🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago
"Агар сиз фарзандингизга данғиллама уй қуриб берсангиз – вақти соати келиб, у эскириши мумкин.
Агар энг зўр машина олиб берсангиз – уям тез орада эскириши мумкин. Агар унга моддий бойлик, пул қолдирсангиз – уям бир кун сарф бўлиб тугаши мумкин.
Аммо дунёда ҳеч қачон эскирмайдиган, йўқолмайдиган бебаҳо бир бойлик борки, у ҳам бўлса фарзандингизга берган билим ва ҳунардир. Лекин билим ва маърифатни қаердан, нимадан олиш мумкин? Аввало, китоб деган хазинадан".
✍Шавкат Мирзиёев
🔰🔰🔰
Ҳеч кимни ўзингга яқин йўлатмагин, - дея таъкидларди Кестер. - Агар яқин йўлатсанг, уни ушлаб қолишни хоҳлайсан. Аммо ҳеч нарсани ушлаб туриб бўлмайди...
✍️Erix Mariya Remark
🔰🔰🔰
Allohning buyuk asari koʻngildir
Мавлоно ҳазратлари инсонларда руҳ ва нафс турлича бўлишини қуйидаги мисолда шундай таърифлайди:
“Бир сўфий хаёл оғушида сузмоқ учун боққа кирди. Боғдаги турли туман гулларни кўриб, хаёли бошидан учди. Кўзларини юмганча, ўйга толди”.“Боққа кирган бошқа бир киши эса сўфийнинг бу ҳолидан ажабланиб унга: “Нега ухламоқдасан? Боғдаги гулларнинг рангидан лаззатланмайсанми? Аллоҳнинг раҳмат асарларига назар солмайсанми?”, деди. Сўфий: “Эй ҳаваскор инсон! Шуни яхши билки, раҳмати илоҳийнинг энг буюк асари кўнгилдир. Унинг ташқарисида қолганлар илоҳий раҳматнинг сояларидир” – деб жавоб берди. “Дарахтлар орасида дарё оқиб ўтмоқда. Унинг шаффоф сувида дарахтларнинг соясини кўрасиз”. “Сувда акс этганлар хаёлий боғлардир. Асл боғ ва боғчалар эса инсон кўнглида. Чунки инсон кўнгли – илоҳий назаргоҳ. Дарахтларнинг сувдаги гўзал акси сув ва тупроқдан иборат дунё оламига оид гўзаликлардир”.
“Агар бу оламдагилар кўнгил оламидаги у нашъа гулига маҳлиё бўлмасалар эди, Аллоҳ таоло бу олам ҳақида алданиш макони, демаган бўлур эди”.
🔰🔰🔰
**Сени севмаганга суйкалма!
Севгингни ожизлик деб ўйлайди.
Бу ҳам етмагандек фидокорлигингни мажбурлик, вафойингни ялиниш дея бошлайди.
Борлигинг қадрига етмаса йўқлигинг тарбия қилсин!
Воз кечилмайдиган ҳеч кимса йўқ, ўзини воз кечилмас деб ўйлайдиган аҳмоқлар бор холос!
✍**Жалолиддин РУМИЙ
Ёр каби кеч толеимга тобланиб
чиқдими ой,
Ё магар танг ҳолима, оҳ, хўрланиб
боқдими ой?
Кел дедим, хушдурур кўнглима бу
хуштор матлабинг,
Сен дегайман, бу дийдама
солланиб оқдими ой?
Зиёсин сочди кўзимга,
қайрилиб турган ҳилол...
Ва ё ўзин бу бахтима суқланиб
осдими ой?
Не телбалик тун эдиким
мендан кимга бурди юз...
''Энди кетгил, мен-ла қолма'' –
зорланиб чопдими ой?
Бу не тун, ҳолим забун, қаро
чодир ёпдими ой,
Мен Ғуломинг деб эдим,
ўзга осмон топдими ой?..
✍Ғулом ЭГАМШУКУР
🔰🔰🔰
Анжир ва зайтун мевалар орасида энг сараларидир. Табиблар анжирни озуқали мева, баданга фойдаси кўп, дейишган. Зайтундан эса турли таомлар тайёрланишида фойдаланилади. Ундан олинган ёғ даво учун ишлатилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир товоқ анжир ҳадя қилинганида, у зот анжирдан еб, саҳобаларга ҳам: “Енглар, агар жаннатдан битта мева келтирилиши айтилса, мен анжирни танлаган бўлардим. Чунки анжир жаннат мевасидир. Анжир енглар, анжир бавосир* (бавосил, ўсимта, бўқоқ хасталиклари)ни кесади, нақрус (бўғим ва оёқ бармоқлари оғриғи)га фойда қилади”, деганлар.
Яна: “Муборак зайтун дарахтидан бўлган мисвок қандай ҳам яхшидир. У оғизни хушбўй қилади, ёқимсиз ҳидни кетказади”,*** дея марҳамат қилганлар.
(“Тафсири Насафий”).
🔰🔰🔰
***Кўз билан қалб ўртасида боғланган йўл бор.
Кўз зинога қараса қалб ҳалол йўлдан адашади. Шунинг учун кўз билан гуноҳ қилишдан сақланинг.
Кўз орқали қалбни маърифатга бошланг. Қалби ва ҳаёти мунаввар бўлишини истаган киши ҳасад қилмасин. Ҳаромдан узоқ юрган инсон икки дунёда ҳам завол топмайди. Қалбингизни нурга тўлдиринг, токи у ҳам роҳатлансин эзгулик билан озиқлансин.
✍Шамс ТАБРИЗИЙhttps://t.me/gulomegamshukur
🔹**🔹*🔹
🔰🔰🔰
Кучли одамнинг ғазабидан қўрқманг. Ожизникидан қўрқинг! Кучли тўкса, ўз ғазабини тўкади. Ожиз эса ғазаби билан бирга ўзгалардан кўрган ситамини ҳам қўшиб сочади...
✍Ўткир ҲОШИМОВ
("Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан).
**Жалолиддин Румий
ҳазратлари дейдиларки:
🔰🔰🔰
✅Бахт – одобли бўлмоқдир.
✅Бахт – севганларимизни
севинтириб, ҳузур топмоқдир.
✅Бахт – нафсимиз билан бирга,
руҳимизни ҳам севинтирмоқдир.
✅Бахт – жаннатга элтувчи йўлни танламоқдир.
✅Бахт – бошқаларни бахтли қилмоқдир.**
МАХТУМҚУЛИ - ФИРОҒИЙ
қуддиса сирруҳу
КЕРАКДИР**
Манман деган мард йигитга
Бир муносиб ёр керакдир.
Араб от, ёвқур йигитга,
Олмос зулфиқор керакдир.
Йигит улдир – юрт устинда,
Жонин берар ор устинда,
Мард йигитлар, эл устинда,
Номус билан ор керакдир.
Беш кун кўнгул хуш этмоққа,
Хонлар ёзиб, нон тўкмоққа,
Обрўй олиб, ном топмоққа
Қўлларида бор керакдир.
Макка борган – бўлар ҳожи,
Айрилиқ – ўлимдан аччи,
Мард йигитнинг дин – қиличи,
Ошиққа дийдор керакдир.
Орттирар фалак оҳ-зоринг,
Олар қўлдан ихтиёринг,
Махтумқули, севар ёринг
Сиёҳ зулфи тор керакдир.
Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирувчи
Устоз Мирзо Кенжабек.
https://t.me/gulomegamshukur
🔹🔹🔹
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago