Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 month, 4 weeks ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago
Mulk surasining davomi (Sara, 8 yosh)
HASSOS QALB SOHIBI
Shuhrat Qayumov rahimahulloh Jasur Hamroyevga bergan intervyuni tingladim.
Juda qiziq narsalar o‘rgandim.
San’atkorlar orasida bir dona ham do‘sti yo‘q ekan. Og‘ayni, tanish,o‘rtoqlar bor lekin do‘stim yo‘q , bordi keldi qilmayman dedi.
Onasiga mehribon bo‘lgan ekan. Kasal bo‘lganda o‘zi qaragan, ovqatigacha yedirib qo‘ygan ekan.
Bir zaif va sog‘ligi uchun qattiq zarba bergan tomoni bu o‘ta hassos va ta’sirchan ekan. Yomon gapni ko‘tarolmas ekan. O‘zidan ko‘ra bolalariga ta’sir qilishidan cho‘chigan ekan.
O‘zi haqida yomon mish-mish gapni bittasi borib qizining oilasiga aytganda buni eshitib qattiq siqilgan va kasal bo‘lib qolgan ekan.
O‘zimcha o‘yladim. Inson birovlarning gap-so‘ziga parvo qilmaslikni o‘rganish kerak ekan. Imkon bo‘lsa maxsus treyninglardan o‘tish kerak. Bo‘lmasa ich-etini yeb qo‘yadi.
Shuhrat akada shu zaif tomon bo‘lgan ekanda. Ommaga aralashib yuradigan mashhur inson bo‘lish barobarida , turli mish-mishlarga ta’sirchanlik bu olovga doim moy sepib turishga o‘xshaydi.
Alloh rahmat qilsin.
Mana bu gaplari taʼsir qildi:
---- Bir ayolni baxtli qilolmasam nima qilib yuribman erkak degan nomni ko‘tarib?
Ayollar o‘zini shunday baxtli his qilsinki, ayol bo‘lib tug‘ilganiga shukronalar keltirsin. Ey Robbim meni erkak emas ayol qilib yaratganinga shukr, erkaklarga juda qiyin ekan, desin.
Ayolimdan so‘rab turaman,ayt yana senga nima kerak, baxtdan yorilib ketishing uchun yana nima qilay, deyman.
Ramazon payti edi. Tungi ikkilarda uyga keldim. Qarasam xotinim shirin uxlab yotibdi. Mayli bezovta qilmay deb oshxonaga kirdimda saharlik qila boshladim. Yarim soatlardan keyin xotinim chiqib xavotirlanib dadasi nima qilyapsiz deb so‘radi. Boring uxlayvering ,bugun saharlikni men tayyorlayman dedim.
Insholloh Alloh umr bersa hech bo‘lmasa beshta yetim qiz boqib olib, ularni chiroyli tarbiyalab yaxshi joylarga uzatmoqchiman. Mehrga to‘ysin,baxtli bo‘lsin deyman. Dunyodagi hamma ayollar baxtli bo‘lsin deyman.
SHUHRAT QAYUMOV rahimahulloh
Abu Maryam qaydlaridan
Telegram
YAQIN
Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, ma'rifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda ko'ngilga yaqin, lekin e'tiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz. Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Asosiy darslar: @Yaqindarsliklari\_bot
Sara (8 yosh) Mulk surasini yoddan aytyapti.
Болага ҳеч нарса бермасдан туриб, на диний, на дунёвий билим бериб, на бир керакли касб-ҳунар ўргатиб (яъни шу ишларни қилмаган ҳолда), уни ривожлантирмай, кейин пул топиб келишини талаб қилиш ақлли иш эмас.
Шундай одамлар борки, ризқни Аллоҳдан эмас, боласидан кутади. Фарзандли бўлишдан мақсади битта: "мени боқади!".
Бу ақиданинг қанчалик аҳмоқона ва нотўғрилиги бошқа масала. Лекин майли, шунга рози бўлдик ҳам дейлик. Фақат, бунинг учун ўз вақтида фарзандингизни ўқитдингизми, репетиторга бердингизми, ўқишга қизиқтириб, рағбатлантириб, яхшиликларга йўналтирдингизми, ўқишни битириб, яхшироқ ишга жойлашгунча сабр қилдингизми?!.. Шунингдек, унга меҳр бериб, ўзига бўлган ишончини кучайтириб, муваффақият пиллапояларида ҳеч нарсани ўйламасдан юксалиши учун ўз вақтида кичик муаммоларингиз ва дардларингизни ундан яширдингизми, сабр қила олдингизми, шахс сифатида ривожлантира олдингизми уни?.. Ота ёки она сифатида фарзандингиз учун оғзига овқат солиб қўйишдан бошқа бирор бир қаҳрамонлик қилдингизми?.. - деган саволлар пайдо бўлади.
