Аъзам Ўктам шеърияти

Description
Advertising
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 2 months ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 weeks, 3 days ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 1 week, 2 days ago

6 years, 10 months ago

ҲАРАКАТ
Қаршилик. Қамоқ. Қийноқ. Қасос. Қин. Қилич. Қалқон. Қуюлади қон қайноқ. Қаттол, қаттиқ қатағон. Ўлар. Ўкирар. Ўйлар.Ўприлар. Ўртанар. Ўнгланар. Ўқир. Ўйнар. Ўсар. Ўтар. Ўрганар. Қувонч қаҳат. Қотади. Қора қисмат. Қайғу. Қон. Қадим қудрат қайтади қачон, қачон, қачон? Олиш. Отиш. Ободлик. Оғир ожиз оламга. Омонлигу озодлик омонатдир одамга. Нотиқлар номард, ноқис. Нечун нолиш, насиҳат? Нажот – норози нафас. Нафрат – насиба, неъмат.

@azamuktam

6 years, 10 months ago

ИБОДАТ

Тоғлар сомеъ бўлиб ўтиришар жим,
Такбир айтган чоғи гулдураб само.
У янглиғ муножот қила олур ким,
Ёмғир ― бу ― пичирлаб қилинган дуо.
Ел йиғлар ер тирнаб. тупроқ сесканар,
Майсалар қалтираб қилурлар сажда.
Дуолар ижобат бўлган саналар,
Кун нурлари бундан келтирар мужда.

@azamuktam

6 years, 12 months ago

У КЕТДИ...
У кетди... Боғларим шумшайди ғариб,
ғунчалар тумтайиб қарайди менга.
“Кетманг”, дея олдим айрилар чоғи,
“Хайр”, деб бўлмасди ҳеч қачон унга.

У кетди, кетди-ю энди шум ўйлар
Санчилаверади қалбга мисли ўқ:
Ў, энди у менинг тушларимга ҳам
Истаса киради, истамаса йўқ.

@azamuktam

7 years ago
Қўнғироқлашиб турайлик... (Тақвим учун сўнгги мақола)

Қўнғироқлашиб турайлик... (Тақвим учун сўнгги мақола)
http://azon.uz/content/views/1788

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ

7 years ago

МАЛОМАТ
Неки билдинг, неки қилдинг – ҳеч бири тоат эмас,
Суйганинг роҳат эмасдур, қўрққанинг офат эмас.
Энг улуғ сўзларни айтдинг келмайин кўзларга нам,
Кулгали куч беҳисобдур, йиғламоқ одат эмас.
Бу умр недур ҳаётнинг интиҳосин ўйласанг,
Бир жавоб бермай туриб кун кўриш роҳат эмас.
Бу ўлим недур қиёмат ибтидоси олдида,
Нома келса сўл тарафдин, тургали тоқат эмас.
Дам урарсан охиратдан, еб ўзинг дунёга ғам,
Ёди бирла ўтган умринг лоақал соат эмас.
Тоатингда йўқ ҳаловат, йўлингга юргувчи кам,
Тил бўлак, дил бошқа бўлгач, эргашиш ҳожат эмас.

@azamuktam

7 years ago

#ШЕЪРИЯТ

• Соғинч.

© Аъзам Ўктам.

Манба: Холислик сари дастури.

https://t.me/muxlis_kanali

7 years ago

ҚУТЛОВ

На бўлғай яшашни сал осон қилсанг,
Қил сиғмаган кўнглинг
Шуълага тўлсин.
Ҳар намоз орасин рамазон билсанг,
Бир кунда беш ҳайит
Муборак бўлсин!

@azamuktam

7 years ago

Ҳар бало, шайга чидарман
Воҳ, демай собир бўлиб.
Норозилик ортар ўздан,
Ичдаги зоҳир бўлиб.
Тингладим: алқар балиқ ҳам
Тамаъ қилмас кимсани.
Олқиш айтар қурту қушлар
Чирқираб соҳир бўлиб.
Бу қийин кунга қолибман,
Ёзиғим недир меним —
Ишга ланжу, сўзламакка
Беадад моҳир бўлиб.
Дил қолиб бир четда, оҳким,
Йўлга кирдим, дейди тил.
Билганим шул, билмасим ҳам
Сенга қолмас сир бўлиб.
Бир киши ҳолидан, Оллоҳ,
Сақлагил бергил амон —
Ухлагай мўмин бўлиб ул,
Уйғонар кофир бўлиб!

@azamuktam

7 years ago

АЪЗАМ ЎКТАМНИ ЭСЛАБ...

Олтмиш учни росул ёши деб,
Атаганлар хато қилади.
Пайғамбарнинг ёши аслида
Чилла киргач босиб келади.

Ахир, ваҳий ёғмиш ушбу он...
Сен ўлимнинг қошидадирсан.
Дўстим, қирққа кирдингми, тамом,
Пайғамбарнинг ёшидадирсан.

Энди Худо гар умр берса,
Кетсанг ўша “олтмиш уч” тараф,
Росул қандай яшаган бўлса,
Сен ҳам шундай яша бошараф!

Хайрулла ҲАМИДОВ

@azamuktam

7 years ago

ҲАЙРАТ
Бул замон жоҳиллари
Олдингидан олим дурур.
Авлиё янглиғ кийинмиш,
Тоза масканда юрур.
Бул шаҳар саҳро кабидур,
Одами ваҳшийсифат.
Кўзлари қон, қўллари қон —
Кўксингга чангал урур.
Қалблари тош, кўзлари кўп
Эрса-да йўл кўрсатиб —
Сен азиз билган таворихни
Бузуб тарих тўқур.
Эртасидан йўқ хавотир,
Кечадан йўқдур ғами.
“Тавба” сўзи кўп қаҳатдур,
Оғзидан тушмас “шукр”.
Бунда ошиқдин асар йўқ,
Исми не бўлгай бунинг —
Шодланиб айлар ибодат,
Қичқириб оят ўқур.
Э, биродарлар, бир одам
Ҳолидан кулманг сира —
Сўзини шарт тўхтатаркан
Ҳўрсиниб қўйса чуқур.
1991

@azamuktam

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 2 months ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 weeks, 3 days ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 1 week, 2 days ago