Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Description
📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)

Реклама учун @Solixa_Qiz











https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 3 days, 5 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 10 months, 1 week ago

1 month, 1 week ago
**17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш …

17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...
🚷****
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈

1 month, 1 week ago

​​📝ФИКР ВА МУЛОҲАЗА

Саида ишдан барвақт қайтди. Бугун қайнонасининг таваллуд топган кунига борайми, бормайми деб бироз ўйланди.
Нима қилса экан? Ўтган йили ҳам бормаган эди. Ўғли билан келинини кутавериб, улардан дарак бўлмагач, охири Шарофатхон аянинг ўзи телефон қилди.
Саида телефон қилаётган қайнонаси эканини қалбан сездида аста гўшакни кўтарди:
- Саидахон, тузукмисиз қизим?
Келмаганингларга ҳавотир олдим. Ғайратжон яхшими?
Бемавруд қўнғироқдан Саиданинг энсаси қотди:
- Ассалому алайкум, ойижон, - деди овозига ясама тус бериб, қанча дори ичсам ҳам иситмам тушмаябди... йўталаяпман...
- Қоқирум қилиб ичинг. Қайноққина ичсангиз иситмангиз тушиб, йўталингиз тузалади...
- Раҳмат... шундай қила қоламан. Бугун бир амаллаб ишхонага брргандим, уйга жавоб беришди.
Қайнона келинига ачинди. Аксига олиб, туғилган кунида ҳам касал бўладими? Ишқилиб тезроқ тузалсинда...
Майли, Саидахон, тузалиб кетинг. Овсинларингиз ҳам келишганди. Сизнинг ўрнингиз билинаябтида...
- Майли ойижон, аъзойи баданим қақшаб оғриябди. Эртага докторга бораман.
- Эртага эмас, бугуноқ доктор чақиртиринг...
- Хўп.
Саида телефон гўшагини қўйгач, бопладим дегандай хурсанд бўлиб кўзгуга қаради.
- Туғилса туғилибдида... Совғаям олмагандим... Нима кераги бор, талтайтириб. Менинг хўжайиним зўр. Чизган чизиғимдан чиқмайдилар. Фақат катта Муллакамнинг феъллари чатоқ. Овсинимнинг гапига кирмайдилар. Менинг эрим бўлса ювош.
Саида ўз гапидан ўзи қувониб эрига телефон қилди.
- Адаси, халиям ишдамисиз? Нима планлар?
Ғайрат хотинининг гапига тушунмади:
- Қанақа план ҳақида гапиряпсан?
- Бугун ойижоннинг туғилган кунларию...
- Э, э эсимда йўқ. Яхшиям эслатдинг. Борамизми?
- Боришнинг ўзи бўлмайди. Каттароқ совға олиш керак.
- Нимага каттароқ?
- Ахир 70 ёшга тўлдиларку...
- Тўғри, етмиш ёшга тўлдилар. Кел, яхшиси пул бериб қўя қоламиз.
- Пул? Ойижон пулни хоҳламайдилар. Иннайкейин мен бормайман. Ойижонга касалман деб айтдим.
- Қачон айта қолдинг? Соппа-соғсанку?
- Ойижониз ўзлари қўнғироқ қилдилар. Келинглар, гап бор дедилар...
- Қандай гап экан? Яхши қилибсан касалман деб. Мениям боргим йўқ. Совғаям олмадик. Пулни истамайдилар..
Эрининг гапидан Саида қувониб кетди.
- Ҳозир нима кўп. Касал кўп. Худо кўрсатмасин, агар меҳмонлардан юқиб қолса борми...
- Тўғри. Бизга қийин бўлади. Келишдик. Мен ҳам касалман... Ҳозир ойимга шу гапни айтаман.
Ғайрат ойисига қўнғироқ қилиб, боролмаслигини айтди.
- Эй, болам-а, шу бугун ҳам касал бўласизларми? Ўтган йили ковид бўлганинг учун индамагандим. Эссиз, келсангиз яхши бўларди...
Хуллас, туғилган кун жуда чиройли ўтди. Шарофатхон она бир умр чеварчилик қилиб яхши маблағ тўплади. Ишлаган ҳалол пулига тоза, асл матолар сотиб олиб сандиғини тўлдирди. Қайнонаси келинлигида хадя қилган бир жуфт билакузук олдига ўзи ҳам тилла буюмлар қўшди.
- Аллоҳ насиб қилса, кўзим тириклигида асл матоларни, тилла тақинчоқларимни қизим, келиним ва набира қизларимга берайин деб ният қилганди. Бугун шу орзуси ушалди. Етмиш ёшини қутлаб, уйига келган барча меҳмонларни совға билан сийлади.
Шарофат аянинг қимматбаҳо совғасидан ҳамма баҳраманд бўлди. Ҳатто гул кўтариб чиққан ён қўшни қиз ҳам совғасиз қолмади.
Фақатгина, боришни истамай, пулини аяб, ўзини-ўзи касалликка солган Саидагина совғасиз қолди. Саидага аталган тилла балдоқни Шарофатхон ая жиянининг қулоғига тақиб қўйди.
Ҳамма онахонга ҳавас қилиб, сизнинг ёшингизга етайлик деб уй-уйларига тарқалишди...

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

[​​](https://telegra.ph/file/9bea506bfbdc8abf9ef50.jpg)***📝*****ФИКР ВА МУЛОҲАЗА**
1 month, 1 week ago

📝СИРЛИ УРМОНДАГИ ВОКЕА...
(вокейлик асосида ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Келинг сизларга яна бир янги хикоямни такдим этаман...мархамат!!!

Ишдан чарчаб келган Нодир, ташкари эшикни очиб уйга кирди. Бироз кайфияти йуклиги боис хотинининг кутиб олмаганига зарда килиб:
-- Кадимда хотинлар эрларини ишдан келишини очик чехра билан кутиб олган булса, хозирги хотинлар уйдан хам чикишмайди, сериал куриб утиришади!- дея хотинини бир чакиб олди.
-- Салом, яхши келдингизми? Мен сериал куриб утирганим йук, аксинча интернетдан бир эълонга кузим тушиб колди, ушани укиётгандим.- дея жавоб берди эрига.
Нодир хам якинлашиб келдида , пастки жагини хотинининг елкасига куйганча, эълонни овоз чикариб укий бошлади:
-- Икки каватли, хамма кулайликлари мавжуд булган, шахардан ун беш км узокликда жойлашган уйимизни сотаман ёки шахар марказида жойлашган уч хонали уйга алмаштираман!- дея укиди ва гапида давом этди....
-- Умуман олганда машинада ун беш км унча олис эмас, бу бизга маъкул! Кани тайёрлан, бориб куриб келамиз уша топган эьлонингдаги уйингни!- деди Нодир.
Машинада эьлондаги манзил буйлаб жунашди. Ана мана деганча уша ерга етиб боришди. Уйни куздан кечириб булишгач уй эгаси билан уйни алмашишга келишишди. Уйни то узлари хохлагандек холга келтириб нарсаларни жойлаштиргунларича карийб бир хафта утиб куйди. Нодир ишга кетганда хотини зерикиб колишидан хавотирланиб:
-- Мен ишга кетгач ёлгиз узинг зерикиб колмайсанми, нима иш билан шугулланмокчисан?- дея суради хотинидан.
-- Эрталаб бироз машк килиш учун югуриб келаман, кейин аклли уй бекаси булиб хамир килиб нон пишириб оламан.
-- Каерда югуриб келишни режалаштиряпсан, кишлок буйлабми?
-- Кишлок буйлаб эмас, урмон томонга югуриб келаман.
Уйимиз кишлок чеккасида жойлашган булиб, сал утиб урмон бошланарди.
-- Адашиб колмайсанми узи?
-- Йук, болаларга ухшаб тош ташлаб белги куйиб кетаман!- дея кулди хотини.
-- Унда яхши....зерикмасдан вактингни утказгин!- дея ишга машинасида жунади.
Кейин мен кулогимга наушникни такиб югуриш учун урмон томон югуриб кетдим.- дея гапида давом этди Нодирнинг хотини...
Сукмок йул топилмади, ут уланлар устидан мазза килиб югуриб кетдим. Куёш заррин нурларини эрталабдан сочиб турарди. Кулогимда мусика янграб завк билан югуришда давом этардим. Кайфиятим жуда аъло эди. Бир пайт эшитиб бораётган кушигим бирдан тухтади. Нимагадир плеерим айтмай колди. Тухтадимда, заряди тугадимикан деб карадим. Лекин заряди хали куп эди. Кулогимдан наушникни олиб атрофга назар солдим. Атроф жим жирт эди. Факат чигирткаларнинг чириллаш овозлари эшитилиб турарди. Лекин бу жим житлик нимагадир мени хавотирга солаётгандек эди гуё. Яхшилаб эътибор бериб карасам, урмон хам худди узгаргандек куринди кузимга. Олдиндаги дарахтларнинг ораларида тиконли усимликлар билан копланганди. Оёк остиларим кум кук утлар эмас балки коп кора мохлар билан копланганди.
-- Кайтиш вакти келди,- дея узимга узим гапирдим атрофдаги жим житлик куркувини бузиш учун.
Оркага бурилдим, дахшат...чунки боткокка ухшаган лойли ерлардан иборат манзарани курдим. Узим хам хайрон булдим бу ердан кандай югуриб утдим деб. Шунда дахшатли куркувни енгиш учун эримга кунгирок килмокчи булдим. Чунки эримнинг босик хотиржам гапиришлари доим менга далда буларди. Аммо, афсуски, телефоним ишламади. Тугрироги алока йук эди. Куркувдан бироз югурдим. Нимага бунака манзара ва жимлик хукмронлигидан хайратда эдим. Урмонда хеч булмаса кушлар сайраб туришлари керак эди.
Бир пайт янаям мени дахшатга солган вокеа руй берди. Кутилмаганда, урмонда чакалок йигиси эшитилди. Хали кукракдан айрилмаган кичкина чакалок йигиси эшитилди. Бир томондан дахшатга тушсам, иккинчи томондан чакалок йигладими демак мен ёлгиз эмасман, менга якинрокда чакалокнинг онаси бор дея.
-- Ким бор?- дея бакирдим.