Буларнинг биронтасини қилмасдан ишлаб пул топишини талаб қилиш ўтакетган мантиқсизлик ва парадоксдир.
Бу ҳолатда болага пул топиб кел, деб босим қилинаверса, у нима қилади, қачонки бирор жойга ишга қабул бўлиши учун етарли малакаси, дипломи, бирор устунлиги бўлмаса?..
Ахир, ҳозир замон ўзгаряпти, аввалги вақтлардагидек, бирор фабрика ёки заводга ҳар куни бориб вақт ўтказиб келса, бемалол оиласини боқа оладиган ҳолат йўқ. Ҳамма нарса қандайдир билим ва маҳорат талаб қиляпти.
Ҳозир қандайдир фирма, ташкилот ва ҳоказоларда ишлаб яхшироқ даромад қилиш, имтиёзларга эга бўлиши учун албатта билим керак, акс ҳолда қора ишчи бўлиб қолиб кетиш мумкин.
Бирор ишхона ёки ташкилотга иш учун ариза топширганда ҳам нималарни билиши, қаерда ўқигани ҳақида ёзма маълумот талаб қилинади. Кейин, суҳбатга чақирилганда ундан сўраладиган асосий савол: "қўлингиздан нима келади?" жумласи бўлади. Шунда фарзандингиз "фалон чет тилларини яхши биламан, тижорий шартномалар бўйича музокаралар ўтказа оламан, шунингдек, фалон соҳани биламан, пистон нарсада тажрибага эгаман" дея тегишли ташкилот ёки фирмага ўзининг керакли эканлигига ишонтира билиши керак.
Демак, пул топа олиш учун инсоннинг қандайдир фазилати, устунлиги, ўзига хослиги бўлиши лозим. Агар бу нарсалар бўлмаса, у жуда қийналади, фақат қўл меҳнати билан бажариладиган оғир ишларда, муайян касби йўқ ишчи сифатида ишлаши мумкин. Лекин, бу ишларда саломатлик кетиши билан бирга, яхши даромад бўлмайди ва ўсмайди инсон.
Хуллас, болага ҳеч нарса бермай, ривожлантирмай, ҳеч қандай қурбон беришга юрмай, сал каттароқ бўлиши билан "пул топ!" деб босим ўтказавериш, унинг ҳаётини барбод қилади. Нима қилиб бўлса ҳам пул топишим керак экан деб бола эгри йўлларга кириб қолади, ҳаром йўл билан пул топиб келишга уринади. Кейин бунинг оқибати фақат ачинарли бўлади, Аллоҳ асрасин. Ёки сиқилиб, депрессияга тушиб қолиши ёхуд турли ёмон иллатлар, масалан наркоманликка мубтало бўлиб қолиши ва умуман ҳаёти барбод бўлиши мумкин.
Буларнинг ҳаммасидан ташқари, бир инсоннинг шахс сифатида камол топиб, жамиятда ўз ўрнини топиши ва муқим бир даромадга эга бўладиган даражага чиқиши учун йиллар керак, вақт ва сабр керак. Бу бирпасда амал ошиб қоладиган жараён эмас. Ота-она ҳар доим шу нарсани эсдан чиқармаслиги лозим.
Ақлли ота-она фарзандга ризқ ва пул топиш воситаси сифатида қарамайди, аксинча, фарзанднинг ўзини Аллоҳнинг буюк ризқи ва инъоми деб билади ва уни гўзал парваришлаб, чиройли тарбия бериб, ўқитиш ва ривожлантиришга ҳараат қилади. Чунки, шундай қилинса, фарзанди келажакда яхши ютуқларга эришади, ҳаёти бир умр машаққатда ўтмайди, карамли ва обрўли вазифаларни эгаллаб, фароғатда яшайди ва ота-онаси талаб қилмаса ҳам, ўз-ўзидан уларни эъзозлаб, албатта уларга яхшиликлар қилади. Ўз ақли билан ота-онасига уларнинг ёшликда қилганлари яхшиликларини қайтаради.
Энг яхши инвестиция фарзанд учун қилинган инвестициядир. Болангизнинг ўқиши учун бугун пул сарфлайсиз, инвестиция қиласиз ва эртага албатта унинг самарасини кўрасиз.
✍Алишер Султонхўжаев
Telegram
YAQIN
Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, ma'rifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda ko'ngilga yaqin, lekin e'tiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Youtube kanalimiz: https://youtu.be/H6hvFNLLWZo
Bola tarbiyasi haqida ko‘p o‘ylanamiz, o‘rganishga harakat qilamiz. Ammo ming yillardan beri ishlab kelgan oddiy bir uslub bor ammo afsuski hamma bunga amal qilolmaydi.
Ota-ona o‘rtasidagi mehr- muhabbat va rahm-shafqatli munosabat bola tarbiyasi uchun tamal toshi bo‘ladi. Ona otaga nisbatan bolalarda muhabbat va hurmat uyg‘otishi, otadan haybatlantirishi va otaning zabardastligini ko‘rsatishi , shar’an joyiz ishlarda ona otaga itoati etishini bolalar ko‘rib o‘sishi o‘z o‘zidan ota-onaga itoatni va hurmatni shakllantiradi.
Erga itoat qilmagan holda bolaga har qancha e’tibor qaratmang, har qancha tarbiya qilmang natija yaxshi bo‘lishi dargumon.
Momolarimiz hozirgidek o‘tirvolib maxsus shug‘ullanmagan, ular shunchaki itoatni o‘zlarida mujassam qilgan bu o‘z navbatida bolalariga yuqqan. Oilada otaning gapi gap bo‘lgan, uning hurmati qizil chiziq bo‘lgan.
Afsuski hozir shu borada kamchiligimiz bor. Bu masalada Jamila Mahmud opadek go‘zal tushuntiradiganni ko‘rmadim. Shu narsaga urg‘u beradilar. Farzand tarbiyasida muvaffaqiyatli bo‘lishlarining sababi ham shu bo‘lsa ajab emas. Shunchalik feminizmning o‘chog‘ida yashasalar ham xojalariga yuksak ehtiromni va itoatni saqlab bolalarga ham shuni o‘rgatib keladilar. Mashaalloh Alloh ziyoda qilsin, bizni ham muvaffaq qilsin.
Telegram
YAQIN
Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, ma'rifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda ko'ngilga yaqin, lekin e'tiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Youtube kanalimiz: https://youtu.be/H6hvFNLLWZo
ТАРБИЯНИНГ ЗАМОНИ
Эмди очиқ маълум бўлдики, тарбияни туғулган кундан бошламак, вужудимизи қувватландурмак, фикримизи нурландурмак, ахлоқимизи гўзалландурмак, зеҳнимизи равшанландурмак лозим экан. Тарбияни кимлар қилур? Қайда қилинур? деган савол келадур. Бу саволга, «биринчи уй тарбияси. Бу она вазифасидур. Иккинчи, мактаб ва мадраса тарбияси. Бу ота, муаллим, мударрис ва ҳукумат вазифасидур», – деб жавоб берсак, бир киши деюрки, «қайси оналарни айтурсиз, билимсиз, боши пақмоқ, қўли тўқмоқ оналарми? Ўзларида йўқ тарбияни қайдан олиб берурлар», дер . Мана, бу сўз кишининг юрагини эзар, бағрини ёндурар. Отасига нима дерсиз, десак , қайси ота? Тўйчи, улоқчи, базмчи, дўмбирачи, карнайчи, сурнайчи, илм қадрини билмаган, илм учун бир пулни кўзлари қиймаган, замондан хабарсиз оталарни айтурсизми? Аввал ўзларини ўқитмак, тарбия қилмак лозимдур», – дер. Мана бу сўзни эшитгач, умид қўллари қўлтуқға урилур.
Хайр, бўлмаса муаллимчи десак, «Қайси муаллим? Мақсади пул, маслаги шуҳрат, юқори мактабларда ўқумаган, «усули таълим» кўрмаган муаллимларни айтурсизми? Аввал ўзлари дорилмуаллимин»ларда ўқимаклари, сўнгра дарс бермаклари лозимдур», – дер. Мана бу сўз инсонни ҳайрат дарёсига ғарқ қилур.
Мударрисларга на дерсиз десак, қайси мударрис? Матлаблари ош, мақсадлари чопон, дарслари беимтиҳон, ислоҳ яқинидан юрмаган мударрисларни айтурсизми? Булар ўз вазифаларини билуб, нафсларидан кечуб, замонга мувофиқ равишда дарсларини ислоҳ қилуб, имтиҳон бирла ўқутмаклари лозимдур», – дер. Мана бу сўз ҳар кимни «Алислоҳ» демакга мажбур қилур. Бўлмаса ҳукумат-чи? десак, «хайр , ҳукумат ҳамманинг отасидур. Ўз фуқаросининг болаларини тарбия қилмак лозим. Лекин ўзимиз иш билмаган, ялқов, уйда онамиз тарбияси, отадан пул тарбияси, муаллимдан ахлоқ тарбияси, мударрисдан фунун тарбияси кўрмаганимиздан, ҳукумат мактабларидан ҳам ўз ҳиссаларимизни ололмаймиз», – дер. Мана бу сўз бизларни тарбиядан маҳрум, ҳуқуқнинг на эканин билмаганлиғимизни билдирур.
Алҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Инсонларнинг карами динидадур, муруввати ақлиндадур, ҳасаби ахлоқиндадур», – демишлар.
Агар бир қушнинг ёш боласин олиб,
Бўлур тарбият бирла йўлга солиб.
Онасин олиб асрағон бирла ром,
Қилмас киши саъй қилса мудом.
Керак тарбият ёшликдан демак,
Улуғ бўлса лозим келур ғам емак.
Эгур бемашаққат киши навдани,
Тўғунчи эгур куйдириб кавдани.
✍Абдулла Авлоний
Telegram
YAQIN
Ayollarga doir ijtimoiy, madaniy, ma'rifiy mavzularda suhbatlar. Bu manzilda ko'ngilga yaqin, lekin e'tiborimizdan uzoq mavzularda suhbatlashamiz Iroda Ahmed Aloqa va hamkorlik uchun: @Yaqin1Bot Youtube kanalimiz: https://youtu.be/H6hvFNLLWZo
Suhbat 5 daqiqada boshlanadi. Jonli efirga ulanish uchun ushbu linkka bosing
Барчамизни мана шундай солиҳалардан бўлишга муваффақ қилсин.
————
Ажаб ақли расо ёринг, гўзал хулқли қамар бўлса,
Тавозели, малак сиймо, насаб гарчи башар бўлса.
Бўлиб озода ҳовлиси, бирам уйлар саранжомлиғ,
Идишлар тозадур, ўрни саришта ҳам басар бўлса.
Хато қилса ўгит берсанг, кўзин доим тикиб ерга,
"Тасаддуқман, бегим" , деб ул, сўзинг чин мўътабар бўлса.
Табассумлиғ, қабоқ читмас, иши Аллоҳ ризосидур,
"Фидодур" – дер –"ширин жоним, агар ёрим сўрар бўлса".
Шариатни тутиб устун, кечиб нафси ҳавосидан,
Гапирсанг гар ҳадис, оят кўзидан ёш тўкар бўлса.
Салафларға муҳаббатлиғ, олиб ўрнак Румайсодин,
Иши вақтингни хуш қилмоқ, ғамингдан бохабар бўлса.
Кечиб зар, зебу зийнатдин, жавоб қилса Ҳумайродек,
Ҳалол жуфти билан бирга таҳажжудда турар бўлса,
Чиқиб кўчаға бул фосид замонда ташвишинг ортур,
Кулиб ҳовлида, нози юз ғамингни кетказар бўлса.
Фироқи ўртаса дилни, олур жон ғамзаси ўқдек,
Пиширган ҳар таоми ҳам асал, новвот, шакар бўлса.
Мунингдек васфга молик бўлса ёринг гар кулиб бахтинг,
Нисор айла анга жонинг насибанг шул қадар бўлса.
Сабаб бўлган кишини кўп дуо қилғил Муниб дилдан
Худо рози бўсин деб илтижо айла саҳар бўлса.
Madinada yashab vafot etgan Shayx Munib qalamlariga mansub
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 month, 4 weeks ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago