"Shifokor va hayot"

Description
Эл соғлиғи - юрт бойлиги
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

3 days, 18 hours ago
Президент [таъкидлаганидек,](https://t.me/Press_Secretary_Uz/5067) **соғлиқни сақлаш, таълим ва …

Президент таъкидлаганидек, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни ривожлантириш бўйича катта дастурларни самарали ва тўлиқ амалга ошириш – ҳамиша Ҳукуматнинг кун тартибида туриши керак бўлган асосий вазифалардир.

Энг аввало, ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг аҳоли учун қулайлиги ва сифатини ошириш зарур.

Хусусан, 2025 йилда бирламчи бўғинда 3 миллион 700 минг нафар аёлни скринингдан ўтказиш, бу жараённи рақамлаштириш орқали саратон касалини эрта аниқлаш кўрсаткичини 85 фоизга етказиш мумкинлиги таъкидланди.

Ҳукумат маҳаллалардаги 18 мингта тиббиёт бригадаларини ўқитиш, 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади. Шу билан бирга туғруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар йўналтирилади.

Давлат тиббий суғуртаси ва аҳолига “кафолатланган пакет” асосида тиббий ёрдам кўрсатиш тизими келгуси уч йилда барча шаҳар, туман ва қишлоқлар қамраб олиниши зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш каби масалалар бўйича Ҳукумат алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши лозим.

*🌐@ssvuz *| *🌐@ssvmatbuotkotibi *|*🌐Facebook *| *🌐***Instagram

3 days, 18 hours ago
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис …

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бошланди.

Кун тартибидан янгиланган Конституциямизга мувофиқ, илк бор қуйи палатада Бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.

Сўзининг аввалида давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, Ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.

Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган Ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.

Буни Конституция даражасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инвестиция, экология каби муҳим йўналишларда Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари белгилаб қўйилгани ҳам тасдиқлайди.

Халқимиз бугун ана шундай ҳал қилувчи масалалар бўйича янги Ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда.

*🌐@ssvuz *| *🌐@ssvmatbuotkotibi *|*🌐Facebook *| *🌐***Instagram

3 days, 18 hours ago
"Shifokor va hayot"
1 week, 4 days ago
1 week, 4 days ago

Беморлар – профессор ҳузурида
МАҲОРАТ ДАРСИ ВА ТАЖРИБА АЛМАШИНУВИ
Кейинги йилларда аҳоли орасида тери касалликларининг тез-тез учраётгани соха мутахассислари зиммасига катта масъулият юкламоқда. Шу боисдан ҳам Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали мутахассислари Республика марказининг етакчи илмий ходимлари, профессор ва тажрибали шифокорлари билан ҳамкорлик режаси асосида фаолият олиб бормоқдалар. Ноябрь ойининг илк кунларида филиалга РИДВ ва КИАТМнинг етакчи илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори, профессор Акрамжон Раҳматовнинг ташрифи ҳам фикримизнинг яққол далилидир.
Таниқли профессор маҳаллий ҳамкасбларига «Тери васкулити касаллигининг клиникаси, қиёсий ташхисоти ва даволаш усуллари» ва «Терининг замбуруғли касалликларини эпиопатогенетик даволашнинг замонавий усуллари» мавзусидаги маҳорат дарсларини ўтди. Шунингдек у кам учрайдиган, атипик кечувчи ва даволашда ижобий самара кузатилмаётган беморларни ҳам тиббий кўрикдан ўтказди. Мазкур тиббий тадбирга Наманган шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмаларига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника дерматологлари ва марказ поликлиникаси врачлари қатнашди. Қолаверса, тери касаллиги билан диспансер назоратида турган беморлар ҳам жалб қилинди.
Олим-шифокор семинар тарзидаги маҳорат дарсларини беморлар тиббий кўриги билан уйғун тарзда олиб борди. Норин туманидан келган У. Раҳимов бир неча йилдан буён азоб бераётган чап оёғидаги тошмалардан шикоят қилди. Уни обдон текширган профессор аввал шу каби беморларга қандай дори-дармонларни тавсия қилиш лозимлиги ҳақида мутахассисларга тушунча берди. Сўнгра бемор учун керакли дори-дармонлар ва физиотерапевтик муолажани тавсия қилди.
Яна бир бемор - Косонсой туманидан келган, псориаз ташхиси билан назоратда турган Д. Норова ҳам профессор ҳузуридан мамнун бўлиб чиқди. Унинг тавсияларига амал қилиб дарддан ҳалос бўлишига ишончи янада ортди.
Қувонарлиси, псориаз, қизил ясси темиратки, витилиго, замбуруғ ва бошқа тери касалликларига чалинган кўплаб беморлар тажрибали шифокорнинг кўригидан баҳраманд бўлдилар. Уларнинг аксарияти бундай эътибор ва ғамхўрлик учун тиббий кўрик ташкилотчиларига, айниқса, республика бош дерматовенерологи Акрам Баротовичга самимий миннатдорликларини изҳор қилдилар.
- Профессорнинг вилоятга келиб, беморларни кўрикдан ўтказиши биз учун ниҳоятда фойдали бўлди, - дейди мингбулоқлик беморнинг онаси Л. Турдиева. –Олим фарзандимдаги тери касаллиги эътибор талаб қиладиган хасталик эканлиги, муолажаларни ўз вақтида олиб борсак, касаллик албатта, чекинишини тушунтириб, керакли дори-дармонларни ёзиб бердир.
Дарҳақиқат, тери энг нозик аъзо ҳисобланади. Мутахассиснинг таъкидлашича теридаги касаллик ички органларнинг “хабари” ҳам бўлиши мумкин. Шундай экан соғлом турмуш тарзи, тозалик гигиеналарига риоя қилиш, жисмоний фаоллик ҳатто соғлом овқатланиш ҳам дерматовенерологик касалликларни олдини олиш ва даволашда жуда муҳим хусусиятга эга .
- Акрам Баратовичнинг тери касалликларини замонавий даволаш усуллари тўғрисидаги семинар ва маҳорат дарсларига ҳар гал катта қизиқиш билан қатнашамиз, - дейди РИД ва КИАТМНФ директорининг ўринбосари Н. Холмирзаев. – Тажрибали шифокорнинг сабоқлари соҳа мутахассислари учун ғоят фойдали деб ҳисоблайман. Сабаби биз шифокорлар билимимизни бойитиш учун илгари пойтахтга бориб, ортиқча вақт ва ортиқча сарф-харажат қилган бўлсак, эндиликда соҳадаги изчил ислоҳотлар туфайли ўз ҳудудимизда шундай имкониятга эга бўляпмиз. Устознинг қимматли сабоқлари беморларни даволашда ижобий натижаларга эришишимиз учун ғоят муҳим аҳамият касб этади.
Манзура ЭРГАШЕВА

1 week, 4 days ago

Келинг, мақолани Улуғбекнинг отаси, олий тоифали врач, тиббиёт фахрийси Эргашали Мусаев мулоҳазалари билан якунлсак:
-Улуғбек болалигидан шу касбга муҳаббатли, одамларга меҳрибон ва шу йўналишда қатъиятли бўлиб ўсди. Улуғ мақсад уни тиббиёт равнақи, инсон қадр-қиммати, Ватанимиз ривожи йўлида хайрли ишларга руҳлантирмоқда. Ана шундай ватанпарвар, эл-юртига содиқ, билим ва заковатли, тадбирли ва шижоатли ёшларни қўллаб-қувватлаётган давлатимиз раҳбарига, вилоят, туман ҳокимларига, соҳамиз раҳбарларига чексиз миннатдорчилик билдираман.
Қосимжон АКБАРОВ,
«Мингбулоқ» газетаси муҳаррири.

2 weeks, 5 days ago

Баъзида айрим шифокорлар билан суҳбатлашсангиз, уни бу касбдан бошқасида тасаввур қилолмаймиз. Шунда яхши шифокор бўлиш учун туғма истеъдод ҳам кераклигини англайсиз. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, тиббиёт - Хафиза Мухторовнанинг бутун бир ҳаёти. Энг биринчи устозлари сифатида ота-онасини тилга олади. Айниқса, отасининг “Шифокор ҳар жиҳатдан барчага ўрнак бўлиши керак”, деган сўзларини доим ёдида тутади. Опанинг акаси Абдуғофир Жалолов ҳам энг яхши невропатолог врач, туман тиббиётининг устунларидан бири эди. У бир неча йиллар туман тиббиёт бирлашмасига раҳбарлик қилди. Аммо афсуски, 2018 йилда эрта келган ўлим уни яқинлари орасидан олиб кетди. Бироқ унинг хотираси асло унутилмайди, чунки жиянлар тоғанинг изидан боришяпти.
Хафиза опанинг умр йўлдоши Бахтиёр Умаров ҳам шифокор, у тумандаги “Мурувват уйи” врачи. Уч нафар фарзанднинг барчаси олий маълумотли. Тўрт нафар набира – оила қувончи. Фарзандларнинг тўнғичи бўлган Элёржон алоқа соҳасида фаолият олиб боряпти.  Дилшода - Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори,  Илҳомжон - пойтахтдаги 16-шаҳар касалхонасида врач-радиолог. Улар яна бир раҳматли бобо ва бувилари – шифокор Холматжон Умаров ва ҳамшира Қумрихон Фахритдиноваларнинг ҳам муносиб давомчиларидир.
Хафиза опанинг касбий ва оилавий бахтини кўрганлар дунёқараши бир, ҳаётий мақсадлари уйғун, илмли умр йўлдош ва ана шундай оила инсоннинг тўкис бахтига замин яратишига амин бўладилар. Бизнинг қаҳрамонимиз эса ана шундай бахт билан сийланган!

Шаҳло ТОШБЕКОВА.

2 weeks, 5 days ago

"Shifokor va hayot":
Поп тумани кўп тармоқли марказий поликлиника мудири Хафиза ЖАЛОЛОВА:
“ЭНГ БИРИНЧИ УСТОЗЛАРИМ – ОТАМ ВА ОНАМ”

Фарзанд учун ота-она – илк устозлардир, аслида. Бошқача айтганда, улар фарзанд учун одамийлик андозаси бўлишади. Юриш-туриш, сўзлашишдан тортиб, кейинги ҳаёт йўлини танлашда улардан ибрат олишади. Балки шунинг учундир, орадан йиллар ўтса ҳамки, энг яхши шифокорлар, энг яхши педагогу муҳандислар, уста-ҳунармандлар сулоласи ҳамон бардавом...
Сўзни шундай бошлашимизнинг ўзига хос сабаби бор. Ҳикоямиз қаҳрамони – Поп тумани кўп тармоқли марказий поликлиника мудири Ҳафиза Жалолова ҳам эл-юртда обрўли инсонлар бўлган ота-онаси сабабли айнан шифокор бўлишни ихтиёр этган.
-Дадам раҳматли Мухторжон Жалоловни попликлар яхши эслашади, номини ҳурмат билан тилга олишади, - дейди  шифокор. –У киши узоқ йиллар Поп тумани тиббиёт бирлашмасида бош врач лавозимида фаолият олиб борганлар. Қўли енгил, тажрибали, меҳрибон, фидойи врач бўлганлар. Бу ҳақда одамлардан жуда кўп илиқ гапларни ҳали-ҳануз эшитаман. Бундан, албатта, фахрланаман. Онам Турғуной Абдуллаева ҳам тиббиёт ходими бўлганлар, тиббиёт пунктида ҳамширалик қилиб, шу касбни эъзозлаб яшадилар. Онажонимни уйда ҳам кўп беморлар муолажа учун йўқлаб келишарди. Онам уларни ҳеч қачон малол олмаган.  Ҳозир отам ва онам ёнимизда йўқ, Аллоҳ раҳматига олсин, бироқ улар берган тарбия, билим ва ўгитлар доим ёдимизда. Шу сабаб эл корига яраяпмиз.
Ҳа, қаҳрамонимиз – тиббиёт вакилларининг зурриёди. Болалигидан шу касбга кучли меҳр қўйиб улғайди.
Ҳ. Жалолова 1960 йилда Поп туманида дунёга келди. 1983 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини акушер-гинеколог мутахассислиги бўйича тугаллаб, туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлимида иш  бошлади. 1987 йилдан 1997 йилгача тиббий-санитария бўлими “Аёллар маслаҳатхонаси”да акушер-гинеколог сифатида иш олиб борди. 1999-2023 йилларда эса Хўжаобод қишлоқ врачлик пункти мудири сифатида билим, куч ва ғайратини  аҳоли саломатлиги йўлида сарфлади.
Бир йилдирки, ТТБга қараши кўп тармоқли марказий поликлиника жамоасига раҳбарлик қилиб келаётган қаҳрамонимиз жорий йилда “Соғлиқни сақлаш аълочиси” унвони ҳамда 2-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Унинг иш ташкил этишда ўзига хос услуби бор. Бу – ҳар бир ходимга эътиборли бўлиш, улар хизматини муносиб баҳолаш ва ўз ишига ҳам, ўзгаларга ҳам талабчанлик. Албатта, бу осон эмас. Бу - раҳбардан ўзига яраша куч ва машаққат талаб этади. Лекин  мудир этиб тайинлангандан кўп ўтмай ҳамма ишни тартибга сола билди, жамоа ҳурмати ва меҳрини қозонди.
-Марказий поликлиникамизда айни пайтда 340 нафардан зиёд  тиббий  ходимлар фаолият юритиб келмоқда, - дейди Хафиза Жалолова. -  86 нафар врач, 211 нафар ҳамшира ва 48 нафар кичик тиббий ходимларнинг ҳар бири соҳада муайян тажрибага эга. Хусусан, шифокорларимизнинг барчаси юқори малакали, тажрибали. Ўткирой Нурматова, Отикахон Ирматова, Насибахон Мирсултонова, Гулжамол Қурбоновалар аллақачон туманда энг яхши врач сифатида танилиб улгуришган. Ҳамшираларимиз ҳақида ҳам шундай илиқ фикрларни таъкидлашимиз мумкин. Эндокринология хонаси ҳамшираси Д. Мирзатиллаева, амалиётчи ҳамшира Д. Алиева, муолажа ҳамшираси М. Ўрдаевалар жонкуяр, билимли ўрта тиббиёт ходимлари ҳисобланади.
Дарҳақиқат, мазкур кўп тармоқли марказий поликлиника 35 мингга яқин аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Муассасада 17 та тиббий бригада мавжуд. Йил бошидан буён аҳолининг 98, 8 фоизи хатловдан ўтказилди. Бу жараёнда аниқланган 9284  нафар  бемор манзилли соғломлаштириш   режаси асосида даволанмоқда. 52  нафар беморнинг республика, 456 нафар беморнинг эса вилоятдаги муассасаларда даволаниши белгиланган бўлиб, бу борада кўрсатилаётган тиббий хизматлардан беморлар ва уларнинг яқинлари мамнун.
-Бугунги кунда муассасамизда “Электрон поликлиника” тизимини жорий этиш ишлари жадал тус олган, - дея сўзини давом эттиради КТМП мудири. – Ўз навбатида, аҳоли учун катта қулайлик яратадиган тиббий суғурта тузилмасини қшллаш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Албатта, бу жараёнда ҳар биримизнинг ўз вазифамиз, зиммага олган бурчимиз бор.

2 weeks, 5 days ago

- Аслида, ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари ходимларининг аҳоли ўртасидаги фаолияти ҳам мазкур бўғин иши билан узвий боғлиқ-да.
- Тўғри айтдингиз. Бирламчи бўғин билан биргаликда онкологик, эндокринологик ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олишни таъминлаб борилаётир. Вилоятдан сафарбар этилган саломатлик посбонлари ҳудудлардаги тиббий бригадалар билан ҳамкорликда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказишмоқда. Хонадонма-хонадон кирилиб, юртдошларимизга манзилли тиббий хизмат кўрсатилаётир. Жорий йилнинг ўзида скрининг текширувларида аниқланган онкологик, эндокринологик ва юрак-қон томир хасталикларини даволаш учун зарур чоралар кўриб келинмоқда.
- Оналик ва болалик муҳофазасига қаратилган ишлар кўлами ҳам кенгайиб бораётганлигини рақамлар яққол тасдиқлаб турибди.
- Бу масала доимо муҳим аҳамият касб этади. Зеро, оналар соғлиғи, келажагимиз ворисларининг баркамол улғайиши миллатимизнинг эртаси учун ўта муҳимдир. Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоятимизда филиали, ҳудудларда перинатал бўлимлари очилган. Бу масканлардаги саъй-ҳаракатлар соғлом авлодни дунёга келтириш, оналар ва чақалоқлар саломатлигини таъминлашга қаратилгандир. Шу билан бирга репродуктив саломатлик тарғиботи, “Соғлом ҳомиладорлик-соғлом келажак” тадбирлари йўлга қўйилган.
- Кўряпмизки, кейинги йилларда яратилган кенг имкониятлар боис давлат тиббиёт муассасалари билан биргаликда хусусий тиббиёт шохобчалари тармоғи ҳам ривожланмоқда. Бу, шубҳасиз, аҳолига янада қулайлик тўғдирмоқда.
- Бу тенденцияни вилоятимиз мисолида ҳам кўриш мумкин. Шу йилнинг ўзида 23 та нодавлат тиббиёт муассасаси очилди. Улар сони бугунга келиб салкам 600 тани ташкил этмоқда. Қолаверса, тиббий хизматлар сифати ўсиб, кўлами ҳам анча кенгайди.
- Соҳада янги иш услубларини татбиқ этиш орқали тизим фаолиятини юқори даражага кўтариш борасидаги ишлар ҳақида ҳам фикр юритсангиз.
- Бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам хизмат кўрсатиш даражасини юксалтиришга эътибор кучайтириб бориляпти. Соҳани рақамлаштириш орқали тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда. Бу ўз навбатида беморлар ва ташриф буюрувчиларга катта қулайлик яратмоқда. Натижада вақтни тежаш билан бирга хизмат тезкорлигини ҳам таъминлаяпти. Яъни, тиббий хизмат замон талаблари, давр руҳига ҳамоҳанг равишда янги босқичга кўтарилмоқда. Яқин орада бутун вилоят тиббиёти мана шу тизим асосида ишлашга ўтказилади.
- Энди энг муҳим янгилик- давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этишга тайёргарлик қандай бораётганлигига тўхталсангиз.
- Тиббиётнинг келажаги давлат тиббий суғуртаси механизмларини татбиқ этиш билан боғлиқ. Давлатимиз раҳбарининг бу ҳақда тегишли қарори қабул қилинган. Вилоятимизда ҳам янги шароитда хизмат кўрсатишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга ҳудудларда давлат тиббий суғуртаси шароитида ишлашнинг мазмун-моҳияти, аввало, тиббиёт ходимларининг ўзларига батафсил тушунтирилмоқда. Беморларга мақсадли ва манзилли тиббий хизмат кўрсатишда тиббий суғуртанинг ўзига хос устун жиҳатлари бор.
- Узоқ умр кўришнинг муҳим шарти соғлом ҳаёт кечиришдир. Суҳбатимиз якунида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасидаги фаолият ҳақида тушунча ҳам бериб ўтсангиз.
- Мамлакатимизда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати жорий қилинган. Маҳаллаларда “Саломатлик мактаблари” очилган. Аҳолининг жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган тадбирлар доимийлиги таъминланмоқда. Ҳудудларда соғломлаштириш тармоқлари кенгаймоқда. Пировардида одамлар тасаввурида ўз саломатлиги учун қайғуриш, носоғлом одатлардан тийилиш, бўш вақтни жисмоний тарбия ва спортга сарфлаш ғоят фойдали эканлиги ҳақида керакли тушунчалар пайдо бўлади. Бу жуда катта омил.
- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур. Сизни ва сиз орқали кўп минг сонли вилоятимиз тиббиётчиларини касб байрами билан қутлаймиз. Халқимиз саломатлигига эришишга қаратилган эзгу ишларингизда янада янги мувафақиятлар ёр бўлишини истаб қоламиз.

3 weeks, 5 days ago
**“Кексалар туризм ойлиги”: Қандай имтиёзлар татбиқ …

“Кексалар туризм ойлиги”: Қандай имтиёзлар татбиқ этилмоқда?

Юртимизда ноябрь ойи “Кексалар туризм ойлиги” муносабати билан ушбу ойда кексаларимизнинг дам олиш вақтларини мароқли ва мазмунли ташкил этиш, ҳудудлар бўйлаб ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб этиш мақсадида бир қатор чегирмалар жорий қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651128

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago