🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Кундуз кунлари илиқроқ қуёшли ҳаво, тунда қуруқ совуқ.
Ўзгидромет прогнозига кўра, якшанба ва душанба кунлари тунлари изғирин, кундуз кун бироз илиқлилик кузатилса, сешанба куни аҳоли танасида ҳароратни сезиларли кўтарилиб бораётганини ҳис қилади. 24 декабрда жанубий вилоятларда кундузги ҳарорат +10 даражадан юқори кўтарилади.
Аммо, келаётган тўрт кунлик водий вилоятларида совуқлигича қолади.
Қиш
Бугун ўз устимда битта тажриба ўтказдим.
Жуда совуқ, умуман иситилмайдиган хонада бир соатдан зиёд қимирламай ўтирдим.
Аввал оёқ, кейин қўлларим музлаб кела бошлади. Бармоқларим учлари игна санчилгандай оғриб, ўзимга бўйсунмай қолди. Бошимга оғриқ кирди. Кайфиятим жуда тушиб кетди. Нуқул ёмон нарсалар, кўнгилсизликлар ҳақида ўйлай бошладим. Олдинги режаларимга нигоҳ ташлаб, "йилт" этган нарса кўрмадим. Ишга-ку, қўл умуман бормади. Эрталаб кўчада тоза ҳаводан тўйиб симирганим, чиройли ва латофатли далалар, оппоқ қорни расмга олганим ҳам эсдан чиқди.Устимга қалин ва момиқ кўрпа ёпдим, аммо унинг қаватларидан ялмоғиздек совуқ вишиллаб кирар ва танамга азоб берарди. Оёқларимни музлатиб, танамни карахт аҳволга солган совуқ элчи - қор кўзимга бало бўлиб кўринди. Ёз кечаларини, терга ботган жазирамаларни тамшаниб эсладим. Эринибгина ёнадиган эски чўян печка кўзимга иссиқлик станциядек кўриниб кетди.
Совуқ... Қаранг, у жуда мулойим ёки позитив одамдан жаҳлдор ва норози кимсани ясаб қўйиши ҳеч гап эмас экан...
Ҳали кўп совуқлар бўлади. Қишнинг бир куни минг кунга татийди. Кўклам келгунча, совуқда кўкариб қолмайлик.
П/С: Сиз бу тажрибани қилиб юрманг
Тошкент вақти билан соат 08.11 да эпицентри Андижон вилояти Марҳамат туманида 10 км чуқурликда 3.3 магнитуда кучсиз зилзила содир бўлди.
Бойсундаги газ конидан сизиб чиқаётган газ неча кунда хавфсиз ҳолатга олиб келинади?
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети раҳбари Шерзодхон Қудратхўжанинг мутахасисга берган шу каби саволига қуйидагича жавоб олинган.
Мутахассисга кўра, бу каби ҳодисалар нафақат Ўзбекистонда, балки дунё мамлакатларида ҳам кўп содир бўлади.
“Ҳозирги вақтда Америка ва Европа мутахассислари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда, бугун-эрта бу қудуқни ёпамиз”, деб жавоб берган мутахассис.
П/С: Кўрамиз, икки кундан сўнг яна шу мавзуга қайтамиз.
Тожикистон аҳолисига электр энергиясини етказиб беришга чекловлар ўрнатди.
Ҳудудлар аҳолиси кунига саккиз соатдан ўн соатгача электр энергиясини олади. Худди шу чоралар ўтган йили ҳам қабул қилинган эди.
Бу каби қарор мамлакат электр энергиясининг 90% дан ортиғини таъминлайдиган йирик гидроэлектростанциялар учун сув етишмаслиги фонида юз беряпти.
Бу йил мутахассислар Тожикистонда 1 миллиард квт• соатдан ортиқ мавсумий тақчиллик рўй беришини прогноз қилишмоқда. Бу, 82 млн АҚШ доллар пул эквивалентига тенг.
Келгусида ўзбек ва туркман ҳукумати қўшни тожикларга куз—қиш мавсумида уларда мана шундай вазиятлар рўй бермаслиги учун электр энергиясини ўзларидан ортириб, уларга экспорт қилиши ҳамда ёзда ана ўша ток қувватини импорт қилиши керак бўлади.
Бўлмаса, икки текислик мамлакатда келгуси суғориш давридаёқ сув танқислиги билан боғлиқ жиддий хавф пайдо бўлиб тураверади. Чунки, энди тожик масъуллари келгуси қиш учун ёзда сув омборларини тўлдириш режимига ўтиб олишади.
Озиқ—овқат хавфсизлик масалаларини барқарорлаштиришда бизга афғон қуруқлик "коридори" жуда зарур ҳисобланади.
Иқлим ўзгариши сабаб, Тинч океанидаги Эль—Ниньо ва Ла—Ниньолар Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларига икки хил иқлимий вазиятни улашмоқда. Бошқача айтганда, бизда қишлоқ хўжалиги яхши бўлган йил, уларда, аксинча уларда яхши бўлган йил бизда ёмон бўлмоқда.
Биз ва улар ҳам классик усулда қишлоқ хўжалик сиёсатини юритишда давом этадиган яқин истиқбол учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини айирбошлаш чораларини кўриб келавериш керак.
Бу тенденция яқин йилларда сақланиб қолинишини иқлимшунослар ҳам таъкидлашмоқда. Шундай экан, бизнинг қишлоқ хўжалик секторига масъул тузилмалар айнан мана шу омилни хисобга олиб, келгуси қадамларни босиши керак.
Бунинг учун эса афғон биродарларимизнинг қуруқлик логистик йўли биз учун реал аҳамиятга эгадир.
Telegram
davletovuz
Афғонистон билан савдо ва логистика тартибини соддалаштириш мақсадида очилган Термиз халқаро савдо марказига қўшни мамлакатдан минглаб харидорлар келмоқда. Ўзбекистон Афғонистондаги 40 миллиондан ортиқ аҳоли учун озиқ-овқат етказиб беришда асосий мамлакат…
Кеча Бойсундаги кон қудуқларидан биридаги авария сабаб, қайта сизиб чиқаётган водород сульфид газ ҳиди бу сафар вилоятнинг энг жанубий туманларига қадар етиб борган кўринади.
Ҳар холда бизнинг ботга Ангор туманигача газ ҳиди етиб боргани хақида аҳолидан маълумотлар келиб тушмоқда.
Кеча Бойсундаги газ конидаги авария содир бўлган вақтдан бошлаб, 18 сентябрь 11.00 га қадар тунги ва тонги муддатларда шамол йўналиши айнан кондан жануби—шарққа томон эсиб турди. Ўз-ўзидан газ ҳиди вилоятнинг Бандихон, Шеробод туманлари томон равона бўлган.
18 сентябрь куни соат 11.00 дан 17.00 оралиғида эса шамол йўналиши жанубдан шимолга яъни газ конидан Бойсун тумани марказига эсиб турди. Шамол тезлиги сониясига 2 метр атрофида эсди.
Умуман олганда, тинч об—ҳаво муҳитида 1—3 сентябрь кунларига ўхшаш шамол йўналиши тунда ва тонги муддатлар кондан жанубий туманларга таъсир этса, кундуз куни Бойсун туманига томон таъсир этмоқда.
*Шамол гули маълумотлари "Бойсун" МС маълумотлари асосида тайёрланди.
Бойсун газ конидаги табиий газ таркибидаги олтингугуртли ва карбонат ангдридли газ республиканинг бошқа газ конларидаги газ таркибига қараганда кўпроқ ҳисобланади.
Энергетика вазирлиги бу тўғрисида маълумот қолдирди.
Бойсун газ конида табиий газ таркиби ва қатламнинг тавсифи:
– юқори олтингугуртли газ (олтингугурт миқдори 7% гача);
– юқори карбонат ангидрид гази (таркибида карбонат ангидрид гази 12% гача);
– кондаги аномал юқори қатлам босими 65 МПа;
– кесими бўйича юқори ҳарорат 150°С гача етади;
Маълумот учун. Муборак ҳудудидаги конларда олтингугугрт (H2S) миқдори – 3,8%, карбонат ангидрид гази (СО2) миқдори 4,61% гача.
Устюрт ҳудудидаги конларда олтингугугрт (H2S) миқдори – 0%, карбонат ангидрид гази (СО2) миқдори 1,31% гача. Шўртан ҳудудидаги конларда олтингугугрт (H2S) миқдори – 0,07%, карбонат ангидрид гази (СО2) миқдори 2,9% гача.
Газли ҳудудидаги конларда олтингугурт (H2S) миқдори – 0,72%, карбонат ангидрид гази (СО2) миқдори 3,1% га тенг.
Қолаверса, 17 сентябрь куни соат 16:00 ларда Бойсун туманидаги “Кофрун” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) конига қарашли 604-сон қудуғининг ён тарафидан юқори босимли водород сульфид гази сизиб чиқиш ҳолати қайд этилган.
Кундуз кунлари илиқ харорат, кечалари салқин ҳарорат.
Келаётган тўрт кунликда ҳаво ҳарорати аста—секин кўтарилиб боради.
Ўзгидрометга кўра, 19—22 сентябрь кунлари республика ҳудуддарида қуруқ об—ҳаво ҳукумрон бўлиб, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб боради. 20—22 сентябрь кунлари жануб вилоятларида ҳаво ҳарорати +35°С, бошқа вилоятларда +32°С гача кўтарилади.
Тунги ҳаво ҳарорати эса сезиларли салқин бўлиб, шимолда тунги ҳарорат минимумлари +8°С гача, бошқа ҳудудларда +11°С гача пасаяди.
21—22 сентябрь кунлари тоғларда ёғингарчилик кутилади. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her