🌺☘️Jannat Yuzligim Ibrat Vaqti🍀🌹

Description
Eng ta'sirli hikoyalar kanaliga Obuna bo'ling va Yaqinlaringizga ham ulashing.

Sizda ham huddi shunday hikoyalar bo'lsa bizga yuboring.

Bizning manzil: @BekXoliqov_Bloger
Advertising
We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid

3 weeks, 6 days ago

Ота-Оналарга шу ҳикояни уқишларини ИЛТИМОС қилардим. Фарзанд тарбиясига бефарқ бўлмасангиз.

Мусулмонлар халифаси Хорун ар-Рашид халx xаётини ўрганиш учун фақирона кийиниб, мол бозорини айланиб юрса, бир қассоб бир қўйнинг баxосини сўрабди. Сотувчи «20 танга», деганини эшитиб, қассоб «қўйингизнинг 14 кило гўшти 4,5 кило ёғи бор. Унинг нарxи 15 танга холос», дебди ва қўйни олмай кетибди. Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисига қассоб ортидан боришни буюрибди.
Бозордан қайтгач, ўша қўйни сўйишибди ва қассоб айтганидек, 14 кило гўшт ва 4,5 кило ёғ чиққанини кўришибди. Қассобни топиб келишибди ва унга яна икки қўчқорни кўрсатиб, қанча гўшт ва ёғ борлигини сўрашибди. Қўчқорлар сўйилганидан сўнг қассоб айтган ёғ-гўшт чиқибди. Халифа қойил қолибди ҳамда ундан дунёвий ва ухравий илмлардан сўрабди. Афсус, қассобнинг калласи бу соҳада бўш эди. Шунда халифа дебди.
— Эй қассобзода! Наҳот ҳаётни фақат қассобчиликда деб тушунсанг? Қани сенда ватанга муҳаббат, халқингга муҳаббат? Наҳот ҳалол ва ҳаромнинг фарқига етмасанг!
Ҳалифа жар чақиртириб, эълон қилибди:
— Ушбу қассоб шунча зеҳни, шунча илми бўла туриб, ё дунёвий, ё ухравий илм олмагани, ҳалол-ҳаром фарқига бормагани учун бошқаларга ибрат бўлсин деб, келгуси жума куни уни остираман.
Ҳамма бу ҳукмдан рози бўлиб, унинг одиллигини тан олишибди.
Эртаси куни халифа қабулига икки ёш йигитча кириб келибди. Халифа уларнинг хулқу-ахлоқини кўриб «фарзандинг бўлса, шундай бўлсин», деб қўйибди. Йигитлар халифадан гапиришга изн сўрашибди ва рухсатдан сўнг дейишибди:
— Эй шаҳаншоҳ! Аввало бизнинг бир қошиқ қонимиздан кечинг. Биз ўлимга ҳукм қилинган қассобнинг ўғилларимиз. Отамиздан сўралган саволларни биздан сўрасангиз.
Халифа болаларни-узоқ саволга тутиб, улардаги илм, етукликни сезиб, кучлироқ олим кишиларни чорлаб, илм мажлиси ўтказиб, болаларнинг зеҳни ва илмига қойил қолибди ва дебди.
— Сизларга тасанно, лекин отангизга чиқарилган ҳукм ҳаммага маъқул келган ва кўпчиликка ибратдир.
Шунда қассобнинг катта ўғли:
— Эй муҳтарам жамоа! Бола — лой, ота ва она — кулол эмасми? Бола онадан ўғри, қотил ёки алдоқчи бўлиб туғилмайди-ку. Уни тарбияловчи ота-она ва ташқи муҳитдир. Отамизга чиқарган ҳукмни отамизга эмас, унинг отасига чиқариш керак эди. Отамиз ўзи илмсиз бўлса ҳам, бизни шунчалик илмли, маърифатли бўлишимизга шароит яратди. Отамиз таҳсинга лойиқдир, — деди.
Халифа узоқ сукут сақлади ва деди:
«Эй вазир! Сен энди истеъфога чиқ. Шу бола менга вазир бўлсин. Эй жаллод! Қассобни олиб кел, устига зарбоп тўн ёп, бу элга ибрат бўлсин. Чунки бизнинг келажагимиз — фарзандларимиз. Бола тарбиялашдаги олийжаноблиги учун қассоб шунга лойиқдир. Қассобнинг отаси тирик бўлса, олиб келинг, ўлган бўлса, гўри устига ўттиз дарра уринг. Чунки шу қассоб ҳам ёшлигида ўта истеъдодли бўлган.
Отаси эса унга қассобчиликдан бошқа нарсани ўргатмаган.
Дунёвий ва ухравий илм изламоқ туғилгандан то лаҳадга боргунча фарз. Ўз маънавиятимиз ва миллий ғуруримизни ўзимиз кўтарайлик. Бизнинг ҳам гўримизга дарра тушишидан Аллоҳ асрасин.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

🌿 @JannatYuzligim_onam siz sevgan, samimiylikka yo'g'rilgan Kanal🕊

1 month, 4 weeks ago
3 months ago

Odamlar: Kayfiyating yo'qligini qayerdan bilish mumkin? 🤔 Men: Profilimdan.🥰 Odamlar: Axir, hech qanday rasm yo'q-ku?🤔 Men: Demak, kayfiyatim ham...😊

3 months ago

Odamlar: Kayfiyating yo'qligini qayerdan bilish mumkin? 🤔

Men: Profilimdan.🥰

Odamlar: Axir, hech qanday rasm yo'q-ku?🤔

Men: Demak, kayfiyatim ham...😊

3 months, 1 week ago

Odamlar qo‘ymadi o‘lmaganimga…

Cho‘chqalar g‘ingshiydi, chordona qurib,
Ular bilan suhbat qurmaganimga.
Dunyo tashvishini bir chetga surib,
Dunyoning kayfini surmaganimga.

Eshaklar – norozi, so‘zimda turib,
Kelganda, o‘rnimdan turmaganimga.
Hurmati uchun goh yelib-yugurib,
Xizmatini qilib yurmaganimga.

Maymunlar hayrondir, ba’zan, qon qusib,
Kulgim kelmaganda kulmaganimga.
Arzimas dardlarim qimmatga tushib,
Quvonchimni tekin pullaganimga.

Itlardan baloga qoldim, vafosiz
Jafodan yuzimni burmaganimga.
Ular sharafiga qilmay marosim,
Ularga qo‘shilib hurmaganimga.

Sichqonlar chiyillab ayladi bezor,
Beozor mushukday mudraganimga.
Bu dunyo ko‘zimga ko‘ringanda tor,
O‘zimni kovakka urmaganimga.

Dushmanlar ashadiy do‘st bo‘ldi, ajab,
Do‘stlarim aylandi qattol g‘animga.
Ilonlar qonimda kezdi o‘rmalab,
Suykalgan zaharni suymaganimga.

Qo‘ylar xafa bo‘ldi, qovog‘in o‘yib,
Boshdan judo bo‘lgan jonsiz tanimga.
Qilgan gunohimni qon bilan yuvib,
Qonimni qon bilan yuvmaganimga.

Quyonlar kechirmas meni hech qachon,
Yurakdan qo‘rquvni quvlaganimga.
Bo‘rilar nafsimga bo‘ldi podabon,
Qashqirday qon qaqshab uvlaganimga.

Chirqillab jonimdan to‘ydirdi ko‘nglim,
O‘lmagan jonimdan to‘ymaganimga.
Ajaldan ijozat so‘ramay o‘ldim…
Odamlar qo‘ymadi o‘lmaganimga.

© Odil Ikrom

3 months, 1 week ago

#Izohsiz...

Odamdan odamga endi foyda yo'q,
Foydang tegmadimi demaslar odam!
Yo'qlamaydi birbor tushmasa ishi
Ostonangni hatlab qo'ymaydi qadam!

Super Marketdamiz umr atalgan
Kim nima istasa oladi qoplab
Faqad bu makonda narx yozilmagan
Lek oldinda Gʻazna toʻlatar toblab

Aqlli soʻzlarni eshitmas birov
Otliq soʻzlaganda jim turar yayov
Zaring boʻlsa zoʻrsan,boʻlmasa hech kim
Davringda jigardek turar xatto yov

Ishi tushsa bormi tulkidan sipo,
Hatto bir barmog'ing ko'rib kuladi.
Ishi salga bitmay qolsinda agar
Sherga aylanadi, soching yuladi.

Koʻngil sovub ketar Odam zotidan
Yaxshiyam kam sonli yaxshilari bor
Koʻplarda gunoh koʻp mol bisotidan
Allohim bizlarni aylamagin xor

Erkin zamonlarda yashayapmizu,
O'rmonga aylangan bazi bir joylar.
Hayvon ham yaxshiroq deysan gohida,
O'zidan bo'rilar yasagan boylar

Muzaffar Olimjonov
Akbaraliyeva

3 months, 4 weeks ago
4 months ago

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;

"Ишончим комил бўлди, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли суратда яратилган хилқат экан.
- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзининг навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Хар куни мехнат, гохида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса хам, болаларининг келажигини қуруш учун тинмай мехнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустахкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гохида ота-онасидан, гохида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислох этишга урунар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, масъулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.
Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.
Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан. Хар бир ота ва ҳар бир эрни хурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

5 months ago

*Матн: Эркин Воҳидов.*

*?Ўқиди: Самариддин Саййидзод.*

Кел юлдузлар тўшалган йўлдан,
Етакласин бизни муҳаббат.
Ғамларингни чиқар кўнгилдан,
Шод кунларни эслайлик фақат.

Сайр этайлик, кел, бирга эркам,
Рози кетсин, биздан умрбод.
Шодлик учун яралган олам,
Севмоқ учун берилган ҳаёт.

@Sayyidzod каналга уланиш!

? @JannatYuzligim_onam siz sevgan, samimiylikka yo'g'rilgan Kanal?

6 months, 1 week ago

**МЕҲРИБОНИМ. 

Меҳрибоним, мушфиқим, 
Кўзим қувончи онам. 
Ҳар бир ишда йўлдошим, 
Қалбим таянчи онам. 

Саждагоҳим эрурсиз, 
Кўзим нури, онажон. 
Сизни куйлаб мадҳ этурман, 
Токим бўлса танда жон. 

Сиз мен учун тунларни, 
Тонгларга уладингиз. 
Аллалаб парваришлаб, 
Бешикка беладингиз. 

Истагим шу, дунёда, 
Омон бўлинг онажон. 
Чеҳрангиздан нур ёғиб, 
Ойдай тўлинг, онажон.**

We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid