?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!
✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼
©️SENATOR PUBGM
Last updated 12 months ago
🔔 Reklama: @Edurekadmin
Ta'limda nima yangiliklar?
O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!
© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!
📩 @Edu_murojaatBot
Last updated 5 days, 3 hours ago
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot
Reklama bo‘yicha: @zorzorads
Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH
Last updated 2 months, 3 weeks ago
«Аёл кишида энг ҳаққи кўп киши унинг эридир,
эркак кишида энг ҳаққи кўп киши эса унинг онасидир».© Абу Лайс Самарқандий.
✅ https://t.me/sof_iibrat
ЖАННАТ РАЙҲОНЛАРИЕтимман деб йиғлама,
Кўз ёшингни арт, болам.
Етим қалбин синдириш
Тузалмас бир дард, болам.
Етимликда улғайган
Икки олам сарвари.
Номи тилларда достон
Саккиз беҳишт гавҳари.
Олам аро нур сочган,
Осмондаги ой, болам.
Қиёси йўқ меҳрда,
Эркаликка бой, болам.
Етим кўнгли оғриса,
Зулматга тўлар дунё.
Замин саҳро бўларкан,
Сувдан қолгандек гўё.
Ёлғизликни унутиб,
Чин юракдан кул, болам.
Жаннат райҳонларидек
Хушбўйгина гул, болам.
Ҳеч нимадан зориқмай,
Юргин қаддинг тутиб ғоз.
Ота-онанг пойига,
Жаннатда ёз поёндоз.
Атрофингда сочилган
Нурдан баҳра ол, болам.
Токи дунё тургунча
Шодонликда қол, болам.
Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ
ОНА МЕҲРИ
Икки аёл бирга чиқди сафарга,
Бор эди чақалоқ иккисида ҳам.
Ногоҳ бўриб келиб егач бирини,
Омон қолганига ёпишди маҳкам.
«Бола меники» деб талашиб роса,
Ҳайҳотдек ўрмонни қилишди бозор.
Муаммони ечиб бермоғи учун,
Довуд пайғамбарга айлашди изҳор.
Воқеани тинглаб Довуд пайғамбар,
Ҳукм қилди уни катта аёлга.
Буни кўриб турган доно Сулаймон,
Жумбоқни ечолмай толди хаёлга.
Бир пайт деди: «Пичоқ келтиринг менга,
Иккингизга буни бергайман бўлиб».
Шунда кичик аёл дод-фарёд уриб,
Деди: «Бундай қилманг, қолади ўлиб.
Майли мен розиман, даъвомдан кечдим,
Бўлса ҳамки фироқ нақадар оғир».
Ҳамма сукунатга чўмган чоғида,
Деди Сулаймон: «Бу – сенинг болангдир».
Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ
? ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак?
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!?
Муаммолар ақлли одамларни ҳаракатга келтиради, аҳмоқ одамларни эса тушкунликка туширади.
Ғам-мусибат етганда, бефарзандлик ва қарздорликда ўқиладиган дуолар
Ғамга тушиб қолсангиз, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятини ўқиб, тафаккур қилинг: “Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббидир”. (Тавба сураси, 129-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимда ким тонг отганда ва кеч кирганда: “Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббидир”, деб етти марта айтса, Аллоҳ унинг ғамларига Ўзи кифоя қилади”.
Савдо қилсангиз ёки қарздор бўлиб қолсангиз, “Лаа илааҳа иллаллоҳ ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, деб зикр қилинг. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”ни кўп айтинглар, чунки бу жаннат хазиналаридан бир хазинадир”, деганлар.
Маҳзун бўлсангиз ушбу оятни ўқинг: “Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман” (Юсуф сураси, 86-оят).
Ҳаётингизда муваффақиятсизликка учрасангиз мана бу оятни ўқинг ва маъносини англаб, амал қилинг: “Менинг муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқ. Унгагина таваккал қилдим. Унгагина қайтаман” (Ҳуд сураси, 88-оят)
Дарслардан чарчасангиз қуйидагича дуо қилинг: “Эй Аллоҳ, менга дунё-ю охиратда энг олий даражаларни насиб этгин”.
Дунё ғамларидан чарчасангиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган ушбу дуони ўқинг: “Эй Аллоҳ, дунёни энг катта ғамимиз, илмимизнинг маблағи (мақсади) қилиб қўйма”.
Намозларни дангасаликданми ёки бошқа бирор сабабданми вақтида ўқимай юрган бўлсангиз мана бу оятдаги дуони ўрганинг ва шу дуони такрор-такрор қилиб юринг: “Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин” (Иброҳим сураси, 40-оят).
Уйлана олмай юрган бўлсангиз ёки фарзанд кўрмаётган бўлсангиз, айтинг: “Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан” (Анбиё сураси, 89-оят).
Ўзингизни ёлғиз ҳис қилсангиз: “Менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато эт” (Исро сураси, 80-оят), деб дуо қилинг.
Ишларингиз қийинлашиб кетса: “Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил” (Тоҳа сураси 25-26 оятлар), деб илтижо қилинг.
Қалбингизда кимгадир нисбатан нафрат бор бўлса, деб дуо қилинг.
Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан
?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!
✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼
©️SENATOR PUBGM
Last updated 12 months ago
🔔 Reklama: @Edurekadmin
Ta'limda nima yangiliklar?
O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!
© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!
📩 @Edu_murojaatBot
Last updated 5 days, 3 hours ago
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot
Reklama bo‘yicha: @zorzorads
Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH
Last updated 2 months, 3 weeks ago