🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 1 day, 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 20 hours ago
*❗️ССВ: Тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди
🏥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт тизимида коррупцияга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ва инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга барҳам беришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.*
☎️ Хусусан, вазирлик қошида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича тезкор хабар бериш, хато-камчиликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида республика бўйича ягона 1203 рақамли "Ишонч телефони" фаолияти йўлга қўйилган.
🖇 Ҳурматли юртдошлар!
📱Агар Сиз соғлиқни сақлаш тизимида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз, 71 241-10-65 ёки 1203 қисқа рақамли "Ишонч телефони"га қўнғироқ қилишингиз мумкин.
⏰ Мурожаатлар иш кунлари соат 08:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади ва маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.
*📌 Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин:
*⌨️ вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм боти;
📞 вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи "1003" қисқа рақамли “Сall-марказ”;
📧 вазирликнинг [email protected] электрон почта манзили.
‼️Унутманг! Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай коррупцион ҳолатга нисбатан муросасиз муносбатда бўлади ва фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Вилоятимизда бирламчи тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда оилавий поликлиника ва қишлоқ шифокорлик пунктлари учун янги бинолар қурилмоқда, мавжудлари қайта таъмирланмоқда, замонавий тиббиёт буюмлари билан жиҳозланмоқда. Якунланаётган ҳафтада вилоятимизда бир неча бирламчи тиббиёт муассасалари фойдаланишга топширилди. Хоразм телеканалининг "Хоразм 24" дастуридаги лавҳа шу ҳақда.
“Тиббий бригада фаолиятида универсал прогрессив модел ва шахслараро мулоқот” мавзусида семинар-тренинг
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг ЮНИСЕФ болалар жамғармаси билан ҳамкорликда “Ишонч-2030” дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 7-12 октябрь кунлари Урганч шаҳрида вилоятнинг бирламчи тиббий санитария муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий бригада ходимлари, оила шифокорлари ва патронаж ҳамширалари учун “Тиббий бригада фаолиятида универсал прогрессив модел ва шахслар аро мулоқот” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар тренингга Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ўқитувчиси, ЮНИСЕФ миллий тренери Дилрабо Ўрунова раҳбарлик қилмоқда.Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулбика Аллаберганова, бошқарма бош ҳамшираси Бикажон Матчанова семинар ишига муваффақият тилаб, иштирокчиларни тренингларда фаол иштирок қилишга чорладилар.
-Мақсад репродуктив ёшидаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий санитария ёрдами сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш, уларнинг тўғри овқатланиши, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, хонадонларда суҳбат ўтказишда шахслараро мулоқот кўникмаларидан фойдаланиш, саломатликка таъсир этувчи хавф хатарларни эрта аниқлаш ҳамда тавсиялар бериш ишларини ташкиллаштириш, оилада мавжуд имкониятлардан фойдаланиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш самарадорлигини оширишдир,-дейди Дилрабо Ўрунова.- Қолаверса, амалиётда профилактиканинг универсал моделидан шахслараро мулоқот кўникмаларидан фойдаланган ҳолда тиббиёт ходимларининг касбий интилишларини ривожлантириш, яъни ёш болалар, аёллар ва оилалар ҳаётига ижобий таъсир этишдир.
Жумладан, инсон ҳаёти қадриятлар билан боғлашга йўналтирилиб, она-бола ва оила саломатлиги учун яхши муҳит яратилади, хавф турлари тўғри англанади, шунингдек, улар оила ҳаётига тиббий, ижтимоий ва руҳий таъсир ўтказади. Бундан ташқари, сўнгги йилларда дунё миқиёсида кичик ёшдаги болаларнинг саломатлиги ва ривожланишини қўллаб қувватлаш, болалик давридаги уларнинг салбий амалий тажрибаси билан боғлиқ хавфларни ўрганиш, шунингдек, ижобий тарбиянинг ҳимоя таъсирлари эрта болалалик даврига “сармоя”лашдан келиб чиқадиган фойда ҳақида ишончли далилларни тақдим этади.
Семинар тренингда барча мавзулар жонли мулоқот ва мисоллар ёрдамида бўлиб ўтмоқда.
Донорлар учун қон топширишнинг фойдали жиҳатлари мавжуд
Қон қуйишга муҳтож бўлиб қолган ҳар бир одамнинг алоҳида қон гуруҳи ва резус фактори борлигини инобатга олганда, унга фақатгина шу гуруҳ ва фактордаги қон қуйилиши мумкин. Айнан шу қон қаердан олиниши тўғрисида биз жуда кўп эшитамиз, ўқиймиз, ҳатто ўзимиз ҳам улар орасида бўлишимиз мумкин. Булар – донорлар. Лотин тилидан олинган бу сўз “ҳадя қилиш” деган маънони билдиради. Тиббиётда маълумки, қон, унинг компонентлари ва препаратлари инсон ҳаёти хавф остида қолганда қуйилади. Шунингдек, қон тизими касалликларида, саратон касалликларида, патологияли оғир кечадиган туғруқларда, операцияларда, оғир даражали куйишларда ва турли хил фавқулоддаги ҳолатларда асқотади. Бундай ҳолатда керакли миқдордаги қонни топиш учун соғлом инсонларни доимий, беғараз қон донорлигига жалб этиш лозим. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра, ҳар бир мамлакатнинг қонга бўлган эҳтиёжини қоплаш учун ҳар минг нафар аҳолининг камида қирқ нафари донор бўлиши талаб этилади. Ана шундан келиб, чиқиб юртимизда аҳолини донорликка жалб этишда зарур тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомда донорликка танлаб олиш, номзодни тиббий кўрикдан ўтказиш, қон ва донация учун талаблар, донорликка қарши кўрсатмалар келтириб ўтилган. Унга кўра, 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган тана вазни 50 килограммдан юқори ўзини соғлом деб билган Ўзбекистон фуқаролари донор сифатида қон топшириши мумкин. Қон олиш миқдори ҳам ҳар бир инсоннинг ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади. Камида 350, кўпида эса 450 миллилитр олинади. Низомга кўра, 500 миллилитргача олиш мумкин.
Донорлар учун қон топширишнинг кўпгина фойдали жиҳатлари бор. Уларнинг қони доим янгиланиб туриши ҳисобига инфаркт, инсульт ва бошқа юрак касалликларига чалиниш хавфи камаяди. Қолаверса, донорлар қон топширишдан олдин врач қабулида бўлади. Бу доимий равишда саломатликлари ҳақида бепул маълумотга эга бўлиш имконини беради.
Ирода МУСАЕВА,
вилоят қон қуйиш маркази бош шифокори.
ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
Бугун Хива туман тиббиёт бирлашмасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлар, бу йўналишда белгиланган тегишли вазифалар ҳамда олиб борилаётган чора-тадбирлар ижроси юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари Г.Аллаберганова, Хива туман тиббиёт бўлими бошлиғи О.Исаев, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Раззақова иштирок этди. Йиғилишда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шундан сўнг вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари Гулибика Аллаберганова туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Раззақова ҳамроҳлигида туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Огаҳий қишлоқ врачлик пунктида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болаларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Оналар ва болалар ихтиёридаги махсус тиббий муолажа хоналари кўздан кечирилиб, айрим камчиликлар юзасидан зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, туманнинг Панамахсум маҳалласида жойлашган Огаҳий оилавий шифокорлик пунктида оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, фертил ёшидаги аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, қариндош-уруғчилик ўртасидаги никоҳлар ҳамда эрта туғруқ ҳолатларининг олдини олиш, туғиш оралиқларига тегишли тартибда риоя этилиши билан боғлиқ бир қатор масалалар юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 1 day, 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 20 hours ago