🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 week, 2 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 1 day, 15 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 days, 9 hours ago
Менимча, ижодкорга унинг китоби талаш бўлиб кетишидан ортиқроқ "мотивация" бўлмаса керак...
Китоб чиқариб сотиш таваккалчилик, китобинг минг яхши бўлмасин, унга харидор топилмаса бундан ёмони йўқ. Аввалига ижодкорга бошқа китоб чиқариш учун тўсиқ яратса, кейин ижоддан совутиб бошлайди...
Тўғри-да, шоир ким учун ёзади, ёзганини биров ўқимаса, таржимонлар-чи?
Хуллас, гап бундай:
Феруз дўстим таржималарини саралаб китоб чиқарди. Сотяпмиз.
Нархи: 20 минг сўм.
Тошкентда турганлар ўзимдан олиши мумкин.
Вилоятдагиларга почта орқали жўнатамиз.
Харид қилиш учун @Nurmuhammad_Abduzoirov га ёзсангиз бўлади.
Китобдан қандай таржималар ўрин олгани сизга қизиқ бўлса, мундарижасини расмга тушириб қолдиряпман.
Ҳаёт шовқини.
Таржимон: Феруз Неъматуллаев.
Свободы сеятель пустынный,
Я вышел рано, до звезды;
Рукою чистой и безвинной
В порабощенные бразды
Бросал живительное семя –
Но потерял я только время,
Благие мысли и труды…
Паситесь, мирные народы!
Вас не разбудит чести клич.
К чему стадам дары свободы?
Их должно резать или стричь.
Наследство их из рода в роды
Ярмо с гремушками да бич.
Саҳрони ҳурлик-ла тутгувчи ўққа
Юлдуздан-да эрта отландим бардам;
Маҳкумлик битилган ҳар бир жўякка
Қўлим ёрдамида пок ва бегуноҳ
Озодлик уруғин сочдим дам-бадам –
Вақтимни ҳавога совурдим бироқ,
Эзгу ўйларим ва меҳнатимни ҳам...
Қани, ўтланг, сукут сақлаган халқлар!
Уйғотмас номус деб янграган овоз.
Не зарур подага Ҳур деган матлаб?
Юнгин олмоқ керак, ё қурбон этмоқ.
Сурувга авлоддан-авлодга мерос
Қамчи овозига эргашиб кетмоқ.
Александр ПУШКИН
Таржимон:
ФЕРУЗШОҲ
t.me/Feruz_Nematullayev
А. С. Пушкин 30 марта дуэл можаросида иштирок этган. Яъни, дуэлга чақирган ва чақирилган. Бу дуэлларнинг 25 таси ижро этилмай, томонларнинг муросасига кўра бекор қилинган. Пушкин шу дуэлларнинг 5 тасида рақиб рўпарасига чиққан. У хеч қачон рақибларига биринчи бўлиб ўқ узмаган. Яралаган бўлиши мумкин, бироқ хеч кимни дуэлда ўлдирмаган. Энг сўнги дуэлида эса Худони хузурига кетган. Бу тарихий факт!
'Унинг дуэллари орасида трагикомик характердагилари ҳам учрайди. Шоир Вильгельм Кюхелбекер Пушкиннинг унга атаб хазил шеър ёзгани учун дуэлга чақирган. Биринчи бўлиб отиш хақоратланган Кюхелбекерга насиб этади. У мўлжалга ола бошлаган пайтда Пушкин унинг секунданти Антон Дельвига қарата: “Менинг ўрнимга тур, бу ер хавфсизроқ!” деб бақиради. Бақириқ овозидан Кюхелбекер қўли қалтираб, тўппонча мўлжалдан адашади ва отилган ўқ тегмайди. Пушкин эса отишдан бош тортади.'
Ажал қаршисида турса-да хазил кўнглига сиққанига беш кетасан-да!
'Замондошлари А.С Пушкиннинг дуэлларда ўзини мардона тутганини алохида таъкидлайдилар. Кишиневда Зубов билан бўлган дуэлда у отиш майдончасига гилос олиб келган. Зубов мўлжалга олаётганда Пушкин ўзининг асари қахрамонларидан бири сингари бамайлихотир гилос еб, данагини туфлаб тураверган. Зубовнинг отган ўқи тегмаган, Александр Сергеевич эса отишни рад этган.'
Мен ўша туфланган гилос данакларини дунёга ўхшатаман... Дунёнинг ҳақиқий маззасини тотиб-англасанг, у шаънингдан юқори турмаслигини тушунасан...
' А. С Пушкин дуэлда хеч вақт биринчи бўлиб ўқ узмасди. Бу унинг одатига хилоф эди. Дантес ана шундан фойдаланган: у отишув майдонидан чегара қилиб д’Аршиак шинелга етиб келмасдан туриб ўқ узган...' Номард!
Мен Пушкинни шеърларидан хам кўпроқ, унинг ажалга тик қараган шахсиятини яхши кўраман! Мен Пушкиндек шеър ёза олмаслигим аниқ, лекин хаётда унингдек шерюрак бўла олармидим, деган саволни ўзимга бериб тураман... Пушкинни шеърлари ва хаёти мени негадир кўп ўйлантиради.
Тур, ўранма:
Ғор – маконда,
Чироқ турибди,
Ёниб тонггача.
Дил ибодати
Ила йўқотгин
Ташвишли ўйлов
Қўрқинч тушларни.
Тонггача намозда
Қоим бўл, эгил,
Самовий Китобни
Тонггача ўқи!
Бу шох мисралар Пушкинга тегишли. Пушкин Қуръондан таъсирланиб бутун бошли асар ижод қилган. Шоирнинг шеърларида ўз қалби яшайди, дейишади. Хақ гап! Дўстлари Пушкинни "Мухаммаднинг хаворийси" деб аташгани тарихий хақиқат! Лекин хозир марказий фикр бу ерда эмас.
Гап шундаки, Пушкин ўз замонасининг мохир мергани ва Дуэл Кодексининг билимдони эди. Нега дуэлга чақиргану ўзи ўқ узмаган?! Нега!? Нималарни ўйлаган, ёки ўлим билан ўйнашишни севганмикин!? Ёки Худо унинг тарафида эканлигини юракдан сезганмикин... Худонинг сабрини синаш яхши эмаслигини чуқур англаган дахо эди у! Хуллас:
Умр бўйи ўлим-ла ўйнашар Шоир,
Унга тегар фақат тақдир отган ўқ.
Энг сўнги дуэлда жон берди, бироқ,
Пушкинни ажал хам енголгани йўқ!
(Илова: Пушкин бугун жисман тирик бўлганда эди! У хотинчалишларга ўхшаб гап чайнамасдан оддамийлик шаънига тош отаётган айрим қалби сўқирларни кўзини очиб қўйиш учун тўғридан-тўғри бирма-бир барчасини дуэлга таклиф қилган бўлармиди... деган ўйлар келади-да баъзан)
Али ШЕР
t.me/Feruz_Nematullayev
Telegram
ФЕРУЗШОҲ
Муқаддас сўз — сақланган жимлик. Сўзла!
ГУЛ
Қуриган, хиди йўқ, унутилган гул —
Китобни очаркан кўриб қолдим мен.
Ғалати хаёлга тўлди-да кўнгил,
Паришон термулиб, туриб қолдим мен:
Қаерда ва қачон, қайси бахорда -
Гуллаган? Узоқми? Ким узди экан?
Ёт қўлми, танишми узган нахорла.
Нима учун бу ерга қўйди экан?
Нозик бир висолнинг эсдалигими.
Ёки шум айрилиқ — фироқ ёдгори?
Ёки тинч сахрода, ўрмон соясида
Ёлғиз сайр, томоша хотиралари?
Тирикмикан йигит, тирикмикан қиз?
Шу пайтда уларнинг қайда гўшаси?
Ёки шу қуриган — сўлғин, белгисиз
Гул каби сўлдими хар иккаласи.
1828
Миртемир таржимаси
Telegram
A. S. Pushkin
t.me/MUZA\_ilhom t.me/Marina\_Svetayeva t.me/Anna\_Axmatova t.me/A\_A\_Blok t.me/Rauf\_Parfi t.me/Anvar\_Obidjon t.me/Nazar\_Shukur t.me/Zulfiyaxonim\_ijodi t.me/Sergey\_Yesenin t.me/Navoiy\_ijodkorlar t.me/V\_V\_Mayakovskiy
1.Мана – жигарим!
Ол, оғзингга* – озғингни покла!
Мени таслим этмади ҳали
Баданимни суйган пичоқлар.
Қумурсқалар қўнган –
Дарахт каби унган соқолим...
Ўлим доя бўлар удумга –
На сен ғолиб ва мен ғолиб.
Якуни йўқ улкан муаммо
Иликларимда қотар хатдек.
Тамомийлик бўлмади тамом,
Фақат улкан жасад яратди.
2.Саҳро сут...
Сўрадилар етим лахталар
Ва тобут
Бўла олмоқлик қандай шараф.
Одамлар
Демайдилар бундан ботиниб
Ва ҳамла
Қилмай қийнамоқда қотилим.
3.Қотиллик
Гўё тўкилаётган ёш – қалб.
Қотил, лек,
Топилмади ўзимдан бошқа.
Сен, эй вақт,
Олдинга юраётган ортсан:
Қандай бахт
Тобутимни елкамга ортсам.
3.Жигарим, сен бунча мазали...
2023
*_Ҳинд Ҳамза(ибн Абдул Мутталиб)нинг жигарини тишлари билан бурдаламоққа эриша олмайди.
Telegram
ФЕРУЗШОҲ
Муқаддас сўз — сақланган жимлик. Сўзла!
ВЯЗЕМСКИЙГА
Қадим жон офати — денгиз шунчалик
Оловлантирдими даҳонгни сенинг?
Мадҳ этдинг сен олтин лирангни чалиб
Нептуннинг даҳшатли паншахасини.
Мадҳ этма. Бу бизнинг бадбин даврда
Ерга иттифоқдош у кекса Нептун.
Одам — барча бебош олағовурда
Ё золим, ё хоин ва ёки тутқун.
1826
Асқад Мухтор таржимаси
Telegram
TURON
Murojat: @Amriddin\_Sh\_H
ҲИКМАТ
Кулбада биттагина
шам ёниб турар эди .
Равшан бўлди , ёқишгач
яна битта шамчироқ .
Бежиз эмас , қадимги
донолар деяр эди :
Тўй яхшию ва лекин
кенгашли туй яхшироқ .
ЯНГИЛИК
«Хўш , дунёда нима гап
қанақа янгилик бор ? »
У эса тура берди
бежавоб , ютиб нафас .
Охир деди : « О, дўстим ,
эзмалик кимга даркор,
Сен — аҳмоқсан , бу эса
асло янгилик эмас» .
✍ А.Пушкин
Абдулла Орипов таржимаси
Telegram
A. S. Pushkin
t.me/MUZA\_ilhom t.me/Marina\_Svetayeva t.me/Anna\_Axmatova t.me/A\_A\_Blok t.me/Rauf\_Parfi t.me/Anvar\_Obidjon t.me/Nazar\_Shukur t.me/Zulfiyaxonim\_ijodi t.me/Sergey\_Yesenin t.me/Navoiy\_ijodkorlar t.me/V\_V\_Mayakovskiy
Шоир Беназир Муҳаммаднинг китобидан олмоқчи бўлганлар Шаҳбоз Файзуллаевгa мурожаат қилинглар: @Shahboz_FAYZULLAYEV
Моцарт ва Сальери
(кичик фожеа)
1-саҳна
Сальери
Заминда адолат йўқ дер одамлар.
Лекин фалакда ҳам йўқдир адолат
Оддий гамма каби аён бу менга.
Санъатга меҳр-ла туғилганман мен;
Болалик чоғимда, эски черковда
Арғанун садоси жаранглаганда
Тинглаб қолар эдим бўлиб маҳлиё.
Юзимни юварди тотли кўзёшим.
Эрта тарк этгандим мен болаликнинг
Беҳуда, бемаъни эрмакларини;
Мусиқадан йироқ илмлар борки,
Зериктирди. Кибр, ўжарлик билан
Воз кечдим баридан ва мусиқага
Бахш этдим ўзимни. Қийин илк қадам,
Зерикарли йўлнинг бошланиши ҳам.
Аммо енгиб ўтдим бу мусибатни,.
Санъатни бойликнинг манбаи қилиб,
Пул ишлай бошладим даққилик билан.
Қулоқларга инъом этиб садоқат.
Бармоқларимга мен итоаткорлик,
Ва совуқ маҳорат бахш эта олдим.
Товушлар илмини ичдим сув қилиб,
Мусиқани гўё мурдадек тилиб,
Ал-жабр-ла уйғунлигини билдим.
Сўнгра менга таниш бўлган бу фанда,
Ижодий орзулар ҳаловатига,
Берилмоқликка ҳам қилолдим журъат.
Мен ёза бошладим, лек жим, яширин,
Ҳали ўйламасдан шуҳрат ҳақида.
Тунлар ёлғиз қолиб жим-жит ҳужрамда,
Унутиб ҳаттоки уйқу, таомни,
Илҳомнинг қувонч ва аламин тотдим.
Гоҳ ўтга ташларкан термулдим беҳис,
Меҳнатим меваси – фикрим, товушлар,
Енгил дуд таратиб ёнаётганда.
Нималар деяпман? Ахир буюк Глюк
Пайдо бўлганида ва очганида,
Бизга мусиқанинг тилсимларини.
Telegram
A. S. Pushkin
t.me/MUZA\_ilhom t.me/Marina\_Svetayeva t.me/Anna\_Axmatova t.me/A\_A\_Blok t.me/Rauf\_Parfi t.me/Anvar\_Obidjon t.me/Nazar\_Shukur t.me/Zulfiyaxonim\_ijodi t.me/Sergey\_Yesenin t.me/Navoiy\_ijodkorlar t.me/V\_V\_Mayakovskiy
БУЛБУЛ
Булбулим, эй булбулгинам,
Ўрмонларда кезган қушча.
Сен қушчада ширин бирам
Тенгсиз, ноёб уч қўшиқча.
Менда-чи, мен мард ўғлонда —
Уч зўр қайғу-машаққат бор!
Биринчисин айтсам агар —
Ўйлантирган ёш чоғимда;
Иккинчисин айтсам агар —
Тулпор отим ҳорғин, чарчоқ.
Учинчисин айтсам агар —
Гўзал қиздан тушдим йироқ,
Айирдилар шум одамлар.
Менинг учун гўр қазинглар
Кенг далада, кенг далада,
Бош ёғимни этинг гулзор,
Яшнаб турсин қизил гуллар,
Оёғимда оқсин булоқ,
Ариқчада муздек сувлар.
Гўзал қизлар ўтган чоқда
Боғлаб олар чамбар гулдан.
Чол боболар ўтган чоқда,
Ҳовуч-ҳовуч ичар сувдан.
Асқад Мухтор таржимаси
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 week, 2 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 1 day, 15 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 days, 9 hours ago