз навбатида сизнинг агробизнесингизнинг самарадорлигини оширади. Шунингдек, ускуналар маҳсулотнинг табиий таъми ва кўринишини сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса маҳаллий ва халқаро бозорларда жуда муҳим.*📌*Гидрокулерлардан ташқари, компания маҳсулотларни ҳаво ёрдамида олдиндан совитиш учун ускуналар, мева ва сабзавотларни йиғиш учун гидравлик платформалар ва агрокоплекс ҳудуди бўйлаб маҳсулотни осонроқ ҳаракатлантириш учун аравачалар ишлаб чиқаради.*📈* Компания ўз ускуналарининг биринчи партиясини Ўзбекистонга муваффақиятли етказиб берди ва ҳозирда янги ҳамкорликларга очиқ!

Тақдимот: https://bit.ly/4dOYlGD Батафсил ахборот учун:*📲* Телефон: +994504441701 (Watsapp / Telegram)*📲* 2-телефон: +994507195979 (Watsapp / Telegram)
✍️: E-mail: [email protected]*🖥* Сайт:** www.agrosystems.az

2 months ago
**САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИНИНГ ШЎР ТУПРОҚЛАРГА МУНОСАБАТИ

**САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИНИНГ ШЎР ТУПРОҚЛАРГА МУНОСАБАТИ

Сабзавот экинлари шўрга чидамлилиги бўйича 3 гуруҳга бўлинади:

1). Шўрга жуда чидамли экинлар: ошқовоқ, лавлаги, бақлажон, сельдерей, карам (1% гача шўрланганликка бардош бера олади).

2). Шўрга ўртача чидамли экинлар: тарвуз, қовун, пиёз, помидор, шолғом, брюква (0,4-0,6% гача);

3). Шўрга камроқ чидамли экинлар: бодринг, сабзи, редиска, саримсоқпиёз, маккажўхори ва кўчат қилиб ўтқазилган барча ўсимликлар (0,1-0,4% гача).

Ўзбекистон шароитида сульфат-хлоридли ва хлорид-сульфатли шўрланган ерлар мавжуд. Шунинг учун шўрга чидамлилик бу ҳудудда хлорнинг миқдорига қараб белгиланади.

Масалан, баъзи экинлар учун қуйидагича (хлор бўйича. %): ош лавлаги учун: 0,030-0,035; карам учун: 0,020-0,033; редиска учун: 0,17—0,20; картошка, пиёз. салат, исмалоқ ва укроп учун: 0,015-0,020, сабзи учун: 0.010-0,15. Бундан мана шу миқдорда шўрланган қатламларда юқорида санаб ўтилган экинларнинг илдизи яшаши мумкинлиги кузатилади.

AGROBLOGER канали:**@agrobloger

2 months, 1 week ago
*****⚡️***БАТАТ КАРТОШКАСИ: ШЎРЛАНГАН ТУПРОҚЛАРГА ИСТИҚБОЛЛИ ЭКИН.

*⚡️*БАТАТ КАРТОШКАСИ: ШЎРЛАНГАН ТУПРОҚЛАРГА ИСТИҚБОЛЛИ ЭКИН.

Унинг ватани Жанубий Америкадир. У тропик минтақаларда, 100 дан ортиқ давлатда экилади. Батат гектарига 800-1200 центнер ҳосил беради. Батат картошкаси қаламчаларидан кўпайтирилади.

Батат навлари Гулистон Давлат университетининг “Экспериментал биология лабораторияси”да in vitro шароитида биотехнологик усуллар ёрдамидаги тажрибалар асосида Сирдарё вилояти тупроқ шароитига мослаштирилди. Натижада шўрланган тупроқ шароитида ҳосил олишга эришилди.

Озуқавий қиймати бўйича бататнинг картошкадан устунлик жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди. Батат оддий картошкага нисбатан 1,5 баравар калорияга эга. Таркибида крахмал, оқсил, минерал тузлар, углеводлар, турли дармондорилар(В, РР, А), минераллар, органик кислоталар ва дисахаридлар мавжуд.

Туганаги (картошкаси) йирик (0,2-1,5 килограмм,айримлари 3-5 килограммгача тош босади), чўзиқроқ, таркибида 24-2 фоиз азотли моддалар ва 42 фоизгача қуруқ модда бор. Озиқ-овқат сифатида, консерва, крахмал, спирт олишда бирламчи хомашё сифатида ишлатилади.

Кўк ҳолида қуритилган пояси, силос қилинган кўк массаси чорва молларига тўйимли озуқа ҳисобланади. Ушбу ўсимликнинг қуритилган мевасидан тайёрланган ун қўшилган ем билан боқилган паррандаларнинг тухуми катталашиши кузатилган.

Шунингдек бататнинг шифобахш хусусиятлари ҳам анчагина. Яъни у юрак ва қон-томир касалликларини даволашда жуда ҳам фойдали.Таркибидаги С дармондориси эса организмни узоқ вақт ёш бўлишини таъминлайди ва иммун тизимни мувофиқлаштиради. Шунингдек,ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради,асаб тизимига (уйқусизлик, невроз ва сурункали чарчоқда) яхши таъсир кўрсатади,яна ёш билан боғлиқ кўриш қобилиятини яхшилаш хусусиятига эга.

Батат қанчалар фойдали бўлмасин уни қўллаш тавсия этилмайдиган айрим ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам мавжуд. Батат мазасига кўра десерт(ўта ширин ва мазали), ширинмас(хўраки) ва сабзавотли (ширин ва ширин таъмли) навларга ажратилади. Ширин навлари юмшоқ ва серсув, хўракиси қуруқ ва қаттиқ бўлади.

AGROBLOGER канали:**@agrobloger

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her