Ar-Rohman.uz

Description
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилояти Қибрай тумани «Ар-Рaҳмoн» жомеъ масжидининг диний-маърифий, расмий канали !

📞MUROJAAT UCHUN TEL:
🔹90 8100600
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas

3 weeks, 3 days ago
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят …

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

Абу Довуд ривояти.

https://t.me/ArRohman_uz

3 weeks, 3 days ago
[#Масжидимиз\_намоз\_вактлари](?q=%23%D0%9C%D0%B0%D1%81%D0%B6%D0%B8%D0%B4%D0%B8%D0%BC%D0%B8%D0%B7_%D0%BD%D0%B0%D0%BC%D0%BE%D0%B7_%D0%B2%D0%B0%D0%BA%D1%82%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8)

#Масжидимиз_намоз_вактлари

"Ар-Раҳмон" жомеъ масжидида намоз вақтлари ўзгарди:

🕰 БОМДОД    04:45
🕰 ПЕШИН       13:00
🕰 АСР              17:30
🕰 ШОМ            19:25
🕰 ХУФТОН      21:00

"Намозни тўкис адо этинглар . Албатта,  намоз мўминларга вақтида фарз қилингандур" .
(Нисо сураси 103 -оят )

Дўстларингизга хам улашинг !!!
👇👇
https://t.me/ArRohman_uz

3 weeks, 4 days ago

#асл_моҳият

*💻 Фатвога журъатлилар*

***▶️*** Тоир домла Рўзиев ЎМИ Навоий вилояти вакили
*🔗 Улашинг:* @AhliSunnaValJamoaUz

https://t.me/ArRohman_uz

1 month ago
[#ХАДИС](?q=%23%D0%A5%D0%90%D0%94%D0%98%D0%A1)

#ХАДИС
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Кўкдаги юлдузлар ердагиларга қандай кўринса, Қуръон ўқиладиган уй осмон аҳлига худди шундай кўринади" деганлар

https://t.me/ArRohman_uz

1 month ago
Ассалому Алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу …

Ассалому Алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу шу инсонни ногирон ва Касал фарзандлари бор еҳсон қилмоқчи ва йордам бермоқчи бўлганлар ва имкони борлар Аллоҳ учун йордам беринг!!!

"Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195‑оят).

https://t.me/ArRohman_uz

1 month ago

Қабристонга туташ масжидлар ҳақида

1 month, 1 week ago
[#Ажойиб\_маълумот](?q=%23%D0%90%D0%B6%D0%BE%D0%B9%D0%B8%D0%B1_%D0%BC%D0%B0%D1%8A%D0%BB%D1%83%D0%BC%D0%BE%D1%82)

#Ажойиб_маълумот

Қайси пора қайси бетда жойлашган?
Қуръоннинг маълум бир пораси қайси бетдан бошланишини билиш учун муайян ҳисоблаш усули қўлланилса, бас. Масалан 9-пора:

9-1=8
8+8=16
16 нинг охирига 2 ни қўшамиз = 162
Демак, 9-пора 162-бетдан бошланар экан.

Шу йусинда хоҳлаган поранинг бошланиш бетини билиб олса бўлади. Масалан, 15-пора:
15-1=14
14+14=28
28 нинг охирига 2 ни қўшамиз = 282

https://t.me/ArRohman_uz

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago

Шаввол ойи ва унинг олти кун рўзаси

▪️Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг фойдаларидан бири шуки, ҳар йили ушбу ҳадиси шарифга амал қилган одам умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Уламолар Рамазон рўзасидан кейин шаввол ойида олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганлик мукофоти берилишини бундай тушунтиришган: “Маълумки, шариатимизда ҳижрий-қамарий тақвим асосида ҳисоб-китоб қилинади. Шундай экан, бир ҳижрий-қамарий йил тақрибан 360 кундан иборат. Шунда, ўттиз кун Рамазон рўзаси ўнга кўпайтилганда 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Шаввол ойининг олти кун рўзасининг ўн баробари эса 60 кун, яъни, 2 ой бўлади. Қўшиб ҳисоблаганда, 360 кун (бир йил)ни ташкил қилади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا

“Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят).
Демак, Рамазондан кейин шаввол ойида ҳам рўза тутиш фазилатли улуғ экан. Бунинг ҳикмати ўлароқ, мўмин-мусулмонлар Рамазондан бошқа пайтларда ҳам рўза тутиб, янада кўпроқ ажр-савобга эришишлари, қолаверса, Рамазон келишидан олдин, унга тайёргарлик кўриш мақсадида Шаъбон ойида ўзларини рўзага ўргатиб, ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёргарлик кўрганлари сингари, шавволда ҳам бир ой давомида рўза тутишга кўниккан ички аъзолар энди аста-секинлик билан таом истеъмолига мослашиши учун ҳамдир. Шундай йўл тутиш инсон руҳига ҳам, жисмига ҳам кони фойда. Зеро, табиблар шавволда бирдан ўзини овқатга уришни тавсия қилишмайди. Балки, овқат истеъмолини аста-секинлик билан кўпайтиришни таъкидлашади.

Бу олти кунлик рўзани шаввол ойининг иккинчи кунидан бошлаб тутиш мумкин. Зеро, шаввол ойининг биринчи куни Рамазон ҳайити бўлгани учун унда рўза тутиш тақиқланади. Шунингдек, Ийдул фитрдан сўнг дарҳол рўза тутиш ҳам шарт эмас, балки шаввол ойи давомида тутса, жоиз. Рамазон ойи давомида баъзи кунларининг рўзасини тута олмаган кишилар, аввал ўша кунларнинг қазосини адо этиб, сўнг олти кунлик рўзани тутсалар, айни муддао бўлади. Аммо, бу ойда олти кунлик нафл рўзани тутиб, Рамазондан қолган қазоларни ундан кейин ёки бошқа ойларда тутсалар ҳам зарари йўқ. Лекин уламоларнинг тавсия қилишларича, шаввол ойида тутиладиган олти кунлик нафл рўзани кетма-кет эмас, балки ҳар ҳафтада икки кундан тутиш фазилатдир. Айниқса, душанба ва пайшанба кунлари тутилса, нур устига нур бўлади. Зеро, бу кунларда тутилган рўзага қўшимча қилиб, ўша кунлардаги рўза туганлик ажри ҳам ёзилади, иншааллоҳ. Бундан ташқари, қазо бўлган рўзаларни ҳам мазкур ойда тутиш билан бу муборак ойдаги фазилатларга эришилади.

*▪️Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки*, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади. Зеро, беайб Парвардигори олам. Банда камчилик ва хатолардан холи эмас. Бу худди фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарзда билиб-билмай йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилади. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз-вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради. Зотан, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар:
إن أول ما يحاسب الناس به يوم القيامة من أعمالهم الصلاة قال يقول ربنا جل وعز لملائكته وهو أعلم انظروا في صلاة عبدي أتمها أم نقصها فإن كانت تامة كتبت له تامة وإن كان انتقص منها شيئا قال انظروا هل لعبدي من تطوع فإن كان له تطوع قال أتموا لعبدي فريضته من تطوعه ثم تؤخذ الأعمال على ذاكم
“Инсонлар қиёмат куни амаллари ичида энг биринчи ҳисоб-китоб қилинадигани намоздир. Раббимиз азза ва жалла Ўзи яхши билса-да, фаришталарга қарата: “Бандамнинг намозига қаранглар-чи, у тўла-тўкис эканми ёки нуқсонлими?" деб айтади. Агар (банданинг намози) мукаммал бўлса, унга мукаммал деб ёзилади, агар унда бирор камчилик бўлса, Аллоҳ: “Каранглар-чи, бандамнинг бирор-бир нафл ибодати бор эканми?" дейди. Агар унинг нафл ибодатлари бўлса, Аллоҳ: “Бандамнинг фарз амалларини унинг нафл (ибодатлар)идан олиб тўлдиринглар", дейди. Сўнра (унинг қолган) амаллари ҳам шу йўсинда қабул қилинади" (Имом Абу Довуд ривояти).

@ArRohman_uz

1 month, 2 weeks ago

Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar togrisidagi qonun 14-MODDA

https://t.me/ArRohman_uz

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas