Tashkent Auto Dealer

Description
Автосалон
ООО “TASHKENT AUTO DEALER”
г.Ташкент, 100022, Яккасарайский р-н, Кичик халка йули, 1А.
Тел.: +99890 356-78-88, +99895 169-76-50
Advertising
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 2 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 5 months ago

4 years, 2 months ago

UZAUTO MOTORS РАСМИЙ БАЁНОТИ

2020 йил 9 октябрь, Тошкент. “UzAuto Motors” АЖ Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу автомобиль ишлаб чиқарувчига нисбатан кўриб чиққан иш юзасидан чиқарилган хулосаларини қатъий рад этади. Амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган ҳуқуқидан фойдаланиб, компания МҚКҚнинг ушбу ҳолатга қўллаб бўлмайдиган ҳужжатлар ва хато ҳисоб-китобларга асосланган қарорига суд тартибида эътироз билдиришни кўзда тутади.

Жараённи шарҳлар экан, “UzAuto Motors” АЖ юридик бошқармаси раҳбари Рустам Шаймардонов қайд этди:

“МҚКҚ текширувга жалб этган экспертларнинг салоҳиятсизлиги мижозлар базамизнинг бир қисмининг кўнгли совишига олиб келганлигидан афсусдамиз. Оммавий майдонда эълон қилинган шошилинч популистик баёнотлар ўн минглаб одамлар томонидан давлат кафолати сифатида қабул қилинди, тартибга солувчининг қарори устидан судда эътироз билдириш мумкинлиги борасидаги изоҳ эса, кўп ҳолда беэътибор қолди. Натижада қўмитанинг масъулиятсизлик билан қилган хатти-ҳаракати орқали расмий шахслар баёнотига бўлган ишончга путур етди.

Кеча, 8 октябрь куни, МҚКҚ даъволарининг ҳар бир банди бўйича UzAuto Motorsнинг позицияси оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Расмий баёнотда бу айбловлар ишларнинг реал ҳолатига мувофиқ келмаслиги тафсилотларини ёритиш имконсиз бўлгани сабабли, биз манфаатдор шахсларни қуйидаги ҳаволалар орқали улар билан танишишга таклиф этамиз: https://uzzoom.uz/posts/527-uzauto-motors-monopoliyaga-qarsi-kurasis-qmitasining-davolariga-zavob-berdi
Мижозлар манфаатларига садоқат UzAuto Motors учун устувор бўлиб қолаверади, аммо бу ҳеч кимга кимнингдир сиёсий ниятлари йўлида уни суиистеъмол қилиш ҳуқуқини бермайди. Компаниянинг вазифаси – энг йирик миллий корхоналардан бирини банкротликка олиб бориш борасидаги бузғунчи сценарийни амалга оширишга йўл қўймаслик, ваҳоланки, МҚКҚ тавсияларига риоя этиш айнан шундай оқибатга олиб келиши мумкин. Амалда бизни қарийб триллион сўмни давлат бюджетига ўтказиш ўрнига, уни карантин даврида янги автомобиллар харид қилган бир неча ўн минг одам ўртасида тақсимлашга мажбур қилмоқдалар.

МҚКҚ томонидан текширув учун юборилган ходимлар айбловларининг мантиқсизлиги ва ўзларининг профессионализмдан йироқ эканликлари ҳақида тўхталиб ўтирмай, оппонентларимизга ахлоқ борасида саволлар йўлламоқчимиз. Ҳозир, пандемия ва иқтисодий инқироз даврида ўзининг юз минглаб ходимлари ва шерикларини даромад билан таъминлаётган улкан заводни, қолаверса, халқ хўжалигининг ёндош тармоқлари, жумладан илм-фан, кимё, металлургия ва бошқа соҳалар учун локомотив вазифасини ўтовчи заводни зарарга киришига уриниш қанчалик ўзини оқлайди? UzAuto Motors мижозлари манфаатларини республиканинг ўттиз тўрт миллионлик аҳолиси эҳтиёжларига сунъий равишда қарама-қарши қўйиш қанчалик зарур? Ишлаб чиқаришни вайрон қилиш баробарида давлат бюджетини мамлакат ижтимоий ҳаёти ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун сув ва ҳаводек зарур бўлган йиллик қарийб беш триллион сўмлик тушумдан маҳрум қилиш қанчалик тўғри?

Агар буларнинг бари ҳақиқатан зарур бўлса ва муқобил ечимга эга бўлмаса, суд шундай қарор қилса, компаниямиз, ҳеч бўлмаса, тармоқ ва соғлом мантиқни ҳимоя қилиш учун қўлдан келган барча ишни бажарганлигимизни англаган ҳолда, ҳар доимгидек қонун талабларига риоя қилади.

4 years, 2 months ago

Асака шаҳридаги UzAuto Motors заводига GM экспертлари томонидан BIQ IV сифат сертификати берилди

**Автомобиль сифатини қандай баҳолаш мумкин? “Ёқди-ёқмади” қилибми? Беш балли тизимдами? Бунинг ягона жавоби йўқ, лекин ҳар бир автомобиль ишлаб чиқарувчида, айниқса глобал фаолият юритадиган компанияда, ўз сифат назорати тизими бўлади. Асрий тарихга эга General Motors концернида бу GMS глобал ишлаб чиқариш тизими бўлиб, у UzAuto Motors заводларида ҳам татбиқ этилган. Ушбу тизим General Motorsда қабул қилинган ва бутун дунёда самарали ишлаётган юқори стандартларга риоя этган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради.

GMS жорий этилиши даражасига мувофиқ, General Motors корпорациясининг Ҳиндистон, Хитой, Корея ва АҚШлик мутахассислари Асака шаҳридаги UzAutoMotors заводини ишлаб чиқариш жараёнларига сифат интеграцияси даражаси (BIQ – Built-In Quality)ни текширдилар. Аудит натижасига кўра корхонага BIQ IV даражасидаги сертификат берилди, бу “сифатни жойида яратиш” ва носозликларни шу ернинг ўзида бартараф этиш имконини берувчи корпоратив ёндашувни англатади.

Ушбу сертификатни олиш учун мустақил баҳолашнинг кўп сонли босқичлари ва турли кўрсаткичлар бўйича аудит ўтказилди, улар заводнинг General Motors талабларига тўлиқ мос келишини тасдиқлади. Бу UzAuto Motorsга келгусида GMнинг глобал платформаларида автомобилларнинг янги оилаларини ўзлаштириш, компания ишчилари ва шерикларининг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек йўқотишларни камайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича доимий ишларни амалга ошириш имконини беради.**

UzAutoMotorsнинг Хоразм вилоятидаги филиали ҳам BIQ IV сертификатига эга, унга сазовор бўлиш кейинги йилларда заводда ўтказилган кенг кўламли ва сифат бўйича барча талабларга мувофиқликни таъминлашга қаратилган ишлар натижаси бўлди.

Маълумот учун:
General Motors глобал ишлаб чиқариш тизими (GMS) автозаводларни BIQ – ишлаб чиқариш жараёнига сифат интеграциясининг бешта даражаси бўйича таснифлайди. Бу тизим ишлаб чиқариш корхоналарини баҳолашда қўлланилади ва сифат даражасини белгилашга ёрдам беради. Шу тариқа, заводда жорий этилган GMS глобал ишлаб чиқариш тизими General Motors хавфсизлик ва сифат юқори стандартларининг умумийлигини таъминлайди ҳамда энг яхши жараёнлар, услублар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва қўллаш имконини беради.

4 years, 7 months ago

Нимага навбатим ўзгармаяпти?Бугунги кунда мазкур савол UzAuto Motors компаниясига энг кўп берилаётган саволлардан бири саналади.

Ушбу саволга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Компанияда навбат шакллантирилаётганда автомобиль модели, модификацияси ҳамда ранг каби омиллари инобатга олинади. Ушбу омилларнинг ҳар бири бўйича ўзининг белгиланган навбати мавжуд.

Автомобилингизнинг навбати ўзгармагани бу автомобиль ишлаб чиқарилмаяпти дегани эмас. Демак навбат омиллардан бошқа бири асосида ўзгармоқда. Ҳар бир автомобиль навбати юқорида санаб ўтилган омиллар бўйича шакллантирилади.

Компания харидорларнинг автомобилларини шартномада кўрсатилган муддатдан кечиктирмасдан етказиб берилишини таъминлайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг??????
Telegram: @uzautomotorscom
Instagram: @uzautomotorsofficial
Facebook: fb.com/UzAutoMotorsOfficial
Websayt: www.uzautomotors.com

Почему очередь не двигается?На сегодняшний день данный вопрос является одним из наиболее задаваемых в адрес компании UzAuto Motors.

В ответ на вопрос компания сообщает, что при формировании каждой очереди учитываются такие факторы как выбор модели, модификации и цвета автомобиля.

Если Ваша очередь не изменилась, это не означает, что не был произведен или поставлен ни один автомобиль. Это означает, что очередь продвинулась по одному из других вышеуказанных факторов. Каждый заказ производится исходя из последовательности очереди.

В конечном итоге автомобиль будет поставлен покупателю не позже срока, указанного в договоре купли-продажи.

Следите за нами в социальных сетях??????
Telegram: @uzautomotorscom
Instagram: @uzautomotorsofficial
Facebook: fb.com/UzAutoMotorsOfficial
Websayt: www.uzautomotors.com

Facebook

Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

4 years, 8 months ago

Хурматли харидорлар!?****

НАВБАТСИЗ ТАЁР

15 дақиқада олиб кетишингиз мумкин бўлган автомобиллар рўйхати!!!

?SPARK
A/T 3-позиция
Ранглари: GAZ, GK2, GD8
Нархи: 92 821 000 сўм.

?NEXIA-3
A/T 4-позиция
Ранглари: GAZ, GB0
Нархи: 106 429 000 сўм.

?LACETTI
1-чи позиция М/Т
Нархи: 114 449 000 сўм.

?LACETTI
L-Comfort plus М/Т
Нархи: 115 607 000 сўм.

?LACETTI
1-позиция ГБО
Нархи: 123 287 000 сўм.

Маьлумот учун тел.:
?+99890 356-78-88
☎️+99895 169-76-50

We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 2 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 5 months ago