🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Руқия ўқитгандан сўнг кўпчиликдан "нима ўзгариш бўлди" деб сўраймиз. Кўпчилик тузукроқ тушунтириб бера олмайди. Баъзилар эса атайин "ҳеч нарса бўлмади" деб туради. "Унда бошқа роқийга бора қолинг" десангиз кейин "йўқ йўқ, ўзгариш бўлди" деб тилга киришни бошлайди. Мақсадлари роқийни камситишми, пул бермасликми Аллоҳ билади.
Афсуски, баъзи беморлар эса интернетдан руқия борасида ҳар хил умумий нарсаларни эшитиб "илмли" бўлиб кетадилар. Натижада эшитган умумий маълумотларидан ташқарига чиқа олмайдилар. Илмлари чегаралангани сабабли роқийдан эшитмаган гапларни эшитиб қолсалар шубҳаларга тушиб, амал қилмай ўзларини қолипларида юраверадилар. Натижада шифо топа олмай юрадилар.
Беморлар мана бу комментдаги синглимиз каби ҳолатларини аниқ тиниқ қилиб тушунтириб бера олганларида эди, роқийни айтганини ихлос билан бажарганларида эди роқийларга ҳам осон бўлар эди. Сабаблар ҳам мукаммал қилинган бўлар эди.
Аллоҳ барча беморларга комил шифо берсин.
© Равшанбек роқий
Равшанбек роқий: Сеҳрнинг янгиланиши ёки қайталаб қолиш.
Босиб олинган сеҳрга фойда сифатида оёқяланг тупроқли ерда юриш жуда катта фойда беради.
ер оёқдаги зарарларни ўзига тортиб олиб оёқлардаги оғриқлар Аллоҳни изни билан кетади.
Агар сизда ҳам сеҳр босиб олинган деган гумон бўлса оёқяланг ерда ҳар куни юриб кўринг.
Валлоҳу алам
©Равшанбек роқий
Бир неча кунлар олдин бир синглимиз юқоридаги нарсаларни ёзиб қолдилар. Ўзларидан рухсат сўраб, олдин Фейсбукка сўнг, эса бу ерга қўйишни лозим топдим.
Қўйишимдан мақсад эса инсонларга қисқача тушунтириш бериш. Кўпинча савол жавоб гуруҳида ёки маслаҳат сўраганларга "руқия ўқитинг" десак уларнинг наздида биз пул ишлаш мақсадида "руқия ўқитинг ёки роқийга кўрининг" деяётган бўламиз. Ҳаттоки, айримлар пичинг қилиб "хм, сизларга ўқитиш керакми?" деб ҳам қўйишади. Йўқ, бизга ўқитишингиз шарт эмас. Хоҳлаган роқийингизга ўқитинг. Хоҳламасангиз умуман ўқитманг. Бизга умуман фарқи йўқ. Биз бу йўлга Аллоҳ учун, сўнг эса жамиятга фойдамиз тегиши учун чиққанмиз. Биз ўзимиз тўғри деб билган тавсияларни берамиз. У тавсияга амал қилиш ёки қилмаслик эса сизни ишингиз.
Энди нимага унақа дейишимизни қисқача тушунтириб берамиз. Аввало билишингиз керак бўлган нарса роқий учун клиент деган гап йўқ. Роқий учун бемор бор. Бизда клиент бўлмайди, бизда бемор бўлади. Инсонлар ўзларини клиентдак тутмасликлари керак.
Яна кўпчилик, ўйлайдики уларга бирор бир дуони ёки бир оятни ўргатиб қўйсак ва улар шуни доим айтиб юриб тузалиб кетсалар. Қанийди иш шунчалик осон бўлганида эди. Сизга "роқийга боринг" дейилдими демак сизда сиз ўзингиз ёки сизни яқинларингиз ҳал қила олмайдиган муаммо бор. Ва бу муаммо сизни соғлиғингиз ёки ҳаётингизга таъсир ўтказиши мумкин. Сеҳр бор инсонлар энг афзали биринчи роқийга кўриниб даволанганлари яхши. Ёки роқий назоратида, роқий сеҳрни заифлаштириб берганидан сўнг, бемор ўзини ўзи даволай оладиган даражада келгандан сўнг ўзи даволанишни тугатиб қўйгани афзал. Юқоридаги расмда ҳам роқий бўлмаган инсон сеҳри бор инсонга руқия ўқиб ўзи жинларнинг ҳужумига учраб зарарланиб қолган. Сеҳри бор инсон ўзини ўзи даволашга киришганда ҳам сеҳр ходими бўлган жинлар унга қарши курашга янада қаттиқроқ киришишади. Керак бўлса сеҳрни қўриқловчи жинлар орқали ёрдам кучи ҳам чақиришади. Сиз уларга қарши курашяпсиз улар қараб турадими? Албатта йўқ. Натижада бемор янаям оғирлашиб ўзини даволашга куч топа олмай вазиятни қийинлаштириб қўяди. Баъзи беморлар эса ўзи нотўғри ташхис қўйиб даволанишни нотўғри олиб боришади ва олдинга силжиш ўрнига даво орқага қараб кетаверади. Шунга ўхшаш сабаблар туфайли, тахмин билан қўйган ташхисимизга суяниб баъзи беморларга "роқийга учранг" деймиз. Баъзиларга эса ўзингиз даволансангиз бўлади деймиз.
Жуда кўпчилик нотўғри гумонга бориб ўқитмай юради. Ва бир қанча вақт ўтгандан сўнг ҳолати янаям оғирлашгандан сўнг "ёрдам беринг" деб яна алоқага чиқади. Баъзилар жиддий касаллик орттириб бўлганидан сўнг тушуниб етади. Баъзилар фарзанди тушиб қолгандан сўнг жиддий қараш кераклигини тушуниб етади. Баъзи эр хотинлар эса ажрашиб кетгандан сўнг тушуниб етишади. Лекин¸ афсуски кўпинча кеч бўлган поезд эса кетиб бўлган бўлади.
Тажрибамиз давомида яқинларининг тавсияси билан ёки даволовчининг нотўғри тавсияси билан ҳаёти бутунлай барбод бўлган инсонларни кўрдик. Кимдир тузалиб бўлмайдиган даражага келиб руҳий касал бўлган. Кимдир тўшакка михланган. Кимнидир ҳаёти бутунлай издан чиқиб кетган.
Бошқа инсоннинг ҳаёти билан ўйнашишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Ёки сиз маъсулиятни ҳис қилиб иш қиласиз ёки умуман ҳеч нарса қилмайсиз.
Аллоҳ Таоло барча беморларга шифо берсин.
© Равшанбек роқий
"Нима сабабдан даволаниш чўзилиб кетади?" деган саволга мағриблик роқий, Шайх Халифа жавоб бериб қуйидагиларни айтадилар.
Шариатга хилоф бўлган йўллар билан даволанмоқчи бўлиш. Фолбин, сеҳргар, бахши ва ҳоказоларга мурожаат қилиш. (Тавба қилиш керак бўлади)
Роқийга мурожаат қилинади лекин роқийни шифо берувчи деб нотўғри эътиқод қилади. Шифо берувчи Аллоҳ. Роқий эса бир сабабчи.
Оғирроқ вазият. Кучли сеҳр ёки кучли кўз. Бу кабиларни даволашга кўпроқ вақт талаб қилинади.
Роқийга қатнайди лекин уйга қайтганда вазифаларга бефарқ бўлинилади.
Маъсиятларга ботиб, тавба қилмасдан ҳаёт кечириш.
Савол: Руқия ўқилаётган вақтда вақтда бемор ичида зикрлар қилиб туриши керакми ёки роқийни кетидан қайтариб туриш керакми ?
Жавоб: Руқия ўқилаётган вақтда бемор ҳам, бемор билан келганлар ҳам жим туриб эшитишлари керак.
Биринчидан биз шунга буюрилганмиз. Иккинчидан зикр қилиш бу руқияни хотиржам эшитишдан чалғитади. Бу эса руқияни таъсири қилади. Руқия яхши таъсир қилиши учун кўзни юмиб, хотиржам эшитиш тавсия қилинади.
Валлоҳу алам
© Равшанбек роқий
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago