🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Description
📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)

Реклама учун @Solixa_Qiz











https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
Advertising
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 weeks, 1 day ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 4 months ago

2 Wochen, 2 Tage her

Қатангки уни эри билан кўришмаганигаям 8 ой бўлибди.
Бир куни Холида эри совға килган чиройли кийимларни кийиб у ишлайдиган корхона якинидаги кийимлар дўконига айланишга борди. Эри тез тез шу дўконларни айланишга кирарди, чунки униям шу атрофда бир неча точкаси бор эдида. Холида ярим кунча дўконларни айланди... Нихоят узокдан эри кўринди... У энди оксамаётганди. Бироз тўлишгани учун костюм шимлари ўзига жуда ярашиб турарди. Холида ойна олдида туриб, сочини бироз туғирлаб, ўзини ўнглаб олгач эрига караб юра бошлади. Шу пайт эрининг чехраси ёришиб кетди. Унинг қаршисига Холидадан 10 чандонроқ гўзал, кўринишидан 6-7 ойлик хомиладор аёл пешвоз чиқди. Улар кулиб гаплашишди аёл Содиқжоннинг билагидан қўлини ўтказиб олди ва дўконларни айлана бошлади. Холида уларга анқайиб хайратдан ёқа ушлади. Эрининг уйланиб олиши хаёлигаям келмабди. Бечора бирдан ўзини дўкон ичига уриб уларнинг кўзидан узоклашди. Эри билан аёл бир дўконга киргач Холида югурганча кўчага чикди. Тўғри келган таксига ўтирганча уйига қайтди. Хонасигача йиғисини ушлаб келган Холида диванга ўзини ташлади. Кўзларидан ёш сизиб чикди... тили эса пичирлади "ўзим хаммасига ўзим айбдорман."...
Ўз ёғида ўзи қовурилган Холида йиғлай йиғлай оҳири чарчаб ухлаб колди. Эртасига оёғи тортмай ишга борди. Ҳамкасбларидан "Мактабга яқинда малака ошириш учун чет элда ўқийдиган бир талаба келаркан." деб эшитди. Орадан 1 хафтача ўтиб Директор Холидага Саодатни таништирди. Тим кора сочлари узун бу гўзал талаба қиз Содикжон билан дўконларда қўлтиклашиб айланаётган Холиданинг ўйлашича ʺкундоши ʺ эди. Саодатнинг кўнгли очиққина қиз эеан.Унинг юз кўзидан бахтли эканлигини сезиш кийинмасди. Хар куни уни уйидагилар машинада мактабга келтириб қўйишар, ишдан сўнг олиб кетишарди. Саодат тез орада барча ишлайдиган ўқитувчилар билан чикишиб кетди. Замонавий дарс ўтиш жараёни хам ўзгача бу қизга директор шу ерда иш фаолиятини давом эттиришини илтимос килди. Бу хол факат Холидага ёқмас, "бир вақтлар сакланувчи дорилар ичмаганимда хозир ширингина болажонимни бағримга босиб ўтирардим" дерди алами келиб. Саодат Холида билан ёлғиз қолди дегунча Холида тезда кетиб колар, унинг оиласи хақида сўзлашларини айниқса эрини мақташини эшитишниям истамасди.
Бир куни Холида йулда кетаётганди, оркадан Саодат утирган машина келиб тўхтади. Холида ўзини четган олди. Саодат машинадан бошини чикариб Холидани машинага таклиф килди. "Опа ўтиринг, менам ўша томонга еетяпман" деди у. Аввалига Холида қаршилик билдирди, Саодат уни қистайверганидан сўнг майли деб машинага ўтирди. Хаёлида шофёр уни эри деб ўйлади. Йўқ хайрият бошқа экан. Ўша куни уйга келса уйида мехмонлар бор экан. Онасиям хурсанд бўлиб ўтирган экан. Мехмонлар кетгач онаси қизига "сенга совчилар келишди қизим, энди бу юришинг бўлмайди, турмушга чиқ" деди. Холида хозир қаршилик билдириб бақирса онасини мазаси қочиб қоладигандек туюлди ва "аввал учрашиб кўрай" деди.
Эртаси куни учрашувга чиққан Холиданинг хафсаласи пир бўлди. Куёв бўлмиш қорин қўйган гавдали эркак камида 45 ёшдан ошганди. Оғзини тўлдириб мактанаётган бу кишига Холида қатъий рад жавоб бериб "Сиз ўзизга бошқасини топинг , мени тинч қўйинг. Биз бир биримизга тўғри келмаймиз" деди у. Уйига келиб онасигаям тушунтиргач онаси индамади. Холида тубсизликка қулаб кетаётган ожизага ўхшарди. Нимани килсанг хор, ўшанга бўласан зор... ўйланарди.
Бир бирини қувлаб кунлар ўтарди. Саодатнинг хомиласи 9 ойликдан ошгач охирги хужжатларини тўғирлашга мактабга келди. Бу вақтда мактабда хеч ким йўқ эди хисоби. Ўқитувчилар хонасида ўтирган Саодатнинг бирдан мазаси қоча бошлади. Холида ўша пайт эшикдан кириб қолди. Иш билан шошиб юрган Холида хомиладор аёлни бу аҳволида ташлаб кетолмади, дархол "тез ёрдам" чакириб унга ёрдам бериб турди....
" Мен билан шифохонага боринг қўрқяпман" деди қиз унга ялиниб. Холида Саодатнинг райини кайтаролмади. Шифохонага бирга борди. Саодат йўлда онаси ва эрига қўнғироқ килди. Улар етиб келгунича Саодат ўғил туғди. Холида бу хабарни эшитиб хам хурсанд бўлди хам йиғлади.

2 Wochen, 2 Tage her

Холида ичидан ўзини хатосини англади, лекин беэътибордек яна планшетдан кино кўра бошлади.
Орадан икки соатлар ўтиб нимадир сабаб билан ташқарига чикса эри сўрида сигарет чекиб ўтирар бироз кайфи ҳам бориди.
Холида унга қарамай бурилиб кетмокчийди уни тўхтатди. "Холида сизни бу уйда ортиқ тутиб турмайман, уйингизга кетишингиз мумеин" деди . Бу гапни эшитган Холида кулиб ўзини хурсанддек тутди. Ўша заҳотиёқ шартта кийимларини йиғишга тушиб кетди.
Эри Холидани тўҳтатмади... Холида юкларини тайёрлагач эрига планшет у совға қилган тақинчоклар, телефон ва кўйлаклар солинган яшикни келтирди. "Бу сизнинг совғаларингиз буларни олиб еетолмайман" деди у. Эри яшикка бир қараб қўйдида "булар менинг совғаларим демак улар сизники" деди.
Холида уйига қайтди...Энди кушдек енгил бўламан деб ўйлаган қиз аксинча ғамга чўкиб колди. Чунки онаси унинг хеч бир сабабсиз кайтганини эшитиб ғазабини тутолмади. Қизига ва ўзига лаънат айтди. "Ўзим ахмокман шунака кизни тарбиялаган" деди. Отаси келгач отасиям унинг қайтишидан норози эканлигини айтди. Холида йиғлади, "Кўнглимга қарамадинглар мен ҳам одамманку" деявергач уни ўз холига қўйишди. Ҳолида қўлига дипломини олгач бу оилада ахвол янада оғирлашди. Содиқжон хотинини бирор марта сўраб келмади....
Хар куни оркага кетаётган ишларини деб асабийлашаверган Холиданинг отаси бир куни ишхонада иш креслосида, ўтирган жойида юрак хуружи бўлиб Аллоҳга омонатини топширди. Жанозада тумонат одам йиғилди. Қариндошлар Содиқжоннинг қабристонгача қайнотасини тобутини кўтариб боргани, кўмишгани, Холиданинг 2 укаси қатори теппа тенг елка тутиб турганини хамма гапириб куёв болани мақташди. Холида эрини кўрмади, ўзи билан ўзи овора эди. Эри қайнотасини ҳамма маъракаларида қатнашди, лекин Холида билан умуман гаплашмади. Орадан 2 ойча вақт ўтиб оилада моддий етишмовчилик бошланди. Бунинг устига онаси тез тез оғриб қоларди.
Энди Холида ўз харажатларини ўзи қоплаши кераклигини тушуниб иш излай бошлади. Уйи яқинидаги мактабга хужжатларини топширди. Директор отаси билан яқин дўст бўлгани учун Холидани ишга қабул қилди. Холида она тили ва адабиётдан дарс ўта бошлади. Бир куни у Шавкатни кўриб қолди. Қизга осмон ваъдалар берадиган йигит унга учрашиб юриш таклифини киритди. "Нима қилибди эрга тегиб чиқдингку хеч ким гапирмайди." деди Шавкат беписандлик билан. Ундан бу гапни кутмаган Холидани эти увишиб, титраб, музлаб кетди...
Йўл қуйи "Эҳ мен ахмоқ уни шунча севган бўлсам, у бўлса фақат пулим учун юрган эканда.. Энди бу гапи билан хурмат чегарасидан ҳам чиқиб кетди... бойлик , нафс унинг учун биринчи даражада туришлигини афсуски билмаган эканман" уйлади у...
Сенсиз яшолмайман деган Шавкат 1 ой ўтиб бошқа бир қизга уйланди. Қизиги шундаки у қиз билан анчадан бери севишиб юраркан... Бундан чиқди Холида Шавкатнинг хаётида хеч ким бўлмаган. Шавкатга қизнинг бойликлари керак бўлган ҳолос. Аҳмоқ қиз эса телбаларча олийжаноб эрини шу сўтак билан солиштириб юрарканда...
Содиқжон Холида кетгач каттик тушкунликка тушиб ичишни одат қилди, лекин окила онаси уни бу йўлдан кайтара олди. Содиқжон хам хаётда нотўғри уй фикрга эга эди. Яъни "Ҳамма киз факат мени мол давлатим учун юради, Холидаям менга теккач бойлигим қулига айланади" деб ўйларди. Хаётда бойлик билан хамма нарсага эришиб бўлмаслигини тушунган Содикжон ва нихоят операцияга розилик билдирди. Шу орада кайнотаси ўтиб колиб унга бир ойча операцияни орқага чўзишга тўғри келди. Операциядан сўнг 3 ойча вакт ўтиб овсамай юрадиган бўлди.
Холида 8 март байрами арафасида хамкасабалари билан ресторанда ўтиришди. Улар бир бирларига турмуш ўртоқлари қанақа совға улашганини айтишар, болалари борлари фарзандларининг қилиқларини айтиб кулишиб ўтиришарди... Холида охирги вақтларда ўз хатоларини ўйлаб сиқила бошлаганди. Эри нима айтса мухайё килар, олийжаноб йигит эди лекин Холида уни кадрига етмади. Хозир хамма унга ёмон кўз билан қараётгандек туюларди. Мактабга малака оширишга келган эркаклар хам унинг эридан ажралганини билиб дархол хушомад килишар, энди унинг на суянчиғи отаси бор ва на химоячиси эри бор. Холида ўйлаб ўйлаб эри билан учрашмокчи бўлди. Вақт окар сувдек экан.

2 Wochen, 2 Tage her

📝ҒУРУР..

Мактаб давридан Холидага ошиқлар бисёр эди. Хам кўриниши чиройли, ҳам отасининг бойлиги бу қизни мағрурлик осмонига чикарган дугоналари хилма хил кийимларига махлиё бўлишарди. Мактабни битириб онасининг таклифи билан университетга ўқишга кирган Холида ўша ердан ўз мухаббатини топди. Шавкат акаси унга осмон ваъдалар берар бу севги барча хавас қиларли даражада эди. Лекин Холиданинг отасини ишлари бироз орқага кета бошлагани учун у хамкори билан қуда бўлиш таклифини олди. Икки тараф ишни пишитишгач Холидага бу хабар етказилди. Айтганини қилиб юрган бу кизга хабар ёкмади. Ўз норозилигини катта жанжал кўтариб ошкор килган кизга бу буйрук сифатида янгради: "Шу йигитга тегасан!!!"
Шавкат билан учрашувга чиққан Холида йиғлаб хамма дардини тўкди. Шавкат "нимаям кила оламиз, отангни айтганига тег" деди холос. Холида бўлғуси куёв Содикжон билан учрашувга борди. Бир оёғи бироз оксайдиган кўримсиз бу йигит Холидага умуман маъкул тушмади. Йигит билан тузук гаплашмай уйга келиб онасини кучоғига ўзини отиб ўкириб йиғлаб - "Урод у, мени уродга берасизларми?" дерди. Отаси бу норозиликка карши шундай деди: "У аклли йигит, у билан ишлаганман. Олифта бировни пулига яшайдиган пасткаш болалардан шунака мардлар яхши" деди.
Тўй хам ўтди... Холиданинг эрига кўнгли исимади. Аслида Содикжон туғма ногиронмасди. Автохалокатдан оёғи чулоқланиб колганди. Ўз билими ва кучи билан оёққа турган йигит алохида кўчиб чикди. У хотинидан уяларди. Уни олдида ўзини ноўнгай сезарди. Холида эса кундан кунга эридан нафратланар умуман ёввойилашиб борарди. "Эх Холида, агар билсанг хаётдан кўринишмас калб мухим роль ўйнайди" дерди дугонаси унга." Мени эримни қарагин кандай ёкимтой, лекин қизлар билан роса юради. Мени борсанам демайди."...
Холида бироз ўйланар лекин эрини кўрса баттар асаблари бузилиб кетаверарди.
Шу орада Холиданинг туғилган куни бўлди. Дугоналари йиғилишди. Кечки пайт ишдан қайтган эри унга чиройли гулдаста ва планшет совға килди. Планшет интернетга уланган экан. Холида энди ёлғиз уйда зерикмайдиган бўлди. Шундай кунларнинг бирида Холиданинг сайтига Шавкат дўстлик юборди. Холида у ёқ бу ёқдан гаплашди. Уни олдиндан севгани учун Шавкатни қаттиқ согинганини сезди. Шавкат уни учрашувга чакирди. Холида кийиниб безаниб йўлга отландиямки эшик қўнғироғи чалинди. Қараса қайнонаси экан... "Уф шу етмай турувди" ўйлади Холида. Аёл жуда босик уйлаб гапирадиган окила аёл эди. У келинига Содикжоннинг мактабдан эришган ютуклари, сўнгра автохалакат натижаларини сўзлаб берди. "Яқинда уни операцияга юборамиз. Яна олдингидек оқсамай қолади насиб бўлса" деди аёл. Қайнонаси кетдиямки эри ишдан қайтиб қолди. Эри ухлагач интернетга кирса Шавкатдан бир тўла аразли смайликлар келибди... Холида ундан кечирим сўраб хат ёзиб "Эртага албатта учрашамиз" деди.
Эртасига учрашувга яна тайёргарлик кўрган Холиданинг телефони жиринглади. Бу сафар яқин дугонаси экан. "Хеч қаерга кетмай тур, хозир олдингга боряпман сенга гапим бор" деди у. Холида уни буни бахона килсаям "кўп вактингни олмайман" деди у. Етиб келгач, нафас ростлаб олгач дугонаси деди "Нима сен Шавкат билан учрашмокчимисан.? Кўзингга кара дугонажон... Ўша Шавкатинг фотограф йигитни заказ килибди. Унга "Битта бойвачча келинни шантаж қилиб пулини шилмокчиман интернетда гаплашяпман" дебди . Бу гапларни эшитган Холида шалвираб ерга ўтириб колди. Бироздан кейин ўзига келгач дугонасини қучоклаб огоҳлантиргани учун рахмат айтди... Сўз оҳрида "Балким бу менмасдирман, лекин барибир у билан энди ҳеч қачон учрашмийман" деди у.
Орадан ойлар ўтиб борар Холида хомиладор бўлмаётганди, чунки эридан яширинча сакланувчи дорилар ичарди. Шу шу совуқ рўзғор уларни жонига тегди хисоби. Қанча кўп совға салом улашмасин хотинининг мехрига эришолмаган эр бир куни уни дориларини топиб олди. Сакланувчи дорилигини билгач Холидага нега бундай килаётганини сўради. Жавоб ўрнига жанжал бошлаган Холида ўзини тутиб туролмади," Мен сиздек хунук одамдан фарзанд кўрмайман барибир ажрашаман" деди. Содикжоннинг кўзларини мунг эгаллади... хотинидан кўзларини олиб кочди ва индамай хонадан чикиб кетди.

3 Wochen, 1 Tag her
[#ТЕЗКОР](http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u) [#ШОК](http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u)

#ТЕЗКОР #ШОК

Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!

2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...

**Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.

Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг*👇*👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u

(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)

3 Wochen, 1 Tag her
[​​](https://telegra.ph/file/6ca9fecb8294b37d51d13.jpg)***📝*** [​​](https://telegra.ph/file/1e35e480e202c26d94f1f.jpg)КЎНГИЛ ИШИ

​​📝 ​​КЎНГИЛ ИШИ

Йигитни ҳамма мақтарди. Олий маълумотли, бадавлат, зиёли оиланинг ёлғиз фарзанди.
- Менинг кўнглим бошқада, - деди қиз минг андиша билан онасига.
- Ўчир, - деди онаси, - Отанг эшитса иккимизни ҳам ўлдиради.
Йигитни ҳамма мақтарди. Ҳатто шундай йигит сени танласа-ю, сен ноз қиласанми, аҳмоқ қиз! - дейишди.
Тўй ўтди...
Орадан бир неча ой ўтиб йигитнинг ишлари орқага кетди. Ҳатто яшаб турган ҳовлисигача сотиб бир хонали эски уйга кўчиб ўтишга мажбур бўлди. Энди у қашшоқ эди. Ишдан ҳайдалгани етмагандай дипломини ҳам бекор қилишди. Энди олий маълумоти ҳам йўқ. Кунларни бирида ичиб ичиб келди-да хотинини роса дўппослади, зиёли йигитнинг иши эди бу!
Қиз уйига бутунлай қайтиб келди...
Ўз жигарбандининг аҳволини кўриб юраги ачишди чоғи:
- Қизим, кўнглинг нимани хоҳлаяпти? - деди отаси.
Қиз индамади...
Энди унинг кўнгли ҳеч қачон ҳеч нимани хоҳламасди!...
Оқил Тўрақул

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

3 Wochen, 2 Tage her

📝**БИРОВНИ ОИЛАСИНИ БУЗАДИГАН АЁЛЛАР,
ЁКИ САБРСИЗ НАФС БАНДАСИ БАЪЗИ ЭРКАКЛАР УЧУН.

(Ибрат учун хаётий хикоя.)**

Назокатнинг кўзларига уйқу илинган экан. Эшикнинг зардали тақиллашидан чўчиб уйғонди. Соат тунги икки бўлибди. Эри бўлса керак... Ҳа, адашмабди. Эшик ортида деворга суянганча Шерзод акаси турарди. Кайфи ҳам бор.
- Ассалому алейкум, келдингизми Шерзод ака?
Эрининг елкасидан тутиб ичкарига киришига кўмаклашмоқчи бўлди Назокат.
- Керакмас! Қўлингни торт мендан!- дея хотинини силтаб ташлади Шерзод. Оғир-оғир қадам босиб ётоқхонага кириб кетди.
Назокат эшикни ёпиб эрининг ортидан кирди. Оёғидаги туфлини ечмокчи бўлиб туфлисига қўл узатди. Шерзод ўрнидан туриб ўтирди.
- Нега ҳали ҳам ухламадинг?!
- Сизни кутдим, дадаси...
- Дадаси дема!
Дадаси дема асло!- бирдан бақириб юборди Шерзод,- қаторлаштириб бола туғиб берибмидинг дадаси дейсан? Дадаси дема мени!
Назокатнинг юрагига оғриқ кирди.
- Сизга нима бўляпти, Шерзод ака? Олти ойдан бери тинимсиз ичаяпсиз. Бунақада касаллик орттирасизку!
- Сен менга ақл ўргатма, тушундингми? Ҳаққинг йўқ бунга! Олдин эплаб бола туғиб бергин- да – кейин мени ишларимга аралашгин...
Назокат сўзсиз гилам устига ўтириб қолди. Ҳали умрида эридан бундай гапларни эшитмаган эди.
- Шерзод ака, мен атайлаб қиляпманми? Илтимос, сабр қилайлик! Биргина биз эмаску фарзанд кўра олмаётган. Аллоҳ сабрли бандаларини севади. Илтимос сабр...
Шерзод беҳосдан Назокатнинг юзига тарсаки тортиб юборди.
- Сабр?! Саккиз йил ниманинг эвазига соқов бўлиб яшадим? Яна қанақа сабр бўлиши мумкин бундан ортиқ? Яна қанча умримни тиноққа зор булиб ўтказаман?!
Назокат ортик гапира олмади. У қийналарди. Йўқ, калтак еганидан эмас, асло! Турмуш қурган йиллари жудаям бахтли эди ёш оила. Бир- бирларини жондан ортиқ севишар эди... ...
Иккиси хам бир институтда ўқишар эди, бир гуруҳда. Ўқишнинг сўнгги босқичи. Иккиси ҳам ўқиш тугагач йироқлашиб кетишларидан хавотирда эдилар. Чунки Назокат чекка вилоят Бухородан, Шерзод эса пойтахтда яшар эди. Бахтимни қўлдан чиқарадиган аҳмоқ эмасман, бугун ойимлар билан гаплашаман. Совчиликка борадилар Бухорога. Биз албатта бирга буламиз,- дея Назокатни кўнглини хотиржам қилишга уринди институт боғида ўтирганларида. Шерзод ваъдасини устидан чиқди, Бухорога қайта-қайта совчи жўнатиб охир оқибат Назокатнинг отасини розилигини олдилар.
Иккиси ҳам оилада тўнғич фарзанд. Назокат икки ука ва бир сингилнинг опаси, Шерзод бир сингил ва бир уканинг акаси эдилар. Тўй кечаси... Ҳамма хурсанд. Лекин бу қувонч келин ва куёвнинг хурсандчилиги олдида тариқдай эди гуё...
- Кўрдингизми, Маликам? Уйланаман десам Бухоро подшоҳи қизини беради менга,- дея муғомбирона гап отди келинчакка тахти-равонда ўтиришар экан. Чимилдиқда ўтиришганда эса Ҳеч қачон армон билан яшашингизга йўл қўймайман дея бир-бирига сўз беришди...
Шуларни эслар экан Назокат ваъдасини устидан чиқа олмаётганидан азобланар эди. Мастлик устун келиб Шерзод ухлаб қолди. Назокатни эса кўзига уйқу келмас эди...
Шу пайт гилам устида ётган Шерзоднинг телефонига смс хабар келди. Олиб қаради, бегона рақам. Беихтиёр смсни очиб юборди... "Шерзод ака, ажойиб тун учун раҳмат. Эртага ҳам келинг... Назокатнинг танаси музлаб кетди...
Наҳотки. Наҳотки... Йўқк...-дея шивирларди лаблари. Смсни ўчириб юборди ва ҳеч нарса бўлмагандек эрининг ёнига қўйди телефонни. Эрта тонгдан эрининг нонуштасини тайёрлаб ўзи шифохона сари йўл олди.

Синглим, назаримда сизда ўзгариш бор. Қайта текширувдан ўтишингиз
керак, деди эллик ёшлардаги доктор аёл.
Назокатнинг юраги орзиқиб кетди, "Марҳаматингни аяма Яратган эгам..дея дуо қиларди ичида. Бир соатларда қайта текширувдан ўтиб, доктор хонасига кирди.
Хўш, синглим, айтингчи суюнчига нима берасиз менга,- дея доктор мулойим жилмайиб қаради Назокатга. Назокатнинг юрак уриши тезлашиб кетди.
Доктор ҳам узоқ чўзиб Назокатни қийнагиси келмади - Ичингизда одамча ривожланишни бошлабди,- деди ўша мулойим табассуми билан. Назокат қотиб қолганди. Ўзини докторнинг оёқларига ташлади. Рахмат опажон Ўзинга шукр Аллоҳим, ўзинга шукр...- дея дод солиб йиғларди докторнинг оёқларидан қучиб.
Уйига қушдек учиб келди. Эри аллақачон

4 Wochen, 1 Tag her

📝ЮК.

Роҳила яқин қариндошга келин бўлди. "Ўзингники ўзагингни узади!" деган гапнинг том маънодаги исботини шу никоҳда ҳам кўриш мумкин...
Қайнонаси "сизга овсин оламиз, аммо ҳамма йиққанимни сизга сарфлаб қоқилиб қолдик, фалон матодан олиб қўйгандим, фалон чораклик рўмолдан ҳам... Ҳаммаси тўйда ишлаб кетди!" деб ёзғирганида, Роҳила тилидан илинди...
"Э, бизникида сандиқда турибди, ойим рўмолни ўрамадилар ҳам..."
Қайнонасига яхши кўрингиси келди. Ярим йиллик келин уйига ғизиллаб келди-ю, сандиқни очди.
Ойиси сингилларига атаб яна уч-тўрт тугун тўлатиб қўйибди. Апил-тапил тугунлар ичидан матоларни суғура бошлади.
"Мана ҳалиги рўмол!" ойиси уни ҳам синглисининг сепига атабди...
Ҳаммасини катта бир тугунга тугиб, энди кўчага отилган ҳам эди-ки, узоқдан ўзини чақирган овозни эшитди.
"Ҳай Роҳила, Роҳила-ю"
Ойиси ишдан қайтаётган экан, қўлга тушишни истамади. Узоқдан туриб қўл силкиди-ю "шошяпман, кейин келаман!" деб яна илдамлади.
Йўқ, Розия опа уни жимгина қўйиб юборармиди?!
Икки қадамни бир босиб, ёнгинасига ҳансираганча етиб келди:
"Нега чақирсам ҳам тўхтамайсан-а? Қўлингдаги тугунда нималар бор?"
Олдинма-кетин уйга киришди.
Роҳила мум тишлаб олгандек жим эди. Розия опа тугунни очди-ю, ранги бўзарди.
"Қайнонангга раҳминг келади-ю, ўз онангга раҳминг келмайдими? Сингилларингга-чи? Орқангдан улар ҳам бўй етиб турган бўлса? Қайнонанг бир бўхча сеп билан сени олди, мен эса ўқитувчининг маошига учта уйини тўлдириб қўйдим!"
Ойиси тугунни сандиққа қайтарди. Роҳила эса изиллаб йиғлашга тушди:
"Борсам, қуруқ келдингизми дейишади. Ҳеч йўқ анави рўмолни беринг. Қайнонам солган эканлар-ку!"
Ойисининг барибир кўнгли бўлмади,
рўмолга қўшиб, иккита эн мато берди.
Роҳила икки боласини етаклаб, янги йил олди ота уйига келди. Қараса, даҳлизда янги этик турибди. Ғилт этиб ютинди.
Ота- онаси кўп кўнглига қарарди.
Кетар олдидан этикни отаси ўзи учун олганини сўраб билди.
-Дада куёвингизнинг оёғида йўқ! Шуни киймасангиз, олиб борсам...
Отаси эски ботинкасини ишга киядиган бўлди. Янги этик эса куёвтўрага насиб қилди. Роҳила этикни кўтариб борганда, қайнонаси уни обдон мақтади.
-Вой, куёвни пайғамбар сийлаган дейишади. Ота-онангизга раҳмат!
Учта фарзандини етаклаб ота-онасидан ҳабар олгани борди. Тўққилашиб, кичик паравозга ўхшаб, узун-калта кириб бордилар. Ота-онаси нафақага чиққан, ойиси мактабдан бўшаган бўлса ҳам бозорга тўн қавиб беряпти.
Роҳила сурпа-тахтага уста, шипиллаб мантига ошхамир қорди.
-Икки ҳафтадан бери гўштли овқат емадик, ўшанга ҳамма гўштни тўғраб юбордим.
Ойиси жаҳли чиққан бўлса ҳам қаттиқ гапирмади, фақатгина:
-Аввал гўштни яхшилаб ювиб юбордингми, хиди келмасин деб райҳон ва қаттиққа ботириб қўйгандим. Биз ҳам шу бир кило гўштни бир ҳафтадан бери аяб ўтиргандик- дея олди ҳолос.
Роҳиланинг кетар пайтиси бўлди.
-Уйда ун тугади, ёғимиз ҳам йўқ!
Ойиси тўғора кўтариб, омборга кириб кетди. Салдан кейин бир Тошкон суви идишига ёғ, бир тандир ҳамирлик ун кўтариб чиқди:
-Менга қара, ҳадеб холвайтар пиширавермасдан, муштумдек бўлса ҳам ҳамир қориб, угра кес. Кўпроққа етади!
Роҳиланинг отасига ҳам айтадиганлари бор эди. Пул сўраб, мўлтираётган қизи Комил аканинг ҳам юрагини эзиб юборди. Ўзида йўқ, қўшни маҳалладаги ўртоғиникига қарз сўрагани кетди.
Козимжон иш билан гузарга чиққан экан. Кабобхонада болалари билан қиймакабоб еб ўтирган опасини кўриб қолибди.
-Дада, опам яна пул сўрадиларми?
-Биз бор эканмиз сўрайди ўғлим, сен қаттиқ олма!
Роҳила тўртта боласини йиғиштириб, ота-онасиникига Наврўз олди қилиб келди. Комил ака қўйхона тарафда экан. Кечаси ҳисори қўйнинг кўзи ёрибди. Шунгами ҳамма ҳурсанд. Янги туғилган қўзичоқ нақ уч қаричдан зиёд, дуркунгина!
-Шуни бизга берасиз! Битта туёқдан кўпайтириб оламан.
-Кеча болалади қизим, ҳеч йўқ бир ҳафта ўтсин! Шу санга!

4 Wochen, 1 Tag her

Совчи келди.
Аввалги хотинининг тили ёмон экан, кайнонаси жанжаллардан безиб ажратиб юборибди. Собиранинг тили ёмонмас, яшаб кетиши керак. Факат боласи ота-онаси билан колади, катталарнинг келишуви шундай!
Собира йиглаб-сиктаб ахийри рози булди. Шерзодни тез-тез олиб бориб турадиган, яна фарзандли булганида бутунлай олиб келишни уйлаб курадиган булишди. Угай отанинг, янги куёвнинг феълини билмагунча онаси шундай йул тутишга карор килди.
Янги хонадон аъзолари сомсапазлик килишаркан. Уйларининг кучага караган бикинида иккита тандир урнатилган. Эри Икром эртаю кеч тинмайди, ука-сингилларини хам бир зум тиндирмайди. Харидорлари куп, ясалган сомсалар уй ичидан чикиб келаверади, Икром дурра ёпиниб тандир ичига бош сукаверади, онаси кип-кизил сомсаларни пуллайверади. Собира хам ишга киришиб кетди. 
Аввалдан чаккон эди, лекин бу хонадон аъзоларига етиб ишлаш учун янаям тиришди. Бу оиладагилар чумолидай гимирлаб рузгор бутлашар, жуда бой булмасаларда узларига тук эдилар. Икром бу хонадоннинг норасмий бошлиги. Каттиккуллиги учун хамма ундан хайикиб турар, арзимаган айб учун хам аччик-аччик гаплар эшитишарди. Бир хафта ичидаёк эрининг сукишидан икки марта бахра топишга улгурган Собира углини олиб келмай тугри килганига ишонч хосил килди. Лекин олдинги гиёхванд эри олдида Икром фариштадек куринарди. Аста-секин эрининг бироз тупорилигига хам куникиб кетди.
Икром билармикан? Бугун тугилган кунлари эканлигини эслармикан?! Узику майли, боласи келганида совга бермаса хам икки огиз ширин сузи билан кунглини кутариб куярмикан?! Бу каби саволлар бугун ич-ичидан кайнаб чикарди. Бу хонадонга келин булиб тушганидан бери углининг хар келиши хам кувонч, хам хадикда утади. Биринчи келишида эри Икром Шерзоднинг кичкинагина бурунчасини бармоклари орасига кисиб эркалаган булди. Аяжонисига эга чиккан одамнинг бу килиги болага аксинча таъсир килиб йиглаб юборди. Собира боласини кучиб олди, эри бир нималар деб гулдираганча урнидан туриб кетди. Шу-шу бола билан угай отанинг учрашувлари совуккина ута бошлади. 
Лекин бугун тугилган кунлари, хеч булмаса болагинаси бугун бир огиз ширин суз эшитар…
Эри эрта тонгдан йулга отланди.
-Кийимларимни тайёрла, бозорга тушиб майда-чуйда килиб келаман.
Кувонганидан урнидан туриб кетди, тугилган кунлари байрам буларканда. Лекин кейинги сузлар уни жойига михлаб ташлади.
-Соат туртга уч юзта сомсага буюртма бор. Пиёзни туграб куйинглар, мен тоза ун билан гушт олиб келаман.
Дадаси билан аяси кундузи келишади, уйлари узок, кечга колмай кайтишади. Демак тугилган кун, боланинг кунгли деган гаплар пуч орзу, етиб булмас армон...
Уйлаганидек кайнонаси, кайнсинглиси билан тушгача сомсага уринишди. Кузи йулда булди. Эшик такиллаб аввал Шерзод, кейин дадаси билан аяси куринди. Сакраб кетди. Югуриб бориб боласини кучиб йиглайверди. Кайнонаси мехмонларни ичкарига бошлади. Ота-онаси билан хол-ахвол сурашиб яна боласига талпинди. Катта булиб колибди, кош кузлари бобосини эслатади, тиллари бурро, шеърлар айтишни ургатишибди. Хонасига олиб кириб бошкатдан багрига босди. Яна йиглади, боласини хидлаб-хидлаб йиглади.
Вакт шувиллаб утди. Чой ичишдию овкатга хам карамай кайтиш харакатига тушишди.
Хозир боласи кетади, кетиши керак, шарт кетиши! Кайнонасидан нажот кутди. Бир огиз колаколсин деса-чи, бир кунгина болагинасини багрига олиб ётса-чи?! Мулозаматни урнига куяётган кайнона углининг рухсатисиз бу ишни килолмайди, хонадонида угай набира эмас, узининг авлоди чопкиллаб юриши керак!
Шерзоднинг камзулчаси тугмаларини утказа бошлади. Хозир икки тугмани утказса булди, бола ташкарига чикади, кейин олиб кетишади. Куллари титраб тугмаларни кайтадан ечди. 
Онасининг бу иши сабабини тушунмай турган бола бийрон тиллари билан гапирди:

4 Wochen, 1 Tag her

📝Мехрибон

Собира календарга каради. Ун еттинчи феврал… Эртага угли билан учрашади. Иккиларининг хам тугилган кунлари. 
Юрагини темир куллар гижимлагандек булди. Согинган, жуда-жуда согинган…
Уч йил мукаддам…
Собира узи пиширган тортнинг уртасига биттагина шамча кадади. Хализамон угли Шерзоднинг шамни пуфлаб учиришини тасаввур килди. Бир ёшга эндигина тулган бола шамни учира олмайди, бу ишни дадаси билан аяжониси бажаришади. Кейин хакикий байрам булади. Йигирма бир йилдирки, февралнинг ун саккизи Собирани бир ёшга улгайтиради.
У тугилган кунини бир муъжиза юз бериши керакдек кутарди. Утган йили уша муъжиза чиндан хам юз берди. Собира тугилган кунини тугрукхонада кутиб олди, тугилган кунида угли дунёга келди. Мана шунга хам бир йил булибди. Бугун биринчи кушалок байрам. Она ва бола шодланадиган кун…
Эшик тараклаб очилиб, ширин хаёллари тузгиб кетди. Остонада кузлари кизариб кетган, ранги оппок эри турарди. У калтираб Собиранинг олдига келди. Хириллаб гапирди:
-Хотин, пулинг борми? Бер менга! Опчик пулингни!..
Собира кузёшларини тийиш учун лабини тишлади.
-Дадаси, бугун углингизнинг тугилган куни эди. Шунга дастурхонга ул-бул олиш учун озгина йигиб куювдим…
Эри бор кучи билан столни муштлади. Собира калкиб кетди.
-Бер дедим, — яноклари титраб деди Мавлон.
Собира куз ёшлари тиркираб кетган юзини куллари билан яширди.
- Бермайсанми?! Мана булмаса!
Мавлон бир зарб билан стол устидаги хамма нарсани синдириб ташлади. Идиш-товоклар билан бирга кичкинагина торт хам ер билан битта булди. Кейинги зарба мушт шаклига кириб, аламдан кузлари катта-катта булиб кетган Собиранинг юзига тушди. Ерга йикилди. Мавлон унинг чунтакларини кавлаб бор пулини олди-ю, хансираб чикиб кетди. Собира бутун колган шамчани ушлаб кечгача йиглади. Бу Собиранинг ота-оналари сабр косасига томган энг сунгги томчи булди. Кизлари билан набираларини табриклашга келдилару бу хонадондан буткул узилдилар. Суд хам булди. Гиёхванд эр турмага, Собира боласини олиб отасиникига йул олди.
«Тор корнимга сиккан болам кенг уйимга хам сигади»- дея олиб келинган Собира кенг уйга сигди, лекин кенг кунгилни топа олмади. Узга хонадонда яшаган киска муддат ичида жонажон уйидан канчалар узоклашиб кетганини хис килди. Кулф-калитга эга чиккан келинойисининг кош чимиришлари, акасининг уз болаларини панага тортиб ширинлик улашишларидан дод дегудай буларди. Ёлгиз панохи – ота-онаси эртаю кеч мехнатдан бушамас, амал-такал рузгорнинг эндиликда яна икки огиз кушилиб янаям купайиб кетган камларини бутлашга харакат килишарди. Бир йил ана шундай утди. Тугилган кунларида аяси ош дамлади. Дадаси топган-тутганини дастурхонга тукди. Акаси Шерзодга уйинчок совга килди. Кунгилдагидек утаётган кичкинагина байрамнинг нохуш якун топишига ана шу уйинчок айикча сабаб булди. Акасининг турт яшар угли уйинчокни юлкиб олиб уйларига караб чопди. Хозиргина шодлиги ичига сигмай утирган болакай кузида ёш билан атак-чечак кадамларини илдамлатиб, унинг ортидан кувиб келинойисининг хонасига кириб кетди. Собира билан ота-онаси хай-хайлаганча колишди. Дам утмай аввал келинойининг шангиллагани, кейин тарсаки товуши эшитилди. Собира болаларча шухлик килган жиянининг бундай жазоланишини кутмаган эди. Шерзодга уйинчокни акаси билан бирга уйнашни айтиш учун урнидан турди. Лекин кейинги кургани калбига муз булиб кадалди. Келинойининг хонасидан луппи юзларида ингичка бармокларнинг излари кизариб куриниб турган Шерзод йиглаб чикиб келди. Дераза ортида уйинчокни кучиб олганича болаларга хос булмаган захарханда кулганича акасининг угли караб турарди.
Томоги гиппа бугилди. Дастурхондаги ош оиланинг кичкинагина байрами каби совуди. Боласининг кучиб ётганича узок йиглади. Ширингина булиб ухлаб колган Шерзоднинг панжа изи тушган юзини силади, янокларида котиб колган тиник куз ёшларини кафти билан артиб олди. Хар канча ситам узига булса чидар, боласида нима гунох?!
Вакт утган сайин онасининг гаплари асосли туюла бошлади. Бу хонадонда омонатлигини хис килаверди.

1 Monat her

Баланд бўйлари қоп қора қошу кўзлари бир зум бўлсада кўз олдимдан кетмасди. Аммо дарҳол “Дилзода шундай йигит сени менсирмиди, Ундайларга гўзал қомати келишган узун бўйли қизлар ёқади”, дея орзу истакларимни нари сурардим. Сўнг эса яна орзу, яна ўша йигит... Шундай қарама-қарши хаёлларда тонг оттирдим.
Учинчи куни эшик қўнғироғи жиринглади. Очсам,остонада у турибди. Аввалига ҳайрон бўлдим. Лекин ичимдан севиниб кетдим.
- Келинг, дедим кулимсираб.
- Дилзода сизмисиз, - деди у ҳам жилмайиб. Бошим билан ҳа ишорасини бердим.
- Мен ...ҳалиги шим тиктирмоқчи эдим. Сизни чевар дейишди.
- Марҳамат, киринг, - дедим уни уйга таклиф қилиб. Ичкарига кириб у кўзлари билан атрофни кузатганини пайқадим. Қўлидаги материални олдимда, ўтиришга таклиф қилдим.
- Бир ўзингиз турасизми? - сўради у менга ғалати тикилиб.
- Йўқ, холамнинг қизи билан.
- Ота-онангизчи?
- Сирдарёда... - унинг кўп савол бераётгани ғашимга тегаётганди. - Нима бало, терговчимисиз?
- Йўқ... - у гапимдан хижолат бўлиб , бошини қуйи эгиб ерга қаради.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай у билан яқиндан танишиб олдик. Ота-онаси ёшлигида автоҳалокатга учраб , вафот этишган экан. Дўконда сотувчи бўлиб ишларкан. У билан гаплашиш менга ёқар, суҳбатлашиб зерикмасдим. Секин-аста деярли ҳар куни телефонда суҳбатлашадиган бўлдик. Кундан кунга унга ўрганиб, севиб қолаётганимни англаб борардим. У менга жуда меҳрибон эди. Бир куни ҳамма гапни онамга айтиб бердим. Аввалига онам индамади. Кейин унсиз йиғлай бошлади. Биламан ногирон қизини ҳам биров -ёқтириб қолиши онамнинг хаёлига келмаган ... Дадамга бу ҳақда хабар беришини илтимос қилдим.
- Агар чиндан шу йигитда кўнглинг бўлса, у йигит ҳам сени чиндан яхши кўрса, даданг рози, - деди ойим сочларимни силаб.
Лекин мен турмушга чиқишга қўрқардим. Эртаси куни дўхтирга бориб ўзимни текширтирдим.
- Қизим, турмуш қуришингиз мумкин, - деди оппоқ сочли шифокор аёл менга ачиниш нигоҳи билан боқаркан. – Соппа- соғсиз.
Хурсанд бўлиб кетдим.
Аммо иккиланиш бошланди. Негадир хаёлларим икки томонга бўлиниб кетди.
Зохид мени чиндан яхши кўрармикан ёки... отамнинг давлати учун менга уйланмоқчими? Миямга келган бу ўй мени ҳушёрликка чорлади.
Тўғри, у ҳар куни телефонда ҳол аҳвол сўраб туради. Ҳатто уйимга совчиларини ҳам жўнатишини такрорлашдан чарчамасди.
Бироқ... Нима қилишга ҳайронман... Ўзи кўнгли ўксик одамман. Агар унга турмушга чиқиб хато қиладиган бўлсам, кўнглим баттар синишидан чўчийман. Одамларни ёмон кўриб қолишимдан қўрқаман. .. Ота-онам ҳам ўз ихтиёримга қолдиришди қарорни. Вақти келиб бир куни дадамдан айрилсам Зоҳид менинг ногиронлигимни юзимга солмасмикан. Тўғри, шу пайтгача менга оёқларим ҳақида ҳеч нарса демаган. Ҳатто бундай мавзуда гап очишни ҳам истамаслигини биламан. Лекин... Зоҳиднинг менга ачиниб уйланишини истамасдим, аксинча, мени севиб ардоқлашини ҳоҳлардим.
У билан ўзаро суҳбатлашиб олишга қарор қилдим. Аввалига дадамни чақирдим.
- Қизимга ҳеч нарса бермайман, мана шу уйдан бошқа, - деб айтинг, илтимос, - дедим дадамга. Аввалига ҳайрон бўлган падарим мақсадимни англагач рози бўлдим.
Тахминим бўйича агар Зоҳид дадамнинг гапларидан сўнг ҳаётимдан чиқиб кетса, демак уни менга тегадиган мерос қизиқтирган. Аксинча бўлса...
Зоҳид уйимизга кириб келганида унинг жавобини қандай бўлишини ўйлаб сиқилдим ҳам. Ахир қалбим бу инсонга боғланиб қолганди. Лекин ҳар иш Аллоҳдан. “Роббим менга хайрлисини насиб қил”, деб ўтиниб сўрадим.
Эшикни қия очиб қўйиб, уларнинг суҳбатларига қулоқ тутдим.
- Зоҳиджон, совчиларингиз боришидан аввал ўзингиз билан гаплашиб олишни лозим топдим, - дедилар дадам самимий оҳангда. У жим эди.
- Бир гапни айтиб қўяй. Дилзода ҳаммасига ўз кучи билан эришишни истайдиган қатъиятли қиз. У турмушга чиқса ҳам мендан ҳеч нарса олишни истамайди. Шу кунга қадар ҳам ўзини ўзи таъминлаб келмоқда. Сизга ёлғон, менга чин.

We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 weeks, 1 day ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 4 months ago