Salim Ashur ijodi

Description
Bu yerda ustoz shoir Salim Ashur ijodini kuzatib borasiz!
Advertising
We recommend to visit

?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!

✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼

©️SENATOR PUBGM

Last updated 1 год, 2 месяца назад

🔔 Reklama: @Edurekadmin


Ta'limda nima yangiliklar?

O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!

© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!

📩 @Edu_murojaatBot

Last updated 1 месяц, 3 недели назад

Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot

Reklama bo‘yicha: @zorzorads

Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH

Last updated 1 месяц назад

3 months, 1 week ago

УСТОЗЛАРИМ

Қоронғуни фидо бўлиб ёритган шам,
Сиз туфайли муқаддасдир дафтар, қалам,
Сиз қуёшсиз, қуёшсиз не кечар олам,
Йўлимизга зиё сочган устозларим.

Меҳнатингиз яхшиликдан берган сабоқ,
Шунинг учун кўнглингиз ҳам тонг каби оқ,
Топганингиз баъзан жуфту баъзида тоқ,
Орзуларга эшик очган устозларим.

Юзда ажин, сочида оқ, қомати дол,
Ҳаёти ҳам сабоғидек тоза, ҳалол,
Лекин доим қийнар мени шундай савол:
Розимисиз биздан, азиз устозларим?

Шогирдларга илмдандир йўргагингиз,
Далаларда ғубор қўнган кўйлагингиз,
Ҳузурингиз – машаққатга кўнганингиз,
Навоийдан қолган бир из устозларим.

Юрагимнинг ўртасидан ўтганми дарз,
Меҳр тўла кўзингизга қилайми арз,
Беринг бизга яна ҳаёт фанидан дарс,
Кеча-кундуз заҳмат чеккан устозларим.

Она бўлиб бошимизни силагансиз,
Ота бўлиб ёруғ манзил тилагансиз,
Яхши бор, деб шаҳарларга йўллагансиз,
Қалбимизга мурод эккан устозларим.

Танитдингиз яхши нима, ёмон нима,
Чалкаштирди ҳаёт деган эски кема,
Эй, синфдош, ул давронни ўтди дема,
Ҳаёт катта мактаб экан, устозларим...

Салим Ашур

3 months, 1 week ago

МАНГУЛИК ЯЛОВИ

Шоир Муҳаммад Юсуф вафотига

Биз ёниб-ўчамиз, тутаймиз – пастда,
Баъзан зўр чинорни бутаймиз – пастда,
Тириклик шартини ўтаймиз – пастда,
Юлдузлар юксакда порлайверади.

Нафснинг йўриғида кетамиз тубан,
Манфаат йўлида бўламиз «сан-ман»,
Барини жимгина кузатиш билан
Юлдузлар юксакка чорлайверади.

Ур-йиқит, ўқ, ханжар, талотўп, олов,
Имонга хиёнат, дўстга эса ёв...
Мангулик томида бамисли ялов,
Юлдузлар юксакда зорлайверади,

Юлдузлар юксакда порлайверади...

Салим Ашур

3 months, 2 weeks ago

Ёғаётган ёмғирда – малол,
Шамолларда тўзди сўзларинг.
Тун пардаси зич тушган. Хаёл
Сураётган сенинг кўзларинг.

Борган-келган ул-булларимиз
Бўлмас энди дўсту дугона.
Бир-бирига зор қўлларимиз
Бири-бирига энди бегона.

Тупроқларга чўкди изимиз,
Исмимизни унутди тонглар.
Бир-бирини кутган кўзимиз
Бир-бирининг йўлига томар.

Кипригингга ҳаловат инди,
Кўзларингдан ўпдими биров?
Қўлимизни иситмас энди
Кўнглимизни куйдирган олов.

Ёғаётган ёмғирда – малол,
Шамолларда тўзди сўзларинг.
Тун пардаси зич тушган. Хаёл
Сураётган сенинг кўзларинг.

Салим Ашур

3 months, 3 weeks ago

Yangi she'r ijrosi:)
Fikrlaringizni kutaman:)

© Salim Ashur she'ri

https://www.instagram.com/reel/C__JiUaOke1/?igsh=dGNxM3NsNjcybzRt

4 months ago

Шоир Шавкат Раҳмон вафотига

Юриб ўтди олов ичидан,
Оловларни ўртаб куйдирди.
Озодликни севаркан – чиндан
Юрагига чуқур ўйдирди

Ишқ-муҳаббат, миллат ва Ватан,
Ўзбекона қайғу шаклини.
Қайси уйда қолдирди экан
Овозини, ўткир ақлини?

Исботлади: «шоир» сўзига
Мос қофия аслида «темир».
Ўн йилдан сўнг тирик кўзига
Тик қарарми ўзидек кимдир?

Гўзал тобут – унинг тобути,
Чайқалади ғам оҳангида.
Хаста суяк сабрдек собит,
Суяклари шеърнинг рангида.

Гўзал тобут – сози оламнинг,
Жасадини узоқ ухлатар,
Қўли теккан ҳар бир одамнинг
Кўзидаги гулни уйғотар.

«Шоир ўлди!» Ер билан само
Ҳар юракка эркдан туғ илди.
Шу якунни биларди, аммо
Ўлимлардан қўрқмай туғилди.

**Салим Ашур

1996**

4 months ago

#Xotira

Shoirning she’rlari istibdodga, zulmga, yolg‘onga qarshi qayralib, billurlashib ketgan kristallga o‘xshaydi; yorug‘likka, erkka, ozodlikka intilib, toshni yorib o‘sgan metin irodali giyohga mengzaydi. Nazarimda, shoirning shaxsi – faoliyati ham, ijodi – asarlari ham siqiq, biqiq qirg‘oqning temir irodasiga qarama-qarshi oqib, qarshilik, zidlik tufayli tiniqlashib, shaffoflashib ketgan pok suvlarga o‘xshaydi.

Salim Ashur

@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz

4 months, 1 week ago

МЕН ҚУЁШНИ СЕВАРДИМ

Мен қуёшни севардим: жуда баландда эди,
Мен қуёшни севардим: ҳатто етмасди қўлим.
Мен қуёшни севардим: домсиз камандда эдим,
Мен қуёшни севардим: қўрқинч эмасди ўлим.

Мен қуёшни севардим: аммо етмай қолди-ку,
Қўлим эмас, йўлим ҳам, мен қуёшни севардим.
Мен қуёшни севардим: масофалар толди-ку,
Товонимдан, кўзларимдан, юрагимдан қавардим.

Мен қуёшни севардим: кўзларимнинг нурлари,
Юрагимнинг ўтлари тугагани йўқ ҳали.
Мен қуёшни севардим: сочларимнинг торлари
Жазира йўлларида оқарсин, куйсин, майли.

Мен қуёшни севардим: юлдуз бўлиб кичкина,
Яқин боролмас эдим, кетолмасдим олисроқ.
Мен қуёшни севардим: гоҳ тинч, гоҳ нотинчгина,
Мен қуёшни севардим: етсам дер эдим тезроқ.

Мен қуёшни севардим ва лекин осмонимга
Ялдода Сўғд тоғидан бир ой сузиб кирди-ку.
Қора булутлар тарқаб, бир нур етди жонимга,
Тошқотган забун кўнглим бир рўшнолик кўрди-ку.

Мен қуёшни севардим: ой бошлабон хатарга
Мафтун этиб қўйди-ку, мен қуёшни севардим.
Фалак осмонни бўлиб берган шамсу қамарга...
Товонимдан, кўзларимдан, юрагимдан қавардим.

Салим Ашур

4 months, 2 weeks ago

#Diqqat

@Remarkshunoslar shu silkani maksimal tarqating va shu izoh ostiga skren qilib yuboring:)
Erix Mariya Remarkning 1 kitobiga ega bo'ling! Faqat eng ko'p do'stlariga ulashgan insonga beriladi kitob! Qanday kitobligi sir...

**(25ta yosh ijodkorlar kitobi ham beriladi)

Demak boshladik!**

6 months, 1 week ago
7 months, 2 weeks ago

СИЗ ЁҚЛАРДА...

Сиз ёқларда шом чўкаётир.

Деразадан қарайди дафтар,
Бир китобни ўқир ҳафталар.

Сочларини тарайди тароқ,
Юзларига нур суртар чироқ.

Сиз ёқларда шом чўкаётир.

Мендан кечиб кетган қувғин бахт –
Ойинадан қараган дарахт

Назаридан бекинар кўй–лак,
Рўмол – қора аждарга йўр–гак.

Сиз ёқларда шом чўкаётир.

Миз устида беэга сабоқ,
Уйқугача ҳали кўп узоқ.

Хонангизга киргум аслида,
Сиз ўйлаган хаёл шаклида...

Қалб тубига шом чўкаётир,
Осмон қора гул тўкаётир.

Салим Ашур

We recommend to visit

?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!

✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼

©️SENATOR PUBGM

Last updated 1 год, 2 месяца назад

🔔 Reklama: @Edurekadmin


Ta'limda nima yangiliklar?

O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!

© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!

📩 @Edu_murojaatBot

Last updated 1 месяц, 3 недели назад

Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot

Reklama bo‘yicha: @zorzorads

Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH

Last updated 1 месяц назад