"HASANXON QORI" JOME MASJIDI

Description
Ushbu kanalda masjidimiz haqida va islom diniga oid mavzular bo'ladi Inshaa Alloh hammaga manfaati tegadi???

Kanalimiz bo'yicha taklif va murojatlaringiz bo'lsa: @Begzod005 @otabekk_711
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 6 days, 14 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 23 hours ago

5 months, 2 weeks ago

#КУН_ҲАДИСИ Кичкинтойларингиз жаннат қушчаларидир. Ўша кичкинтойларингиздан бири охиратда отасини учратиб қолади-да, унинг кийимидан ушлаб юраверади. Ҳатто Аллоҳ уни ва отасини жаннатга киритади.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Муслим ривояти.•••••••••••••••••••••••••••••••
Яқинларингизга ҳам юборишни унутманг!?

@HASANHONQORIMASJIDI

5 months, 2 weeks ago

**Ғийбат ўзи нима?

Калом илми намояндаларидан бири шундай дейди: «Кишининг ёмон сифатларини таҳқирлаш ва пастга уриш учун зикр қилиш ғийбат бўлади. Унинг ҳолига афсусланиш маъносида зикр қилиш эса ғийбат саналмайди».
•••••••••••••••••••••••••••••••
Яқинларингизга ҳам юборишни унутманг!
?**

@HASANHONQORIMASJIDI

5 months, 2 weeks ago

ЖАМОАТ НАМОЗИДА АЁЛ ВА ЭРКАКНИНГ БИР САФДА ТУРИШИ

*CАВОЛ: Масжиди набавий ва Масжидул ҳаромда бир ҳолатга кўзим тушди. Баъзи жойларда аёллар учун алоҳида жой қилинган экан. Аммо бошқа жойларда, масалан, масжидул ҳаром ташқарисида бир жойда эркаклар сафда турган бўлса, уларнинг ёнида аёллар ҳам саф тортган бўлади. Аёл киши эркак билан бир сафда турса, эркак кишининг намози бузилади”, деб ўқиган эдим. Юқорида айтилган ҳолатдаги намозлар шунга тушиб қолмайдими?*

*? ЖАВОБ:* Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзингиз айтгандек икки ҳарамда, айниқса, масжидул ҳаромда аёллар учун пластмасса тўсиқлар билан алоҳида жой қилинади. Бунда мутлақо муаммо йўқ. Эркаклар намозига таъсир қилмайди. Аммо бошқа жойларда шундай қилинмаган бўлса ва аёллар, гарчи маҳрам бўлса ҳам, ҳеч қандай тўсиқсиз ёки орада бўш жойсиз эркаклар билан бир сафда уланиб турса, аёлларнинг икки ёнидаги ва орқасидаги кишиларнинг намози бузилади.
Уламолар намозда аёл кишининг эркак билан баробар туриши сабабли эркакнинг намози бузилишига бир нечта шарт қўйишган. Шу шартлардан бири топилса, эркакнинг намози бузилади. Улардан бири эркак ва аёл кишининг орасида тўсиқ ёки бўшлиқ бўлмаслигидир. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها أن يكونا بلا حائل ... وأدنى الحائل قدر مؤخر الرحل وغلظه غلظ الأصبع والفرجة تقوم مقام الحائل وأدناه قدر ما يقوم فيه الرجل، كذا في التبيين.
“(Битта фарз намозда аёл киши эркак билан бир сафда туриб қолганда эркакнинг намозининг бузилиш) шартларидан бири эркак ва аёл ўртасида тўсиқ бўлмаслигидир. Тўсиқнинг энг кичиги эгарнинг суячиғичалик, қалинлиги бармоқнинг қалинлигида бўлиши керак. Орадаги бўшлиқ ҳам тўсиқ ўрнига ўтади. Унинг энг ози бир киши турадиган жой бўлиши керак. “Табйин”да шундай келган”.
Демак, орада бир киши сиғадиган бўш жой ёки тўсиқ бўлса, эркакнинг намозига путур етмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•••••••••••••••••••••••••••••••
Яқинларингизга ҳам юборишни унутманг!?

@HASANHONQORIMASJIDI

5 months, 3 weeks ago

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ рашк қиладир. Аллоҳ таолонинг рашки кишининг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидан келади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн
•••••••••••••••••••••••••••••••
Яқинларингизга ҳам юборишни унутманг!?

@HASANHONQORIMASJIDI

5 months, 3 weeks ago

#Ҳикмат Бири минорани кўради, минорадаги қушни кўрмайди. Минорадаги лочинни кўзи илғамайди. Иккинчиси қанот қоққан қушни кўради, лекин қушнинг оғзидаги укпарни кўра олмайди. Аллоҳ нури билан қараган эса ҳам қушни кўради, ҳам оғзидаги укпарни. Бириси инсонни нақшлар билан безаган лой суратида кўради, бошқаси илм ва амал билан тўла лой шаклида! Бадан минорадир, илм ва ибодат қушга ўхшайди, уни, истасанг, уч юз дона деб ҳисобла, истасанг икки дона. Ўртача фикрловчи одам фақат қушни кўради, унинг олди ёки ортида ҳеч нарса кўрмайди. Пар эса қушда яшириндир. қуш у билан тирик, тумшуғида пар бўлган қушнинг доимо жонидан жўшади. На вақгинчалик, на қарзга олинган бўлмайди!

Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий
•••••••••••••••••••••••••••••••
Яқинларингизга ҳам юборишни унутманг!?

@HASANHONQORIMASJIDI

5 months, 3 weeks ago

#Ҳикмат Сен дўстларни рози қилиш пайида бўл, ҳамманинг рози бўлиши йўқ нарса. Қилиш уят нарса, гапиришга ҳам лойиқ эмас. Қанчалар беркитсанг ҳам, қилинган иш ошкор бўлади. Мол-дунё тугайди, яхши сўз қолади. Узун орзу-ҳавас қалбга дард орттиради, фикрни бузади.

Унванул баён
•••••••••••••••••••••••••••••••
Яқинларингизга ҳам юборишни унутманг!?

@HASANHONQORIMASJIDI

6 months ago

**Ғийбат ўзи нима?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Фосиқни ундаги бор нарса билан зикр қилинглар, (шунда) одамлар ундан сақланадилар».**

Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий
•••••••••••••••••••••••••••••••
Яқинларингизга ҳам юборишни унутманг!?

@HASANHONQORIMASJIDI

6 months ago

#Ҳикмат Балони даф қилишнинг чораси ситам ўтказиш эмас. Чора эҳсон, афв, карамдир. Пайғамбар: “Садақа балони даф этар”, дедилар. Эй йигит, касалингни садақа билан давола. Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий
•••••••••••••••••••••••••••••••
Яқинларингизга ҳам юборишни унутманг!?

@HASANHONQORIMASJIDI

6 months ago

#Мажолиси_Ҳакимул_умма **Мавлоно Музаффар Ҳусайн

Мавлоно Музаффар Ҳусайн китобга қараб кейин ваъз қилар эдилар. Лекин жамоатга ҳайратли даражада қаттиқ таъсир қилар эди. Одамлар бу қадар таъсир қилишнинг сабабини сўрашганида у киши: «Қачон мен бир гап гапирсам, ич-ичимдан ҳамма одам шунга мувофиқ амал қилса эди деб орзу ва тамонно қиламан», дер эдилар.**

Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси
•••••••••••••••••••••••••••••••
Яқинларингизга ҳам юборишни унутманг!?

@HASANHONQORIMASJ

6 months, 1 week ago

#Ҳадис Абу Суфён Сахр ибн Ҳарб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Ҳирақл қиссасидаги узун ҳадисда келтирилишича, Ҳирақл: «Сизларга пайғамбарингиз, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима буюряпти?» деганида, Абу Суфён: «У Пайғамбар: “Якка Аллоҳга ибодат қилинглар, бирор нарсани ширк келтирманглар, оталарингиз айтган нарсаларни тарк қилинглар”, деб ва бизни намоз ўқиш, рост сўзлаш, иффатли бўлиш ва қариндош-уруғларга боғланишга буюради», деди.
Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн
•••••••••••••••••••••••••••••••
Яқинларингизга ҳам юборишни унутманг!?

@HASANHONQORIMASJ

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 6 days, 14 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 23 hours ago