1 month, 2 weeks ago

Бу қиздаги мени ўзига маҳлиё қилган сири нимадалигини билолмай бошим қотарди. Тўйи яқинлашгани сайин азобим ортиб бораверди. Энди уни ёмон кўриб борардим. Нега учради, ёмон гапириб уришиб берсачи, деб ўйлардим. Баъзан гап орасида уни жеркиб берардим, гоҳ қўполлик қилардим…
У эса қўполлигимдан кўзи ёшга тўлса-да, индамай қўя қоларди.
Бир куни 8-март байрамида ишхона яқинидаги кафеда хотин-қизларга байрам қилиб бердик. Раҳбардан яшириб йигитлар оз-оздан ичиб олдик. Беихтиёр унга тикилиб қолдим. Бунинг нотўғрилигини билардим, лекин ихтиёримга қарши чиққим келмасди. Бугун бир кўнглимнинг амрига бўйсунсам бўйсунибманда. Ахир ҳар куни бечорани қафасга соламан, хаёлимдан ўтди. Тушлик пайтига мўлжалланган байрам анчага чўзилди, кейин ишхонага қайтдик. Шунда биринчи марта унга тик қараб:
- Нега мени кутмай турмушга чиқиб қўйдингиза? дедим.
Гапларимни ҳар доимга ҳазилларимга йўйиб, кулиб қўя қолди.
- Кулманг, рост айтяпман… Мен сизни яхши кўриб қолганман. Ўша биринчи учратган кунимдан буён яхши кўраман…
У менга ҳайрат билан тикилиб қолди, кейин секингина:
- Биламан, деди.
- Нимани биласиз?… энди мен ҳайратландим.
- Яна ҳазилкашлик қилаётганингизни, кулди у.
- Ҳозир муҳаббатга ишонмайман, севги йўқ нарса, дейсиз…
- Қайлиғингиздан тортиб олсам, менга тегасизми?
- Йўқ, кулиб юборди у.
- Сизга тексам, рашк қилавериб кунимни кўрсатасиз…
Тилим айланмай қолди.
Аҳмоқона ҳазилкашлигим бошимга бало бўлди. Шу куни ишдан чиқиб, байрам баҳона роса ичдим. Юрагим шунақа сиқилдики, дунё кўзимга қоронғу эди. Нега ҳам учратдим? Тинчгина яшаб юрувдим…
Энди ҳаммани унга таққослайман, ҳаммадан унинг хислатларини ахтараман! Энди қандай яшайман!
Энди ҳар куни унга яхши кўришимни айтадиган бўлдим.
У эса кулиб қўйишдан нарига ўтмасди. Бир куни ўзимни тута олмадим.
- Бирор марта бўлсада, гапимни жиддий оласизми? Ахир мен ишқингизда жинни бўляпманку! Қанақа бераҳм қизсиз!
У анчагача жавоб бермади, кейин секингина:
- Аксинча… мен жуда раҳмдилман. Севиб қолиб, қийналишингизни хоҳламайман! Буни қанчалик азоблигини билмайсиз…
- Худди бировни севадигандек гапирасиза?! Сиз тошюраксиз, ҳеч кимни севмайсиз… Сиз ҳатто ўша… қайлиғингизни ҳам севмайсиз!
Бу гапимдан кейин у йиғлаб юборди ва югуриб хонадан чиқиб кетди. Шу билан эртаси куниям ишга келмади. Жинни бўлиб қолай дедим. Ўзимни ўзим ёмон кўриб кетдим. Энди бу ерда қололмасдим. Ариза ёзиб раҳбаримнинг ҳай-ҳайлашига қарамай ишдан бўшаб кетдим. Тезроқ уни унутмасам жинни бўлишим аниқ. Одамнинг яхши хислати ҳам бировга озор бериши мумкин экан. Мен унинг яхшилигидан куйгандим. Лекин ундан узоқда ҳам унинг хаёли билан яшардим. Азобимда, фироғимда ҳам у. Ўзимча ундан воз кечмоқчи эдим, лекин бу мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Ҳар куни телефонимга жиринглаб қолармикан, деб тикиламан. Бу дунёда ҳеч ким мени унчалик тушунмайди. Фотиҳалангани сабаб менга барча гапларини айтган, мен уни жуда яхши билардим…
Ишдан кетиб дадам билан савдода ишлай бошладим. Уни унутиш учун кўпроқ ишлашим керак эди. Бир томондан унинг қайлиғи бойвачча йигитлиги аламимни келтирарди. Соғинч азобини енгиш учун ҳар уни эслаганимда телефонимга Соғиндим деб ёзиб қўядиган одат чиқардим. Бир кунда эллик марта ёзибман! Кейин бу эрмакка айланди. Соғинчларимни санаб қалбим тафтини босардим. Дадамда тижоратда, янги иш жойлари очишда туғма қобилият бор эди. Қайси ишга қўл урмасинлар, албата ўнгидан келарди… Мен ҳам шу йўлдан кетдим. Дадамнинг ишини анча енгиллатдим. Орадан уч ойлар ўтди. Дадам касодга учраган бир тадбиркорнинг тўйхонасини сотиб олиб, уни юритишни менга топширди…
Тўйлар мавсуми яқин бўлгани учун тезда таъмирдан чиқариб, мижозларга тақдим этишимиз керак эди. Туну кун шу иш бўйича югурдим, айтилган муддатда ишларни тугатдим. Кўп ўтмай тўй ўтказадиган талабгорлар ҳам чиқди. Ўз ишимдан фахрланиб тўйхона эшигида турибман. Карнай-сурнайлар садоси остида оппоқ лимузиндан новвотранг костюм-шим кийган куёв бола тушди… Уни кўриб юрагим тўхтаб қолай деди…

1 month, 2 weeks ago

📝Севгилимнинг тўйи куни…
(ҳикоя)

Мен бахтнинг бошқа томонини топдим… Худди танганинг икки томони бўлганидек бахтнинг ҳам икки томони бор, ишонинг, ўз тажрибамдан гапиряпман.
Мен уни шунчалик севардимки, ҳеч қачон бирга бўла олмаслигимизни билиб ҳам севардим…
Унга унсиз термулиб, гўзаллиги ва ширин сўзларига маҳлиё бўлиб ўтирардим. Шундай дамларда агар жонингни бер деса, ҳеч иккиланмай берворардим… Лекин у ҳеч нима сўрамасди…
Мен эса уни қийнардим…
Қайлиғидан воз кечишини, менга турмушга чиқишини жуда-жуда хоҳлардим.
У эса синиқ жилмайиб қўйишдан нарига ўтмасди. Аввалига уни айблардим.
- Қандай қилиб ўзинг севмаган одамга турмушга чиқасан… Сенда юрак йўқ, тошсан, деган пайтларим ҳам бўлган. Ўшанда унга қаттиқ озор бераётганимни билмасдим… Худбинлигимни бошқаролмай ундан кўп нарса талаб қилганман. Аслида, у менга ҳеч нима ваъда қилмаганди.
Фақат сизга озор беришни истамайман, дерди. Лекин бу билан жонимга янада қаттиқроқ озор бераётганини тушунмасди. Муҳаббатдан қийналишга жон деб рози бўлардим. Лекин у рози эмасди.
Бир бошидан гапириб берадиган бўлсам, у билан институтни тугатиб, ишга кирганимда танишганман. Директор аризангизни ёзаверинг, деб чиқариб юборганда, котибанинг хонасида бир муддат каловланиб турдимда, компьютердан бош кўтармай нималарнидир чиқиллатаётган қизга нажот кутгандек қарадим.
- Қоғозингиз йўқми?
- Қоғоз керакми?
Бу гапни иккаламиз бир пайтда айтиб, кейин кулиб юбордик. Тезда ариза ёзиб, эртаси куни ишга чиқадиган бўлиб уйга қайтдим. Йўл бўйи ўша қиз хаёлимдан кетмади. Нимадан хурсандлигимни ўзим ҳам билмасдим, ишга кирганимданми ёки шундай чиройли қизни учратганимданми?.
Лекин биринчи иш кунданоқ хаёлларим тумандек тарқади. У ҳақида ҳали ҳеч бир маълумот йиғиб ҳам, ҳуснига тўйиб термилиб ҳам улгурмагандим… Қопқора Иномарка автомобилда келган йигит уни машинасига ўтқиздию, олиб кетди… Кўнглим вайрон бўлганча қолавердим…
Мен билан бирга сигарет чекиб турган ҳамкасбим ҳолатимни сезди, шекилли:
У фотиҳаланган… деди сигаретни чуқур-чуқур тортиб.
Уйдагилари қариндошига мажбурлаб фотиҳалаб қўйишган…
Хаёлларимни сездириб қуйганимдан хижолат бўлдим.
У эса фикрларимни ўқиётгандек яна давом этди:
Ишга келган борки, уни севиб қолади…
Мадина ҳақида эшитганларим шу бўлди. Негадир ишлашга иштиёқим ҳам қолмади. Ҳар куни уни кузатаман…
Нафис, чиройли, баъзан маҳзун, баъзан қувноқ… Туйғуларимни тизгинлаб олган бўлсам-да, юрагимдаги умид ўчмасди. Ахир ҳали тўйи бўлмаганку! Тўғриси, унинг қайлиғи билан рақобатлашишга мендек оддий йигитга йўл бўлсин эди.Лекин кўнгил ўлгур, кўнмаса қийин экан Хаёлимда уни бойвачча йигитидан тортиб олардим, кейин бир умр бахтли яшардик… Секин-секин у ҳам мен билан бемалол гаплашадиган бўлди. Иккаламиз битта хонада ўтирамиз, унинг саришта ва озодалига жуда ҳавасим келарди. Уйимни яшнатиб юришини хоҳлардим.
Уйда тўртта ўғилдан кейин туғилган ягона қиз бўлгани билан эрка-тантиқ эмасди.Аксинча, баъзан хомуш тортиб қоладигандек туйиларди…
Унинг эркаланиб, эркин гапиришлари жуда ёқарди…
У қанчалик мени ўзига яқин олиб гапирса,шунчалик жоним азобланарди. Ишхонадаги йигит-қизлар йиғилса, албатта гап муҳаббат мавзусига буриларди. Ҳар гал мен муҳаббатга ишонмайман, дердим қайсарлик билан.
Қизларга умуман ишонмаслик керак, муҳаббат тўйдан кейин келади.У эса катта-катта кўзларида ҳайрат билан менга қараб қоларди.
Ҳали севиб қолмагансизда… Бўлмаса унақа демаган бўлардингиз, дерди.Қайсарлик билан гапимда туриб олсамда,ичимда кошки эди севиб қолмаганимда, деб эзилардим.
Унинг бошқа қизларга ўхшамаган майинлиги мени кун сайин ўзига жалб этаверарди.Охири унга ҳазил аралаш Агар фотиҳаланган бўлмаганингизда сизни севиб қолардим дейдиган бўлдим.
У эса одатдагидек жилмайиб қўя қоларди Нега тақдир уни менга асрамаган,нега мендан олдин фотиҳаланиб қўйишган, деган саволлар билан ўзимни қийнардим. У эса тўйи яқинлашгани сайин ўз ташвишлари билан овора эди. Лекин бошқа қизларга ўхшаб қувониб эмас, балки, шундай қилиш керак бўлгани учун қилаётгандек туйиларди назаримда.

1 month, 2 weeks ago

📝Ишхонамга 3 ёшли қизалоғини кўтариб, синглим кириб келди. Хонадаги уч – тўрт кишини хужжатларини битириб бўлгунимча, юз – кўзларидан бир ташвиши борлиги билиниб, сўлғингина бўлиб турган синглимга зимдан қараб қараб қўяй эканман, то гаплашмагинумча ҳаёлимдан нималар кечмади дейсиз.
Тинчликмикан? Одатда бундай огоҳлантирмасдан келадиган одати йўқ эдику. Бирор жойи оғритяптимикан? Ёки овсини ёки қайнисинглиси билан айтишиб қолдимикан?
Синглим маҳалламиздаги яхшигина бир оилага келин бўлиб тушган. Ҳар бир оилада бўлганидек синглимни оиласида ҳам келишмовчиликлар бўлиб ўтган. Синглимга бундай вақтларда ҳеч қачон онамга айтмасликни тайинлардим. Бирор муаммоси бўлса дарров ўзимга телефон қиларди. Вақти келдики, бунақанги муаммолари, келишмовчиликлари кўпайиб кетганидан синглим телефон қилса юрагимни уриши тезлашадиган бўлиб қолган эди. Аслида бунга 7-8 йиллар бўлдиёв, ҳозир жуда яхши, тинч-тотув яшашади, лекин ҳозир ҳам синглимни кўнглига қарайман, келганда кўзларига термулиб тураман. Жигарчилик деб шуни айтишса керакда.
Ва ниҳоят хонада ўзимиз қолдик.
- Тинчликми, нимадандир хафамисан?
- Бир хафтадан ўтди, Солиҳангизни мазаси йўқ.
- Ана, бир чиройли ўйнаяпти-ку – дедим хонада ўзича нималардир билан куйманиб юрган жиянимга имо қилиб.
- Ҳозир яхши ўйнаяпти, бироздан кейин бошлайди.
- Нима бўляпти, бирор жойи оғрияптимикан, докторга олиб чиқдингми?
- Шомдан инжиқликни бошлайди, бесабаб шунақа йиғлайдии, сираям кўндиришнинг иложи йўқ, ухлаши жудаям қийин, кечаси туриб олиб ҳам тинимсиз йиғлаверади, қайсарки, чегараси йўқ, опо бир ўзим жудаям қийналиб кетдимки, жудаям сиқилиб кетдимки – синглим гапиряптику кўзларидан ёш оқиб кетяпти, ҳиқиллаганча гапини давом эттирди - докторгаям чиқдим. Биринчи чиққанимизда ошқозони оғрияпти, ёқмайдиган мева – чева егандир деб, дорилар ёзиб берди. Дориларни ичиб ҳам ўзгариш бўлмади. Яна олиб чиқдим, яна анча дори-дармон ёзиб беришди. Барибир ўзгариш йўқ. Кейин қайнисинглим фол ҳам очтириб келишди.
- Иее, ғалатимисан, нега фол очтирасан?
- Манмас опа, ўзлари шунақа қилишибди. Ҳовлиларингда эски, қари дарахт бор, ўшани ёнида шом маҳали ўйнаётганда жинлар тегиб қўйибди.
- Шу гапга ишондингми?
- Йўғу, лекин барибир бир домлага дам солдиргани ҳам боряпмиз, уям таъсир қилмаяпти. Болангизни бир жойи оғриса, йиғлаб турса-ю, қаери оғриётганини, нега йиғлаётганини билмасангиз бундан ёмони йўқ экан- синглимни кўзларидан ҳамон ёшлари ёноқларини ювиб томчиларди.
- Ўшанга ёнизга келодик, биттасидан эшитгандик, “десткий”да яхши невропотолог бор экан, биз билан бирга кириб чақармикансиз опа. Ўзингиз гаплашиб кўрингчи.
Опа – сингил болалар шифохонасига кирдик. Ўҳҳў, навбатни қарангга, невропотолог кўригига муҳтож болалар шунчалар кўпмикан-а? 2-3 ёшли болачалар, аксарияти бир ёшгача бўлган гўдаклар.
- Ким охирги навбатда?
- Охирги аёл чақалоғини кўтариб тушлик қилгани чиқиб кетди – деди икки ёшлар чамаси болакайни кўтариб олган ёшгина жувон.
- Қачон бизга навбат келаркан-а?
- Опа, бизни келганимга икки соат бўлди, биздан аввал ҳам келганларни энди навбати келяпти.
Роса икки соат бўлганда навбатимиз келди.
- Келинглар, бу ширин қизалоққа нима бўляпти?
Синглим жиянимни ҳолатини гапириб берди. Доктор синчиклаб текшириб бўлгач, сўради:
- Дадаси қаерда?
- Бир ойдан ўтиб қолди, Россияга кетишганди.
- Қизингиз дадаси билан кўп вақт ўтказармиди?
- Ҳа, мен ҳар куни ишдаман, хўжайиним бироз вақт ишсиз қолишди, шунга ҳар доим бирга бўлишарди. Кўчага чиқсалар ҳам, Солиҳасиз чиқмасдилар, кечаси ҳам "Дадам билан ётаман" деб туриб оларди.
- Ўзбекча қилиб айтганда қизингиз дадасига ичикиб қолган. Энг яхшиси тез-тез кўришиб гаплаштиринг ва сизга дориларни ҳам ёзиб бераман, вақтида ичказиб турасиз.
Синглим билан бизнинг уйимизга қайтдик. Қишлоқда интернет алоқаси жудаям суст ишлайди. Оддий битта расмни очиш учун ҳам худдики сув чархпалаги айлангандек айланиб тураверади. Бизникида интернет тезлиги ҳар қалай яхшироқ, синглим эри билан, аниқроғи Солиҳам дадаси билан бизникида бемалол кўришиб гаплашиб олишади.

3 months, 2 weeks ago

📝Ўғлининг арвоҳи билан тиллашувчи онаизор

«Шарофат холанинг ўғли Мансур ўтиб қолибди!» Бу хабар яшин тезлигида тарқалди. Мен ҳам бу шум хабарни эшитдим-у, қишлоққа қайтдим. Шарофат холанинг икки нафар ўғли бор: каттаси Мурод, кичкинаси Мансур. Мансур анчадан бери оғир касал эди. Турли воситалар билан умрини узайтириб келишди. Аммо, барибир, касаллик енгибди-да.
Йўл олис бўлганлиги учун мен етиб келгунимга қадар марҳумни сўнгги йўлга кузатиб бўлишган экан. Атрофга қоронғилик ёйилиб қолгани учун Шарофат холадан эртаси куни кўнгил сўрашга қарор қилдим.
— Хола қаттиқ тушкунликка тушган, — деди онам кечки овқатни еяётганимизда. — Бечоранинг эси кирди-чиқди бўлиб қолганга ўхшайди. Ўзича нималарнидир гапирадими-ей!
— Фарзанд доғи жуда оғир, онаси, — дея чой ҳўплади отам. — Бундай қисматни ҳеч кимга раво кўрмайман.
Уларнинг гапини эшитарканман, кўз олдимга мен бундан олти ой олдин кўрган аёл гавдаланди. Хурсанд, доим кулиб юрадиган Шарофат холани бошқача қиёфада тасаввур қила олмасдим. Аммо…
Эртаси куни кўнгил сўраш учун бордим-у, ҳайратдан ёқа ушладим. Чунки қаршимда мен билган аёл эмас, аксинча, сочлари оқариб, кўзлари ич-ичига кириб кетган, бир нуқтага маъносиз тикилиб ўтирган аёл турарди. Салом бергандим, бошини кўтариб, менга қаради-да, кўзларида қандайдир илинжга ўхшаш туйғу пайдо бўлди.
— Ие, қизим, келинг, қани, ўтиринг! — дея ўрнидан туриб жой кўрсатди у.
— Шарофат хола, энди бу Худонинг иродаси, бу ёғига сабрли бўласиз.
— Нега, қизим? Ёки сен ҳам Мансуржонимни ўлган деб ҳисоблаяпсанми?!
— Мен… — нима дейишимни билмай, довдираб қолдим.
— Болам тирик, у ўлмаган, ҳар куни ёнимга келиб туради.
— Йўғ-э, — яна каловланиб қолдим. Чунки «Бундай бўлиши мумкин эмас», десам, Шарофат холанинг кўнглини оғритиб қўяман. Шу боис индамадим.
— Мана, кеча кечқурун у мени кўргани келди. Ухлолмай, у ёқдан бу ёққа ағдарилиб ётдим. Ҳеч кўзим илинай демасди… Бошқалар тошдек қотиб қолган, лекин мен… Шунда қулоғимга «Ойижон!» деган овоз эшитилди…
Шарофат хола гапиришдан тўхтаб, бир нуқтага тикилиб қолди. Нигоҳларидаги қувонч ўрнини маъюслик эгаллади. Аччиқ жилмайди. Юзига бир-икки томчи кўз ёши юмалаб тушди.
— Шундоқ қарасам, деразанинг олдида ўғлим, Мансуржоним менга қараб ўтирибди. «Ойижон, нега ухламаяпсиз, шундоқ ҳам анча толиқдингиз, дам олинг!» деди. Мен уни аниқ танидим. Меҳрибонлигидан, ғамхўрлигидан танидим! Кейин эса кўздан ғойиб бўлди. Бошимни ёстиққа қўйгандим ҳамки, ухлаб қолибман. Бир маҳал кўзимни очсам, ҳамма ёқ ёришиб кетган. Кейин сен кириб келдинг!
Онамнинг: «Бечоранинг эси кирди-чиқди бўлиб қолганга ўхшайди», деган гапини эслаб, Шарофат холанинг гапларини муболағага йўйдим. Аммо айни дамда қаршимдаги муштипар онага бунинг умуман аҳамияти йўқ, унинг хаёл дунёсида фақат ўғли яшарди, холос.
Нима деяримни билмай турганимда Шарофат хола ўрнидан қўзғалди.
— Юринг, қизим, сизга ўғлим яхши кўрадиган боғни кўрсатаман.
Шарофат хола кўнглидагиларни кимгадир айтгиси келаётганини сездим. Шунинг учун унинг таклифига қаршилик билдирмадим. Ҳовли адоғидаги боғда олхўрилар ғарқ пишиб ётар, бир-иккита шохлари осилиб турарди.
Эртаси куни эса Шарофат хола мени бошқача қарши олди.
— Қизим, яна Мансуржоним келди, — дея гап бошлади у мени ёнига ўтирғизиб. — Кечқурун безовта бўлиб, ҳовлига чиққандим, қарасам, дарахтлардан бирининг тагида челак турибди. Ўғлим эса дарахтдаги олхўриларни териб, челакка соляпти! Боламни жудаям соғиниб кетгандим, қизим, бағримга босайин деб ёнига шошилдим. Лекин унга яқинлашгандим ҳамки, ғойиб бўлиб қолди! У ўлмаган, қизим, тирик у!
Шарофат холанинг бу гапларига ишонгим келмади.
— Балки, кўзингизга кўрингандир, ахир ўғлингизни ўзингиз…
— Йўқ, — дея гапимни бўлди хола, — юр, сенга бир нарса кўрсатаман. Юрақол!
У мени тўғри боққа, олхўри дарахтларининг олдига етаклаб борди.
— Қарагин, — деди у дарахтлардан бирини кўрсатиб, — ўғлим анави дарахтнинг шохларидаги меваларни териб олди!
Ишонасизми, не кўз билан кўрайки, кеча мевалари ғуж-ғуж бўлиб ётган дарахт, пастга эгилиб қолган шохда бирорта ҳам олхўри йўқ эди. Ҳайрон бўлиб қолганимни кўрган Шарофат хола:
— Энди ишондингми, — деди менга

3 months, 2 weeks ago

ди-да, тўғри келган томонга кета бошлади. Мақсади, кечгача бошқа бир қиморхона топиш, Тошкент қиморбозларини, барибир ютиш ва ютиш эди…
Хосият аммасиникидан чиқиб қаерга боришини, тунни қайда ўтказишни билмай ҳайрон бўлиб қолди. Аксига олиб тобора қош қорайиб борар, кузнинг баданни жунжиктирувчи муздек шабадаси Хосиятнинг юпқа, одми кўйлаги оша урилгани сайин янада ваҳимага тушарди. Шу пайт узоқдан далачи қизларнинг шўх қийқириқлари, ора-сирада қандайдир эркакларнинг ҳазиломуз сўкинишлари қулоққа чалина бошлади. Хосият уларнинг кўзига кўринишдан қўрқиб зовур ёқалаб Бачқирга — қишлоқ гузари тарафга қараб кета бошлади… Қанча юрганини билмайди. Бир пайт кутилмаганда бошида қаттиқ оғриқ турди. У: «Қорним очлигидан бўлса керак» деб хаёл қилди-ю, бепарво кетаверди. Лекин… Узоққа бора олмади… Энди кўнгли айниб, боши айлана бошлади… Хосият ортиқ юришга мажоли келмай, ерга ўтириб олди ва тинимсиз ўқчийверди. Қанча ўқчимасин, ичидан ҳеч нарса чиқмас, фақат… Кўнгли кетиб бораётганини ўқтин-ўқтин ҳис қилиб турарди, холос…
Қанча ётганини билмайди… Кўзини зўрға-зўрға очганида аллақачон тун ярим бўлган, узоқ-яқиндан дайди итларнинг акиллаши қулоғига чалинар, бадани қизиб кетаётганига қарамай, нуқул қалтирарди, холос.
Хосият дард ичида бир амаллаб ўрнидан қўзғалди-да, атрофни кузатган бўлди. Ўзидан анча нарида қанақадир номаълум бинонинг деворлари кўзига кўрингандек бўлди. Қишлоқда ўсган эмасми, қоронғиликдан, зовурдаги қовғаларнинг шитирлашидан қўрқиб ўтирмади. Иложи борича қадамини тезлатиб шийпонга келди-ю, хоналардан бирининг эшиги ланг очиқ турганини кўриб севиниб кетди ва шартта ичкарига кириб чироқни ёқди.
Тоштемир судрала-судрала катта йўл бўйига чиқди-да, қай тарафга юришни ўзича чамалаган бўлди. Шу тобда оёғига қаттиқроқ тепиб қўйишган шекилли, лўқиллаб оғрир, калтак зарбидан тирс-тирс ёрилиб кетган лаблари ачишиб, оғиз очишга қўймасди.
«Хў-ўп қиморбозлар экан-да, баччағарлар!.. — дея ўйларди у турган ерида, — Мусофир-ку, деб ўлдирворишганда нима қилардим?.. Айниқса, анави Тўхташ хунасага ўхшаганнинг қўлига тушиб қолсанг, юзингда кўзинг деб ўтирмайди, ҳа!..»
Тоштемир бир ўнгга, бир чапга қаради. Ўнгда уй камроқдек кўринди.
«Нима бўлса-бўлди… Ўнгга юраман, — кўнглидан ўтказди Тоштемир, — Қиморбоз баланд-баланд уйларда нима қилади, яйловроқ жойларда бўлади-да!..»
Янглишмаган экан. Бир-икки чақирим йўл босгач, қозоқ ўтовига ўхшаб кетадиган қора уй кўринди. Оқсоқланганча, энди уйга яқинлашган ҳам эдики, ичкаридан ёши етмишга бориб қолаёзган, чўққисоқол қария чиқиб келиб, Тоштемирга савол назари билан боқди.
— Кел, бола, қайдан бўласан? — Тоштемир унинг Тошкент чолларидан эмаслигини пайқагач, эркинроқ туриб гап бошлади:
— Ота, мен мусофирман… Ҳў-ў, Қўқон тарафлардан келяпман…
— Нима бўпти келсанг?.. Оғзи-бурнинг қон-ку!.. Тепалаб кетишганми дейман-а?.. Ҳа-а, бу ерларни Тошкан деб қўйибди, бола!..
Қариянинг оғиз кўпиртириб мақтаниши Тоштемирнинг жонига тегди. Шунинг учунми, ўйлаб ўтирмай шартта сўзини бўлди:
— Ота, шу ерларда ошиқ тепадиган мардидан йўқми мундай?..
— Ие, ҳали… Қиморбозмисан?.. Шунақа демайсанми, қизиғар?!
— Бу нима деганингиз?..
Қариянинг беўхшов сўкинишидан жаҳли чиқиб деди Тоштемир, — Қизиғар дейсиз-а?!
Қария беихтиёр сўкиниб юборганидан ҳийла хижолат чекиб, Тоштемирни юпатган бўлди:
— Майли, майли… Хафа бўлма!.. Мен ўзи ҳовв Сайрамни ўзбеклариданман-да!.. Кел, яхшиси, танишиб олайлик… Менинг исмим — Полвон ота… Сеники-чи?..
— Тоштемир… — Қария шундан кейингина уни ичкарига таклиф қилиб, остига кўрпача тўшади.
— Шундай қилиб, қиморбозман дегин, — сўради дастурхондаги бир лаган қўй гўштини майдалаб тўғраб Тоштемирга узатаркан, — Ҳали шошмай тур, кеч кирсин, келишади Тошканни учарлари… Уларга бас кела олармикинсан, ишқилиб-а?..
Тоштемир қариянинг гапини эшитмаганга олиб гўшт чайнашда давом этди.
Кеч кириб қўй подалари отар-отарларига қайта бошлагач, Тоштемирнинг юраги негадир ғаш торта бошлади. Кўнглига қил сиғмай атрофни ўзича сайр қилган бўлди. Бу ҳам чигалини ёзавермагач, барчасига қўл силтаб, кетиб юбормоқчи бўлди. Лекин ғурури қурғур сира йўл бермади.
— Йўқ, мен барибир тошканликни адабини

3 months, 2 weeks ago

чиқиб кетаверади. Ана шу жаҳлдорлиги дастидан тўртта боласи билан эри ташлаб кетган. Болалар ташвиши, рўзғор оғирлиги елкасига тушгач, янада жаҳлдор, янада жиззаки бўлиб қолди. Ўгай бўлса ҳам Тоштемирга ишонганди. Лекин у ҳам расвои олам бўлиб кетди. Биргина қизини боқолмайди-ю, Саломатга қарармиди?.. Қуриб кетсин ака бўлмай!..
Саломат жизғанаги тутиб эндигина ҳовлига чиқди-ю, дарвозахонада қўлида тугунини кўтариб нима қилишини билмай турган Хосиятга кўзи тушиб баттар тутоқди.
— Ҳа-а, — дея турган ерида қичқирди Саломат икки қўлини белига тираб, — Қайси шамоллар учирди?.. Эшитдим, гўрсўхта отанг бор бурдини қиморга ютқазиб юборибди… Энди кўчада қолиб амманг эсингга тушибди-да-а?.. Илгарилари… Дилбарим демасдиларинг-ку!..
Хосият аммасига яқин келиб секин тугунини ерга қўйди.
— Амма, отам мениям қиморга тикворибди… Энди у уйга боришга қўрқяпман…
Бу гапларни тинглаб туриб кутилмаганда Саломатнинг қошлари чимирилди.
— Хўш, уйга боришга қўрқсанг, мен нима қиб берай?..
— Сизникида пича яшаб турсам…
— Э, йў-ўқ, — деди қатъий оҳангда Саломат, — Агар шу гапинг рост бўлса, демак, сени ўша ютиб олганлар истаб юришибди. Мен ўзи болаларимминан зўрға ўтирган бўлсам… Сенинг дастингдан бизниям бир ёқли қилиб кетишсинми кейин… Йўқ, амманг ўргилсин, қариндош-уруғчилик ўз йўлига… Сени олиб қололмайман…
Хосият аммасидан бундай муомалани кутмаганиданми, қизариб-бўзарди. Боши эгилиб, кўзларига ёш келди.
«Наҳотки, кўчада қолаётган бўлсам?.. — дерди ичида қон йиғлагудек бўлиб, — Ахир, битта-ю битта туғишган аммам шу эди-ку!.. Энди қаерга, кимларнинг олдига йиғлаб бораман?..»
Хосият бирпас қандайдир номаълум илинж билан Саломатга тикилиб тургач, ундан жўяли бир гап чиқмаслигини тушуниб етди ва яна қўлига тугунини олиб кўчага чиқиб кетди.
Кўр кўрни қоронғида ҳам топишига Тоштемир Тошкентга келгандан сўнг юз карра ишонч ҳосил қилди. Аввалига катта, тўполон шаҳарда паноҳ излаб бироз довдираган бўлса-да, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ўзи қидираётган ҳақиқий қиморбозни топди. У Эски шаҳардаги чойхоналардан бирида ётиб юрар, исми Хўжайли эди. Ўзи эндигина 25 га қадам қўйган бўлишига қарамай, Хўжайли шаҳарда анчагина ном чиқарганлар хилидан экан. Тоштемирнинг атайин Қўқондан қимор ўйнаш учун келганини эшитди-ю, аввал уни менсимагандек кулиб қўйди. Улфатлар: «Э, Қўқондан қуруқ қўл билан келмагандир… Бир нимаси бордир, ахир!.. Қизталоқни шилиб олмайсанми?!» — деяверишгач, ноилож рози бўлди. Афсуски, Тоштемирнинг киссасида қайтиб кетишга яроқлигина пулидан бўлак ҳеч вақоси йўқ эди. У фақат ютишига… Ютишига ишонарди…
Хуфтон ўқилиб, бозор-ўчар тарқагач, қиморбозлар аста-секин чойхонага тўплана бошлашди. Тоштемир тўрда гўёки савлат тўкиб ўтирганча, уларнинг афт-башарасини, ҳатти-ҳаракатини кузатиш билан овора, иззат сақлабми, ҳеч кимга ортиқча сўз қотавермасди.
Ниҳоят ўйин бошланди. Ошиқларни ҳурмат юзасидан Тоштемирга узатишди. У ошиқни қўлида шарақ-шарақ айлантириб, оёғи остига тикди.
— Гарткам!.. — Не кўз билан кўрсинки, ошиқ олчи келди. Ўртага тикилган дастлабки эллик минг сўм (меҳмондўстлик назаридан Тоштемирни биринчи марталик пул тикишдан озод этишганди) Тоштемирга ўтди. Ўтирганлар баравар қарсак чалиб унга ароқ тутқазишди… Ҳаммаси, аслида ана ўша ароқдан бошланган эди. Қувончи ичига сиғмаган Тоштемир биронтаям «мезбон»нинг қўлини қайтармас, ўзининг илк ғалабасини нишонлаш билан овора эди. Афсуски, бу тошкентлик қиморбозларнинг кичик бир ҳийласи эканини мутлақо билмасди… Кайф орасида бўйнига беш юз минг сўм илиб қўйишганини, пули йўқлигини сезиб қолишгач эса, ўласи қилиб калтаклаб Қорақамишдаги сассиқ анҳор бўйига ташлаб кетишганини эртаси куни аъзойи бадани қақшаб уйғонгандагина зўрға-зўрға эслай олди. У амал-тақал ўрнидан туриб атрофни кузата бошлади. Сал наридан унга ҳайрон қараб ўтиб кетаётган ўрис йигитидан папирос сўрамоқчи бўлди-ю, тил билмаслиги ёдига тушиб тилини тишлади. Сўнгра шошилиб киссасини пайпаслаб кўрди. Хайрият, пулларига тегишмабди. «Ярамаслар, шафқатсиз бўлсаям мард экан… — Хаёлидан ўтказди Тоштемир, — Яхшиямки, манави анҳорга ташлаб юборишмабди. Бўлмаса…»
Тоштемир оғриқдан зўриқиб турган оёқларини зўрға қўзғатиб ўрнидан жил

3 months, 3 weeks ago

📝Ғузордаги қасоскор илон

Шу пайтгача икки марта жуда қаттиқ қўрққанман. Бунга қизиққонлигим сабаб бўлган. Биринчи марта кечқурун ғалати эшак мени чўчитган.
Кунларнинг бирида ярим кечаси уйга қайтаётганимда жарлик ёнида турганча сув ичаётган эшакка кўзим тушди. Аввал кўзларимга ишонмадим, чунки эшакнинг олдинги ва орқадаги биттадан оёғи ҳавода муаллақ турарди. Аниқроғи, эшак сувга кириб туриши керак бўлган оёқларини кўтариб олганди. Аввал эшакка яқинроқ бормоқчи бўлдим, лекин қўрқиб, уйга кета бошладим. Аммо қизиққонлигим устун келди. Ортимга қайтиб, эшакни аниқроқ кўришга қарор қилдим. Лекин жарлик ёнига келганимда эшакдан асар ҳам йўқ эди. «Балки, бирор ёққа кетгандир», дея ён-атрофга алангладим. Бироқ ғаройиб эшак ҳеч қаерда кўринмасди. Шунда хаёлимга «қоронғида ажиналар юради», деган гаплар тушди-ю, қўрққанимдан уйга югурдим.
Иккинчи сафарги кўнгилсизликка эса ўзим сабабчи бўлдим. Уйимиз ёнида дарахтзор бўларди. Кичкина ўрмон деб атаса ҳам бўларди уни. Баҳорда ҳамма ёқ гулларга тўлиб кетар, ён-атроф ажиб тароват касб этарди. Аммо бу ҳолатнинг бир ёмон томони ҳам бор эди, яъни дарахтзорлар, одатда, илонлардан холи бўлмасди. Ўзим илонлардан унча қўрқмасдим, чунки бувим ёшлигимдан «Илонлар ювош бўлади, уларга тегмасанг, улар ҳам сенга зарар етказмайди», деб уқтирарди. Шунинг учун ҳам хаёлимда «Илонлар безарар» деган тасаввур муҳр-ланиб қолганди. Лекин қизиқишим устунлик қилди-ю, илонларнинг ашаддий душманига айланиб қолдим.
Одатдагидек ўқишдан қайтиб, ҳовлида ўйнаб ўтиргандим, ҳовлимизнинг билан жарлик туташган жойида бир кичикроқ илон ўрмалаб юрганига кўзим тушди. Индамай, ўйинимни давом эттиравердим. Аммо қувлигим тутди. Илонни ушлаб кўрмоқчи бўлдим. Қизиқишим шунчалик устун келдики, «Илон чақиб олиши мумкин», деб ўйлаб ҳам кўрмадим. Бостирмадан узунроқ чўп олдим-да, илонни илиб олиш учун унга секин яқинлаша бошладим. Илон эса мени дарров сезди. Судралганча узоқлаша бошлади. Кичикроқ эканлигини кўр-ганимдан кейин кўнглимдаги қўрқув ҳам босилди. Ўрнини қизиққонлик эгаллади.
— Ҳозир сени тутиб, таъзирингни бераман, — дея илоннинг ортидан қувлашга тушдим.
У эса ўт-ўланлар орасида кўринмай кетди. Жаҳлим чиқди. Бир-икки марта илон кетган тарафга қараб таваккал тош отиб кўрдим. Илонга тегмади, шекилли. Шундан кейин уйга қайтдим.
Илон билан боғлиқ бўлган нохушлик пешонамга ёзилган бўлса керак. Акс ҳолда, худди ўша илон яна ҳовлимизга қайтиб келмаган бўларди. Афтидан, у ниманидир изларди. Ўзи илонлар нимани қидириши мумкин, бу ҳақда тасаввурга ҳам эга эмасман. Хуллас, эртаси куни тушга яқин яна ўша илонни кўрдим. Бу сафар уни қўлга туширишга қатъий аҳд қилгандим. Кечагидан ҳам каттароқ чўпни олиб, илонга сездирмай яқинлаша бошладим. Би-роқ бу сафар ҳам у мени сезиб қолди. Фақат бу пайтда унга анчагина яқинлашиб олгандим. Илон қоча бошлаганида эса четроқда турган тошни олдим-да, бошини мўлжаллаб отдим. Бу гал адашмадим. Тош илоннинг нақ бошига тегди. Ке-йин думини мўлжалладим. Чунки илоннинг жони думида бўлади, деган гапларни эшитгандим. Бироздан кейин илоннинг жони узилди. Уни чўпимга кўтариб олдим-да, қаҳрамонлик қилган одамдек ғўддайиб айлантириб юрдим. Буни кўрган бувим эса:
— Илонни ўлдирдингми? — деди мени койиб. — Сенга айтгандим-ку унга озор берма деб. Бу ишингнинг охири бахайр бўлмайди, болам!
— Э, буви, яна бошладингизми? Бу оддий илон бўлса. Нима, у учун бошқа илонлар ўч олишадими?!
— Эҳ, болам, болам, — бошини сарак-сарак қилди бувим. — Ҳеч ақлинг кирмади-кирмади-да. Бор, ошхонадаги қопдан озроқ ун олиб чиқ.
— Унни нима қиласиз, буви? — дедим ҳайратимни яширмай.
— Илон келган йўлга сепсак, бу йўлга бошқа илон яқинлашмайди, болам.
— Шу ирим-сиримларга ишонасизми?
— Нима, сенингча иримлар ўйлаб топиладими? Кўп гапирма-да, айтганимни қил.
Бувим мен олиб чиққан унни жарлик ёни билан ҳовлимиз четига сепиб чиқди. Сўнг:
— Ишқилиб, охири бахайр бўлсин-да, — деди.
Мен эса бувимнинг беҳудага хавотир олаётганидан ажабланардим.
— Бўлди-да энди, буви, — дедим бувим яна «охири бахайр бўлсин», деганидан кейин. — Ҳеч нарса қилмайди. Бор-йўғи битта илон-ку!
— Бу сен учун илон, лекин онаси учун

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 3 days, 5 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 10 months, 1 week ago