🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

Description
Ассалому алейкум Чортоқ туман "Хазрати Усмон" жоме масжиди имом хатибининг диний маърифий каналига хуш келибсиз!
Advertising
We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 1 month ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 2 weeks, 2 days ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 1 month ago

3 Tage, 8 Stunden her

Қиёмат куни сени аҳволинг қандай бўлади?
• • •
Сен вақтингни беҳуда кетказганингга афсусланасан!
Сен кераксиз нарсалар билан банд бўлганинг учун афсусланасан!
Сен вақтида ўранмаганинг учун афсусланасан!
Сен кўзингни тиймаганинг учун афсусланасан!
Сен намозни адо этмаганинг учун афсусланасан!
Сен рўза тутмаганинг учун афсусланасан!
Сен Аллоҳни ҳар бир сония зикр этмаганинг учун афсусланасан!
Сен ўша гуноҳни тарк этмаганинг учун афсусланасан!
Сен ҳақнинг ортида эргашмаганинг учун афсусланасан!
Сен Қуръон ва Суннатга риоя қилмаганинг учун афсусланасан!
Сен илм олмаганинг учун афсусланасан!
Сен қодир бўла туриб, Қуръоннинг хеч бўлмаса бир жузини ёд олмаганинг учун афсусланасан!
Сен афсусланасан!
Аллоҳга қасам-ки, сен афсусланасан.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.

@xazrati_usmon

3 Tage, 14 Stunden her

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Илм ўрганиш – Аллоҳ таолодан қўрқиш; уни талаб қилиш – ибодат; билмаганга ўргатиш – садақа; уни ўз аҳлига ўргатиш қурбатдир. Илм танҳоликда ҳамроҳ, хилватда – дўст, тўғри йўлни кўрсатувчи далил, жаннат йўлининг минорасидир», дейди.

@xazrati_usmon

3 Tage, 15 Stunden her

ЖАННАТ БОЗО**РИ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Жаннатда бозор бўлиб, мўминлар унга ҳар жума куни келишади. Шунда шимол тарафдан шамол эсиб, уларнинг юзлари ва либосларини силаб ўтади. Шундан сўнг ҳуснларига ҳусн ва чирой кўшилиб, аҳлларига қайтишади. Аёллари уларга, Аллоҳга қа­самки, бизнинг олдимиздан кетганингиздан кейин ҳуснингиз чиройли бўлибди, дейишади. Улар ҳам аҳлларига, биз кетгандан кейин сизларга ҳам яна ҳусн кўшилибди”, дейишади” (Имом Мусл**им ривояти).
Биз ушбу ривоятдаги “бозор”дан шу дунёда кўриб турган ва билган бозорларни тушунмаслигимиз керак. Зеро, жаннатдаги бозорнинг қандайлиги уни яратган Зотнинг Ўзигагина маълум. Биз унга имон келтириб, Яратгандан Ўз раҳмати билан бар­чамизни жаннатига киритишини ва ўша жаннат бозорларида сайр қилдиришини сўраймиз.

"Жаннат ва дўзах сифатлари" еитобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!
@xazrati_usmon

1 Woche, 3 Tage her
**Жаннат мевалари**

Жаннат мевалари

Анжир ва зайтун мевалар орасида энг сараларидир. Табиблар анжирни озуқали мева, баданга фойдаси кўп, дейишган. Зайтундан эса турли таомлар тайёрланишида фойдаланилади. Ундан олинган ёғ даво учун ишлатилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир товоқ анжир ҳадя қилинганида, у зот анжирдан еб, саҳобаларга ҳам: “Енглар, агар жаннатдан битта мева келтирилиши айтилса, мен анжирни танлаган бўлардим. Чунки анжир жаннат мевасидир. Анжир енглар, анжир бавосир* (бавосил, ўсимта, бўқоқ хасталиклари)ни кесади, нақрус (бўғим ва оёқ бармоқлари оғриғи)га фойда қилади”*, деганлар.

Яна: “Муборак зайтун дарахтидан бўлган мисвок қандай ҳам яхшидир. У оғизни хушбўй қилади, ёқимсиз ҳидни кетказади”, дея марҳамат қилганлар (“Тафсири Насафий”).

@xazrati_usmon

1 Woche, 3 Tage her

Эр ва хотин суҳбати!

- Дадаси мени яхши кўрасизми?
- Ҳа, албатта. Биласанми баъзида сени жуда-жуда яхши кўриб кетаман.
- Наҳотки?! Қайси маҳалда?
- Ўзинг топиб кўрчи!
- Ҳм, янги кўйлак кийганимдами?
- Йўқ.
- Балки, чиройли пардоз-андоз қилиб, сизни кутиб олганимдадир.
- Йўқ.
- Ҳа бўлди топдим, мазали таом тайёрлаб, олдингизга олиб келганимда.
- Унда ҳам эмас.
- Ие, унда қачон экан, ҳа-я эсим қурсин, менимча болаларимизга тарбия бераётганимни, улар билан дарс тайёрлаётганимни, уст-бошларини ювиб тараб мактабга жўнатаётганимни кўриб, мени яхши кўриб кетасиз, шундайми?
- Йўқ, ундай эмас булар учун ҳам сендан миннатдорман албатта, балки ўзинг сезмасдирсан, лекин яна бир жиҳатинг борки, мен уни кўриб туриб, сендан хурсанд бўлиб кетаман, сенга уйланганимга ва сени менга рўпаро қилган Оллохга шукроналар келтираман.
- Ростанми?!
- Рост!
- Унда ўзингиз айтингчи, қайси жиҳатим экан ўша сизга мени қаттиқ севдирадиган?
- Онамга қилаётган муомаланг, онамга бўлган меҳринг ва у кишини кўнглини олишларинг!

@xazrati_usmon

1 Woche, 3 Tage her

ЁШ

Яҳё ибн Аксам Басрага қозиликка таъйинлаганида йигирма яшар йигит эди. Басра аҳли уни ёш деб ўйлашди. Бир киши унга:
- Қозининг ёшлари қанча?, деди.
Яҳё бу киши унинг ёшлигига шама қилаётганини сезиб деди:
- Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ куни Маккага қози қилиб жўнатган Итоб ибн Усайддан каттароқман. Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Яман аҳлига қози қилиб жўнатган Муоз ибн Жабалдан каттароқман. Мен Умар ибн Хаттоб Басрага қози қилиб жўнатган Каъб ибн Сурдан каттароқман.
Ҳалиги киши ҳеч нарса дея олмай Яҳёнинг бошини ўпди.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@xazrati_usmon

2 Wochen, 3 Tage her
[#Пайғамбарлар](?q=%23%D0%9F%D0%B0%D0%B9%D2%93%D0%B0%D0%BC%D0%B1%D0%B0%D1%80%D0%BB%D0%B0%D1%80)

#Пайғамбарлар

▪️Айюб алайҳиссаломнинг касаллиги жирканчли бўлганми?!

▫️"Айюб алайҳиссаломга етган касалликнинг тури, даражаси ва тафсилоти ҳақида кўп савол берилади.

▫️Маълумки, бу ҳақда муболағали, бўрттирма, асоссиз, тўқима ва исроилиёт қиссаю ҳикоялар жуда кўп.

▫️Саволга берган жавобимни сизларга ҳам илиндим:
"Муҳаққиқ уламоларимизнинг хулосаларига кўра, у зотга етган касаллик тури одамлар нафратланадиган, йирганадиган ва жирканадиган даражада бўлмаган" (Муҳаққиқ муфассир имом Олусий, "Руҳул маъоний", 23/208).

▫️Кейин катта устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Ислом тарихи" китобидаги "Айюб алайҳиссалом" бўлимига бир қур назар ташладим. Ҳазрат ҳам одати шарифаларига кўра, китобларида қиссахону ахборийларнинг ишончсиз ҳикоёту ривоётларини келтирмаганлар!".

@xazrati_usmon

2 Wochen, 3 Tage her

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Руҳул Қудус қалбимга (қуйидаги маънони) солди: «Бирорталарингиз ҳам ризқини тўлиқ олмагунича, дунёдан ҳаргиз чиқмас. Шундай экан, эй инсонлар, (ризқни) гўзал ҳолатда талаб қилинглар. Ризқнинг кечикиши асло сизларни Аллоҳга маъсият қилиш билан талаб қилишга ундамасин. Чунки Аллоҳнинг фазлига Унга маъсият қилиш билан эришилмайди», дедилар». (Ибн Абу Дунё ривоят қилган).

@xazrati_usmon

2 Wochen, 4 Tage her

РИЗҚИМИЗГА АЛЛОҲ КАФИЛ

Ривоят қилинишича, Мусо алайҳиссаломга ваҳий нозил қилинаётганида унинг қалби аҳли оиласининг ҳолати билан чалғиб қолади. Шунда Аллоҳ таоло унга асойи билан бир харсангни уришни буюради. Мусо буйруқни бажарганида харсанг ичидан иккинчи бир харсанг чиқади. Уни ҳам асо билан урганида учинчи харсанг, учинчи харсангни ҳам унганида унинг ичидан митти қурт чиқади. Ана шу қуртнинг оғзида озуқаси бор эди.
Шунда Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг изни ва қудрати билан қуртнинг: “Мени унутиб юбормай эслаб турган Зот ҳар қандай айбу нуқсондан покдир”, деб айтганини эшитади (“Тафсирур Розий”, “Тафсирул Алусий”).

@xazrati_usmon

3 Monate, 2 Wochen her

ИНСОННИНГ САОДАТИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР

1.Солиҳ амал: "Эркакми ё аёлми - кимда - ким мўмин бўлган ҳолда бирон эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз" (Нахл сураси, 97-оят).

  1. Яхши аёл: "... Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тавбадорларга пешво қил !" (Фурқон сураси, 74-оят).

  2. Кенг уй: Ҳамдис: "Эй Аллоҳ, мен учун ҳовлимни кенг қилгин".

  3. Ҳалол, покиза касб:  Ҳадис:  " Аллоҳ покдир, покизаларни севар".

  4. Чиройли хулқ ва инсонлар меҳрини қозониш: "Яна мени қаерда бўлсам баракотли қилди" (Марям сураси, 31-оят).

  5. Қарздан саломат ва нафақада тежамкор бўлиш:
      "Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг  ўртасида-мўътадилдир" (Фурқон сураси, 67-оят).
      "(Бахиллик қилиб) кўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг.(Исрофгарчилик қилиш билан)  уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!" (Исро сураси, 29-оят).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
????????

@xazrati_usmon

We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 1 month ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 2 weeks, 2 days ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 1 month ago