Она хақида шеър

Description
Она хақида шеър
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

2 years, 6 months ago

Munisim onam,otam panohim
Har ikkisi mening yurak ardogim
Nuridiydam mening ko'zim qarog'im
Uyimiz yoritgan nurli oftobim.

Munisim onam ,otam panohim
Onam bog'imdagi gul-u rayhonim
Otam suyanganim,mehr bulogim
Yurakdagi dard-u,nolayu ohim.

Munisim onam ,otam panohim
Qiblagohim ka'bam ,siz sajdagohim.
Jannatim onajon,otam himmatim,
Tomirda qonimsiz,tandagi jonim.

Munisim onam,otam panohim
Siz orzularga kon tubsiz tilagim.
Dunyoda yagona yolg'iz keragim
Siz mening qalbimsiz-mitti yuragim

Qarzim kopdir mening ota-onamdan
Kulgusiga kechgum mingta jonimdan
Munisim onamdir ,otam-panohim,
Sizlarga berayin ming bitta jonim.

Poyingiz ostida qum -tuproq bo'lay
Duoyingiz olib baxtlardan kulay.

? @BuMeniingOnam ?

2 years, 6 months ago

**ЁМОН ЎҒЛИНГМАН ОНА

Юзингда доғлар қўша,
Кўзларинг намга гўша.
Қаддинг ёй этган ўша,
Ёмон ўғлингман Она.

Нигохингда яшар зор,
Ёз бормадим ёғди қор.
Соғинчимда сен бемор,
Омон ўғлингман Она.

Қароғингда қотган нам,
Сочинг оппоқ қилди ғам.
Сен куз ёқда, мен кўклам,
Тамон ўғлингман Она.

Бердинг қанча қарз, қайтмас,
Забонинг жим, арз айтмас.
Хусни кўркам, хулқи хас,
Сомон ўғлингман Она.

Тонг отар сўнг шом ботар,
Сайин бағри тош қотар.
Қон кўксингга тиғ отар,
Камон ўғлингман Она.

Ёр, банд ёнда кўнглим тўқ,
Сен сим қоқсанг гапим дўқ.
Тўртта байт битдимми йўқ,
Замон ўғлингман Она.

Англаб бош тошга тега,
Боқ келдим қаддим эга.
Шунча куйдирдим, нега,
Хамон ўғлингман Она.

Юзингда ажин қўша,
Юрагинг дардга гўша.
Бағринг қон этган ўша,
Ёмон ўғлингман Она.

© Ғуломжон Нормат**

? @BuMeniingOnam ?

3 years, 10 months ago

ОНАМНИ МАККАГА ОЛИБ БОРАМАН

Ишларим юришиб кетса галма-гал,
Камларим, ғамларим бўлса бутун, хал.
Дунёни бир четга қўйиб энг аввал,
Онамни Маккага олиб бораман.

Кафтидан қадоғи кетмаган хамон,
Мен нодон қадрига етмаган хамон.
Мехримга хеч даъво этмаган хамон,
Онамни Маккага олиб бораман.

Қўйганман кўнглимни кўнглига солиб,
Орзуйим ушалмай кетмаса қолиб.
Йўл бўйи ортимга орқалаб олиб,
Онамни Маккага олиб бораман.

Мен ёмон у яхши кўргани хаққи,
Бормасам келиб хол сўргани хаққи.
Жонидан менга жон бергани хаққи,
Онамни Маккага олиб бораман.

Дунёни ортидан кетсам гар йироқ,
Кутгувчим кўз юммай, ўчирмай чироқ.
Юзида ажин лим, сочлари оппоқ,
Онамни Маккага олиб бораман.

Онамдек мехрибон кишим борми, йўқ,
Бўлак ким улчалик менга зорми, йўқ.
Чин дўстим фарзандим, жигар, ёрми, йўқ,
Онамни Маккага олиб бораман.

Фаслнинг фарқи йўқ ёз, кўклам, куз, қиш,
Айтингчи дунёда битганми хеч иш.
Кетиб қабри узра унмасдан қамиш,
Онамни Маккага олиб бораман.

Жилмаяр, кўнглида яширин арзи,
Бўйнимда осиғлиқ фарзндлик қарзи.
Аллохнинг хохиши, мўминлик фарзи,
Онамни Маккага олиб бораман.

Ишларим юришиб кетса галма-гал,
Камларим, ғамларим бўлса бутун, хал.
Дунёни бир четга қўйиб энг аввал.
Онамни Маккага олиб бораман.

@ona_haqida_sher

3 years, 10 months ago

........

Забонингиз ширин, Онам, сўзлайсиз майин,
Дардларингизга ўзим дармон бўлайин,
Зинҳор, кўзларингиз намли кўрмайин,
Умримизнинг анвойи баҳори, Онам,
Кўнглимизнинг чароғон, мадори, Онам.

Шудринг каби беғубордир юрагингиз, пок,
Бардошингиз қаршисида тиз чўкади тоғ,
Юрагингиз чечак унган мисоли гулбоғ,
Савоб ишда, саховатда ҳимматли Онам,
Ҳар каломи, ҳар бир сўзи ҳикматли Онам!

Оиламиз қурғонига шамси сирожсиз,
Кўнгли кемтикларга доим ҳамдард, пешвозсиз,
Ҳар бир ўксик дилга яқин дўстсиз, сирдошсиз,
Бахтимизга соғ бўлинг, сурингиз даврон,
Борлигингиз бизга Бахт, жоним Онажон!

Сиз дунёда адоғи йўқ Муҳаббатсиз,
Вафо қасрин малоиги, Садоқатсиз,
Ёруғ манзил, дилбар сиймо, Ҳаловатсиз,
Бор меҳрингиз бошимизга нурдир Онам,
Қанча ардоқласам сизни камдир Онам!

Кўркам исм жисмингизга тушгандир мос,
Энг чиройли фазилатлар сизгадир хос,
Ҳатто сизга фаришталар қилар ҳавас,
Шукроналик забонидан тушмас, Онам,
Меҳри мунчоқ, садоқати олмос, Онам!

@ona_haqida_sher

3 years, 10 months ago

ЁМОН ЎҒЛИНГМАН ОНА

Юзингда доғлар қўша,
Кўзларинг намга гўша.
Қаддинг ёй этган ўша,
Ёмон ўғлингман Она.

Нигохингда яшар зор,
Ёз бормадим ёғди қор.
Соғинчимда сен бемор,
Омон ўғлингман Она.

Қароғингда қотган нам,
Сочинг оппоқ қилди ғам.
Сен куз ёқда, мен кўклам,
Тамон ўғлингман Она.

Бердинг қанча қарз, қайтмас,
Забонинг жим, арз айтмас.
Хусни кўркам, хулқи хас,
Сомон ўғлингман Она.

Тонг отар сўнг шом ботар,
Сайин бағри тош қотар.
Қон кўксингга тиғ отар,
Камон ўғлингман Она.

Ёр, банд ёнда кўнглим тўқ,
Сен сим қоқсанг гапим дўқ.
Тўртта байт битдимми йўқ,
Замон ўғлингман Она.

Англаб бош тошга тега,
Боқ келдим қаддим эга.
Шунча куйдирдим, нега,
Хамон ўғлингман Она.

Юзингда ажин қўша,
Юрагинг дардга гўша.
Бағринг қон этган ўша,
Ёмон ўғлингман Она.

@ona_haqida_sher

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago