https://uzbekistanofficial.uz/ сайтининг расмий телеграм каналига хуш келибсиз
Youtube расмий саҳифамиз👇
https://youtube.com/c/Uzbekistanofficial__uz
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг @uzb_oficial
.
.
.
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлсангиз бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
? @Dunyo_tvbot
Реклама хизмати: @DT_REKLAMA
Last updated 2 months, 1 week ago
Прилагаем все усилия, чтобы своевременно, удобно и быстро информировать соотечественников о последних новостях!
Быстрые видео, новости и на другие темы? @Dunyo_tvbot
.
.
.
@DT_REKLAMA
Last updated 2 months, 1 week ago
Чет эл фуқаросининг қарзи сабабли, унга тегишли уй аукционга чиқарилди
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида, ушбу хонадон кўздан кечирилиб, хатланган.
Ҳужжат ҳозирда қайтарилган
Жорий йилнинг Telegram каналининг “Халқ назорати” тармоғида Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ижро ҳужжати бўйича қарздор шахсларга жарима солиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар баён қилинди.
Аниқланишича, қарздор Г.Тиллоевадан ундирувчи “D.E.S.” корхонаси фойдасига 18 млн. 760 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Бироқ, ҳужжатни бўлимга юборган орган томонидан электрон хатолик сабаб, қарздор ва ундирувчининг маълумотларига “D.E.S.” корхонаси маълумотлари бириктирилган ҳолда юборилган ва бу ҳақида судга юқорида келтирилган вазият маълум қилинган.
Ҳозирда, ҳужжат тегишли тартибда қайтарилган.
Суд қарори Бюро органларига қарздор томонидан тақдим этилмаган
Жорий йилнинг 7 ва 9 октябрь кунлари “Telegram” интернет тармоғидаги “ХАЛҚ НАЗОРАТИ” сайтида фуқарога нисбатан (исми, шарифи келтирилмаган) маъмурий жарималарни ундириш юзасидан қарорлар келиб тушганлиги, бироқ бу қарорлар фуқаро томонидан суд орқали бекор қилингани, бир ой муддат ўтган бўлса-да, МИБдан SMS-хабарнома келаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур хабарлар юзасидан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганишлар олиб борилди.
Унга кўра, қарздор Р.Мухаммадиевдан ундирувчилар Сирдаре вилояти ИИБ ЙҲХБсининг 20.08.2024 йилдаги RA 24811465206-сонли ҳамда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХББсининг 23.08.2024 йилдаги RA 24811172827-сонли қарорларига асосан маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари 26.08.2024 йил куни Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси 2-Туманлараро бўлимининг иш юритувига келиб тушган. Шу куни ижро ҳужжати иш юритувга қаратилиб, қарздор фуқарога нисбатан қарздорликни тўлаш учун 5 кунлик ихтиёрий муддат берилган.
Мазкур ижро ишлари бўйича SMS-хабарномалар қарздор фуқаронинг мобил алоқа воситасига 26,30 сентябрь ҳамда 9 октябрь кунлари юборилган.
Бироқ, жорий йилнинг 5 сентябрь куни ЖИБ Оқолтин туман судининг жарима солиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш тўғрисидаги қарори, шунингдек, ЖИБ Ғаллаорол туман судининг 20 сентябрь кунги иш юритишни тугатиш тўғрисидаги қарори Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармасининг тегишли туман бўлимига тақдим этилмагани сабабли ижро ҳужжати жараёнда бўлгани аниқланди.
Шунингдек, фуқарога нисбатан чиқарилган суд қарорлари Бюронинг туман бўлимига тақдим этилмагани сабабли ижро ҳужжати юзасидан онлайн тарзда SMS-хабарнома қарздорга юборилган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 38-моддаси. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисидаги масалаларнинг суд ёки давлат ижрочиси томонидан кўриб чиқилиши;
- Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақидаги суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг ҳужжати давлат ижрочиси томонидан олинган пайтдан эътиборан дарҳол ижро этилиши керак деб белгиланган.
Қарздор чет давлатга чиқиши учун олдиндан 65 млн. сўм алимент тўлади
Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 22.11.2011 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор П.Е.дан ундирувчи Б.Ф. фойдасига ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши мавжуд. Ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор чет давлатга чиқиш юзасидан мурожаат қилиб давлат ижрочиларидан қонуний ечим сўраган. Амалдаги қонунчилик асосида, алимент тўловчи отанинг муаммоси суд орақали ҳал этилиб, суд ажримига кўра, ота фарзанди вояга етишига қолган икки йиллик давр учун 64 млн.287 минг сўм алимент пулларини олдиндан тўлаган ҳамда отанинг четга чиқиш ҳуқуқини чеклаш бекор қилиниб, ижро иши юритуви тамомланган.
СУД ЖАРАЁНИДА 1 ЙИЛЛИК АЛИМЕНТ ҚАРЗИ УНДИРИЛДИ
Алимент пулларини ўз вақтида тўламай, қасддан бўйин товлаб келган қарздорлар томонидан айнан судга таклиф қилинса дарҳол тўлашга ҳаракат қилади. Нега шундай, вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун аввало ота еки онанинг ўзи маъул эмасми, зиммасидаги бурчи эмасми аввало? Бундай саволлар ҳар доим берилади, бироқ жавоб йўқ. Худди шундай ҳолат Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувида мавжуд. Бюронинг Яшнобод туман бўлими давлат ижрочиси Ж.Жўрақулов иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 15.02.2017 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор ота Д.Р.дан ундирувчи О.Р. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таьминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Қарздор фарзандлари учун ҳар доим алимент пулларини ўз вақтида тўламай келган. Бюронинг Яшнобод туман бўлими томонидан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4 моддасига асосан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган. Суд жараёнида жазога тортилишини билган қарздор 1 йиллик тўланмаган 22 млн. 263 минг сўм алимент қарздорлиги суд жараёнида икки нафар вояга етмаган фарзандлари фойдасига ундириб берилди.
Фуқаролар муросага келтирилиб, 65 та автомобиллар сақлаш жойлари (гараж) ихтиёрий бузилди
Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 24.06.2024 йилдаги ижро варақасига асосан 65 нафар қарздорлардан "Мирзо Улуғбек тумани гараж хўжалиги" ДУК ва Мирзо Улуғбек туман хокимлигига нисбатан гаражларни бузиш хисобига ер майдонини бўшатиш хақидаги даъво аризаси юзасидан кўзғатилган ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, мазкур ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ҳамда йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган.
Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси И.Санаев томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари қолаверса 65 нафар фуқаронинг ҳар бирига берилган тўғри тушинтурув натижасида фуқаролар томонидан 65 та гаражлар иҳтиёрий бузиш хисобига ер майдонлари бўшатилиши таъминланди.
https://uzbekistanofficial.uz/ сайтининг расмий телеграм каналига хуш келибсиз
Youtube расмий саҳифамиз👇
https://youtube.com/c/Uzbekistanofficial__uz
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг @uzb_oficial
.
.
.
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлсангиз бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
? @Dunyo_tvbot
Реклама хизмати: @DT_REKLAMA
Last updated 2 months, 1 week ago
Прилагаем все усилия, чтобы своевременно, удобно и быстро информировать соотечественников о последних новостях!
Быстрые видео, новости и на другие темы? @Dunyo_tvbot
.
.
.
@DT_REKLAMA
Last updated 2 months, 1 week ago