ANDIJON DURDONALARI

Description
Ушбу каналда Ханафия мазхаби, Мотурудия ақидасида бўлган Устозларимизни, ахли илмларимизни сухбат ва насихатлари қўйиб борилади.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago

1 month, 3 weeks ago

Росулимиз аълайҳи  саломни севучилар учун яна бир суннат амал!
Абдурахмон Домла.
@durdonadur

2 months ago

Омина онамни қабри шарифларини жойлашган локацияси.
Зиёрат қилувчилар учун, зиёратиларда мени хам дуо қилинглар!

2 months ago
4 months, 3 weeks ago

#ибрат
Олтиндан қиммат сўзлар– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди
– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби  камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!
– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.
– Солиҳлардан бири: "Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади", деди.
– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди.

4 months, 3 weeks ago

Аллоҳдан қўрқган Қози
Усмонли салтанатининг илк йилларида Бурсалик бир киши отни сотиб олганидан кейингина унинг касал эканлигини пайқади. Отни қайтариб бермоқчи бўлди-ю, лекин сотган одам отни қайтариб олмаслигидан хавотирда эди. Шунинг учун, у қозига бориб, ишни расман ҳал қилмоқчи бўлди. Бироқ қозини жойида топа олмади.
Касал от тунда вафот этди. Эртаси куни у бориб қозига бўлиб ўтган ҳодисани айтиб берди ва нима қилиш кераклиги ҳақида ёрдам сўради.
Қози - “Зарарни мен қоплайман!”, деди.
Қозига ҳайрон бўлиб қараган одам: “Бу ишга сизнинг алоқангиз йўқ-ку, нега тўлайсиз?” деди.
Қози - “Тўғри, менинг бу масалага алоқам йўқ. Лекин кеча келганингизда мен иш жойимда бўлсайдим, отни эгасига қайтариб берган ва сиз пулингизни ундириб олган, от эса сизнинг қўлингизда эмас, эгасининг қўлида ўлган бўларди. Менинг ишхонамда йўқлигим сизга зарар келтирибди.
Шунинг учун зарарни мен тўлайман", деди ва зарарни қоплади.
Ўша қози ўз даврининг диний ва дунёвий билимларидан яхши хабардор бўлган, кейинчалик Усмонлилар салтанатининг биринчи шайхул-исломига айланадиган Мулла Фанорий Шамсиддин (1350-1431) эди.@durdonadur

4 months, 3 weeks ago

Мана шу ҳақиқий иймондир

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у зоти шарифнинг ҳузурларига келиб: «Бизнинг хаёлимизга гапириш жуда оғир нарсалар келади», дейишди. Шунда у Зот: «Мана шундай (васвасалар) келадими?» дедилар. Улар «Ҳа», дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мана шу ҳақиқий иймондир», дедилар.

(Имом Муслим ривоятилари)

7 months, 1 week ago

#ибрат

Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
— Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз? - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб:
— Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди...

P.S. Ота-онамизнинг қадрига етайлик! Илло, ўтаётган вақт бизларни тобора айрилиққа яқинлаштирмоқда.

7 months, 3 weeks ago

Абдуллажон махсим домла.
Пайғамбаримиз алайхмссалом тарихлари ва одоблари.
@durdonadur

9 months ago

Нурмухаммаджон домла.
Бароат кечаси хақида
@durdonadur

9 months ago

*БАРОАТ ТУНИ

Шаъбон ойининг ўртасидаги кечанинг фазилати борасида кўплаб ривоятлар келган бўлиб, уларнинг ичида саҳиҳлари ҳам, заифлари ҳам бор. Аммо умумий маънода мазкур ривоятлар бу кечанинг алоҳида фазилатга эга эканлиги ва у кечани ибодат, зикру тасбеҳ ва истиғфор билан ўтказиш савобли бўлишига далолат қилади.

Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: «Аллоҳ таъоло Шаъбоннинг ўртасидаги кечада махлуқотларига юзланади ва ҳамма бандаларини мағфират қилади. Илло, мушрик ёки бир-бири билан жанжалда бўлган кишилар бундан мустасно» (Байҳақий, Табароний, Ҳайсамий рохимахумуллохлар ва бошқалар ривояти).

Абу Саълаба ал-Хушаний разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:
«Шаъбоннинг ўртасидаги кеча келганда Аллоҳ бандаларига назар солади. Ва мўминни мағфират қилади, кофирларга эса вақт беради. Бир-бирига кек сақлаган гина эгаларини эса токи ўзлари уни (яъни гина кудуратни) тарк қилмагунларигача гиналари билан ташлаб қўяди» (Байҳақий, Табароний ва Ибн Қонеъ рохимахумуллохлар ривоятлари).

Мазмунан юқоридаги ҳадиси шарифлар билан бир хил бўлган яна кўплаб ривоятлар ҳам келган.

Мазкур кеча ҳақида уламоларнинг сўзларидан намуналар:

Муҳаммад Анваршоҳ Кашмирий (вафотлари: 1353ҳижрий) раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу кеча яъни Бароат кечасининг фазли борасида саҳиҳ ривоятлар собит бўлган. Аммо, у ҳақда баъзи китобларнинг эгалари зикр қилган заифу мункар гапларнинг эса асли йўқ» («ал-арфу-ш-шазий шарҳу сунани-т-термизий»: 2/172).

Мулло Хисрав Ҳанафий номи билан танилган Муҳаммад ибн Фаромуз рохимахуллох (вафотлари: 885ҳижрий) «дурару-л-ҳуккаам шарҳу ғурори-л-аҳкаам» китобларида шундай дейдилар: «Рамазоннинг охирги ўн кечасини, икки ҳайит кечаларини, Зулҳижжанинг ўнинчи тунини ва Шаъбоннинг ўртасидаги кечани (ибодат билан) иҳё қилиш, мандуб (яъни тарҳиб этилган ва хуш кўрилган, мустаҳаб) амаллар сирасига киради».

Ибн Нужайм Мисрий-Ҳанафий номи билан донг таратган аллома Зайниддин ибн Иброҳим ибн Нужайм рохматуллохи аълайх (вафотлари: 970 ҳижрий) айтади: «Ворид бўлган ҳадисларга биноан Рамазоннинг охирги ўн кечасини, икки ҳайит кечаларини, зулҳижжанинг ўнинчи тунини ва шаъбоннинг ўртасидаги кечани (ибодат билан) иҳё қилиш, мандуб амаллардан саналади» («ал-баҳр ар-роиқ»).

Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеий раҳимаҳуллоҳ (вафотлари: 204 ҳижрий) айтадилар: «бизга етиб келган (осорлар)га кўра дуо бешта кечада (тез) ижобат бўлар экан. Улар: Жума кунининг оқшомида, Азҳо байрамининг оқшомида, Фитр ҳайитининг оқшомида, ражаб ойининг илк кечасида ва шаъбон ойининг ўртасидаги кечада» (Имом Шофеий: «ал-Умм»: 1/264).

Яна кўплаб уламою аҳли илмлар шаъбон ойининг ўртасидаги кечада ибодат билан машғул бўлишнинг фазилатли эканлигини ўз китобларида қайд этганлар. «Ал-мавсуъа ал-фиқҳийя» номли фиқҳий энциклопедиянинг «иҳёул-лайл» (тунни ибодат билан жонлантириш) бобида шундай дейилади: «Фуҳақоларнинг жумҳури Шаъбон ойининг ўртасидаги кечани иҳё қилиш мандуб эканлигини қабул қилишган. Жумҳурга кўра, Шаъбон ойининг ўртасидаги кеча уни (ибодат билан) қоим қилиш мустаҳаблиги билан ажралиб туради. Зеро, унинг фазли ҳақида саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган».

Шайх Ваҳба Зуҳайлий шундай дейди: «икки ҳайит кунининг кечалари, қадр тунини иҳё қилиш учун рамазоннинг охирги ўн кунининг кечалари, зулҳижжанинг ўн кечаси ва шаъбоннинг ўртасидаги кечани иҳё қилиш мандуб саналади. Бу эса мазкур кечаларни тўлиқ қамрайдиган ёки уларнинг аксар вақтини ўз ичига оладиган ҳар қандай ибодат билан амалга ошади. Зеро, бу ҳақда саҳиҳ ҳадислар собит бўлган» («ал-фиқҳ ал-ислаамий ва адиллатуҳу»: 2/299).

Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, Бароат кечаси деган ном билан машҳур бўлган Шаъбон ойининг ўртасидаги кеча яъни ойнинг 14-кунидан 15-кунига ўтар кечани ибодат билан тирилтириш улуғ ажру савобларни қўлга киритишга сабаб бўладиган фазилатли кечалардан ҳисобланади. Шунингдек, мазкур кечанинг фазилатли оқ-ойдин кечаларга (айёмул бийз) тўғри келиши туфайли кундузлари рўзадор, кечалари эса ибодатда қоим бўлиш туфайли фазилат устига фазилат бўлиб, ажру савоблар ҳам қат-қат берилади, иншааллох.*

@durdonadur

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago