📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

Description
💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг.

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов.

Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Advertising
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 2 months ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 weeks, 3 days ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 1 week, 2 days ago

1 month ago

#Ҳадис_876

АНА ЎШАЛАРНИ АЛЛОҲ ЛАЪНАТЛАДИ

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إنَّ اللهَ خَلَقَ الْخَلْقَ حَتَّى إِذَا فَرَغَ مِنْ خَلْقِهِ قَالَتِ الرَّحِمُ: هَذَا مَقَامُ الْعَائِذِ بِكَ مِنَ الْقَطِيعَةِ، قَالَ: نَعَمْ، أَمَا تَرْضَيْنَ أَنْ أَصِلَ مَنْ وَصَلَكِ وَأَقْطَعَ مَنْ قَطَعَكِ؟ قَالَتْ: بَلَى يَا رَبِّ، قَالَ: فَهُوَ لَكِ. قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: فَاقْرَءُوا إِنْ شِئْتُمْ - فَهَلْ عَسَيْتُمْ إِن تَوَلَّيْتُمْ أَن تُفْسِدُوا فِي الْأَرْضِ وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَكُمْ ۝ أُوْلَئِكَ الَّذِينَ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فَأَصَمَّهُمْ وَأَعْمَى أَبْصَارَهُمْ - رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ махлуқотларни халқ қилди. Бас, ундан фориғ бўлганида раҳм(қариндошлик):
«Мана шу алоқани узадигандан паноҳ сўрагувчининг тутадиган жойими?» деди.
«Сени боғлайдиганни боғлаб, узадиганни узишимга рози бўласанми?» деди.
«Худди шундоқ! Эй Роббим!» деди.
«Ана шундоқ!» деди У Зот.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар истасангиз «Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?! Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди»ни қироат қилинглар», дедилар».

Икки шайх ривоят қилишган.

📜 Шарҳ:Қориндошлик ҳаққи Аллоҳ таоло барча махлуқотларни халқ қилган пайтдаёқ белгилаб қўйилганини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда ҳам ифодали қилиб баён қилиб бермоқдалар.
Шу билан бирга, у зот ўзларининг гапларининг тасдиғи учун Қуръони Карим оятларидан далил ҳам келтирмоқдалар. Муҳаммад сурасидаги бу икки ояти кариманинг маъноси ила танишишимиз жуда ҳам фойдалидир.

«Эҳтимол,(иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?!»

Бу оятда иймондан юз ўгириб, жоҳилиятга қайтишдан келадиган бу дунёдаги зарарлар эслатилмоқда.
Аввало, ер юзида фасод қилиш бўлади. Чунки иймонсиз кишилардан доимо ушбу ёмонлик келиб чиққан.
Шу билан бирга, иймондан қайтганлар ўз қариндош-уруғлари, ёру дўстларидан қариндошлик ришталарини узадилар. Бу ҳам улкан зарар ҳисобланади.
Аммо ўша ишларнинг зарарлари бу билан тугаб қолмайди, балки асосий зарари ҳали олдинда:

«Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди».Аллоҳнинг лаънатлаши Ўз раҳматидан ва ҳидоятидан узоқ қилиши билан бўлади. Кўр ва кар қилиши ҳам ҳиссий эмас, балки маънавий бўлади. Кўзи соғсаломат ишлаб туради, лекин кўрган нарсаларидан ўзига ибрат олмайди. қулоғи ҳам соғсаломат бўлади, лекин ўзи эшитган нарсаларидан ибрат олмайди.
Бундай ҳолга тушиб қолмаслигимиз учун силаи раҳмга алоҳида эътибор ила қарашимиз, бу алоқа доимо мустаҳкам бўлиб туриши учун қўлмиздан келган барча ишларни қилишимиз керак.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚KУНЛИК ҲАДИС

1 month ago

УХЛАГАНДА БУРУН ИЧИДА ШАЙТОН ТУНАШИ
#эслатма

*CАВОЛ: Ассалому алайкум! Одам кечқурун ухлаганда бурни ичида шайтон тунаши айтилган. Шунинг учун Пайғамбар алайхиссалом уйқудан турганда шайтонни изини кетказиш учун бурунни уч марта сув билан ювиб-қоқишни тавсия қилганлар. Шу хадис саҳиҳми?*

*💬 ЖАВОБ:* Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا اسْتَيْقَظَ أَحَدُكُمْ مِنْ مَنَامِهِ فَلْيَسْتَنْثِرْ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَبِيتُ عَلَى خَيَاشِيمِهِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, бурнини уч марта чайсин, чунки шайтон унинг димоғида тунайди», дедилар». (✍️ Саҳиҳ Муслим).

Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/134617)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈• *📚***KУНЛИК ҲАДИС

1 month ago

Мен сизларга бир таклифни айтаман. Мен ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман:

📿 1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" 100 марта.
📿 2. "Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа олиҳи ва саҳбиҳи ва саллим" 100 марта.
📿 3. "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.
📿 4. "Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм" 100 марта.
📿 5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳи" 100 марта.
📿 6. "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакийл" 100 марта.

Бу нарсани айтишга тахминан 20 минут ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Сиз бу зикрларни айтинг, уёғини Аллоҳга ҳавола этинг. Ўзининг мадади, ёрдамини ато этиш Унга хосдир.

✍️ Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

4 months, 3 weeks ago

#Ҳадис_840

АЛЛОҲ УЧУН МАСЖИД БИНО ҚИЛСА

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّه رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : مَنْ بَنَى مَسْجِدًا لِلَّهِ كَمَفْحَصِ قَطَاةٍ ، أوْ أَصْغَرَ ، بَنَى اللَّهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ  رواه ابن ماجه

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қатот қушининг инича ёки ундан кичикроқ бўлсада Аллоҳ учун масжид бино қилса, Аллоҳ таоло у учун бир байт(уй)ни бино қилади” дедилар. 

Ибн Можа ривояти. 

  • Қатот каклик каби қуш бўлиб, ерга ин қуради. 

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
*?* KУНЛИК ҲАДИС

4 months, 3 weeks ago

#Ҳадис_839

КИМ ОДАМЛАРНИ ҲИДОЯТ ЙЎЛИГА ЧАҚИРСА

مَنْ دَعَا إِلَى هُدًى كَانَ لَهُ مِنْ الْأَجْرِ مِثْلُ أُجُورِ مَنْ تَبِعَهُ لَا يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيْئًا، وَمَنْ دَعَا إِلَى ضَلَالَةٍ كَانَ عَلَيْهِ مِنْ الْإِثْمِ مِثْلُ آثَامِ مَنْ تَبِعَهُ لَا يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ آثَامِهِمْ شَيْئًا
رواه الإمام مسلم

? Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам:“Ким одамларни ҳидоят йўлига чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича савоб бўлади. Ким одамларни залолат йўлига чақирса, унга  ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади” дедилар.

*✍ Имом Муслим ривояти*

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
*?* KУНЛИК ҲАДИС

4 months, 3 weeks ago
4 months, 4 weeks ago

ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ ЎҚИШ#Қуръон

**CАВОЛ: Мен ижтимоий тармоқлар орқали Қуръон ўқишни ўрганганман. Қуръон ўқиганимда баъзи жойларида хато ўқиётгандек туйиляпти. Шунга нима маслаҳат берасиз?

? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.Қуръони каримни тўғри ўқиш фарз амаллардан ҳисобланади. Шунинг учун имконингиз борича бирор Қуръонни тўғри ўқийдиган шахсдан текширтириб олишингиз керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
*Fatvouz
).***•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
*? Ибодат Масалалари ?***

4 months, 4 weeks ago
4 months, 4 weeks ago

ЧАҚАЛОҚЛАРНИ БИР ЁШГА ТЎЛГУНЧА СОЧИНИ ОЛДИРМАСЛИК#бидъат

*❓CАВОЛ:* Бизда бир одат бор, чақалоқнинг ёши бир ёшга тўлмагунча сочини олдиришмайди. Бир ёшдан кейин сочи олинади. Бу одатга динимиз нима дейди?*? ЖАВОБ:* Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туғилган бола ўғил ёки қиз эканидан қатъий назар етти кунлик бўлганда сочини олдириш ва сочининг вазни миқдорида кумуш (ёки унинг қийматини) садақа қилиш Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган суннатлардан ва ислом шиорларидан ҳисобланади.

Абу Амр ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ: “Ақиқа вақтида боланинг сочини олишни уламолар мустаҳаб санаганлар,” деб айтган.

? Самура разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ҳар бир бола ақиқаси билан гаровлангандир. Еттинчи кунида унинг номидан жонлиқ сўйилади. Ўша кунда исм қўйилади ва сочи олинади.” (✍️ Имом Аҳмад, Термизий, Насоий ва Абу Довудлар ривояти)

Шунга кўра бир йилгача чақалоқнинг сочини олмаслик Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ эмас. Шаръий қоидага кўра, агар урф-одатлар шаръиат кўрсатмаларига хилоф бўлса, уни тарк қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
? KУНЛИК ҲАДИС

5 months ago

Аллоҳ таолога тақво қилиш ва гўзал хулқ

Арбаъин асаридаги ўн саккизинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи

Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
? KУНЛИК ҲАДИС

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 2 months ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 weeks, 3 days ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 1 week, 2 days ago