Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 1 day ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago
Мусулмонлардаги сўнгги чўғни кўрмасликка олиб, умидсиз қарайдиганларнинг ўзидан аминлиги мени жуда оғринтиради.
Заифлигимиз ва камчиликларимизни ҳеч ким инкор қила олмайди. Лекин вақт ўтгани сайин ҳар эсган шамол ўша чўғнинг ўтини кенгайтираётганини кўрмасликка олиш шунчалик осонми?!
Ахир бугун бир ҳовуч шуъур эгалари футбол лигасини қўйиб, фаластинликларнинг тақдирини таъқиб қилаётганлиги ёки тузумларнинг афти қорайиб, Исломнинг гавҳари тиниқроқ ярқирашни бошлаши наҳотки бизни умидлантирмаса?!
Биз чалажон ҳолимизда қила олаётган озгина ишимиздан бежизга умидвор бўляпмизми? Биздаги эзикликнинг, энг қимматли гавҳарга эга бўла туриб мағлублигимизни тан олишнинг ҳеч ҳам ижобий реакцияси бўлмайдими?!
Масжидларимизда бомдод намозида ярим саф, бир ҳовуч инсон қолган бўлиши мумкин. Лекин динга, инсониятга нафи тегишидан умидвор бўлганларни ана шу бир ҳовуч инсонлар эга бўлган шуъур бутунбошли глобаллашувга бадал эканини айтиш билан эмлашимиз энг тўғриси эмасми?!
Инсоннинг бошига олий ҳимматли бўлишдан кўра каттароқ синов келмаган. Кимнинг ҳиммати ошса, ўзи учун олий ишларни мақсад қилади. Шу билан бирга унга замон кўмакчи бўлмаслиги ёки воситалар етишмаслиги сабабли киши азобда қолиши мумкин.
Менга ҳам олий ҳимматлиликдан бир чимдим насиба тегди. Шу нарсанинг ўзи менга азоб бермоқда. Мен "қанийди бундай бўлмаганида", демайман. Чунки ҳаётнинг тотли бўлиши, ақлнинг камлиги демакдир. Оқил киши бўлса, ҳаётининг ақлсизлик эвазига тотли бўлишига рози бўлмайди.
Мен бу азобга таслим бўлмайман. Ажабмас, менинг сайқалланишим азобланишим орқали юзага келса. Чунки олий ҳимматлилик Ҳаққ азза ва жаллага яқинлаштирувчи олий ишларнинг пайида бўлишни тақозо этади.
Балкида мана шу олий ишларни бажариш пайида саросимага тушишнинг ўзи мақсад сари элтувчи бир далилдир..
Шундай экан, мен мақсадимга эришганим тақдирда ҳам бирор бир онимни бефойда зое бўлишига йўл қўймайман. Акс ҳолда, мўминнинг нияти амалидан олдинда юради..
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ, "Сайдул хотир" китоби.
Вафодор қарилик қанчалик ёмон-у, хоин бўлмиш ёшлик қандоқ ҳам яхши.
Шоир Абул Ҳасан Тиҳомий
Ҳузуримни унча-мунчага бузишга ботина оладиган одам эмасман. Лекин Ғазо фожеаси бошланганидан буён бунинг учун қайғурмаслигим мени нимадандир маҳрум қилишини сезиб яшайман.
Нимадир борасида Фаластин масаласида бўлганимчалик холис бўлганимни билмайман. Фаластин борасида турган жойимдан Аллоҳнинг тавфиқини сўрайман.
Бу ёзувим билан ич-ичимдан барча самимийларни куюнишга чақириб қоламан. Бизни азиз қиладиган ҳам, хор қиладиган шу Ислом миллатининг дарди эканидан тўлақонли ишончим комил.
Шайх Ибн Шарроф роҳимаҳуллоҳ талабалари Ҳофиз Самъонийга Қуръонга бўлган боғлиқликлари ҳақида гапираётиб, шундай дейдилар:
"Қўлим билан 97 та мусҳаф ёздим. Қирқ ёшимга кирганимда Қуръонни 14 минг марта хатм қилиб улгургандим. 20 йилдан бери тижорат юзасидан сафар қиламан.
Ҳарот ва Балхдан ташқари қайси манзилга борган бўлсам, барчасида Қуръонни хатм қилдим. Фақатгина Ҳарот ва Балхда иккига бўлиб хатм қилдим".
Ушбу иқтибосни келтираётган Алий Саллобий айтадилар: "(Қусурим сабабли) гапнинг давомида, фақатгина Ҳарот ва Балхда хатм қилолмадим, деб айтсалар керак деб ўйлагандим".
Инсон, қора танли бўлса ҳам, жинси ривожланмаган бўлса ҳам, Ҳиндистоннинг сигирлари қурбон қилинмайдиган ҳудудида туғилса хам инсонлигича қола олади. Лекин руҳий ва фикрий қарамликда ўзининг инсон эканлигини исботлай олмайди.
Шундай экан, жинс, ранг ва генларини ўзгартиришни эркинлик деб ҳисоблайдиган каслар руҳий ва фикрий эркинликлари ҳақида ҳам бош қотириб кўришлари лозим.
Шунингдек, жинс ва генини ўзгартиришни ёқламайдиган инсонлар ҳам ақл ва зеҳнларидаги занжирдан қутилиш мужодаласига киришмас, ҳуқуқий табақачиликка барҳам бермас эканлар, дунё ва охиратда анави бузуқ тоифадан ҳам пастда қолиб кетадилар. Чунки, бузуқ инсонлар дунёда азиз бўлишлари мумкин, охиратда хор бўлсалар ҳам. Лекин биз кабилар агар дунёда эмин-эркин охират ғамини қилолмасак, на дунё юзимизга кулади ва на охират.
Ижтимоий тармоқдаги муносабатларда Қутайба ибн Муслимнинг обрўлари ҳам рол ўйнаган бўлса-да, аслида бу нарса - халқнинг тарихий шахсият орқали ўз мафкуравий ёқловининг изҳор қилиниши эди.
Тан олиш керак, мустамлака ялтоқчилиги биздан олдинги насл билан бирга тупроқ остига кирмоқда. Бундан буён бу чиқишлар фақатгина маддоҳлик ёҳуд миллатфурушлик сифатида изоҳланади.
Уларнинг таъсири аксинча, кейинги наслларга руспарастликка қарши эмланиш сифатида ўтмоқда. Уларнинг бу муваффақиятсизликларининг сабаби, исталган раъйни юттирадиган ҳокимиятга эга эмасликлари бўлади.
Ушбу заминнинг ташкил топишида саҳна ролини ижро қилган - вертул тармоқлардан миннатдор бўлмоғимиз лозим.
Исмоил Ҳанийяни Эроннинг хиёнати қурбони сифатида кўриб, унинг ўлимига "эрон фактори" туфайли маҳзун бўлиш Исмоил Ҳанийянинг даъвосига ўзини шерик деб билган кишиларга ярашмайди.
Ҳа, Исмоил Ҳанийя ўлдирилди. Лекин мусулмонлар Эроннинг жабрдийдалари эмаслар. Исмоил Ҳанийя эса, аксинча мусулмонлардаги нусрат умидининг қурбони бўлди.
Ўзим зое қилганлар орасида бўлсам ҳам шуни айтиш хоҳлардим, бизнинг зиммамизда ҳар қандай шароитда юклатилган масъулият бор. Аллоҳ бизга шу масъулиятни ўташда тавфиқ берадиган бўлса ва бунга ҳаракат қилсак, бошлиқларимизнинг ўлими бизни фақат ва фақат азиз қилади.
Аллоҳ, қўмондон - Яҳё Синварга умрли сабот берсин.
Falastin masalasi #Takror
Koʻnikib, odatlanib, ahammiyatsizlashtirib va unutib bormoqdamiz. Biz yashashning qimmatligi, hokimiyatning chala-chulpa ishlari, farzandlarimizning yuzidagi toshmalari uchun.. kuyunib qolayotgan bir paytda Falastin va jumladan musulmon mamlakatlarining bir qancha yerida inilarimiz eng shafqatsiz muomalalarga duchor boʻlmoqda, zulm va oʻlim bilan yuzma-yuz kelib turibdilar.
Qalbimizdagi bu "vahn" ularga emas, lekin bizga qimmatga tushadi. Hisob-kitob kuni, "inilaringizni hech boʻlmaganda duolaringizda eslay olmasmidingiz?!" degan savolga duch keladigan boʻlsak, nima deb javob berishimizni hozirdan oʻylab turaylik.
Paygʻambarimiz sollallohu alayhi va sallam Islom diyorini ishgʻol va bosqinga duchor boʻlishini xabar berganlarida sahobalar hayron qolgan va "sanogʻimiz oz boʻlgani tufaylimi?" deb soʻrashgan edi.
Paygʻambar alayhissalom masalaning son-sanoq bilan aloqasi yoʻqligini bayon qilib qalbimizdagi "vahn" hastaligiga eʼtibor qaratgan edilar. "Vahn"ning nima ekanligi haqidagi savolga esa "dunyoni sevish va oʻlimni yomon koʻrish" deb javob bergan edilar.
Abu Bakr Sifil
(Mart, 2010)
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 1 day ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago