НУРЛИ ЗИКР МУКОФАТЛАРИ

Description
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

2 months, 1 week ago

Ассалому алейкум нурлиларим

жума муборак
илоҳим бугунги кунингиз хайрли булсин

2 months, 1 week ago
2 months, 1 week ago
2 months, 2 weeks ago

Нафснинг турлари (1-қисм)
Билингки, инсон нафси учга бўлинади: нафси мутмаинна, нафси лаввома ва нафси аммора.

Нафси мутмаинна – ором топган қалб, Аллоҳ таолонинг Робби эканига мустаҳкам ишонч ҳосил қилган, Аллоҳнинг ваъдаларига сидқидилдан ишонган, Унинг ҳар бир сўзи ҳақлигини тасдиқлайдиган, Роббининг берган ҳар бир синовига сабр билан чидаган қалб.

Бу иймон келтирган нафсдир, охиратда Аллоҳ уни шарманда қилмайди, унинг амаллари китоби ўнг қўлига топширилади ва унинг юзи оппоқ, ёруғ юзлардан бўлади. Бундай нафс яхши-ёмон, фойда-ю зарарнинг барчаси илоҳий тақдир эканига бўйсунади.

Аллоҳ таоло Ўзининг ваъдаларига қатъий ишонган ва Унинг розилигини яхши амаллар билан қозонишга интилган нафсга бундай ишора қилади:

﴿يَٰٓأَيَّتُهَا ٱلنَّفۡسُ ٱلۡمُطۡمَئِنَّةُ ٢٧ ٱرۡجِعِيٓ إِلَىٰ رَبِّكِ رَاضِيَةٗ مَّرۡضِيَّةٗ ٢٨﴾

"Эй, хотиржам нафс! Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт!" (Фажр сураси, 27-28-оятлар).

Нафси лаввома – гуноҳкор нафс, яхши ва ёмон ишлари учун ўзини доимо танбеҳлайди, қувончда ҳам, қайғуда ҳам сабр қилмайди, ҳар доим ўзидан норози. У ўзини тинмай танбеҳ қилиб: “Нега мен бундай қилишим керак? Буни бошқача қилиш керак эди!" Бу нафснинг ўзи яхши ҳам, ёмон ҳам эмас. Шунчаки у ҳеч қачон ўз-ўзидан қониқмайди.

Танбеҳ қилувчи (маломатчи) нафс имкониятларни қўлдан бой бергани учун ўзидан жуда хафа бўлади ва ўз ҳаракатларидан ҳеч қачон қониқмайди. У яхши иш қилса: "Кўпроқ қилишим керак эди!" дейди. Гуноҳ иш қилганида эса: “Нега шундай қилдим?!" деб афсусланади.

Aллоҳ таоло бундай маломатчи нафс билан қасам ичиб:

﴿وَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلنَّفۡسِ ٱللَّوَّامَةِ ٢﴾

"Ва маломатчи нафс билан қасам (қиёмат куни қайта тирилиб, ҳисоб-китоб қилинурсиз)! (Қиёмат сураси, 2-оят).

Нафси аммора – ёмонликка буюрувчи нафсдир. Aллоҳ таоло Юсуф алайҳиссалом ҳақларидаги сурада бундай марҳамат қилади:

﴿۞وَمَآ أُبَرِّئُ نَفۡسِيٓۚ إِنَّ ٱلنَّفۡسَ لَأَمَّارَةُۢ بِٱلسُّوٓءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّيٓۚ إِنَّ رَبِّي غَفُورٞ رَّحِيمٞ ٥٣﴾

"Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчи зотдир" (Юсуф сураси, 53-оят).

Қолаверса, Aллоҳ таоло бундай нафс ҳақида қуйидаги икки оятда бундай марҳамат қилади:

﴿وَأَمَّا مَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ وَنَهَى ٱلنَّفۡسَ عَنِ ٱلۡهَوَىٰ ٤٠﴾

"Аммо, кимки Роббисининг (ҳузурида) туриши (ва ҳисобот бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса…" (Назиат сураси, 40-оят).

﴿أَفَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَى عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَى سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَى بَصَرِهِ غِشَاوَةً ٢٣﴾

"(Эй, Муҳаммад!) Ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни (азалдан гумроҳ бўлишини) билган ҳолда адаштириб, қулоқ ва қалбини муҳрлаб, кўзига парда тортиб қўйган кимсани кўрдингизми?" (Жосия сураси, 23-оят).

Ҳавойи нафс кўзга кўринмайдиган маъбуд бўлиб, у қулоқни ёпиб, кўзни тўсиб қўяди. Ёмонликка буюрувчи нафс шайтондан кўра хавфлироқдир. Чунки шайтоннинг макри заифдир. Аллоҳ таоло Иблис ҳақида шундай дейди: “...магар Иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди”, (Бақара сураси, 34-оят). Кибр эса нафсдан содир бўлади.

Aллоҳ таоло бу нафснинг ёмон ишларга мойиллигини, яхшиликлардан узоқлигини бошқа оятларда ҳам зикр қилган.

Aбу Ҳурайрадан Aбу Салама, Салама ибн Куҳайл, Шаъба ва Суфён, Aбу Осим, Aҳмад ибн Ҳусайн ибн Aбон, Aбдужаббор ибн Сирин ва Aли ибн Aмр розияллоҳу анҳу орқали етиб келган ҳадисда бундай ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одам алайҳиссалом яратилган лой (бало) бахтсизлик, ҳаво ва шаҳват билан аралашган эди", дедилар.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

﴿وَجَٰهِدُواْ فِي ٱللَّهِ حَقَّ جِهَادِهِۦۚ … ٧٨﴾

"Аллоҳ (тоати йўли)да ҳаққоний жидду жаҳд қилингиз!" (Ҳаж сураси, 78-оят).

Яъни, нафсингизни тийиб туринг, ўткинчи, бўш орзу ва истаклар сари югуриб кетишига йўл қўйманг!

Aбу Aбдураҳмон ас-Суламий бошқа бир асарида бундай дейди: “Одамлар шаҳидлик деганда фақатгина жанг майдонида ўлим топишни тушунадилар. Ҳолбуки, ҳақиқий шаҳидлик нафсга бўйсунмаслик ва унинг истагига қарши чиқишдир".

2 months, 2 weeks ago

Аёл йўлда кетаётиб, ерга нималарнидир чизаётган бир болага кўзи тушиб:
- Ҳой бола, нима қиляпсан? - деди
- Жаннатни бўлаклаб сотяпман.

Боланинг бу жавоби аёлни хурсанд қилди.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 20 лира.

Аёл болага пулни бериб, ўша куни ухлаб туш кўрибди, тушида аёл жаннатда юрганмиш.

Эртаси кун кўрган тушини эрига айтиб берибди, эри шошилганча ўша боланинг олдига бориб, худди аёли каби савол сўрабди.
- Ҳой бола, нима қиляпсан?
- Жаннатни бўлиб сотяпман.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 1 000 000 лира.
- Вой, сан нималар деяпсан, кечагина аёлимга 20 лирага сотдин-ку?
- Амаки аёлингиз жаннатни олиш учун эмас, кўнглимни олиш учун 20 лира бердилар, сиз эса жаннатни олиш учун беряпсиз.

Жаннатга эришиш шунчалик осон, шунчалик қийин,  жаннат на арзон на қиммат... Жаннатни олмоқ учун эзилган, қийналган, зулм остидаги инсонларнинг кўнглини олмоқлик керак.

Тафаккур қилинг!

2 months, 2 weeks ago

Англашлар

2 months, 2 weeks ago

Аллох ягона ечим

2 months, 2 weeks ago

Аллох ягона ечим

2 months, 2 weeks ago

Аллох ягона ечим

2 months, 3 weeks ago
маа шаа Аллохи азиз

маа шаа Аллохи азиз

бугун битта кизимиз дадалари йўқолиб қолганини айтиб ва қанақа дуо ўқишларини сўрагандилар ва қарангки мў жи за

АЛЛОХ ЯГОНА ЕЧИМММ

БЕМИННАТ ТЕКИНГА БЕРИЛГАН ВИРДЛАР натижаси ???????

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago