Hamdamov's BLOG

Description
Assalomu alaykum hurmatli foydalanuvchi. Kanal shaxsiy bo'lib, muallif o'zini qiziqtirgan mavzularini kanalga yoritib boradi.
Savollar yoki takliflar bo'lsa @Zikrullo_Hamdamov ga murojaat qilishingiz mumkin
Advertising
We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid

9 months, 2 weeks ago

СЎНГГИ САЁҲАТ
Қиз ва йигит мотоциклда катта тезликда кетишмоқда.
Қиз:
-Секинроқ, мен қўрқаяпман.
Йигит:
-Ахир бу жуда завқли-ку!
Қиз:
-Унчаликмас. Бу даҳшатнинг ўзи.
Йигит:
-Унда менга севишингни айт.
Қиз:
-Хўп, хўп. Сени севаман. Секин ҳайда энди.
Йигит:
-Қандай бахтлиман!
    Эртаси кунги хабардан: “…йигит ва қиз миниб кетаётган мотоцикл бинога урилиб мажақланиб кетган. Уларнинг бири омон қолган. Ҳалокатга тормоз носозлигини сабаб дейишмоқда”.
    Гап шундаки, улар саёҳатга чиқишган эди. Йўл ярмида йигит уловининг тормози ишламай қолганини сезган, бироқ бу ҳақда қизга билдирмаган. У бирор ҳалокат юз беришини билиб, қизга мотоцикл бош кийимини кийдириб қўйган. Ва сўнгги бор ундан “севаман” сўзини эшитишни жуда истаган. Ҳалокатда қиз омон қолган.
Нодирабегим таржимаси.
@ilmuzmatematika

9 months, 2 weeks ago

Assalomu alaykum va rohmatulloh.
Ertaga 17.03.2024 (Yakshanba) Ramazonning 7-kuni.
Buxoro vaqti bilan
Saharlik: 05:18
Iftorlik: 18:54

9 months, 2 weeks ago

АРВОҲ                                                               Мен шундай асар ёзайки, оналар фарзандларига бефарқ бўлмасин.
Ўгай онаси қўлида хор бўлган фарзандлар ҳақда ёзайки, уни ўқиб ўша оналар 7 ойлик норасида гўдакни музлатгичга солиб бевақт умрини хазон қилганидан бир умр виждон азобида қолсин.
Шундай ёзайки, менинг тирноқларим орасига тиқилган игналар менга қанчалик оғриқ берган бўлса, барча оналар ўқиб ана шундай азоб чексин, йиғласин. Шунд¬ай ёзайки…
Шуларни ўйлар экан ўз қабр тошига термулганча мўлтираб ўлтирарди болакайнинг арвоҳи.
Зилолабону
@ilmuzmatematika

9 months, 2 weeks ago

Ўтган йилда                                        
Енгил шабода эсар, Дуг эса Жоуга тикилиб турарди.
— Салом, Жоу! — деди у.
Жавоб бўлмади.
— Кечир мени, Жоу. Буни истамагандим. Чин сўзим. Янги йилинг, билан!
Дуг Жоунинг қабри устига атиргулларни қўйди ва аста ундан узоқлашди.
— Қачондир, ўша оқшом машинани маст ҳолатда ҳайдаганимни кечирарсан? — шивирлади Дуг.
Грейс Кагимбага
@ilmuzmatematika

9 months, 3 weeks ago

#ибрат

Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини хозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган хайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!

Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир...
@ilmuzmatematika

9 months, 3 weeks ago

ОҚИБАТ
Шаҳарнинг энг малакали уқаловчи ҳамширасига илтимос тушди: етти ёшга тўлган бўлса-да, ҳалиям юролмаётган болакайда уқалаш муолажасини бажариши керак эди.
Маълум бўлишича, ота-она болани тинимсиз даволатган, бундай муолажаларни жуда кўп қўллашган ва афсуски, натижаси бўлмаган экан.
Ҳамшира коғозда ёзилган манзилга келди ва у ерда бири жуда вайрона, бири эса кошона икки уйга кўзи тушди. Аёл ўйланиб туриб, вайронага айлаёзган уй эшигини тақиллатди. Эшикни мункайиб қолган кўримсизгина кампир очди. Ҳамшира ундан фалончи аканинг хонадони қайсилигини сўради. Кампир эса саройдек уйни кўрсатиб, у ўз ўғлининг уйи эканлигини айтди...
Ҳамшира ҳаммасини тушундию, ортига қайтиб кетди.
Соҳиба Муллаева.
@ilmuzmatematika

9 months, 3 weeks ago

#ибрат

• Тўти кўп гапиради, лекин баланд уча олмайди.
• Бургут кўп гапирмайди, лекин баланд учади.
• Лайча эрта-кеч аккилайди, лекин ҳеч нарса қила олмайди.
• Шер сукут сақлайди, лекин ўрмон қироли.
• Бу сукунат кучи.
• Шунинг учун кам гапириб, кўп бажариш керак!
@ilmuzmatematika

9 months, 3 weeks ago

#ибрат

Интернет замонида ҳаким зотнинг ўғлига қилган олтинга тенг тавсиялари

"Ўғлим! Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram, Instagram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. Унда қанчадан қанча кишиларнинг ахлоқлари ғарқ бўлган, ақллари чўккан. Уларнинг ичида йигитлар ҳам, қариялар ҳам бор… Унунг тўлқинлари иффатли қизларнинг ҳаёсини ютиб юборган… У жуда кўп халойиқни ҳалок қилган. Унга шўнғиб кетишдан огоҳ бўл. Интернетда гўёки асалари каби бўл, аввало ўзингга, кейин ўзгаларга фойда келтиришинг учун саҳифаларнинг энг покизасини зиёрат қил.

Ўғлим! Пашша каби гулга ҳам, гўнгга ҳам қўниб, ўзинг билмаган ҳолда касалликларни ташима…
Ўғлим! Интернет катта бозорга ўхшайди. У ерда ҳеч ким молини текинга тарқатмайди. Ҳамма муқобилига бирор нарса хоҳлайди. Кимдир молининг муқобилига одоб-ахлоқни олмоқчи бўлади Кимдир шубҳали фикрларини тарқатмоқчи бўлади… Яна кимдир шуҳрат қозонгиси келади… Яна кимдир жамиятни ислоҳ қилмоқчи бўлади… Молни яхшилаб текширмагунингча сотиб олма. Ўғлим! Миш-мишларни ва бўлмағур латифаларни тарқатишдан, ҳаром нарсаларни кўчириб ёйишдан ҳазир бўл!

Билгин, сен бу яхши ва ёмон нарсалар билан тижорат қилмоқдасан. Товарингни бировга таклиф қилишингдан олдин покизасини танлаб ол, чунки мижоз сендан маслаҳат сўраб ўтирмайди, сотиб олаверади.
Ўғлим! Бирор нарса остига фикр ёзиб қолдирмоқчи бўлсанг, яхшилаб ўйла, бу гапларинг Аллоҳни рози қиладими, йўқми?!
Ўғлим! Кўзинг билан кўрмаган инсон билан дўст тутинма. Одамларга ёзган нарсалари орқали ҳукм чиқарма… Чунки уларнинг исмлари ясама, суратлари сохта, ахлоқлари безалган, сўзлари ёқимли, юзларида ниқоб, ростлари ёлғон бўлиши мумкин. Қанчадан-қанча олимликни даъво қилганлар қип-қизил жоҳил, гўзаллар бадбашара, сахийлар зиқна, жасурлар қўрқоқ… Аллоҳ раҳматига олганигина мустасно. Сен ҳам Аллоҳ раҳматига олганлар сафида бўл.
Ўғлим! Ўзларига сохта исм қўйиб оладиганлардан эҳтиёт бўл. Чунки улар ўзларига ишонмайдилар. Ўзига ишонмаганга сен ҳам ишонма. Сен ҳам бировнинг исмини қўйиб олма, чунки Аллоҳ сирни ҳам, ундан-да махфийроғини ҳам билиб туради.
Ўғлим! Сенга озор берганга озор берма. Сен ўзингнинг, у ўзининг ахлоқини намойиш қилади. Сен бу ишинг билан ўз ахлоқингни кўрсат, унинг ахлоқини эмас… Қозон – ичидаги нарсаси билан тошади.
Ўғлим! Ёзаётган нарсангни саралаб ол… сен ёзасан, фаришталар ҳам ёзишади. Аллоҳ барчани кузатиб, ҳисоб-китоб қилиб туради. Ўғлим! Дахшатли интернет денгизида сен учун энг қўрқадиган нарсам ҳаром, фисқу фужур, беҳаё нарсаларни томоша қилишингдир.

Агар ушбу ҳаром нарсалардан четлаб ўта олсанг, интернетдан ўзингнинг манфаатинг учун фойдалан, жамиятинг билан мулоқот қил, динингни ёйишга ҳаракат қил. Агар ҳаром нарсалар гирдобида қолганингни кўрсанг, интернет дунёсидан йиртқич ҳайвондан қочганингдек қоч, чунки қиёматда дўзах борадиган жойингга, ҳақ-ҳуқуқини топтаган инсонларинг хасмингга айланишади.
Ўғлим! Шайтоннинг қармоғига ғафлатда қолганлар, шахватга берилганлар илинади. Бу иккиси интернетнинг устунларидан ҳисобланади. Интернет ғафлатинг учун эмас, хизматинг учун яралган. Сен уни икки дунё манфаатинг учун ишлат, у билан келажагингни қур, сени бузиб, ер билан яксон қилишига йўл қўйма! Охиратда сенинг фойдангга ҳужжат бўладиган қил, зиёнингга ҳужжат қилма! Аллоҳ барчамизни тўғри йўлидан адаштирмасин!"

©️ Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
@ilmuzmatematika

9 months, 3 weeks ago

#ибрат

Қадимда бир подшоҳ катта ҳовуз қурдирибди. Халқни жамлаб, эълон берибди:
— Мен бу ҳовузни сут билан тўлдирилишини хоҳлайман. Ҳамма кечаси бир косадан сут олиб келиб ҳовузга қуйсин. Эрталаб келиб ҳовуз бўйида йиғилишамиз. Дунёга донғи кетган ҳовуз бўлсин!

Ҳамма уй-уйига тарқалибди. Воқеамиз қаҳрамони ҳам. Бу инсон ярим тунда бир коса сутни кўтариб уйдан чиқибдилар. 1-2 қадам юрган эканлар, ҳаёлларига шундай фикр келибди:
— Ҳозир ярим тун. Ҳеч ким кўрмаяпти. Кейин ҳамма сут қуйганда, мен бир коса сув қуйсам, ҳеч нарса бўлмайди, билинмай кетади. 1 коса сут ёнимга қолади.

Уйга қайтиб, сутни қўйиб, сувни олиб, ҳовузга бориб, қуйиб келибди.

Эрталаб Подшоҳ, амалдорлар ва бутун халқ сут билан тўлдирилган ҳовузни томоша қилгани етиб келишибди. Минг ҳаяжон билан келиб қарашса, ҳовуз тўла сув экан...

Ҳамма бизнинг қаҳрамонимиз каби "Мен сув қуйсам қолганларники билан билинмай кетади. Сут қуйганим билан бирор нарса ўзгариб қолармиди?" деб ўйлаб, сув қуйиб кетишган экан.

Ўша қаҳрамон биласизми ким? Сиз ва мен!

Сизу бизнинг ўзгаришимиз бутун жамиятни ўзгартиради.
Чунки бир косагина сут қуйилган тақдирда ҳам бир оқ нарса сузиб юрарди ўша ҳовузда.

Инсон юкини халққа, давлатга ташлайвермасдан, масъулиятни зиммасига олиб, бутун инсониятга фойда келтиришни мақсад қилиб яшай бошлаши керак!
@ilmuzmatematika

We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid