?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago
Абу Юсуф Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Эй инсонлар, саломни (таниган ва танимаганлар орасида) ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошларга етишинг. Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар», дедилар.Имом Термизий ривоятлари.https://t.me/ArRohman_uz
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Имом Aҳмад ибни Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ ривоят қиладилар: «Бир одам Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келиб, қалби қаттиқлигидан шикоят қилди. Яъни бераҳмман, шафқатсизман деган маънода. Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Aгар қалбинг юмшашини истасанг мискинни таомлантир, қорни очга таом бер, ва етимнинг бошини сила» - дедилар.
Демак етимнинг бошини силаш унга меҳрибонлик кўрсатиш қалб қаттиқлигини кетқизади. Ва қалбга бу иш хотиржамлик сакинат олиб келади.
#Кун_ҳикмати Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи бештадир:
1. Саломга алик олиш.
2. Касални бориб кўриш.
3. Жанозага эргашиш.
4. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
5. Акса урганга жавоб қайтариш", - *дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Имом Муслимнинг ривоятида эса бундай келтирилади: "Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақи олтитадир:
1. Йўлиққанда салом бериш.
2. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
3. Насиҳат талаб этса, насиҳат қилиш.
4. Агар акса уриб, ҳамд айтса,("Ярҳамукаллоҳ), деб жавоб қайтариш.
5. Касал бўлса, бориб кўриш.
6. Жанозасида қатнашиш".Имом Бухорий ва Муслим ривояти."Ал-Азкор" китобидан.*
https://t.me/ArRohman_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Аллоҳ сизга сўнмас иймон, гўзал ахлоқ, шукр этгувчи қалб, зикр этувчи тил, хайрли умр, дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур
(Маъноси: "Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз".)
Абу Довуд ривояти.
"Ар-Раҳмон" жомеъ масжидида намоз вақтлари ўзгарди:
🕰 БОМДОД 06:30
🕰 ПЕШИН 13:00
🕰 АСР 15:30
🕰 ШОМ 17:10
🕰 ХУФТОН 19:00
"Намозни тўкис адо этинглар . Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандур" .
(Нисо сураси 103 -оят )
Дўстларингизга хам улашинг !!!
👇👇
https://t.me/ArRohman_uz
Таяммумдаги 4 фарз
1 Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2 Тоза тупроқни қасд қилиш; (ер жинсидан бўлган, тупроқ тош, қум кабилар)
3 Икки қўлни тупроққа уриб юзига масх тортиш;
4 Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш
"Ар-Раҳмон" жомеъ масжидида намоз вақтлари ўзгарди:
🕰 БОМДОД 06:15
🕰 ПЕШИН 13:00
🕰 АСР 15:45
🕰 ШОМ 17:20
🕰 ХУФТОН 19:00
"Намозни тўкис адо этинглар . Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандур" .
(Нисо сураси 103 -оят )
Дўстларингизга хам улашинг !!!
👇👇
https://t.me/ArRohman_uz
**عَنْ عَائِشَةَ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ : أَيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللَّهِ ؟ قَالَ : " أَدْوَمُهُ، وَإِنْ قَلَّ ".
Oisha onamizdan rivoyat qilinadi, Nabiyﷺdan so'rashdi: "Qaysi amal Allohga suyukliroq?". U zot aytdilar: "Oz bo'lsada davomiy bo'lgani"
Sahih Muslim (782).**
Бугун биринчи дарс.🔥
19:00 да. Эсдан чиқмасин
«Бидъат» нима?
Бидъатнинг луғавий маъноси «янги нарса»дир. У хоҳ яхши нарса бўлсин, хоҳ ёмон нарса бўлсин, бидъатдир. Шаръий истилоҳда эса, уни дин деб ҳамда савобли деб ихтиёр қилинган ҳар бир янги пайдо қилинган нарса бидъатдир. Унинг асли аввалги уч табақада ва умматнинг ижмосида учрамайди.
Бидъат бир эътибордан икки қисмга тақсимланади: луғавий бидъат ва шаръий бидъат.
Шаръий бидъат мутлақо мазаммат қилинган ва қайтарилган. Бунга бир нечта далиллар келтирилади:
Биринчи:
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло ҳар бир бидъатчидан тавбани тўсиб қўйган» (Имом Табароний ва Байҳақий ривоят қилишган).
Бунга сабаб, бидъатчи ўзи қилаётган нарсани тўғри деб билади ва шу сабабли унга тавба қилмайди.
Иккинчи: Мужаддиди «Алфис-соний»: «Бирорта бидъат ҳасана бидъат бўлмайди», деганлар. У кишининг бу сўзидан истилоҳий бидъат ирода қилинган.
Учинчи: Бидъатда бир эътибордан нубувватни даъво қилиш бор.
Чунки бидъатчи гарчи ўзи даъво қилмаса-да, лекин у гўё пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тўлдиролмаган нарсани тўлдиргандек бўлади.
Тўртинчи: Бидъатчи суннатга эргашишдан маҳрум бўлади.
Мана шу эътиборлардан бидъат мазаммат қилинган иш саналади.
Луғавий бидъат беш қисмга тақсимланади: вожиб, ҳаром, мустаҳаб, макруҳ ва мубоҳ.
Уларнинг тафсилоти қуйидагича:
1. Вожиб. Динни муҳофаза қилиш вожиб. Шу сабабли, унинг муҳофазаси учун васила бўладиган нарсаларни ўрганиш ҳам вожибдир. Ботил фирқаларга раддия бериш, наҳв илмини ўрганиш бунга мисол бўлади.
2. Ҳаром. Жабария ва мўътазила каби фирқаларнинг эътиқодлари бунга мисол бўлади.
3. Мустаҳаб. Бунга мадраса, мусофирхона ва хонақоҳлар қуриш мисол бўлади. Шунингдек, таровеҳ намозларини жамоат бўлиб ўқиш. Бу борада ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу «Бу қандай ҳам яхши бидъат», деганлар. Бундан луғавий бидъат ирода қилинган. Булар «суннати ҳасана» деб ҳам аталади.
4. Макруҳ. Бомдод ва аср намозларидан кейин одатга айланган қўл бериб кўришиш бунга мисол бўлади. Бу қавл ҳанафий мазҳабининг қавлидир. Шофеъийлар наздида эса мубоҳдир.
5. Мубоҳ. Бунга ейиш-ичиш яшаш учун кенг макон қуриш ва масжидларга нақш қилиш мисол бўлади. Бу иш ҳанафийлар наздида мубоҳ бўлиб, шофеъийлар наздида эса макруҳдир.
“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.
?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago