Tavba.uz

Description
"Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар" - Нур сураси, 31-оят.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги расмий телеграм канали

Мурожаат учун 📞
@TavbaUzMurojaatBot
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 2 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 4 months ago

2 days, 9 hours ago
***🌙*** **УСТОЗ ҲАБИБУЛЛОҲ ДОМЛА ЗОКИРОВ "ПАХТАКОР" …

🌙 **УСТОЗ ҲАБИБУЛЛОҲ  ДОМЛА ЗОКИРОВ "ПАХТАКОР" ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Эртага, 20 Декабрь куни**  Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби устоз Ҳабибуллоҳ домла Зокиров  Сайхунобод тумани "Пахтакор" жоме масжидига жума намозига  ташриф буюрадилар

*🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал Устоз Ҳабибуллоҳ домланинг барчамизга манфаатли, сермазмун суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.*Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашингTavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook

2 days, 10 hours ago

#muftiy_minbari

📹 КИМДАН ИБРАТ ОЛМОҚДАМИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга ҳам улашингTavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook

2 days, 12 hours ago
1 week, 1 day ago
[​​](https://telegra.ph/file/691535d5e95543636a46d.jpg)[#Н**амоз\_вақтлари**](?q=%23%D0%9D%D0%B0%D0%BC%D0%BE%D0%B7_%D0%B2%D0%B0%D2%9B%D1%82%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8) **Жума 13 декабрь 2024

​​амоз_вақтлари Жума 13 декабрь 2024
11 Жумодус соний 1446

Тошкент шаҳри учун: Тонг     - 06:15
Қуёш    - 07:40
Пешин - 12:22
Аср       - 15:13
Шом     - 16:56
Хуфтон - 18:16

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇*

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг 👇*
https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw

1 week, 2 days ago
1 week, 2 days ago
2 weeks, 2 days ago
2 weeks, 3 days ago

СУБҲАНАЛЛОҲ  ВА БИҲАМДИҲИ

Бир одам жаннатда сайр қилиб юрса юқоридан бир томчи сув томибди. У томчини ифори шунчалар ёқимлилигидан бутун борлиқ
ажиб ифорга бурканди...Таажубда қолган одам ҳайратдан юқорига боқди.
   Шу пайт у фариштага савол берди.
"Бу қандай  ифор бўлди. Мен жаннатда бўлсамда бундай ғ'аройиб ифорни ҳидламагандим?"
    Фаришта аста жаннатий одамни қўлларидан тутиб биргаликда томчи томган томонга кўтарилади. Юқорида бояги одамни жаннатий  ховлисидан минг
баробар гўзал ва хушбўй ифорли жаннат турарди...
     Унда бир одам ўтирар эди.
Шунда фаришта деди:..
      "Сени жаннат ҳовлингга томган томчи ушбу мўминни пешона териси эди"...
       Таажубда қолган одам яна сўради:"Мен ҳам шу мўмин одам каби тириклигимда Аллоҳни буюруқларини бажарганман:
     Айтчи, уни мендан фарқи нимада? Нега унинг Жаннатни олий?
       Шунда фаришта:"Тўғри... Аллоҳ ҳузурида ҳар иккингизни даражангиз бир. Аммо бу мўмин "СУБҲАНАЛЛОҲ"ни сендан бир неча марта кўп айтган"

Яқинларингизга ҳам улашингTavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook

2 weeks, 3 days ago

**Ҳар бир лаҳзамиз ғанимат

Бир донишманд бутун умри давомида доим бахтли яшаган экан. У доим ҳурсанд, кайфияти аъло даражада юрар, ҳеч ким уни тушкун кайфиятда юрганини кўрмаган экан. Вақти соати яқинлашиб ўлим тўшагида ётганида шогирдларидан бири ундан сўрабди:
— Устоз мана ҳозир ҳам сизга қийин бўлаётганини билиб турибмиз, шундай бўлса ҳам юзингизда табассум билан ётибсиз, нега ҳар доим ҳурсанд бўлиб юргансиз? Сизни ҳеч тушкун кайфиятда кўрмаганмиз. Бунинг бирор сабаби борми айтинг? — дебди.
— Мен йигит давримда ўзимнинг устозимдан бу ҳақида сўраган эдим. Устозим етмиш ёшни қоралаган ва анчайин қариб қолган эди. Уни дарахт соясида ўтириб ҳеч қандай бир сабабсиз кулаётганини кўриб қолдим ва ҳайрон бўлиб бу ҳақида сўрадим.
"Мен доим сен каби ҳамма нарсадан ҳафа бўлиб юрар эдим. Доим ҳаётда омадим келмасди менга ҳеч ким эътибор бермайди деб ҳафа бўлардим.
Бир кун тонгда ўзимга савол бердим “бу ҳаёт сеникими ёки бошқаникими, нега уни ҳафа ҳолда ўтказишинг керак, ахир атрофингда бирдан омади келган инсонлар талайгина. Шулардан бири бўлиш қўлингдан келмайдими“ дедимда ҳаётимни ва тонгни табассум ила бошладим. Шу кундан бошлаб мен доим табассум қилиб юраман. Бу менинг танловим"  деган.**

Яқинларингизга ҳам улашингTavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook

3 weeks, 2 days ago

**ОҚИЛА КЕЛИН (ибратли воқеа)

Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
  -Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшларини қуйиб...
Келин:
  -Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
   Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...
    Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар кам эмас...
   Бир бинонинг пойдеворидан, аввалги ғиштларидан бошлаб кўтаради. Лекин, охирги ғиштни кимдир келиб қўяди. Ва муваффақият, обрў унга боқиб кетади. Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини билади.
Гўзал ахлоқ асли гўзал инсонлардагина бўлади...

Яқинларингизга ҳам улашингTavba.uz| Sirdaryomuslim.uz|** Facabook

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 2 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 4 months ago