🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Одамлар ўртасида чуқур ҳиссий алоқа сақланиши учун улар ҳар куни бирга бўлишлари шарт эмас.
Я. Вишневский.
Агар кўзгу қалбимизни кўрсатганда, унга қарай олмасдик.
Оскар Уайльд. "Дориан Грейнинг портрети"
Аслида умуман бошқа нарса ёзмоқчи эдим. Майли, ҳаммаси ўтади ёки жимгина кўникилади.
Одамларни кузатаман, ташқаридан қараб улар нимани ўйлаётганини билиб бўлмайди, албатта. Шунда бу дунёда фақат ўзим нотавондек, фақат менгина депрессив кайфиятда юргандек туюлади. Атрофимда яқинларим кўп, лекин мени чин дилдан тушунадиган, қарорларимни қўллайдиган одам деярли йўқ ҳисоби. Ҳамма ўзи билан ўзи овора деймиз, унда ким бизни ўз ҳолимизча яшашга қўймаяпти? Нега шахсий ишларимизга аралашадилар? Шахсият, шахсий чегаралар инсон учун энг муҳим қадрият эканлигини нега тушунмайдилар? Қилаётган ишларимиз ва босган ҳар бир қадамимизда руҳий ҳотиржамликни ҳис қилмас эканмиз, бу қандай яшаш бўлди? Ахир биз инсонмиз, тирик жонмиз...
Сарҳисоб
Ўқиган китобларим (май, июнь, июль)
Май.
1. Э.М. Ремарк "Қарзга олинган умр"
2. Рашод Нури Гунтекин "Оташ кечаси"
3. Ф.М. Достоевский. "Хўрланган ва ҳақоратланганлар".
Июнь.
1. Алберто Моравия "Римлик аёл"
2. Матёқуб Қўшжонов "Ўзбекнинг ўзлиги"
3. Шароф Бошбеков "Эшик қоққан ким бўлди?"
4. Тоғай Мурод "Ойдинда юрган одамлар".
Июль.
1. Александр Дюма "Икки Диана"
2. Рашод Нури Гунтекин "Тамға"
3. Рашод Нури Гунтекин "Хазонрезги"
4. Рашод Нури Гунтекин "Яшил кеча"
"Айтсам ишонмайсан борман ҳали ҳам..."
Ўтмиш - ёлғон, хотира учун ортга йўл йўқ, ўтган баҳор қайтмайди, энг чидамли ва ақлдан оздирар севги ҳам аслида шунчаки ўткинчи туйғу.
Г.Г. Маркес. "Ёлғизликнинг юз йили"
Рашод Нури Гунтекиннинг "Хазонрезги" романини ўқиб тугатдим. Китоб тугагунча асар қаҳрамонларига жуда ачиндим. Ишқ-муҳаббат ҳақидаги романлари осонроқ ўқиларди. Бу асар бир оиланинг қандай парокандаликка юз тутиши тўғрисида экан. Оила аталмиш дарахтдан бирин-кетин фарзандлар хазонга айланиб узилиб тушиши, рўшнолик кўрмай ўтиши, оила бошлиғининг аянчли тақдири маҳорат билан баён этилган. Бу асарда ҳам муаллиф ўша жамият одамларининг асл юзини очиб ташлаган. Тавсия қиламан, ўқиб кўринг.
Гунтекиннинг "Тамға" асарида фақат ишқ-муҳаббат эмас жамиятдаги иллатлар ҳам қаламга олинган. Мен бир китобни тугатар эканман аввало ундаги қаҳрамонларнинг туйғуларини тушунишга ҳаракат қиламан. Лекин юракни бир четга қўйиб, ақл билан мулоҳаза юритиб ҳам хулосага келиш керак. Масалан, Иффатбей оилали аёлдан узоқроқ юриши, келажагини ўйлаши керак эди, Водия ҳам болаларига дарс берувчи, ўзидан бир неча ёш кичик йигитга дил изҳори қилмаса бўларди. Бахтли бўлиш истаги инсонга хос туйғу, гарчи у ёмон оқибатларга олиб келсада, лаҳзалик бахт учун инсон нималар қилмайди дейсиз?! Иккисининг хатоси туфайли йигит "ўғри" деган тамғани олиб, кўп йиллар қашшоқликда яшади, севги ўтди, муҳаббат ўтди, охирида энг кўп жабр кўрган йигит бўлди. Ҳарқалай Гунтекин шундай тасвирлаган. Энди қамалиб чиққан йигитга жамиятнинг муносабатини кўринг. Давраларда уни билиб-билмай мулзам қилиш, у яшаётган маконда жиноят содир бўлса, биринчи гумонни унга қаратиш ёки қинғир ишларга уни таклиф қилиш. Бу тамға билан яшаш ростдан ҳам оғир. Ўзингиз ўйлаб кўринг, сиз ҳам қамалиб чиққан одамдан узоқроқ юришга, гаплашмасликка ҳаракат қиласиз, нимадир содир бўлса у қилгандирда деган гумонга боришингиз ҳам ажаб эмас. Ўйлаб қолдим, жиноятчиларнинг қайта жиноят қилишларига атрофдагиларнинг унга муносабати кўпроқ сабаб бўлар балки, яна билмадим.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago