Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Asaka_Ziyo

Description
Устоз Шахобиддин домланинг расмий телеграм канали.https://t.me/soleh_uz

Админ @AbuAbdulloh_7777

📑 10.06.2019й. - 1440.06-Шаввол.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas

1 month, 3 weeks ago
1 month, 3 weeks ago

**Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Унинг ҳузурида эслатилганимда, менга саловат айтмаган кишининг бурни ишқалансин.» (Термизий)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бахил (шундай киши-ки) мен унинг ҳузурида эслатилсам, менга саловат айтмайди.» (Термизий)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.» (Бухорий)

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

  1. Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.

Аҳзоб сураси: 56

Аллоҳумма Солли ва Саллим âлаа Набиййина Муҳаммад ﷺ 🌿

Аллоҳумма Солли ва Саллим ъалаа Набиййина Муҳаммад

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘**!

1 month, 3 weeks ago

🎤 Рамазон сухбати
🎙 Шаҳобиддин домла
🎧 Мр3
13:56 дақиқа

📡 @Asaka_Ziyo канали учун

2 months ago

🎤**Аъроф сураси 88-оятдан бошланади.

🎧 Абдулбосит қори

📿📿📿📿📿📿📿📿📿📿

⊱•••┈•••❁•⊰✿✿⊱•❁••┈•••⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo.👈**

2 months ago

*💥*Бугун ифторлик вақти

1⃣8⃣: 2⃣2⃣

ИЖОБАТЛИ ДУО
🤲🏻📿
  Рамазон ойининг фазилатларидан бири – унда ижобат бўлувчи дуо бордир. Бу ҳақда имом Аҳмад Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор», деганлар».
  Ушбу дуо ифтор пайтидаги дуо экани ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Шундай экан, банда ифтор пайтида ўзида кўплаб нарсаларни жамлаган дуони қилишга ошиқиши лозим.

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.
🌺

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффару ма  қоддамту ва ма аххорту»
Хайрли ва гўзал ифторлик тилаймиз!

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘**!

2 months ago

**Бергувчи Аллоҳнинг Ўзи. Олгувчи ҳам Аллоҳнинг Ўзи!

Абу Зар Ғиффорий розиаллоҳу анҳу:

“Менинг ҳалилим (Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам) менга 7 та нарсани васият қилган.”

1) Мискинларни яхши кўришни.
2) Дунёда ўзимдан паст бўлган одамга қарашликни.
3) Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамасликни.
4) Силаи раҳмни тиклашни.
5) Қанчалик аччиқ бўлса ҳам ҳақни гапиршликни.
6) Маломатчининг маломатидан қўрқмасликни.
7) Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳни кўп айтиб юришликни.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘**!

4 months ago
**Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:

**Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аллоҳ билан ер устида юрганда одобини билмаган кимсага, Аллоҳ ер остида унга “одобини” беради, албатта».

Ⓜ️ «Мадорижус соликийн», 2/27.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘**!

4 months ago

#ибрат **ҲАЛОЛЛИК.

​​Ёш йигит Каъбада туриб фақат:
"Эй тўғриларнинг,ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси-Аллоҳим,Сенга ҳамду санолар бўлсин!",-дея такрорларди.

Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради:
- Биродар,нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз,бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми?

Йигит бир пас жим тургач,ўз ҳолатига шундай изоҳ берди:

- Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда,Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим.

Ичимда васваса бошланди:
"Олтинларни олу чўнтагингга сол.Энди улар сеники,истаганингча харжласанг бўлади..."

Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим:
"Йўқ,бу пуллар меники эмас,улардан фойдаланишим ҳаром".

Шу асно:
" Ҳамёнимни йўқотдим,топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди.Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини,ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим.
Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим.

У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди.Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда бир болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим.
Бояги боланинг тоза-покизалиги эътиборимни тортди.

Нархини сўрадим,30 тилла эканини айтишди.Пулни бериб,асир болани сотиб олдим.Орадан бир-икки йил ўтди.Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.

Шунда бола менга:
"Хожам,сизга бир сирни очай-мен Фас амирининг ўғлиман.Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари.
Улар мени сотишингизни сўрайдилар,сиз яхши одамсиз,30 минг олтиндан камига кўнманг.Қўрқманг,улар сизга зарар етказишмайди",-деди.

Шундай қилиб асиримни 30 минг тиллага сотдим.Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим.
Шундай кунларнинг бирида яқинларим:
"Обрўли бир оиланинг қизи бор,отаси яқинда вафот этди.Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз",-деб қолишди.
Мен рози бўлдим.

Тўй бўлди,никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди.Рафиқамдан:
"Бу нима?", -деб сўрадим.
У:
"Отамнинг ҳамёни,ичида 970 тилла танга бор.Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган,топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар.Қолганини эса менга ҳадя қилиб,сепимга қўшганлар".

Қарангки,ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан.Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан...

ТАҚДИРИМИЗДАГИ БИЗ УЧУН АТАЛГАН РИЗҚИМИЗГА АЛБАТТА ЭГА БЎЛАМИЗ,
ФАҚАТ ҲАРОМ ЁКИ ҲАЛОЛ ЙЎЛ ОРҚАЛИ ЭГА БЎЛИШНИ ЎЗИМИЗ ҲАЛ ҚИЛАМИЗ...

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘**!

4 months ago

🍀 Исроъ ва Меърож
🎤 2-қисм
⌛️ 05:38
👤 Шахобиддин домла

📝ЭКСПЕРТЛИК ХУЛОСАСИ

🌴Бизни кузатиб боринг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!

4 months, 1 week ago

#Учинчи такбир**. Учинчи такбир айтилгач, жаноза дуоси ўқилади.

وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا صلى على الجنازة قال: “اللهم اغفر لحينا وميتنا وشاهدنا وغائبنا وصغيرنا وكبيرنا وذكرنا وأنثانا. اللهم من أحييته منا فأحيه على الإسلام ومن توفيته منا فتوفه على الإيمان”. رواه أحمد وأبو داود والترمذي وابن ماجه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир жаноза намозига қуйидаги дуони ўқидилар:

اللهم اغفر لحيِّنا وميّتنا وشاهدنا وغائبنا وصغيرنا وكبيرنا وذكرنا وأُنثانا، اللهم مَن أحييته منّا فأَحيِه علي الإسلام، ومن توفّيته منّا فتوفَّه علي الإيمان

«Аллоҳуммағфир лиҳаййина ва маййитина ва соғирина ва кабирина ва закарина ва унсана ва шаҳидина ва ғоибина. Аллоҳумма ман аҳяйтаҳу минна фааҳйиҳи ъалал ислам ва ман таваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман».

Агар маййит гўдак бўлиб, туғилгандан кейин йиғлаган бўлса, исм қўйиб, ювиб, унга жаноза намози ўқилади, у мерос олади, агар мол-мулки бўлса, моли меросхўрларга бўлиб берилади. Агар овоз чиқариб йиғламаган бўлса, юқоридаги ишлар унга қилинмайди. Чунки гўдакнинг йиғиси тириклигининг аломатидир.
عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ فِي السِّقْطِ: لاَ يُصَلَّي عَلَيْهِ حَتَّي يَسْتَهِلَّ، فَإِذَا اسْتَهَلَّ صُلِّيَ عَلَيْهِ، وَعَقَلَ، وَوَرِثَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ والْحَاكِمُ وَصَحَّحَ بَعْضَ طُرُقِهِ.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чала тушган бола ҳақида бундай деганларини эшитганман: «Овоз чиқариб йиғламаган экан, унга (жаноза) намоз ўқилмайди. Агар овоз чиқариб йиғласа, намоз ўқилади, мерос олади» (Имом Термизий, Ҳоким ривоят қилишган).

⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰
🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥
↪️ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!**

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas